ПАВЛУСНИНГ
ФИЛИППИЛИКЛАРГА
МАКТУБИ
Кириш
Мазкур мактуб муаллифи ҳаворий Павлусдир. Павлус бу мактубини қамоқда бўлган пайтда+ …қамоқда бўлган пайтда… — 1:13~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Филиппи шаҳридаги имонлилар жамоатига ёзган. Филиппи Рим империясининг Македония вилоятида жойлашган бўлиб, бой шаҳар эди. Павлус Европада Хушхабарни тарғиб қилишни айнан шу шаҳардан бошлаган эди. Павлуснинг фаолияти натижасида Филиппи шаҳрида имонлилар жамоати вужудга келди.
Павлус бу мактубини Филиппиликлар юборган ҳадялар ва уларнинг ибодатлари учун ўз миннатдорчилигини билдириш ҳамда уларга бўлган меҳр–муҳаббатини изҳор этиш ниятида ёзган. Ушбу мактубида у Масиҳ учун ҳатто жонини фидо қилишга ҳам тайёрлигини ёзади, аммо Хушхабарни тарғиб қилиш ва жамоатни ўстириш мақсадида тирик қолишига ишончи комил эканлигини таъкидлайди. Павлус мазкур мактубини ёзар экан, жамоатдаги ёлғон таълимотлар туфайли кўп азият чекаётганини баён қилади. Баъзи одамлар, масиҳийлар Мусонинг қонунига амал қилмасалар, нажот топмайдилар, деб таълим бераётган эдилар. Павлус мана шундай одамлардан эҳтиёт бўлишни ва уларнинг таълимотларига қулоқ тутмасликни маслаҳат беради, чунки бу таълимотлар Павлус тарғиб қилган Хушхабарга мутлақо зид эди.
Мактуб сатрларида Павлуснинг жўшқин имони ва чексиз қувончи ёрқин акс этган. Ўзи қийин аҳволда бўлса ҳам, Павлус фурсатдан фойдаланиб, Филиппилик имонлиларга тасалли беради. Ўзининг ҳаётидаги ва уларнинг бошига тушган қийинчиликларга қарамай, уларни имонда собит қолишга ва жасоратли бўлишга ундайди. Улар қонунга амал қилиш орқали эмас, балки Худонинг инояти туфайли Исо Масиҳга тегишли эканликларини эслатади. У Исо Масиҳга ишониб яшаганларга Худо шодлик ва тинчлик бериши ҳақида ҳам ёзади. Худонинг халқи аҳил яшаши кераклигини эслатади. Уларга, худбинлик ва мағрурлик ихтиёрида бўлманглар, балки Исо Масиҳга ўхшаб, камтарин бўлинглар, деб ёлворади.
Ушбу мактуб замирида қувонч, ишонч, бирлик ва имонда собитлик каби мавзулар ётади. Мактубни ўқир эканмиз, Павлуснинг Филиппидаги жамоатга бўлган ўзгача меҳрини сезамиз.
11–БОБ
Дуойи салом
1 Исо Масиҳнинг қуллари Павлус ва Тимўтийдан+ 1:1* Тимўтий — илк жамоатнинг етакчиси бўлиб, ҳаворий Павлуснинг ҳамкори (Ҳаворийлар 16:1-3~га қаранг). Филиппи шаҳридаги Исо Масиҳнинг барча азизларига ҳамда жамоат етакчилари ва хизматчиларига салом! 2 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.
Павлуснинг Филиппилик имонлилар учун шукронаси ва ибодати
3 Ҳар сафар сизлар ҳақингизда ўйлаганимда Худойимга шукурлар айтаман. 4 Ҳаммангиз учун ибодат қилганимда, ҳар доим шодлик билан ибодат қиламан, 5 чунки сизлар Хушхабарга ишонганингиздан бошлаб, то ҳозирга қадар ўша Хушхабарни ёйишда мен билан бирга иштирок этиб келмоқдасизлар. 6 Худо сизларнинг ҳаётингизда бошлаган эзгу ишини Исо Масиҳ келадиган кунгача битиришига аминман. 7 Сизларни яхши кўрганим учун ҳаммангиз ҳақингизда шундай фикр қилишим ўринлидир. Ахир, қамоқдалигимда ҳам, Хушхабар ҳақиқат эканлигини ҳимоя қилиш ва таъкидлашимда ҳам Худо берган иноятда сизлар менга шериксизлар. 8 Мана, Худо шоҳид: мен сизларни роса соғинганман, чунки сизларни Исо Масиҳникидай бўлган меҳр–муҳаббат билан яхши кўраман.
