ОБОДИЁ
ПАЙҒАМБАРНИНГ
КИТОБИ
Кириш
Мазкур китоб муаллифи Ободиё пайғамбар Эдом юрти ҳақида башорат қилади. Эдом халқи муттасил тарзда Худонинг танланган халқига душманлик қилиб келгани учун, Ободиё Эдом юртининг батамом вайрон бўлишини эълон қилади. Мазкур китоб Муқаддас китоб таркибидаги энг қисқаси бўлишига қарамай, Худонинг аёвсиз ҳукмидан хабар беради.
Бобилликлар милоддан олдинги 605-586 йиллар мобайнида Қуддусга бир неча марта ҳужум қилиб, шаҳарни забт этишади. Улар Яҳудо халқини Бобилга сургун қилишади. Ободиё пайғамбар ушбу китобини ўша мудҳиш даврда, илк сургун йилларида ёзади. Ўлик денгизнинг жанубидаги тоғли ҳудудда яшаган Эдом халқи Қуддус қулаганидан севинади. Яҳудо халқининг бошига тушган бу фалокатдан улар нафақат хурсанд бўлишади, балки шаҳарни талашади, босқинчиларга ёрдам беришади. Худо Эдом халқини шу қилмиши учун жазолайди, улар қаторида бошқа халқларни ҳам ҳукм қилади.
Ободиё бу хабарни Яҳудо халқининг келажакдаги ғалабалари билан якунлаб, асирликдан қайтиб келадиган Худонинг халқи Эдом юртига ҳукмронлик қилишини айтади.
Ободиё китоби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.
11–БОБ
1 Қуйидагилар Ободиёнинг башоратидир.
Эгамиз Эдом халқини жазолайди
Эгамиз барча халқларга жарчи юборди,
Бизга шундай хабар етиб келди:
“Тайёрланинглар! Қани, келинглар,
Эдомга+ 1:1* Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. Эдом халқи азалдан Исроил халқининг душмани бўлиб келган эди. Бобилликлар Қуддусни вайрон қилганларида, улар Бобилликларга ёрдам берган эдилар (Забур 136:7, Ҳизқиёл 35:5~га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭДОМ сўзига қаранг. қарши урушга борайлик!”
Эдом халқи ҳақида Эгамиз Раббий қуйидагиларни айтмоқда:
2 “Эй Эдом халқи, халқларнинг орасида
Мен энг арзимаси қилиб қўяман сизни,
Ҳамма сизлардан нафратланади.
3 Такаббурлигингиз сизларни алдади.
Қоядаги+ 1:3* Қоя — ибронийча матнда бу сўз Эдом юртининг пойтахти бўлган a Села* номига оҳангдош. Села шаҳри баланд, ясси тоғда жойлашган эди. қўрғондир пойтахтингиз,
Баланд тепаликдадир уйларингиз,
Шунинг учун айтасиз ўзингизча:
«Ким бизларни тушира олар ерга?!»
4 Бургутдай баланд парвоз қилсангиз ҳам,
Инингиз юлдузлар орасида бўлса ҳам,
Сизларни у ердан тортиб тушираман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
5 Уйингизга ўғри тушса,
Кечаси босқинчилар келса,
Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку!
Боғингизда узум терган одамлар
Бир–икки бош бўлса–да, узум қолдиради–ку!
Душманларингиз эса сизни тамоман йўқ қилади!
6 Эй Эсовнинг авлоди+ 1:6* Эсовнинг авлоди — шу китобнинг 10–ояти изоҳига қаранг. — Эдом,
Ёвлар ҳамма нарсангизни талон–тарож қилишар,
Қадрли буюмларингизни топиб, тортиб олишар.
7 Барча иттифоқчиларингиз сизга қарши чиқиб,
Сизни ўз юртингиздан ҳайдаб юборар.
Тинчлик ваъда қилиб алдайди улар,
Аммо сизларни мағлуб қиларлар.
