ЗАКАРИЁ

ПАЙҒАМБАРНИНГ

КИТОБИ

Кириш

Мазкур китоб Закариё пайғамбарнинг башоратларидан иборатдир. Закариё пайғамбар Бобилда туғилган. Милоддан олдинги 538 йилда у Бобилдаги яҳудий асирлар билан бирга Қуддусга қайтган эди. Закариё пайғамбар Хаггей пайғамбарнинг замондоши+ Закариё пайғамбар Хаггей пайғамбарнинг замондоши… — Эзра 5:1-2~га қаранг. бўлиб, ундан кейин ҳам кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган.

Ўша даврда Яҳудо юрти+ Яҳудо юрти — ўша даврда Яҳудо юрти Форс шоҳлигининг ҳукмронлиги остида бўлган. Яҳудо юрти ҳудудига фақат Қуддус ва унинг атрофидаги ерлар кирарди. Яҳудо шоҳлари ҳукмронлик қилган даврда эса бу юртнинг ҳудуди анча катта эди. Форс империясига қарам эди. Яҳудога қайтган яҳудийлар Маъбадни қайта қуришни бошлагандилар. Аммо халқ тушкунликка тушиб, қурилиш ишларини тўхтатган эди.

Китобнинг биринчи қисмида (1-8–боблар) Худо Закариё пайғамбарга саккизта ваҳий бергани ҳақида баён қилинади. Мажозий образларга бой бўлган бу ваҳийлар орқали Закариё пайғамбар халқни руҳлантиради, Маъбадни охиригача қуришлари учун уларга шижоат бахш этади.

Китобнинг иккинчи қисмида (9-14–боблар) Закариё келадиган шоҳ ҳақида ва Худо халқининг порлоқ келажаги ҳақида гапириб, халққа умид бағишлайди. Китобнинг бу қисмидаги ваҳийлар узоқ келажакка оид бўлиб, бошқа халқларнинг Қуддус ва Яҳудога ҳужум қилиши ҳақида хабар беради. Ўша вақт келганда Яҳудо халқининг кўпчилиги ўлдирилади, лекин Худо Ўз халқининг бир қисмини қутқаради. Шунда Яҳудо халқидан омон қолганлар тавба қилиб, Худога қайтишади, Худо уларни кечиради. Ўша замонда Қуддус шаҳри юксалади. Шаҳардан ҳаётбахш ирмоқлар оқиб чиқади. Бутун ер юзидаги халқлар Худога сажда қилишади.

1

1–БОБ

Эгамиз халқини Ўзига қайтишга ундайди

1 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили+ 1:1* Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — милоддан олдинги 520 йил. Доро милоддан олдинги 522-486 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. саккизинчи ойида+ 1:1* саккизинчи ой — иброний календарининг Бул ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан октябрнинг ўртасидан бошланади. Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. 2 Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди:

Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда:

— Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.

4 Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларга:

— Ёмон йўлдан қайтинглар! Қабиҳ қилмишларингиздан тавба қилинглар! — деб огоҳлантиришган.

Эгамиз шундай демоқда:

— Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. 5 Қани энди ўша ота–боболарингиз?! Қани, ўша пайғамбарлар, улар абадий яшайдиларми?! 6 Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.

Закариё кўрган саккизта ваҳий

7 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили+ 1:7* Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — шу бобнинг 1–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг. ўн биринчи ойи — Шебат ойининг+ 1:7* Шебат ойи — иброний календарининг ўн биринчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан январнинг ўртасидан бошланади. йигирма тўртинчи кунида Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз яна Ўз сўзини аён қилди. Закариё қуйидаги ваҳийларни кўрди:

Биринчи ваҳий: отлар ва чавандозлар

8 Кечаси мен қизғиш от минган Эгамизнинг фариштасини+ 1:8* Эгамизнинг фариштаси — ибронийча матнда a одам*. Шу бобнинг 11-12–оятларида айтиб ўтилган Эгамизнинг фариштасига ишора. кўрдим. У кичик жарликда мирта буталари+ 1:8* мирта буталари — доим яшил, хушбўй ўсимлик. орасида тўхтаб турарди. Унинг орқасида эса қизғиш, жигар ранг ва оқ отлар минган чавандозлар бор эди. 9 Бошқа бир фаришта мен билан гаплашаётган эди. Мен ундан:

— Эй тўрам, бу чавандозлар ким бўлди? — деб сўрадим. У шундай деди:

— Уларнинг кимлигини сенга кўрсатаман.

10 Шунда мирта буталари орасидаги фаришта+ 1:10* фаришта — ибронийча матнда a одам*. Шу бобнинг 11-12–оятларида айтиб ўтилган Эгамизнинг фариштасига ишора. шундай жавоб берди:

— Эгамиз уларни, бутун ер юзини кезиб чиқсин, деб юборган.

11 Кейин чавандозлар мирта буталари орасидаги Эгамизнинг фариштасига дедилар:

— Биз бутун ер юзини айланиб чиқдик, бутун дунё ўзига берилган, ўзича тинч яшаб юрибди.

12 Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди:

— Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан Ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, Сен етмиш йилдан+ 1:12* етмиш йил — Қуддус аҳолиси ва Яҳудо халқи Бобилда сургунда яшаган давр. бери улардан ғазабланиб келяпсан!

13 Шунда Эгамиз мен билан гаплашган фариштага тасалли берувчи, меҳрга тўла сўзлар билан жавоб берди. 14 Ўша фаришта одамларга қуйидаги хабарни эълон қилишимни буюрди:

Сарвари Олам шундай айтмоқда:

— Мен Қуддус ва Сионга+ 1:14* Сион — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. жуда ачиниб кетдим. 15 Анави халқлардан эса қаттиқ ғазабдаман, чунки Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққанда, улар халқимнинг бошига тушган кулфатни янада орттиришди. Энди эса ўзича тинч яшаб юришибди.

16 Шунинг учун Эгамиз айтмоқда:

— Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади.

Сарвари Оламнинг каломи шудир.

17 Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди:

Сарвари Олам демоқда:

— Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни Ўз шаҳрим деб яна айтаман.

Иккинчи ваҳий: шохлар ва темирчилар

18 Мен тепага қараб, буқанинг тўртта шохини+ 1:18* буқанинг тўртта шохи — Эски Аҳдда буқанинг шохлари кўпинча кўчма маънода ишлатилиб, кучли ҳукмдорларга ёки ҳарбий қудратга ишора қилган. Тўрт сони рамзий маънода ишлатилган бўлиб, дунёнинг тўрт томонини билдиради. Бу ўринда душманлар Яҳудо, Исроил халқларини ва Қуддус аҳолисини ҳар томондан қуршаб олиб, қийин аҳволга солиб қўйгани англашилади. кўрдим. 19 Мен билан гаплашган фариштадан:

— Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди:

— Бу буқа шохлари Яҳудо, Исроил+ 1:19* Яҳудо, Исроил — жанубий ва шимолий шоҳликлар назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО ва ИСРОИЛ сўзларига қаранг. халқларини ва Қуддус аҳолисини сочиб ташлаган ҳукмдорларни+ 1:19* Яҳудо, Исроил халқларини ва Қуддус аҳолисини сочиб ташлаган ҳукмдорлар — милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4~Шоҳлар 17:1-6~га қаранг). Милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилди (4~Шоҳлар 25:1-21~га қаранг). Яҳудодан қочиб кетганлар эса Мўаб, Оммон, Эдом ва Миср юртларида бошпана топдилар (Еремиё 40:11-12, 43:7~га қаранг). билдиради.