9 Сизларнинг муҳаббатингиз янада ошиб, билим ва ақл–идрок билан бойисин, деб ибодат қиляпман, 10 чунки мен сизларнинг аъло нарсаларни танлашингизни, Масиҳ келадиган кунда пок ва айбсиз бўлишингизни истайман. 11 Токи сизларнинг ҳаётингиз Исо Масиҳ кучи орқали солиҳлик самарасига тўлиб, Худога шараф ва мақтов келтирсин.
Хушхабар ёйилаётганидан Павлус хурсанд
12 Эй биродарлар, шуни билишингизни истайманки, бошимга тушганларнинг ҳаммаси Хушхабарнинг янада кўпроқ ёйилишига туртки бўлди. 13 Масиҳ туфайли қамалганим бутун сарой қўриқчиларига+ 1:13* сарой қўриқчилари — Рим императорига хизмат қилган алоҳида бир гуруҳ сипоҳлар. Мактуб ёзилган пайтда Павлус Римда, ижарага олган уйда яшаган бўлиши мумкин. Императорнинг баъзи сипоҳлари Павлусни ўша ерда қўриқлар эди (Ҳаворийлар 28:16, 30~га қаранг). Эҳтимол, Павлус мана шу сипоҳларнинг кўпчилиги билан мулоқотда бўлгандир, чунки улар кечаю кундуз навбат билан Павлусни қўриқлардилар. ва бу ердагиларнинг ҳаммасига маълум бўлди. 14 Менинг қамоқдаги вазиятим кўп биродарларнинг Раббимиз Исога бўлган ишончини оширди, шунинг учун улар қўрқмасдан, катта жасорат билан Масиҳ ҳақидаги хабарни тарғиб қилмоқдалар.
15 Тўғри, Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни баъзилар бахиллик ва ҳасадгўйлик билан, баъзилар эса яхши ният билан тарғиб қиляптилар. 16 Яхши ният билан тарғиб қилаётганлар мени яхши кўрганлари учун ва мен Хушхабарни ҳимоя қилишга тайинланганимни билиб шундай қиляптилар. 17 Қолганлар эса Хушхабарни рақобат руҳи билан тарғиб қиляптилар. Улар пок ниятда эмас, балки менинг қамоқда тортаётган азобларим кўпайсин деб, шундай қиляптилар+ 1:17* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида шу бобнинг 16-17–оятлари ўрни алмаштирилган ҳолда келтирилган.. 18 Аммо нима фарқи бор? Ёмон ниятдами, яхши ниятдами, муҳими, Масиҳ ҳақидаги Хушхабар тарғиб қилинмоқда. Мана шу мени хурсанд қилади.
Павлус Масиҳни улуғлашни истайди
Мен хурсанд бўлишда давом этавераман, 19 чунки биламан, сизларнинг ибодатларингиз орқали ва Исо Масиҳ Руҳининг ёрдами билан мана шуларнинг ҳаммаси менинг озод бўлишимга олиб келади. 20 Ишонч билан умид қиламан: иснодга қолмайман, аксинча, жасорат кўрсатаман. Ҳа, умидим шуки, ҳозир ҳам олдингидай, ўлсам ҳам, яшасам ҳам менинг танам орқали Масиҳ улуғланади. 21 Зотан, мен учун ҳаёт Масиҳдир, ўлим эса ютуқдир. 22 Ахир, тирик қоладиган бўлсам, самарали ишлар қилавераман, шундай экан, нимани танлашни ҳам билмайман. 23 Икки йўлнинг қай бирини танлашни билмай, бошим қотиб қолди. Менинг истагим бу дунёдан кетиб, Масиҳ билан бирга бўлишдир. Шундай бўлса жуда яхши бўларди. 24 Аммо тирик қолишим сизлар учун зарурроқдир. 25 Бунга ишончим комил, шунинг учун тирик қолишимни биламан. Сизларнинг имонингиз мустаҳкамланиб, қувончингиз ошиб боравериши учун мен сизлар билан бирга қоламан. 26 Шундай қилиб, мен яна сизларнинг олдингизга келганимда, мен туфайли Исо Масиҳдан янада кўпроқ фахрланасиз.
