ЗАФАНИЁ

ПАЙҒАМБАРНИНГ

КИТОБИ

Кириш

Зафаниё пайғамбар Яҳудо юртида+ Яҳудо юрти — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг дастлабки йилларида башорат қилган. Унинг фаолияти шоҳ Йўшиё милоддан олдинги 621 йилда ўтказган ислоҳотлардан+ шоҳ Йўшиё…ўтказган ислоҳотлар… — 4~Шоҳлар 23:1-28~га қаранг. аввалги даврга тўғри келган бўлиши мумкин. Ўша даврда Оссурия+ Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. ҳамон қудратли шоҳлик эди. Еремиё ва Нохум пайғамбарлар Зафаниё пайғамбарнинг замондошлари бўлган.

Зафаниё пайғамбар даврида Яҳудо халқи умидини келажакка боғлаб, Худонинг қудрати билан душманларини ер юзидан йўқ қилишга чин дилдан ишонарди. Улар: “Худонинг адолат ўрнатадиган ғалаба кунларини катта тантана билан кутиб оламиз”, деб ният қилиб, ўша даврни “Эгамизнинг куни” деб аташарди. Зафаниё пайғамбар эса халқни огоҳлантириб, “Эгамизнинг куни”да Худо итоатсиз бандаларни жазолайди, деб айтади. Итоатсиз Яҳудо халқи ҳам, бошқа халқлар қатори, қаттиқ жазо олишини Зафаниё башорат қилади. Бироқ шу билан бирга, пайғамбар Худонинг Ўз халқига раҳмдил эканини таъкидлаб ўтади. Халқнинг аччиқ қисматини башорат қилган муаллиф китобни умидбахш сўзлар билан якунлайди. Қуддус келажакда вайрон бўлса ҳам, вақти келиб, бу табаррук шаҳар яна тикланади, у ерни мўмин–қобил, солиҳ одамлар макон қилади, деб ишонч билан таъкидлайди Зафаниё пайғамбар.

1

1–БОБ

1 Яҳудо юртида+ 1:1* Яҳудо юрти — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. Омон ўғли шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган даврда+ 1:1* …шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган давр… — милоддан олдинги 640-609 йиллар. Зафаниёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Зафаниё шоҳ Ҳизқиё+ 1:1* шоҳ Ҳизқиё — ибронийча матнда a Ҳизқиё*. Бу ўринда милоддан олдинги 716-687 йилларда ҳукмронлик қилган Яҳудо шоҳи назарда тутилган. Бундан кўриниб турибдики, Зафаниё шоҳ Йўшиёнинг қариндоши бўлган. авлодидан бўлиб, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси ва Эмориёнинг эвараси эди.

Яҳудо халқи жазо оладиган кун яқинлашиб келмоқда

2 Эгамиз шундай демоқда:

“Мен ер юзидаги ҳаммани

Гард қолдирмай супуриб ташлайман.

3 Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни,

Кўкдаги қушлару

Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман.

Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни+ 1:3* Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутлар — ибронийча матнда a Қоқилтирадиган тошлар*. Мазкур оятда бу ибронийча ибора бутларга ишора қилиши мумкин (Қонунлар 4:15-18, 35-26~га қаранг). парчалайман.

Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан,

Ер юзидаги бутун инсон зотини

Илдизидан қуритиб юбораман.

— Эгамизнинг каломи шудир. —

4 Мен Яҳудо ва Қуддусга қарши қўл кўтараман.

Баалга+ 1:4* Баал — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, эркак қиёфасида тасаввур қилинган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БААЛ сўзига қаранг. сиғинганларни битта қолдирмай йўқ қиламан,

Бутпараст руҳонийларни одамларнинг хотирасидан ўчираман.

5 Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок қиламан,

Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади,

Лекин Мўлахга+ 1:5* Мўлах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти a Малкам*. Мўлах Оммон халқининг худоси эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МЎЛАХ сўзига қаранг. ҳам топиниб, ваъдалар беришади.

6 Мен, Эгангиздан юз ўгирган,

Изимдан юрмаган бу одамлар нобуд бўлади,

Менга интилмаган, Мендан ёрдам сўрамаганлар ўлади.”

7 Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг!

Зеро, Эгамизнинг куни+ 1:7* Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. яқинлашиб қолди.

Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади.

У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди.