20 Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди. 21 Мен яна:

— Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди:

— Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин деб, тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша буқа шохларини қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди, юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.

2

2–БОБ

Учинчи ваҳий: таноби бор киши

1 Мен яна тепага қараб, қўлида таноби+ 2:1* таноб — ерни ўлчаш учун ишлатиладиган арқон. бор бир кишини кўрдим. 2 Ундан:

— Қаерга кетяпсиз? — деб сўрадим. У менга:

— Қуддусни ўлчашга, эни ва узунлиги қанча чиқаркан, шуни билиб келишга кетяпман, — деб жавоб берди.

3 Шундан кейин мен билан гаплашган фаришта кетаётган эди, яна бошқа фаришта унга пешвоз чиқиб, 4 шундай деди:

— Югур, бориб ўша йигитга+ 2:4-5* ўша йигит — арқонни ушлаб турган йигит назарда тутилган. Аммо Закариёга ишора бўлиши мумкин. айт: “Эгамиз айтмоқда:

— Одамлар ва мол–қўйлар кўплигидан Қуддус шаҳрига сиғмай қолади. Уларнинг кўплари шаҳар ташқарисида яшайди, аммо Мен Ўзим уларнинг атрофида олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан.”

Лирик чекиниш: сургундагилар ўз ватанига чақирилади

6 “Қани, туринглар! Шимолдаги юртдан қочинглар, — демоқда Эгамиз. — Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам+ 2:6* Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам… — 1:19~нинг иккинчи изоҳига қаранг. туринглар, — айтмоқда Эгамиз. 7 — Эй Бобилда яшайдиганлар, Қуддусга+ 2:7* Қуддус — ибронийча матнда a Сион* (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор). 1:14 изоҳига қаранг. қочинглар.”

8 Эй Қуддус! Сизларни талон–тарож қилган халқлар олдига Сарвари Олам мени юборди. Шу орқали У Ўз шуҳратини намоён қилмоқчи+ 2:8* Сизларни…У Ўз шуҳратини намоён қилмоқчи — ёки a Сарвари Олам — улуғвор Худо сизларни талон–тарож қилган халқлар олдига мени юборди*.. У шундай айтмоқда: “Сизларга текканлар худди Менинг кўз қорачиғимга теккандай бўлади. 9 Қараб туринглар, Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Ўз қуллари уларни талон–тарож қиладилар.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганлигини англаб етасиз.

10 Эгамиз шундай демоқда: “Қўшиқ куйлаб, хурсанд бўлгин, эй Қуддус халқи! Мен келиб сизларнинг орангизда яшайман. 11 Ўша куни кўп халқлар Менга юз буриб, Менинг халқим қаторига қўшиладилар. Мен сизларнинг орангизда яшайман.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганини англаб етасиз. 12 Яҳудо муқаддас юртдаги Эгамизнинг мулки бўлади, Эгамиз Қуддусни “Ўз шаҳрим” деб айтади. 13 Эй одамзод, Эгамиз олдида сукут сақла. Ана, У муқаддас масканидан чиқиб келмоқда.

3

3–БОБ

Тўртинчи ваҳий: олий руҳоний ва шайтон

1 Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон+ 3:1* шайтон — ибронийчадаги маъноси a айбловчи*. уни айблаб турган эди. 2 Эгамиз шайтонга шундай деди:

— Эй шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?!

3 Ёшуа фариштанинг олдида кир кийимларда турар эди. 4 Фаришта атрофида турганларга+ 3:4* атрофида турганлар — ўша ердаги фаришталарга ишора бўлса керак.:

— Унинг кир кийимларини ечинглар, — деди. Ёшуага эса:

— Мана, қара, Мен сенинг гуноҳларингни олиб ташладим, — деди. — Энди сенга тоза, байрамларда киядиган янги кийимларни кийдираман.

5 Кейин мен:

— Унинг бошига тоза салла кийдиринглар, — дедим. Унинг бошига тоза салла, устига эса янги кийим кийдиришди. Эгамизнинг фариштаси унинг ёнида турар эди.

6 Кейин Эгамизнинг фариштаси Ёшуани огоҳлантириб, шундай деди:

7 — Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Агар сен Менинг йўлимдан юриб, талабларимни бажарсанг, Менинг уйимда, Маъбадим ҳовлиларида бош бўласан. Сенга шу ерда турганлар орасидан жой бераман+ 3:7* Сенга шу ерда турганлар орасидан жой бераман — яъни ўша ердаги фаришталарга ўхшаб, Ёшуа ҳам Худога хизмат қилиш ва Худонинг ҳузурига кириш шарафига муяссар бўлар эди.. 8 Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда»+ 3:8* «Новда» — Довуд авлодидан келиб чиқадиган шоҳга, яъни Масиҳга нисбатан ишлатилган унвон (Ишаё 11:1, Еремиё 23:5, 33:15~га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг. бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан. 9 Мен Ёшуанинг олдига бир тош қўйдим. Менинг етти кўзим ўша тошга қадалган. Бу тошнинг устига Мен ёзув ёзаман, — демоқда Сарвари Олам. — Мана шу юртнинг гуноҳини бир кунда олиб ташлайман. 10 Ўша куни сизлар қўни–қўшниларингизни чақириб, ўз узумзорларингизда ва анжир дарахтларингиз тагида ўтирасизлар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.

4

4–БОБ

Бешинчи ваҳий: чироқпоя ва иккита зайтун дарахти

1 Мен билан гаплашган фаришта қайтиб келиб, худди мени уйқудан уйғотгандай қилиб турғизди. 2 У мендан:

— Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен шундай жавоб бердим:

— Тилладан ясалган бир чироқпояни кўряпман, унинг устида мой учун бир товоқ турибди. Чироқпояда эса еттита мойчироқ турибди. У мойчироқларнинг ҳар бирида еттитадан жўмраги бор. 3 Чироқпоянинг олдида иккита зайтун дарахти бор. Бу дарахтларнинг бири чироқпоянинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида турибди.

4 Мен билан гаплашган фариштадан сўрадим:

— Булар нима, эй тўрам?+ 4:4* Булар нима, эй тўрам? — бу саволга фаришта шу бобнинг 10–ояти иккинчи қисмида жавоб беради.