Ҳаётни Масиҳга бағишлаб яшаш
27 Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. 28 Сизларга қаршилик кўрсатаётганлардан ҳеч ҳайиқманглар. Сизларнинг қатъиятингиз уларнинг ҳалок бўлишидан, сизларнинг эса нажот топишингиздан далолат беради. Бу Худонинг ишидир. 29 Зотан, Худо сизларга нафақат Масиҳга ишониш, балки Унинг учун азоб–уқубат тортиш шарафини ато қилган. 30 Ахир, сизлар азоб–уқубатларимни кўрдингиз, ҳозир ҳам азият чекаётганим ҳақида эшитяпсиз. Энди мана шу курашда сизлар менинг шерикларимсиз.
22–БОБ
Масиҳдан ўрнак олинг
1 Масиҳга тегишли бўлганингиз сизларга далда беряпти, Унинг севгисидан тасалли топяпсиз, Муқаддас Руҳ билан мулоқотдасиз, юракларингиз меҳр–шафқатга тўла. 2 Шундай экан, менинг шодлигимга шодлик қўшиб, бир хил фикр қилинг, бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатинг, якдиллик билан ҳамфикр бўлинг. 3 Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча, камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан юқори деб билинг. 4 Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг.
5 Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин. 6 Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. 7 Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, 8 Ўзини паст тутди. Итоаткор бўлиб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди. 9 Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди. 10 Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, 11 ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий деб тан олиб, Отамиз Худога шараф келтирсин.
Нажотингиз ёрқин кўриниб турсин
12 Эй азизларим, мана шуларни ёдда тутиб, ҳар доимгидай итоаткор бўлишда давом этаверинглар. Фақатгина сизлар билан бўлганимда эмас, ҳатто ёнингизда бўлмасам ҳам, Худонинг олдида қўрқув ва титроқ билан шундай яшангларки, нажот топганингиз ёрқин кўриниб турсин. 13 Зотан, Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради.
14 Мана шу бузуқ ва эгри насл орасида Худонинг нуқсонсиз, айбсиз ва пок фарзандлари бўлишингиз учун ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай қилинглар. Ҳаётбахш хабарни маҳкам тутар экансиз, ўша бузуқ ва эгри насл орасида самодаги юлдузлар каби порлайсизлар. Шунда Масиҳ келган куни, меҳнатим зое бўлмаганидан, қилган ишларим беҳуда кетмаганидан фахрланаман. 17 Сиз имонингизга асосланиб, хизмат қилиб келяпсиз, шу сизнинг қурбонлигингиздир. Агарда менинг жоним фидо бўлиб, ҳаётим сизнинг қурбонлигингиз устига тўкиладиган шароб назридай+ 2:17* шароб назри — қурбонгоҳда куйдириладиган баъзи бир қурбонликлар устига қуйиладиган назр. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги НАЗР ибораси остида берилган ШАРОБ НАЗРИ сўзига қаранг. бўлиб қолса ҳам, хурсанд бўламан, ҳаммангиз билан бирга шодланаман. 18 Худди шунингдек, сизлар ҳам хурсанд бўлинглар ва мен билан бирга шодланинглар.
Павлус Тимўтийни ва Эпафродитусни Филиппига жўнатмоқчи
19 Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади. 20 Тимўтийни юборишимнинг сабаби шуки, сизлар учун худди мендай чин кўнгилдан жон куйдирадиган бошқа ҳеч ким йўқ. 21 Қолганлар Исо Масиҳга хизмат қилишни эмас, балки ўз манфаатини кўзлайди. 22 Ўзларингиз биласизлар, биз Хушхабарни ёйишда Тимўтий билан бирга ота–ўғилдай хизмат қилдик. У ўзининг ҳурматга лойиқ эканлигини кўрсатди. 23 Шунинг учун тақдирим аниқ бўлиши биланоқ Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. 24 Ўзим ҳам яқинда олдингизга бораман. Бу ҳақда Раббимизнинг Ўзи менда ишонч ҳосил қилди.