8 Эгамиз шундай дейди:

“Мен қурбонлик келтирадиган ўша куни

Яҳудо аъёнларини, шоҳнинг ўғилларини,

Бутпарастлик одатларига берилганларнинг ҳаммасини+ 1:8* Бутпарастлик одатларига берилганларнинг ҳаммаси — ибронийча матнда a Ажнабий кийим кийганларнинг ҳаммаси*. Мазкур оятда бу ибронийча ибора бутпарастларнинг урф–одатларига амал қилишни билдиради (4~Шоҳлар 10:22~га қаранг). жазолайман.

9 Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганларнинг+ 1:9* Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганлар — бутпарастларнинг иримига ишора (1~Шоҳлар 5:4-5~га қаранг).

Таъзирини бераман.

Шоҳ саройини зўравонлигу фирибгарликка

Тўлдирганларни+ 1:9* Шоҳ саройини зўравонлигу фирибгарликка Тўлдирганлар — шоҳнинг амалдорлари ва ўғилларига ишора бўлса керак (шу бобнинг 8–оятига қаранг). жазолайман.”

10 Эгамиз шундай демоқда:

“Ўша куни Қуддуснинг Балиқ дарвозасидан+ 1:10* Балиқ дарвозаси — Қуддуснинг шимол тарафидаги асосий дарвоза. фарёд кўтарилади,

Шаҳарнинг Янги даҳасидан дод–вой эшитилади.

Қирлардан вайронагарчилик садолари келади.

11 Эй бозор кўчасида яшайдиганлар, дод солинг!

Ахир, ҳамма савдогарларингиз ҳалок бўлади,

Олди–сотди қилганлар қириб ташланади.

12 Мен ўша куни бир чироқ оламан,

Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман.

«Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади», деб

Ўйлаганларнинг жазосини бераман.

Гуноҳга ботиб ўтирган

Бепарво одамларни жазолайман.

13 Улар уйлар қуришади,

Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди.

Узумзорлар барпо қилишади,

Аммо шаробидан ичишолмайди.

Бойликлари талон–тарож қилинади,

Қурган уйлари бузиб ташланади.”

14 Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига!

Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда.

Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир.

Бу кун аччиқ кулфат келтиради,

Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.

15 Бу кун Худонинг ғазаб кунидир.

Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади,

Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади.

Зимзиё зулмат куни бўлар ўша кун,

Булут қоплаган тим қоронғи бўлар ўша кун!

16 Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар

Ҳужум остида қолади,

Бурғу овозию жангга даъват товушларини

Ўша кун ўзида мужассам этади.

17 Эгамиз шундай дейди:

“Одамлар Менга қарши гуноҳ қилдилар,

Шу сабабдан Мен уларнинг бошига кулфат соламан,

Улар кўр одамдай қоқилиб юрадилар.

Уларнинг қони тўкилиб, ерни қоплайди,

Жасадлари тилка–пора бўлиб, ерда гўнгдай ётади.”

18 Эгамизнинг ғазаб кунида

Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди.

Эгамизнинг рашк+ 1:18* рашк — Чиқиш 34:13-14~га қаранг. ўти

Бутун дунёни куйдириб ташлайди.

Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани

Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.

2

2–БОБ

Зафаниё халқни тавба қилишга чорлайди

1 Эсингни йиғиб олгин,

Эй шарманда халқ!+ 2:1* шарманда халқ — Яҳудо халқига ишора.

2 Шамол учирадиган сомондай

Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин+ 2:2* Шамол учирадиган сомондай Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин… — ёки a Ҳукм бошланмасдан олдин, Сенга тавба қилиш учун берилган вақт сомондай учиб кетишидан олдин…*.,

Эгамизнинг алангали қаҳрига

Учрамасингдан олдин,

Эгамизнинг ғазаб куни

Келмасдан олдин эсингни йиғиб олгин!

3 Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган,

Эй юртнинг камтарин одамлари,

Эгамизга интилинглар.

Тўғриликка боғланиб,

Мўмин–қобиллик пайида бўлинглар.

Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида

Жазодан қутулиб қолишингиз мумкин.

Яҳудонинг ён–атрофидаги халқларни Эгамиз ҳукм қилади

Филист халқи

4 Ғазо шаҳри+ 2:4* Ғазо шаҳри — Филист халқи қуйидаги бешта шаҳар–давлатни барпо қилган эди: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Эхрон ва Гат. Бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди. ҳувиллаб қолади,

Ашқалон шаҳри вайрон бўлади.

Ашдод аҳолиси куннинг туш пайтигача ҳайдаб чиқарилади,

Эхрон шаҳри таг–туги билан йўқ қилинади.