5 У мендан:

— Нималигини билмайсанми? — деб сўради. Мен:

— Йўқ, тўрам, — деб жавоб бердим.

6 У менга шундай деди:

— Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга+ 4:6* Зарубабел — Яҳудо ҳокими. Хаггей 1:1~га ва ўша оятнинг учинчи ва тўртинчи изоҳларига қаранг. берган хабаридир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила муваффақиятга эришасан, — дейди Сарвари Олам. 7 — Эй баланд тоғ+ 4:7* баланд тоғ — бу ибора мажозий маънода қўлланган бўлиб, Зарубабел Маъбадни қайта қуришда дуч келган қийинчиликларга ва қаршиликларга ишора бўлса керак. Зарубабел бу қийинчиликларни енгиб ўтган эди, тоғларнинг текисликка айланиши ана шу ғалабанинг рамзидир., сен нима бўлибсан?! Зарубабел олдида сен текислик бўласан. Зарубабел Менинг уйимни қайта қуради, унинг энг охирги тошини қўяди. Шундан кейин бутун халқ: «Худо марҳамат қилсин!» деб ҳайқиради.”

8 Яна Эгамиз менга қуйидаги сўзини аён қилди: 9 “Зарубабел ўз қўллари билан уйимнинг пойдеворини ётқизди. Қурилишни ҳам ўзи тугатади. Ана шунда Мен, Сарвари Олам, сени юборганимни халқ англаб олади. 10 Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга+ 4:10* ёзув ўйилган тош — ёки a шоқул*. Шоқул — бинокорликда девор, устун ва шу кабиларнинг вертикал ҳолатини аниқлаш учун ишлатиладиган, бир учига оғирлик боғланган ипдан иборат асбоб. хурсандчилик билан қарайди.”

Шунда Фаришта менга деди:

— Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир.

11 Мен фариштадан сўрадим:

— Чироқпоянинг ўнг ва чап томонида турган зайтун дарахтларининг маъноси нима? 12 Олтин новлари орқали тилласимон мой оқаётган зайтун дарахтларининг икки шохи нимани билдиради?

13 У мендан:

— Билмайсанми? — деб сўради. Мен:

— Йўқ, тўрам, — деб жавоб бердим. 14 У шундай деди:

— Булар бошига мой суртиб танланган, бутун оламнинг Раббийси олдида хизмат қиладиган икки зотдир+ 4:14* Булар…икки зотдир — олий руҳоний Ёшуа (3:1-6~га қаранг) ва Яҳудо ҳокими Зарубабел (шу бобнинг 6-10–оятларига қаранг) назарда тутилган. Зарубабел Довуд авлодидан эди..

5

5–БОБ

Олтинчи ваҳий: учаётган ўрама қоғоз

1 Мен яна тепага қараб учаётган ўрама бир қоғозни+ 5:1* ўрама бир қоғоз — папирус ёки ошланган теридан қилинган узун ўралган қоғоз. Қадимги пайтларда китоблар одатда ўрама қоғоз шаклида бўлган. кўрдим. 2 Фаришта мендан:

— Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен:

— Учиб кетаётган ўрама бир қоғозни кўряпман, унинг узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак+ 5:2* …узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак… — узунлиги тахминан 9 метрга, эни тахминан 4,5 метрга тўғри келади., — деб жавоб бердим.

3 Шунда у менга деди:

— Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Қоғознинг бир томонидаги ёзувга кўра, ўғирлик қилганлар, орқа томонидаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар юртдан йўқ қилинади. 4 Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.”

Еттинчи ваҳий: сават ичидаги аёл

5 Мен билан гаплашган фаришта келиб, менга шундай деди:

— Қара–чи, келаётган нарса нима экан.

6 Мен:

— У нима? — деб сўрадим. Фаришта:

— Бу келаётган нарса саватдир, — деб жавоб берди. — Юртдаги жамики аҳолининг нияту муддаоларини билдирувчи тимсол ўша сават ичидадир.

7 Қўрғошиндан ясалган қопқоқ очилди, саватнинг ичида эса бир аёл ўтирган экан. 8 Фаришта деди:

— Бу аёлнинг исми Фосиқлик.

Шундай деб, у аёлни қайтариб саватга тиқиб қўйди–да, қопқоғини ёпди.

9 Мен яна тепага қараб, иккита аёл учиб келаётганини кўрдим. Улар қанотларини шамолда ёйган ҳолда учиб келаётган эдилар, қанотлари турнанинг қанотларига ўхшар эди. Улар келиб ўша саватни олдилар–да, осмонга кўтариб олиб кетдилар. 10 Мен билан гаплашаётган фариштадан сўрадим:

— Улар саватни қаерга олиб кетишяпти?

11 У менга:

— Бобил+ 5:11* Бобил — ибронийча матнда a Шинар*, Месопотамиядаги, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ерлардаги бир ҳудуднинг қадимги номи. Бобил шоҳлиги дастлаб шу ерда барпо бўлиб, кейинчалик кўп ерларни эгаллаган буюк шоҳлик бўлган. юртига олиб кетишяпти, — деб жавоб берди. — Ўша ерда унга саждагоҳ қуришади. Саждагоҳ тайёр бўлгандан кейин, саватни ўша ерда ўз жойига қўйишади.

6

6–БОБ

Саккизинчи ваҳий: тўртта арава

1 Мен яна тепага қараб, иккита бронза тоғ орасидан чиқиб келаётган тўртта аравани кўрдим. 2 Биринчи аравани қизғиш, иккинчи аравани эса қора отлар, 3 учинчи аравани оқ, тўртинчи аравани эса ола–була отлар тортиб келаётган эди. Бу отларнинг ҳаммаси кучли эди. 4 Мен билан гаплашаётган фариштадан:

— Эй тўрам, булар нима? — деб сўрадим. 5 Фаришта шундай жавоб берди:

— Булар бутун олам Раббийсининг ҳузуридан чиқиб келаётган тўртта самовий руҳдир. 6 Қора отли арава шимолга боради. Оқ отлиси эса унинг орқасидан кетади+ 6:6* …унинг орқасидан кетади — ёки a …ғарбга боради*.. Ола–була отли арава жанубга боради.

7 Ана шу кучли отлар чиқиб келиб, ерни айланишга шошилдилар. Фаришта уларга:

— Боринглар, ерни кўриб чиқинглар, — деди. Шунда улар ерни айланиб келишди. 8 Кейин фаришта мени чақириб, шундай деди:

— Мана, қара! Отлар шимолдаги юртга+ 6:8* шимолдаги юрт — Бобил назарда тутилган. боришди. У ерда Эгамизнинг иродасини адо этишди, Эгамиз жаҳлидан тушди+ 6:8* …Эгамизнинг иродасини адо этишди, Эгамиз жаҳлидан тушди — ибронийча матнда a …Эгамизнинг Руҳига тинчлик беришди*. Бу ибора Худонинг халқига зулм ўтказган халқлар (1:15~га қаранг) жазо олганини билдириши мумкин. Милоддан олдинги 539 йилда Форс шоҳи Куруш Бобилни босиб олди ва кейинги йили ўша ерда сургунда яшаётган яҳудийларга Қуддусга қайтишлари учун ҳамда Маъбадни қайта қуришлари учун ижозат берди (2~Солномалар 36:20-23, Ишаё 44:28-45:4~га қаранг)..