Сизларга тузоқ қўяр нонингизни еганлар.
Сизлар эса буни билмай қоласизлар.”
8 Эгамиз шундай айтмоқда:
“Эй Эдом халқи, ҳукм қилинадиган кунда,
Мен донишмандларингни ҳалок қиларман,
Эсов тоғидаги+ 1:8* Эсов тоғи — Эдом юртига нисбатан қўлланган шеърий усул. Бу юрт тоғли юрт эди (яна шу китобнинг 6–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). ақл–идроклиларин йўқ қиларман.
9 Эй Темон шаҳри+ 1:9* Темон шаҳри — Эдом юртининг шимолий қисмидаги муҳим шаҳар., жангчиларинг даҳшатга тушар,
Эсов тоғидаги ҳар бир инсон йўқ қилинар.
Эдом халқининг жазоланиши сабаблари
10 Сизлар қондошингиз Ёқуб авлодига+ 1:10* қондошингиз Ёқуб авлоди — Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди. зулм қилиб,
Уларни ўлдирдингиз.
Шу боис то абад шарманда бўлиб,
Бутунлай ҳалок бўласиз.
11 Уларнинг бойликларин бегоналар олиб кетган кун
Сизлар бир четда қараб турдингиз.
Ёт халқлар Қуддус шаҳрига кириб+ 1:11* Ёт халқлар Қуддус шаҳрига кириб… — милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4~Шоҳлар 25:1-21~га қаранг).,
Шаҳар учун қуръа ташлаганларида,
Сизлар ҳам улар каби ёвуз ишлар қилдингиз.
12 Қондошларингизга келган бахтсизликни кўриб,
Хушнуд бўлмаслигингиз керак эди.
Яҳудо халқи+ 1:12* Яҳудо халқи — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. хароб бўлган кун
Севинмаслигингиз керак эди.
Бошларига тушган кулфатни кўриб,
Мазах қилмаслигингиз керак эди.
13 Менинг халқимга фалокат келган куни
Шаҳар дарвозаларидан кирмаслигингиз керак эди.
Яҳудо халқининг бошига фалокат тушган куни,
Хушнуд бўлганларга қўшилмаслигингиз керак эди.
Уларнинг бошига фалокат тушган куни,
Буюмларини ўлжага олмаслигингиз керак эди.
14 Қочиб кетаётганларни кутиб чорраҳаларда,
Пистирмалар қўймаслигингиз керак эди.
Ўша кулфат куни тирик қолганларни
Душман қўлига бермаслигингиз керак эди.
Эгамиз барча халқларни жазолайди
15 Мен, Эгангиз, барча халқларни ҳукм қиладиган кун+ 1:15* Мен…барча халқларни ҳукм қиладиган кун… — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бу кун ҳақида бир неча марта сўз юритилган. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. яқинлашиб қолди.
Эй Эдом халқи! Нима қилган бўлсангиз бошқаларга,
Ўзингиз ҳам тушарсиз ўша кўйга,
Қилмишларингиз қайтар ўз бошингизга.
16 Эй Яҳудо халқи+ 1:16* Эй Яҳудо халқи… — ибронийча матнда a Сизлар…*. Шароб ичиш одатда Худо ҳукмининг рамзи сифатида ишлатилгани боис, бу ўринда Ободиё Яҳудо халқини назарда тутган бўлса керак (Ишаё 51:17-23~га қаранг). Борди–ю, муаллиф Эдом халқини назарда тутган бўлса, шароб ичишни икки маънода талқин қилиш мумкин. Биринчиси — Эдом халқи Қуддуснинг қулашини байрам қилганини кўрсатади (шу китобнинг 11-12–оятларига қаранг). Иккинчиси — Худо Эдом халқини ва бошқа халқларни ҳукм қилишини кўрсатади (Еремиё 25:17-29~га қаранг)., муқаддас тоғимда+ 1:16* муқаддас тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
Ғазаб шаробин+ 1:16* Ғазаб шароби — Худо ғазабининг рамзи бўлган шароб косасига ишора. Мана шу шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради. ичиб бўлдингиз.