5 Эй денгиз қирғоғида яшаётган Филист халқи+ 2:5* Филист халқи — ибронийча матнда a Харет халқи*. Ўша вақтда Филистлар шу ном билан ҳам аталарди. Бу ном Крит сўзидан олинган бўлиши мумкин. Филистларнинг аждодлари Крит оролидан келган эдилар (Еремиё 47:4, Амос 9:7~га ва ўша оятларнинг иккинчи изоҳига қаранг).,

Сенинг ҳолингга вой!

Эй Канъондаги Филист юрти,

Эгамиз сенга қарши шундай дейди:

“Мен сени вайрон қиламан,

Биронтангни ҳам тирик қолдирмайман.”

6 Эй денгиз қирғоғидаги ўлка,

Сен даштга айланасан.

У ерда чўпонлар чодирлар тикади,

Улар қўй–эчкилари учун қўралар қуради.

7 Яҳудо+ 2:7* Яҳудо — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. халқининг омон қолганлари

Юртингга эгалик қилади.

Чўпонлари юртингда қўй–эчкиларини ўтлатишади,

Улар Ашқалондаги ташландиқ уйларда тунашади.

Ахир, Эгаси Худо уларга ғамхўрлик қилади,

Уларни яна фаровонликка эриштиради.

Мўаб ва Оммон халқи

8 Исроил халқининг Худоси —

Сарвари Олам шундай демоқда:

“Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини,

Оммонликлар+ 2:8-9* …Мўаб…Оммон… — Мўаб Ўлик денгизнинг шарқида, Оммон Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган юртлар эди. уларни қанчалик хўрлаганини,

Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим.

Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки,

Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади,

Оммон юрти Ғамўра шаҳрига+ 2:8-9* …Садўм шаҳри…Ғамўра шаҳри… — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28~га қаранг). ўхшаб қолади.

Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади,

То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади.

Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади.

Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”

10 Улар Сарвари Оламнинг халқини мазах қилганлари учун,

Кеккайиб, мағрурланганлари учун

Бу кўргиликлар бошларига тушади.

11 Эгамиз уларни ваҳимага солади,

Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади.

Шунда денгиз қирғоғидаги эллар

Эгамизга сажда қилишади.

Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.

Ҳабашистонликлар

12 Эй Ҳабашистонликлар+ 2:12* Ҳабашистонликлар — ибронийча матнда a Кушликлар*. Куш деган жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.,

Эгамиз сизларни ҳам қиличи билан ўлдиради.

Оссурия халқи

13 Эгамиз шимолга қарши қўл кўтаради,

У Оссурияни+ 2:13* Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. йўқ қилади.

Найнаво шаҳрини+ 2:13* Найнаво шаҳри — Ниневия номи билан ҳам маълум. вайрон қилади,

Уни сувсиз саҳрога айлантиради.

14 У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади,

Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади.

Сарой вайроналарида бойўғли яшайди,

Ойналаридан унинг товуши эшитилади.

Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади.

Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.

15 Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади!

“Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади!

Хароб бўлган бу шаҳар

Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади.

Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар

Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.

3

3–БОБ

Қуддуснинг гуноҳи ва итоатсизлиги

1 Булғанган, бузуқ шаҳарнинг ҳолига вой!

Золимларга тўлиб кетган шаҳарнинг ҳолига вой!

2 У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди,

Ўзига ҳеч қандай сабоқ олмайди.

Ўз Худоси томон юз бурмайди,

Умидини Эгамизга боғламайди.

3 Шаҳар аъёнлари ўкираётган шерларга ўхшайди.

Ҳакамлари ҳам кечаси оч қолган бўриларга ўхшаб,

Эрталабгача ўлжасидан ҳеч нарса қолдирмайди.

4 Пайғамбарлари катта кетади,

Ҳаммаси қаллоблик қилади.

Руҳонийлари Худонинг уйини ҳаром қилади,

Худонинг қонунини бузади.

5 Аммо Эгамиз ҳамон шаҳардадир.

У доимо тўғри иш қилади,

У ноҳақлик қилмайди асло!

У ҳар куни эрталабдан адолат ўрнатади,

Тонг саҳардан одиллик билан иш тутади,

Фосиқлар эса уялмай ёмонлик қилаверади.

6 Эгамиз шундай дейди:

“Мен халқларни қириб ташладим,

Уларнинг шаҳарларини вайрон қилдим,

Қалъаларини қулатдим.

Ана, кўчалари ҳувиллаб қолди,

Шаҳарларида инсон зоти қолмади.

7 Энди халқим Мендан қўрқар,

Бундан ўзига сабоқ олар, деб ўйлаган эдим.

Қуддусни вайрон қилмайман,

Айтганларимни бошига солмайман, деган эдим.