Ёшуага тож кийдириш ҳақида амр

9 Эгамиз менга қуйидаги сўзларни аён қилди:

10 — Бобилдаги сургундан қайтиб келган Халдай, Тўвиё ва Ёдаёдан тилла ва кумуш ол. Ўша куниёқ Зафаниё ўғли Йўшиёнинг уйига бор. 11 Берилган кумуш ва олтиндан тож ясагин. Уни Ёҳузадах ўғли — олий руҳоний Ёшуанинг бошига кийгизгин–да, 12 унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: Новда+ 6:12* Новда — Зарубабел назарда тутилган (4:6-10~га қаранг), айни пайтда келадиган Масиҳга ҳам ишора қилади (3:8 изоҳига қаранг). деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради. 13 Ҳа, Менинг Маъбадимни қурадиган ўшадир. У шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради+ 6:13* Тахтининг олдида руҳоний туради — олий руҳоний Ёшуа назарда тутилган, айни пайтда руҳоний ва шоҳ бўлиб келадиган Масиҳга ҳам ишора қилади (Забур 109:1-4~га қаранг).. Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади. 14 Бу тож Халдай+ 6:14* Халдай — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти a Халем*. Унинг Халдай деган шакли шу бобнинг 10–оятидан олинган., Тўвиё, Ёдаё ва Зафаниё ўғли Йўшиёнинг+ 6:14* Йўшиё — ибронийча матнда a Хен*, маъноси a иноятли* ва Йўшиёнинг яна бир номи бўлиши мумкин. Унинг Йўшиё деган шакли шу бобнинг 10–оятидан олинган. қарамоғида бўлади. У Менинг Маъбадимда ёдгорлик бўлиб қолади. 15 Узоқ жойлардан одамлар келиб, Менинг Маъбадимни қуришга ёрдам беришади.”

Эй сургундан қайтиб келганлар! Шунда Сарвари Олам мени юборганини сизлар англаб етасизлар. Агар сизлар Эгангиз Худонинг сўзларига яхшилаб қулоқ солсангизлар, мана шуларнинг ҳаммаси содир бўлади.

7

7–БОБ

Юзаки тутилган рўза ҳукм қилинади

1 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили+ 7:1* Шоҳ Доро ҳукмронлигининг тўртинчи йили — милоддан олдинги 518 йил. 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. тўққизинчи ойи — Хислав ойининг+ 7:1* Хислав ойи — иброний календарининг тўққизинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади. тўртинчи кунида Эгамиз Ўз сўзини Закариёга аён қилди. 2 Бундан олдин Байтил аҳолиси Эгамиздан илтифот сўраш учун Саризар, Рахеммалек ва уларнинг одамларини Маъбадга юбориб, шундай деган эди:

3 — Бориб, Сарвари Оламнинг уйида бўлган руҳоний ва пайғамбарлардан сўранглар: “Биз анча йиллардан бери Эгамизнинг уйи вайрон қилинган ойда+ 7:3* Эгамизнинг уйи вайрон қилинган ой — ибронийча матнда a бешинчи ой*. 8:19 изоҳига қаранг. қайғуриб, рўза тутиб келамиз. Шундай қилишда давом этаверайликми?”

4 Сарвари Олам Закариёга аён қилган сўзида шундай деди:

5 — Бу юртдаги барча одамларга ва руҳонийларга айт: “Ҳа, сизлар мана шу ўтган етмиш йил+ 7:5* етмиш йил — 1:12 изоҳига қаранг. давомида бешинчи ва еттинчи ойларда+ 7:5* бешинчи ва еттинчи ойлар — 8:19 изоҳига қаранг. рўза тутиб, қайғурдингизлар. Аммо буни Мен учун эмас, ўзингиз учун қилган эдингизлар! 6 Қорнингизни тўйдириш учун еб–ичганингиздай, ўз манфаатингиз учун рўза тутиб қайғургансизлар. 7 Мен, Эгангиз, ўтган пайғамбарлар орқали айнан шу ҳақда сизларни огоҳлантирганман–ку! Ўша пайтларда Қуддус ва унинг атрофидаги қишлоқлар одамга тўла эди. У ерда фаровонлик ҳукм сурар эди. Нагав чўли ва Яҳудо қир этакларида ҳам одамлар яшардилар.”

Сургуннинг сабаби итоатсизликдир

8 Эгамиз Закариёга қуйидаги сўзларни аён қилди:

9 — Мен, Сарвари Олам, шундай деган эдим: “Адолатли ҳукм қилинглар. Бир–бирингизга меҳрибон бўлинглар, раҳм–шафқат қилинглар. 10 Беваларга, етимларга, мусофирларга, камбағалларга зулм қилманглар. Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар.” 11 Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитди. 12 Мен, Сарвари Олам, Ўз Руҳим билан пайғамбарлар орқали сўзларимни аён қилганман. Аммо халқим юрагини тош қилиб, қонун ва ўгитларга қулоқ солмади. Шунинг учун Мен жуда қаттиқ ғазабландим.

13 “Мен чақирганимда улар эшитмагандилар, улар чақирганда Мен ҳам эшитмадим, — дейди Сарвари Олам. 14 — Мен уларни ўзлари танимаган, билмаган халқлар орасига сочиб ташладим+ 7:14* Мен уларни…сочиб ташладим — 1:19~нинг иккинчи изоҳига қаранг.. Шундай қилиб, уларнинг юрти вайрон бўлди. На у ерга биров боради, на у ердан биров келади. Ўша ажойиб юрт вайрон бўлди.”

8

8–БОБ

Эгамиз Қуддусни қайта қуришга ваъда беради

1 Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди. 2 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусга+ 8:2* Қуддус — ибронийча матнда a Сион*. 1:14 изоҳига қаранг. қаттиқ ачиниб кетдим. Унинг душманларига бўлган ғазабим алангадай ёнмоқда.” 3 Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим+ 8:3* Менинг тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 1:14 изоҳига қаранг. — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” 4 Сарвари Олам шундай демоқда: “Чолу кампирлар яна Қуддус кўчаларида ўтирадилар. Ёши улуғ бўлгани учун уларнинг қўлларида ҳассалари бўлади. 5 Шаҳарнинг кўчалари ўйнаётган болалар билан тўлади.”

6 Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Балки буларнинг ҳаммаси халқимдан қолганларига имконсиздай туюлар. Аммо бу ишлар Мен учун имконсиз эмас”, — демоқда Сарвари Олам.

7 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман. 8 Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.”