Шу сингари, барча халқлар ҳам
Бу шаробдан тўхтамасдан ичарлар.
Ҳеч қачон ер юзига келмаган каби,
Ичиб–ичиб, йўқ бўлиб кетарлар.
Исроил ғалаба қилади
17 Лекин Сион тоғида нажот топарлар
Исроил халқининг+ 1:17* Исроил халқи — бу ўринда Ободиё Худонинг халқига тегишли бўлган, қайта тикланган ва бирлашган жанубий ва шимолий шоҳликларга ишора қиляпти (бу оятда Ёқуб насли ибораси остида Худонинг халқи назарда тутилган). Ҳизқиёл 37:15-28~га қаранг. омон қолганлари.
Бу тоғ муқаддас бўлар.
Ёқуб насли ҳайдаб чиқарар ёвларини,
Унинг мулкини тортиб олганларни
Ва яна эгаллар ўз ерларини.
18 Ёқуб авлоди бўлар оловдай,
Юсуфнинг авлоди+ 1:18* Ёқуб авлоди…Юсуфнинг авлоди… — Исроил халқига ишора. Шу китобнинг 17–ояти изоҳига қаранг. бир алангадай.
Эсовнинг авлоди эса
Бўлиб қолар қуруқ поядай.
Менинг халқим Исроил
Эсовнинг авлодини ёндирар,
Ёндириб, уларни йўқ қилар.
Эсов авлодидан тирик қолмас ҳеч бири.”
Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
19 Исроил халқининг Нагав чўлида яшайдиганлари Эсов тоғини эгаллаб оладилар+ 1:19* …эгаллаб оладилар… — шу китобнинг 19-21–оятларида Исроил халқи ўз юртини қайта эгаллаши ва уни кенгайтириши ҳақида сўз юритилган. Қонунлар 30:1-5~га қаранг., Яҳудо қир этакларида+ 1:19* …Нагав чўли…Яҳудо қир этаклари… — Нагав чўли ҳозирги Исроилнинг жанубида, яъни Ўлик денгизнинг жануби–ғарбида, Яҳудо қирлари эса Яҳудо юртининг ғарбида жойлашган эди. яшайдиганлари эса Филистларнинг ерларига+ 1:19* Филистларнинг ерлари — Исроил юртидан ғарбда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган. эгалик қиладилар. Исроил халқи Эфрайим ерларини ва Самария шаҳрини қўлга киритади, Бенямин авлоди эса Гиладга+ 1:19* Гилад — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ўлка. эгалик қилади. 20 Шимолий Исроилдан асирликка олиб кетилганлар+ 1:20* Шимолий Исроилдан асирликка олиб кетилганлар… — милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4~Шоҳлар 17:1-6~га қаранг). қайтиб келади. Улар шимолдаги Зорафат шаҳригача+ 1:20* Зорафат шаҳри — Финикияга қарашли шаҳар бўлиб, Ўрта ер денгизи бўйида, Сидондан қарийб 15 километр жанубда жойлашган эди. бўлган Финикия ерларини оладилар. Қуддусдан Сафарадга+ 1:20* Сафарад — бу ном Сардисга нисбатан ишлатилаётган бўлиши мумкин. Сардис ҳозирги Туркиянинг ғарбида жойлашган эди. асирликка олиб кетилганлар+ 1:20* Қуддусдан…асирликка олиб кетилганлар… — шу китобнинг 11–ояти изоҳига қаранг. эса Нагав чўлидаги шаҳарларни қўлга киритадилар. 21 Ғолиблар Сион тоғига чиқадилар. Ўша ерда туриб, Эсов тоғи устидан ҳукмронлик қиладилар. Эгамизнинг Ўзи Шоҳ бўлади.