Аммо улар шунда ҳам,

Қабиҳликлар қилиш иштиёқидан воз кечмадилар.”

Халқлар Эгамизга юз буради

8 Эгамиз шундай демоқда:

“Менинг келишимни кутинглар,

Мен халқларга ҳамла қилиб,

Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар.

Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман,

Барча элларни тўплаб оламан.

Уларнинг устига ғазабимни сочаман,

Алангали қаҳримни уларга ёғдираман.

Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди.

9 Кейин Мен барча халқларнинг нутқини ўзгартираман,

Шунда улар бутларга илтижо қилишмайди+ 3:9* …улар бутларга илтижо қилишмайди… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a …уларнинг лаблари пок бўлади…*. Мазкур жумла халқлар бутларга ибодат қилмасликларига ва топинмасликларига ишора қилади.,

Фақат Мен, Эгангизгагина ибодат қилишади.

Биргаликда Менга хизмат этишади.

10 Олис юртлардан ихлосмандларим келишади,

Ҳабашистондаги+ 3:10* Ҳабашистон — ибронийча матнда a Куш*. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. Мазкур оятда Қуддусдан узоқда бўлган жойлар назарда тутилган бўлиши мумкин. дарёларнинг нариги томонидан,

Менга назрлар олиб келишади.

11 Эй халқим, ўша куни сизлар уялиб қолмайсизлар,

Олдинлари Менга бўйсунмаганингиздан ўшанда хижолат тортмайсизлар.

Ахир, Мен орангиздаги такаббур одамларни йўқ қиламан.

Шунда муқаддас тоғимда+ 3:11* муқаддас тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. ўзларингизни катта тутмайдиган бўласизлар.

12 Мен фақат камтарин ва итоаткор одамларни қолдираман.

Улар Мен, Эгангиздан паноҳ топадилар.

13 Исроил+ 3:13* Исроил — бир пайтлар Исроил номи шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ сўзига қаранг). Зафаниё даврига келиб, ўша шоҳлик йўқ бўлиб кетган эди. Шу сабабдан мазкур оятдаги бу ном Худонинг жамики халқига ишора қилади (шу бобнинг 14, 15–оятларида ҳам бор). халқининг омон қолганлари

Ҳеч ёмонлик қилмайдилар.

Улар ҳеч кимни алдамайдилар,

Оғизларидан ёлғон сўз чиқмайди.

Улар яйловда ўтлаб юрган қўйлардай ором оладилар,

Ҳеч ким уларни безовта қилмайди.”

Севинч қўшиғи

14 Эй Исроил халқи, севинч ила ҳайқиринг!

Эй Қуддус аҳолиси, куйланг!

Эй Сион+ 3:14* Сион — шу бобнинг 11–ояти изоҳига қаранг. аҳли, бутун қалбингиздан шодланинг!

15 Эгамиз сизларни жазолаб бўлди,

Душманларингизни У қувиб юборди.

Исроилнинг Шоҳи — Эгамиз орангиздадир.

Сиз энди кулфатдан қўрқманг.

16 Ўша куни Қуддусга шундай сўзлар айтилади:

“Эй Сион аҳолиси, қўрқманг! Асло бўшашманг!

17 Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир,

Сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир.

У сизни деб хурсанд бўлиб севинади.

Ўз севгиси ила қўрқувларингиздан халос қилади+ 3:17* Ўз севгиси ила қўрқувларингиздан халос қилади — ёки a Сизга бўлган севгиси туфайли У сукут сақлайди*..

Ҳа, сизни деб шод бўлиб куйлайди.”

18 Эгамиз шундай дейди:

“Эй сургун бўлганлар,

Тайинланган байрамларда сизлар

Қатнаша олмаганингиздан хафасизлар,

Мен сизларни ўз юртингизга олиб келаман,

Бундан буён хор бўлишингизга йўл қўймайман.

19 Сизларга зулм ўтказган халқлар билан

Ўшанда Ўзим ҳисоб–китоб қиламан.

Мен чўлоқларни қутқараман,

Ҳайдаб юборилганларни йиғиб оламан.

Улар шарманда бўлган ҳар бир юртда

Обрў ва шуҳрат топадилар.

20 Ҳа, ўша вақтда сизларни йиғиб оламан,

Уйларингизга элтиб қўяман.

Сизларни яна фаровонликка эриштираман,

Буни ўз кўзингиз билан кўрасиз,

Халқларнинг ҳурмату мақтовларига сазовор бўласиз.”

Эгамизнинг каломи шудир.