9 Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар. Маъбадим, яъни Уйимнинг қайта қурилиши учун пойдевор қўйилаётганда, ўша пайғамбарлар шу ерда эдилар. 10 Ҳа, ўша кунлардан олдин одам ва ҳайвонларнинг тер тўкиб қилган меҳнатлари зое кетарди, улар яхши ҳосил ололмас эдилар+ 8:10* …улар яхши ҳосил ололмас эдилар — Хаггей 1:6, 10-11, 2:16-17~га қаранг.. Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим. 11 Аммо энди, эй халқимнинг қолганлари, Мен сизлар билан олдингидай муносабатда бўлмайман, — демоқда Сарвари Олам. 12 — Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман. 13 Эй Яҳудо ва Исроил+ 8:13* Яҳудо ва Исроил — 1:19~нинг биринчи изоҳига қаранг. халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”

14 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам. 15 — Қўрқманглар, эй Қуддус ва Яҳудо халқи! Энди Мен сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим. 16 Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: бир–бирингизга ҳақиқатни айтинг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг. 17 Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманг, ёлғон қасам ичманг. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.

18 Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди. 19 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар+ 8:19* тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар — иброний календарининг тўрт ойи. Бу ойларда Худонинг халқи қуйидаги воқеаларни хотирлаб, рўза тутарди: милоддан олдинги 589 йилнинг ўнинчи ойида шоҳ Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилган. Милоддан олдинги 586 йилнинг тўртинчи ойида ўша лашкар Қуддус деворларини бузиб, шаҳарга кирган. Ўша йилнинг бешинчи ойида улар Маъбадни ва шаҳарни вайрон қилганлар, шаҳар аҳолисини Бобилга асир қилиб олиб кетганлар. Ўша йилнинг еттинчи ойида Яҳудо ҳокими Гадалиёга суиқасд қилинган, қолган халқ эса Мисрга қочиб кетган. 4~Шоҳлар 25:1-26~га қаранг. энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрамлар даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.”

20 Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади. 21 Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: «Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан илтифот сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик», деб айтади.” 22 Кўп эллар ва кучли халқлар Сарвари Оламдан илтифот сўрагани ва Унга сажда қилгани Қуддусга келадилар. 23 Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи, ҳар хил элларга мансуб бўлган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутадилар–да, унга: «Биз сен билан борайлик. Ахир, Худо сизлар билан эканини эшитдик», деб айтадилар.”

9

9–БОБ

Исроилнинг душманлари устидан чиқарилган ҳукм

1 Башорат. Эгамизнинг сўзи Хадрах юртига+ 9:1* Хадрах юрти — Дамашқ ва Хомат шаҳарларидан шарқда жойлашган. қаршидир.

Дамашқ шаҳрига қаратилгандир.

Эгамиз барча Исроил қабилаларини кузатиб тургандай,

Бутун инсониятни ҳам кузатади+ 9:1* Эгамиз барча Исроил қабилаларини кузатиб тургандай, Бутун инсониятни ҳам кузатади — ёки a Барча Исроил қабилаларининг ҳамда инсониятнинг кўзлари Эгамиздадир*..

2 Хадрахга чегарадош бўлган Хомат+ 9:2* Хомат — ҳозирги Суриянинг шимолида жойлашган шаҳар. ҳам,

Доноларга тўла бўлган Тир ва Сидон+ 9:2* Тир ва Сидон — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳарлар. Бу шаҳарлар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади. Филистлар бу шаҳарлар билан иттифоқ тузган эдилар. ҳам Эгамизнинг кўзи остидадир+ 9:2* …Эгамизнинг кўзи остидадир — ёки a …Эгамизга кўз тиккан*..

3 Тир шаҳри ўзига қалъа қуриб олган,

Шунчалик кўп кумуш ва олтин йиққанки,

Улар кўчадаги чанг ва лойдайдир.

4 Лекин энди Раббий уларнинг мулкини тортиб олади,

Бойликларини денгизга улоқтиради.

Шаҳарнинг ўзи эса оловга ем бўлади.

5 Ашқалон шаҳри+ 9:5* Ашқалон шаҳри — Филист халқи қуйидаги бешта шаҳар–давлатни барпо қилган эди: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Эхрон ва Гат. Бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди. буни кўриб, қўрқувга тушади,

Ғазо ҳам даҳшатга тушиб қалтирайди,

Умиди пучга чиққан

Эхрон ҳам шу аҳволга тушади.

Ғазонинг шоҳи ҳалок бўлади,

Ашқалонда эса ҳеч бир зот қолмайди.

6 Эгамиз шундай дейди:

“Ашдодда насли бузилган халқлар яшайди.

Ҳа, Мен Филистларнинг такаббурлигига чек қўяман.

7 Мен Филистларнинг оғзидаги қонли гўштни,

Тишларидаги ҳаром овқатни+ 9:7* …қонли гўшт…ҳаром овқат… — Филистлар Худонинг халқи қаторига кирадилар, шундан кейин тақиқланган овқатларни емайдиган бўладилар (Ибтидо 9:4, Левилар 11:1-23~га қаранг). олиб ташлайман.

Филистларнинг тирик қолганлари Менга тегишли бўлади,

Улар Яҳудонинг авлодидай бўлиб қолади.

Эхрон ҳам Ёбус халқидай+ 9:7* Ёбус халқи — Қуддуснинг туб аҳолиси. Шоҳ Довуд шаҳарни босиб олгандан кейин улар ҳам Худонинг халқи қаторига кирди (2~Шоҳлар 5:6-10, 24:16~га қаранг).

Ўз халқимнинг бир қисми бўлади.

8 Босқинчилардан асрай деб

Мен Ўзим уйимни қўриқлайман.

Халқимнинг юртини ҳеч ким босиб ололмас,

Ҳа, Мен ҳаммасини кўриб турибман.

Бўлажак шоҳ

9 Хурсанд бўлиб, қувонинг,

Эй Қуддус халқи!

Шодлик ила ҳайқиринг,

Эй Сион аҳолиси!

Мана, шоҳингиз келяпти.

У зафар қозонган ғолибдир.

Шунга қарамай,

Камтариндир шоҳингиз,

У эшакнинг устида,

Ҳа, эшакнинг боласини —

Хўтикни миниб келяпти.

10 Мен Эфрайимнинг+ 9:10* Эфрайим — Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг. жанг араваларини йўқотаман,

Қуддуснинг+ 9:10* …Эфрайим…Қуддус… — бу ўринда Закариё Худонинг халқига тегишли бўлган, қайта тикланган, бирлашган жанубий ва шимолий шоҳликка ишора қиляпти. Ҳизқиёл 37:15-28~га қаранг. жанг отларини тортиб оламан.

Уруш камонлари ҳам йўқ қилинади,

Шоҳингиз халқларга тинчлик келтиради.

Мен бир денгиздан иккинчисига қадар,

Фурот дарёсидан тортиб

Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қиламан.