25 Ҳозир эса Эпафродитусни+ 2:25* Эпафродитус — Филиппилик имонлилар Павлусга шу одам орқали ҳадя юборишган (4:18~га қаранг). Эпафродитус Филиппига қайтиб кетаётганда, Павлус ушбу мактубини у орқали бериб юборган эди. ёнингизга юборишни лозим кўрдим. У сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожлигимда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошимдир. 26 Эпафродитус сизларни жуда соғинган. Унинг касаллиги ҳақида эшитганингизни ҳам билиб қаттиқ қайғуряпти. 27 Ҳақиқатан ҳам у ўлар ҳолатда касал эди, аммо Худо унга раҳм–шафқат кўрсатди. Бу билан Худо фақат унга эмас, балки ғамимга ғам қўшилмасин деб, менга ҳам шафқат қилди. 28 Шундай қилиб, яна Эпафродитусни кўриб, севининглар деган ниятда уни тез орада олдингизга юбораман. Шундай қилсам, ғамим анча енгиллашади. 29 Раббимиз Исога ишонганлар бир–бирларини қандай кутиб олсалар, сизлар ҳам Эпафродитусни худди шундай қилиб, катта қувонч билан кутиб олинглар. Бундай инсонларга муносиб бўлган иззат–ҳурматни унга кўрсатинглар. 30 Ахир, у Масиҳга хизмат қилиш йўлида бир ўлимдан қолди. Сизларнинг ўрнингизга ҳам менга хизмат қилиб, ўз жонини аямади.
33–БОБ
Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ
1 Энди эса, эй биродарларим, Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Сизларга бир хил нарсаларни ёзаверсам ҳам зерикмайман, ёзганларим сизларни ҳар хил балолардан асрайди. 2 Итдай бўлганлардан, ёвузлик қиладиганлардан, танасини кесадиганлардан+ 3:2* Итдай бўлганлар…танасини кесадиганлар… — Павлус бу ўринда Худога манзур бўлиш учун суннат қилиниш керак, деб ўргатган одамларга ишора қилади. Павлуснинг ўзи суннатга қарши бўлмаган, аммо нажот топиш учун суннат қилиниш керак, деган таълимотга қатъиян қарши эди (Ҳаворийлар 15:1-2~га қаранг). эҳтиёт бўлинглар! 3 Ахир, улар эмас, биз ҳақиқий суннат қилинганмиз, чунки биз Худонинг Руҳи ёрдамида сажда қиламиз. Биз Исо Масиҳ билан мақтанамиз, инсоний хусусиятларимизга ишонмаймиз.
4 Ваҳоланки, мен ўз хусусиятларимга ишонсам бўлади. Ахир, бундай қилишга менда ҳамманикидан ҳам кўра, кўпроқ сабаб бор. 5 Мен саккиз кунлигимда суннат қилинганман+ 3:5* Мен саккиз кунлигимда суннат қилинганман… — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14~га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади., Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий+ 3:5* Фарзий — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлар Таврот қонунларига қатъий риоя қилардилар, оғзаки равишда тарқалган урф–одатларга ҳамда покланиш удумларига изчил амал қилардилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАРЗИЙ сўзига қаранг. бўлиб, Худонинг қонунига сўзсиз риоя қилардим. 6 Жон–жаҳдим билан жамоатни қувғин қилардим. Қонунларга риоя қилишга асосланган солиҳликка келганда, айбсиз эдим. 7 Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини энди Масиҳ туфайли зарар деб ҳисоблайман. 8 Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча, Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради. 10 Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай. Унинг ўлим пайтидаги фикр–зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин. 11 Бир кун келиб, мен ўликдан тирилишга эришаман, деб умид қиламан.
Ютуқ томон интилиш
12 Мен мақсадимга етдим ёки камолотга эришдим, деб айтолмайман. Аммо мен унга етишай, деб интиламан, чунки Исо Масиҳ айнан шу мақсад учун мени Ўзиники қилиб олган. 13 Биродарлар, мен ўзимни ўша мақсадга етишганман деб ҳисобламайман. Ортда қолганларни унутиб, олдинга интиламан. Фақатгина 14 ўша мақсадни кўзлайман–да, Худо мени Исо Масиҳ орқали чақириб, менга ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман. 15 Биз ҳаммамиз, имон жиҳатидан етукликка эришганлар, шундай ўйлашимиз керак. Агар сизлар бирор нарса ҳақида бошқача фикрда бўлсангиз, Худо сизларга ноҳақ эканлигингизни аён қилади. 16 Нима бўлишидан қатъий назар, қай даражага эришган бўлсак, энди шу бўйича яшашда давом этаверайлик+ 3:16* …шу бўйича яшашда давом этаверайлик — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a шунга яраша фикр қилишимиз ва ўша қоида бўйича яшашимиз керак*..