Худо Ўз халқини қайта тиклайди

11 Мен сизлар билан қилган,

Қурбонлик қони билан тасдиқланган аҳдим+ 9:11* Қурбонлик қони билан тасдиқланган аҳдим — Чиқиш 24:1-8~га қаранг. туфайли,

Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан.

12 Эй умидвор асирлар,

Ўз қалъангизга қайтинг.

Бугун Мен айтяпман,

Йўқотганларингизни икки баробар қилиб тиклайман.

13 Мен Яҳудони Ўз камонимдек қайирдим,

Эфрайимни+ 9:13* …Яҳудо…Эфрайим… — шу бобнинг 10–оятига берилган изоҳларга қаранг. эса камоним ўқи қилдим.

Эй Сион+ 9:13* Сион — 1:14 изоҳига қаранг., Мен сенинг ўғилларингни

Юнон+ 9:13* Юнон — ибронийча матнда a Ёвон*, ўша вақтда Юнон халқи шу ном билан ҳам аталарди. ўғилларига қарши қўзғатаман.

Менинг қўлимда жангчининг қиличидай ўйнайсан.”

Эгамиз Ўз халқини ҳимоя қилади

14 Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади,

Унинг ўқи яшиндай отилади.

Эгамиз Раббий бурғуни чалиб,

Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади.

15 Сарвари Олам Ўз халқини ҳимоя қилади,

Улар душманларини қириб,

Ёв палахмонларини оёқ ости қилиб ташлайдилар.

Қурбонлик сўйгандай ёв қонини тўкадилар,

Қурбонгоҳ шохлари қонга белангандай,

Улар душманларининг қонига беланадилар.

Шаробу май билан ғалабани нишонлайдилар,

Хурсандлигидан маст одамдай ҳайқирадилар.

16 Ўша куни уларнинг Эгаси Худо

Ўз халқини қутқаради.

Ахир, улар Эгамизнинг сурувидир.

Эгамизнинг юртида улар

Тож гавҳарларидай порлайдилар.

17 Унинг халқи қандай гўзал ва ажойиб!

Янги шаробу донлар

Йигит–қизларни бақувват қилар.

10

10–БОБ

Эгамиз нажот беришга ваъда қилади

1 Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар.

Бўрон булутларини яратган,

Одамзодга ёмғир берадиган,

Ҳамма учун далаларни

Ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир.

2 Хонаки санамлар+ 10:2* Хонаки санамлар — ибронийча матнда a Терафим*. Одамлар бу санамлардан фол очишда фойдаланган бўлсалар керак. беҳуда гапларни гапирадилар,

Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар.

Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар,

Беҳуда тасалли берадилар.

Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди,

Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.

3 Эгамиз шундай демоқда:

“Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёнмоқда,

Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман.

Мен, Сарвари Олам, Ўз сурувим бўлган

Яҳудо+ 10:3* Яҳудо — 1:19~нинг биринчи изоҳига қаранг. халқи учун қайғураман.

Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан.

4 Яҳудо орасидан тамал тоши+ 10:4* тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди.,

Чодир қозиғи, жанг камони чиқади.

Ҳа, ҳар бир етакчи уларнинг орасидан чиқади.

5 Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган

Жангчилардай бўладилар,

Мен, Эгангиз, улар билан биргаман.

Улар урушга чиқиб,

Душман чавандозларини шарманда қиладилар.

6 Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман,

Юсуфнинг авлодини+ 10:6* Юсуфнинг авлоди — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг наслларига ишора. Шимолий шоҳликнинг иккита асосий қабиласи — Эфрайим ва Манаше қабилалари Юсуфдан келиб чиққан эдилар. қутқараман.

Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман,

Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман.

Уларнинг илтижоларига жавоб бериб,

Ўз юртига қайтариб олиб келаман.

Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади.

7 Эфрайим халқи+ 10:7* Эфрайим халқи — 9:10~нинг биринчи изоҳига қаранг. қудратли жангчилардай бўлади,

Уларнинг юраклари шароб ичгандаги сингари қувноқ бўлади.

Буни кўрган фарзандлари шодланади,

Улар Менинг қилган ишларимдан хурсанд бўлади.

8 Мен чўпон каби ҳуштак чалиб, Ўз халқимни йиғаман,

Ахир, Мен уларни қутқарганман.

Олдин улар қанча бўлган бўлсалар,

Уларнинг сони яна шунча бўлади.

9 Мен уларни халқларнинг орасига сочиб юборган бўлсам ҳам+ 10:9* Мен уларни…сочиб юборган бўлсам ҳам… — 1:19~нинг иккинчи изоҳига қаранг.,

Энг узоқдаги юртларда ҳам улар Мени эслайдилар.

Фарзандларию ўзлари омон қолиб, қайтиб келишади.

10 Мен халқимни Миср юртидан қайтараман,

Оссурия еридан+ 10:10* …Миср юрти…Оссурия ери… — Миср Исроил юртидан жанубда, Оссурия эса шимолда жойлашган эди. йиғиб келаман.

Мен уларни Гилад ўлкаси ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман.

Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.

11 Менинг халқим кулфат денгизидан ўтса,

Ўша денгизнинг тўлқинларини уриб тушираман.

Нил дарёсининг туби қуриб қолади.

Оссурия халқининг такаббурлигига барҳам бераман.

Миср эса ўз салтанат ҳассасини+ 10:11* салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди. йўқотади.

12 Ўз қудратим билан халқимни кучли қиламан.

Улар Менинг номимга лойиқ ҳаёт кечирадилар.”

Эгамизнинг каломи шудир.

11

11–БОБ

Босқинчиларнинг қулаши

1 Эй Лубнон, оч дарвозаларингни!

Садр дарахтларингни+ 11:1* Садр дарахтлари — Лубнон тоғлари ўзининг катта садр дарахтлари ва гўзал табиати билан машҳур эди (Қонунлар 3:25, Забур 103:16-17~га қаранг). олов ёндириб ташласин.

2 Эй сарв дарахти, дод солиб йиғлагин,

Ахир, садр дарахтлари қулади.

Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди.

Эй Башандаги+ 11:2* Башан — Жалила кўлининг шимоли–шарқида жойлашган бўлиб, ўзининг ям–яшил яйловлари, гуллари ва дарахтлари билан машҳур эди. эманлар, дод солиб йиғланг,

Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари

Кесиб ташланди, ахир.

3 Ана, эшитинг! Чўпонларнинг йиғисин,

Кўм–кўк яйловлар нобуд бўлди, ахир.

Қулоқ солинг шерларнинг ўкиришига,

Иордан бутазорлари нобуд бўлди, ахир.

Икки хил чўпон

4 Эгам Худо менга шундай деди:

— Бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпонлик қилгин. 5 Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога шукур! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди. 6 Мен, Эгангиз, шундай айтмоқдаман: “Энди бу юртдаги одамларга раҳм қилмайман. Мен уларни бир–бирининг қўлига ва ҳукмдорларининг қўлига топшираман. Ҳукмдорлари юртни вайрон қилади. Мен эса ҳеч кимни бу ҳукмдорларнинг қўлидан қутқармайман.”

7 Шундай қилиб, қўй савдогарлари мени бўғизланадиган қўй сурувига чўпон+ 11:7* чўпон — шу бобнинг 7-14–оятларига кўра, Закариё чўпонлик вазифасини ўз зиммасига олар экан, бу ҳаракат орқали Худонинг Ўз халқини етаклашини ва уларга ғамхўрлик қилишини мажозий маънода ифодалайди. қилиб ёлладилар+ 11:7* …қўй савдогарлари мени бўғизланадиган қўй сурувига чўпон қилиб ёлладилар — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда a …мен бўғизланадиган, қаттиқ зулм кўрган қўй сурувига чўпон бўлдим*. Яна шу бобнинг 11–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.. Мен иккита таёқ олдим. Улардан бирини “Илтифот”, иккинчисини эса “Аҳиллик” деб атаб, қўйларни боқдим. 8 Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Қўй савдогарларига бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўриб қолдилар. 9 Шундан кейин мен қўй савдогарларига:

— Энди сизларнинг қўйларингизни боқмайман, — дедим. — Ўладигани ўлсин, ҳалок бўладигани ҳалок бўлсин, қолганлари эса бир–бирининг гўштини есин.

10 Мен “Илтифот” номли таёғимни олдим–да, уни синдириб ташладим. Шу орқали Эгамизнинг Ўз халқи+ 11:10* Ўз халқи — ибронийча матнда a ҳамма халқлар*. Бу ўринда Исроил халқининг ҳамма қабилаларига, яъни Худонинг халқига шеърий усулда ишора қилинган бўлиши мумкин. Худо ҳамма халқлар билан аҳд тузгани ҳақида Эски Аҳднинг бирон жойида айтилмаган. билан қилган аҳдини бекор қилдим. 11 Шундай қилиб, ўша куни бу аҳд бекор бўлди. Мени кузатиб турган қўй савдогарлари+ 11:11* Мени кузатиб турган қўй савдогарлари… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда a Мени кузатиб турган, қаттиқ зулм кўрган сурув…*. бу иш Эгамизнинг сўзи эканлигини тушундилар. 12 Кейин мен уларга шундай дедим:

— Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз, беринглар, бўлмаса, бермай қўяверинглар.

Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга+ 11:12* ўттиз кумуш танга — ибронийча матнда a ўттиз бўлак кумуш*, тахминан 330 граммга тўғри келади. Қулнинг нархи ўттиз кумуш танга бўлгани боис (Чиқиш 21:32~га қаранг), Закариё пайғамбарга тўланган бу нарх унинг ўзига ҳам, Худога ҳам қаттиқ ҳақорат эди. бердилар. 13 Шундан кейин Эгамиз менга:

— Бу кумушни кулолга бергин, — деди.

Мени баҳолаб берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга+ 11:13* …кулолга…кулолга… — ибронийча матндан. Қадимий сурёнийча таржимада a …хазинага…хазинага…*, Маъбад хазинасига ишора. Эритилишдан олдин баъзи қимматбаҳо металлар лой идишларда сақланган. Баъзан металлга ишлов берувчи уста эритилган металлни лой идишларга қуйиб, кейинчалик ишлатиш учун сақлаб қўярди. Мана шу сабабларга кўра, кўп олимлар бу ўринда ишлатилган a кулол* сўзи металлни эритиб, унга ишлов берадиган одамга ишора қилади, деб айтадилар. бердим. 14 Кейин “Аҳиллик” деб аталган иккинчи таёғимни синдирдим. Шундай қилиб, Яҳудо ва Исроил+ 11:14* Яҳудо ва Исроил — бир пайтлар Яҳудо номи жанубий шоҳликка, Исроил эса шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги Яҳудо ва Исроил сўзларига қаранг). Закариё даврига келиб, ўша шоҳликлар йўқ бўлиб кетган эди. Шу сабабдан мазкур оятдаги бу номлар Худонинг жамики халқига ишора қилади. орасидаги биродарликни бекор қилдим.

15 Шундан кейин Эгамиз менга айтди: “Бор, яна бир марта чўпонлик қилгин. Аммо бу сафар фойдасиз чўпондай бўлгин. 16 Ҳа, Мен бу юртга шундай бир чўпон бераманки, у ҳалок бўлаётганларга қарамайди. Йўқолганларни изламайди, ярадорларга шифо бермайди, соғ бўлганларни озиқлантирмайди. Аксинча, семиз қўйларни сўйиб ейди, туёқларини ҳам кесиб ташлайди.

17 Эй сурувни тарк этадиган қадрсиз чўпоним,

Ҳолингга вой!

Қилич сенинг қўлингни чопиб,

Ўнг кўзингни ўйиб ташласин!

Сенинг қўлинг бутунлай қуриб қолсин,

Ўнг кўзинг кўр бўлсин!”

12

12–БОБ

Қуддуснинг келажакдаги ғалабаси

1 Башорат. Эгамизнинг Исроил+ 12:1* Исроил — бу ўринда Худонинг жамики халқи назарда тутилган (11:14 изоҳига қаранг). ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда: 2 “Қараб туринглар, Мен Қуддусни шароб қадаҳидай қилиб қўяман. У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади+ 12:2* У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29~га қаранг). Халқлар Қуддусга ҳужум қилсалар, уларнинг ўзлари ҳалок бўладилар.. Қуддусни қамалга олишганда, Яҳудо юртининг қолган бошқа жойларига ҳам ҳужум қилишади. 3 Ўша куни Мен Қуддусни бошқа халқлар учун оғир тошдай қилиб қўяман. Уни кўтарганларнинг ҳаммаси ўзларига зарар келтирадилар. Бутун ер юзидаги халқлар унга қарши чиқиш учун бирлашадилар. 4 Ўша куни, Мен ҳар бир отни даҳшатга соламан, уларнинг чавандозларини эса ақлдан оздираман, — демоқда Эгамиз. — Яҳудо халқига эса Ўзим ғамхўрлик қиламан. Душманларининг отларини кўр қилиб қўяман. 5 Шунда Яҳудо уруғлари ўзларига:

— Қуддус аҳолисининг қудрат манбаи бизнинг Худойимиз, Сарвари Оламдир, — дейдилар.

6 Ўша куни Мен Яҳудо уруғларини ўтин орасидаги қизиб турган чўғдай, буғдой боғламлари орасидаги ёниб турган машъаладай қиламан. Улар ўнгу сўлдаги, атрофидаги халқларни ямлаб ютадилар. Қуддусдаги одамлар эса осойишта ҳаёт кечирадилар.