17 Биродарларим, мендан ўрнак олаётганларга қўшилинглар. Бизнинг намунамиз бўйича яшаётганларга эътибор бериб, улардан ўрганинглар. 18 Ахир, мен сизларга олдин кўп марта айтганман, ҳозир ҳам кўзларимга ёш тўлиб, қайтаряпман: Масиҳ хочининг душмани бўлиб яшаётганлар кўп. 19 Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар. Уларнинг ўй–хаёллари фоний дунёдаги нарсаларга берилган. 20 Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз. 21 Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.
44–БОБ
Турли панд–насиҳатлар
1 Шундай қилиб, севимли биродарларим, сизларга айтганларим бўйича, Раббимиз Исо билан бўлган муносабатингизда маҳкам туринглар. Азизларим, мен сизларни жуда соғиндим. Сизлар менинг қувончимсиз, фахримсиз!
2 Эводия ва Синтиха, сизлардан илтимос қиламан, Раббимиз ҳақи якдил бўлинглар. 3 Эй вафодор ҳамкорим, сендан ҳам ўтинаман, бу аёлларга ёрдам бер, чунки улар мен билан бирга, Климент ҳамда исмлари ҳаёт китобида+ 4:3* ҳаёт китоби — Худо Ўзига тегишли бўлганларнинг исмларини ёзиб қўйган китоб (Ваҳий 20:11-15~га қаранг). ёзилган бошқа ҳамкорларим қатори Хушхабарни тарғиб этишда тер тўкдилар.
4 Ҳар доим Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Яна бир бор айтаман, шодланинг! 5 Ҳаммага нисбатан мулойим бўлинг. Раббимиз яқинда келади+ 4:5* Раббимиз яқинда келади — ёки a Раббимиз яқин*.. 6 Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. 7 Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.
8 Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар. 9 Таълимотимни қабул қилдингиз. Энди мендан ўрганганларингизнинг, кўрган–эшитганларингизнинг ҳаммасини бажаринглар. Шунда тинчлик берадиган Худо сизлар билан бирга бўлади.
Павлуснинг миннатдорчилиги
10 Сизлар мен учун яна ғамхўрлик қилаётганингиздан жуда хурсанд бўлиб, Раббимиз Исога шукур қиляпман. Албатта, сизлар олдин ҳам мен учун ғамхўрлик қилардингиз, лекин буни кўрсатишга имкониятингиз бўлмаган эди. 11 Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман. 12 Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, мўл–кўлчилигу муҳтожликда яшаш сирларини ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл–кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан. 13 Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан. 14 Нима бўлишидан қатъий назар, сизлар қийинчиликларимга шерик бўлиб яхши қилдингизлар.
15 Ахир, сиз, Филиппиликлар, ўзларингиз биласизлар–ку, мен сизларга Хушхабарни айтган пайтимдан+ 4:15* …мен сизларга Хушхабарни айтган пайтимдан бошлаб… — Ҳаворийлар 16:12-40~га қаранг. бошлаб, Македониядан кетганимдан кейин ҳам фақат сизлар менга моддий жиҳатдан ёрдам берардингиз. Сизлардан бошқа ҳеч бир жамоат бундай қилмади. 16 Ҳатто Салоникада+ 4:16* Салоника — Рим империясига қарашли бўлган Македония вилоятининг пойтахти. бўлганимда ҳам сизлар бир–икки марта менга ёрдам бериб, эҳтиёжимни қондирдингиз. 17 Мен сизлардан бирор нарса ундириб олиш ниятида гапираётганим йўқ. Аксинча, сизларнинг фойдангиз кўпайишини кўзлаяпман. 18 Ҳозир менда керакли ҳамма нарса бор, ҳатто ортиғи билан бор. Эпафродитусдан бериб юборган ҳадяларингизни олдим. Энди ҳеч бир муҳтожлигим қолмади. Бу ҳадяларингиз хушбўй назрдай, Худога маъқул бўладиган ёқимли қурбонлик кабидир. 19 Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради. 20 Отамиз Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Сўнгги саломлар
21 Исо Масиҳга тегишли бўлганларнинг ҳаммасига салом айтиб қўйинг. Ёнимдаги биродарлар ҳам сизларга салом айтяпти. 22 Худонинг азизлари бўлганларнинг ҳаммаси, айниқса Қайсар+ 4:22* Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. хизматида бўлганлар+ 4:22* Қайсар хизматида бўлганлар — 1:13~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг., сизларга салом йўллаяптилар.
23 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин!+ 4:23* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: a омин*.