7 Мен, Эгангиз, аввал Яҳудо халқига ғалаба бераман. Довуд авлодининг ва Қуддус аҳолисининг шуҳрати Яҳудонинг шуҳратидан ошиб кетмаслиги учун шундай қиламан. 8 Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай Қуддус аҳлини бошлаб боради. 9 Менинг режам ўша куни Қуддусга қарши чиққан барча халқларни ҳалок қилишдир.

10 Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман. Улар Менга — ўзлари найза санчганга қарашади. Ёлғиз фарзандга аза тутгандай, аза тутишади. Тўнғич фарзанд учун мотам тутгандай, мотам тутишади. 11 Ўша куни Қуддусдаги дод–фарёд, Магидў водийсидаги Ҳадад–Риммонда+ 12:11* Ҳадад–Риммон — Яҳудонинг охирги солиҳ шоҳи Йўшиё аза тутиш учун бориб турадиган жойнинг номи бўлиши мумкин. Йўшиё Магидў текислигида бўлган жангда ўлдирилган (2~Солномалар 35:20-25~га қаранг). тутилган азадай, кучли бўлади. 12 Бутун юрт аза тутади. Ҳар бир оила алоҳида аза тутади: Довуд авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Натан+ 12:12* Натан — Довуднинг ўғилларидан бири (2~Шоҳлар 5:14~га қаранг). авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, 13 Леви авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Шимах+ 12:13* Шимах — Левининг набираларидан бири (Саҳрода 3:17-18~га қаранг). авлодининг оиласи ва уларнинг хотинлари алоҳида аза тутадилар. 14 Қолган оилалар ҳам ўзлари алоҳида аза тутадилар. Уларнинг хотинлари ҳам алоҳида аза тутадилар.”

13

13–БОБ

1 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади.

Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман. 3 Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди:

— Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан.

Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради. 4 Ўша куни сохта пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдамайдилар, пайғамбарларнинг жундан тўқилган кийимларини киймайдилар. 5 Энди улар:

— Мен пайғамбар эмасман, мен ерга ишлов бераман. Ёшлигимдан бир кишининг хизматидаман, — дейдилар. 6 Агар бирортаси улардан:

— Баданингиздаги яра излари+ 13:6* Баданингиздаги яра излари — Канъон халқларининг худоларига хизмат қиладиган пайғамбарлар баъзан баданларини тилардилар (3~Шоҳлар 18:28~га қаранг). Баданларидаги яра излари уларнинг сохта пайғамбар бўлганининг далили эди. қаердан пайдо бўлган? — деб сўраса, уларнинг жавоби қуйидагича бўлади:

— Мен бу яраларни дўстларимнинг уйида орттирганман.”

Худонинг чўпонини ўлдириш ҳақидаги амр

7 Сарвари Олам шундай демоқда:

“Қани, қўзғалгин, эй қилич!

Менга яқин бўлганга,

Ўзимга хизмат қилган чўпонга қарши чиқ.

Чўпонга ҳамла қилгин,

Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади,

Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман.

8 Бутун юрт халқининг учдан икки қисми ҳалок бўлади,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

Учдан бир қисми эса тирик қолади.

9 Мен мана шу қолган учдан бир қисмини

Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман.

Уларни кумушни тоблагандай тоблайман,

Олтинни синагандай синайман.

Улар Менга илтижо қиладилар,

Мен эса уларга жавоб бераман.

«Улар Менинг халқимдир», дейман Мен.

Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.”

14

14–БОБ

Келажакдаги уруш ва ғалаба

1 Эгамизнинг кунига+ 14:1* Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади. 2 Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.

3 Шундан кейин Эгамиз урушдаги жангчидай ўша халқларга ҳужум қилади. 4 Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади. 5 Сизлар ўша водий орқали қочасизлар. Тоғлар орасидаги водий Озиёлгача+ 14:5* Озиёл — бу жой ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шу бобнинг 4–оятида тасвирланишича, бу жой Қуддусдан шарқда бўлган, деб тахмин қилиш мумкин. чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила+ 14:5* Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила — Яҳудо шоҳи Уззиё даврида (яъни милоддан олдинги 781-740 йилларда) қаттиқ зилзила бўлгани тарихдан маълум. Бу зилзила ҳақида Амос 1:1~да ҳам айтиб ўтилган. пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо Ўз фаришталари билан бирга келади.

6 Ўша куни барча ёруғлик манбалари сўниб, нур таратмайдиган бўлиб қолади. 7 Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади.

8 Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.

9 Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади.

10 Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт+ 14:10* Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт… — Яҳудо юртига ишора. Бобилликлар Яҳудони босиб олишларидан олдин, Гебо ва Риммон шаҳарлари Яҳудонинг шимолий ва жанубий чегараларига яқин ерда жойлашган эди (1:19~нинг изоҳларига қаранг). текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳга қарашли бўлган узум сиқиш чуқуригача+ 14:10* узум сиқиш чуқури — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. чўзилган бўлади. 11 Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.

12 Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади. 13 Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради. 14 Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади. 15 Юқорида айтилган ўлат душманларнинг қароргоҳидаги ҳамма ҳайвонларга — отларга, хачирларга, туяларга, эшакларга ҳам қирғин келтиради.

16 Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. 17 Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди. 18 Агар Миср халқи ҳам байрамга келишни рад этса, уларнинг юртида ҳам ёмғир ёғмайди. Эгамиз+ 14:18* …уларнинг юртида ҳам ёмғир ёғмайди. Эгамиз… — ёки a …улар Қуддусга бормаса, Эгамиз…*. Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўша кулфатни уларнинг бошига ҳам солади. 19 Чайла байрамини нишонлашга чиқмаган Миср халқи ва бошқа ҳамма халқларнинг жазоси шу бўлади.

20 Ўша куни ҳатто отларнинг юганларидаги қўнғироқларида ҳам “Эгамизга бағишланган”+ 14:20* “Эгамизга бағишланган” — тилла лавҳага ўйиб ёзилган бу ёзувни олий руҳоний салласининг олд томонига тақиб юрарди (Чиқиш 28:36-38~га қаранг). Оятнинг мазмунига кўра, Эгамизнинг куни келганда ҳамма нарса муқаддас, Худонинг хизматига бағишланган бўлади. деган ёзув бўлади. Қурбонгоҳ олдида ишлатиладиган тоғорачалар муқаддас бўлгани каби, Эгамизнинг уйидаги оддий қозонлар ҳам худди шундай муқаддас бўлади. 21 Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар+ 14:21* савдогарлар — ибронийча матнда a Канъонликлар*. Баъзи ўринларда Канъонликлар сўзи савдогарларга нисбатан ишлатилган. Оят мазмунига кўра, Маъбадда сажда қилувчилар бундан кейин савдогарлардан покланган идишлар сотиб олишга мажбур бўлмайдилар, чунки ҳамма идишлар муқаддас бўлади. Ёки Закариё a Канъонликлар* сўзи орқали Худога чин дилдан итоат этмайдиган, Унга сажда қилмайдиган одамларга ишора қилган бўлиши мумкин. бошқа бўлмайди.