НОХУМ
ПАЙҒАМБАРНИНГ
КИТОБИ
Кириш
Нохум китоби Оссурия пойтахти Найнавонинг+ Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум бўлиб, ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. қулаши ҳақида ёзилган шеърий шаклдаги башоратдир. Оссурия қудратли шоҳлик бўлиб, ўзи босиб олган халқларга нисбатан ниҳоятда золим ва шафқатсиз эди. Юнус пайғамбар даврида Найнаво аҳолиси гуноҳларидан тавба қилган эди+ Юнус пайғамбар даврида…тавба қилган эди… — Юнус 3:1-10~га қаранг. Юнус пайғамбар тахминан милоддан олдинги 750-725 йилларда фаолият кўрсатган., Нохум пайғамбар даврида эса улар яна зўравонликларга, бутпарастлик ва худбинликка муккасидан кетган эдилар. Оссурия лашкари милоддан олдинги 722 йилда Исроилни+ Исроил — мазкур китобда шимолий шоҳлик a Исроил* деган ном билан, жанубий шоҳлик эса a Яҳудо* деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг. босиб олиб, аҳолисини Оссурияга сургун қилган эди. Улар Яҳудога, яъни жанубий шоҳликка ҳам кўп таҳдид солган эдилар. Шу сабабдан Нохум пайғамбар Найнавонинг аянчли қисмати ҳақида башорат қилади.
Нохум пайғамбар Найнавонинг қулашидан олдин ваъз қилади. Бобилликлар милоддан олдинги 612 йилда Найнавони забт этадилар. Китобдан ўрин олган Нў–Омоннинг, яъни Фива шаҳрининг қулаши ҳақидаги воқеалар милоддан олдинги 663 йилда, Нохум пайғамбар фаолият кўрсатишидан олдин рўй беради (3:8-10 оятларга ва 3:8 изоҳига қаранг).
Мазкур китобда Нохум пайғамбар Худони — бутун оламнинг ва барча халқларнинг Ҳукмдори, ҳамманинг тақдирини назорат қилувчи ҳақ Худо деб эълон қилади. Муаллиф Худонинг сабр–тоқати ва меҳрибонлиги ҳақида сўз юритади. Шу билан бирга, Худонинг одиллигига алоҳида урғу бериб, айбдорни У асло оқламаслигини таъкидлаб ўтади.
11–БОБ
1 Найнаво шаҳри+ 1:1* Найнаво шаҳри — Оссуриянинг пойтахти. Бу шаҳар Ниневия номи билан ҳам маълум. ҳақида башорат. Бу китобда Элқўшлик+ 1:1* Элқўш — Яҳудо юртидаги бир қишлоқ бўлиши мумкин. Нохумга келган ваҳий баён қилинган.
Эгамизнинг Найнавога бўлган ғазаби
2 Эгамиз рашкчи+ 1:2* рашкчи — Чиқиш 34:13-14~га қаранг., қасоскор Худодир,
Эгамиз қасоскор, дарғазабдир.
Ғанимларидан Эгамиз қасос олар,
Душманларидан ғазабланиб юрар.
3 Эгамизнинг жаҳли тез эмас,
Унинг кучи буюкдир,
Айбдорни Эгамиз асло оқламас!
Юрган йўли қуюну бўрон бўлар.
Оёғи остидан чангдай
Кўтарилар қора булутлар.
4 У денгизга дўқ уриб, уни қуритар,
Барча дарёларни қақратиб юборар.
Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади,
Лубнон+ 1:4* Башан ва Кармил…Лубнон… — бу ерлар ўзларининг ям–яшил яйловлари, гуллари ва дарахтлари билан машҳур эди. гуллари сўлиб қолади.
5 Унинг олдида силкинар тоғлар,
Парчаланиб кетар адиру қирлар.
Ҳузурида замин тебранар,
Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар.
6 Унинг қаҳрига ким бардош бергай?!
Алангали ғазабидан ким омон қолгай?!
Унинг ғазаби оловдай ёйилар,
Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар.
7 Эгамиз яхшидир,
Кулфат кунида қўрғондир У,
Худода паноҳ топганларни сақлайди У.
8 Тошқин сел билан Найнавони вайрон қилар,
Ёвларининг пайига тушиб, зулматга ҳайдар.
9 Эй Найнаво, нечун Эгамизга қарши фитна уюштирасан?!
Ахир, У бир уриб сени қириб ташлайди,
Иккинчи уришига ҳожат бўлмайди.
10 Чирмашган тикану қуруқ хас–чўп каби
Сизлар ҳам, эй майхўрлар, ёндириб ташланасиз!
11 Эй Найнаво, қабиҳ шоҳ сендан чиқди,
Эгамизга қарши у фитна–фасод қилди.
12 Эгамиз эса шундай айтур:
“Оссурияликлар+ 1:12* Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. кучли ва беҳисоб бўлсалар–да,
Улар қирилиб, йўқ бўладилар.
Эй халқим, бошингга кулфат солдим!
Энди бундай кулфат солмайман зинҳор!
13 Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан,
Кишанларингни+ 1:13* …Оссурия бўйинтуруғи…Кишанларинг… — Оссуриянинг Яҳудо юрти устидан бўлган сиёсий ҳукмронлигига ишора. Яҳудо юз йилдан ортиқ давр мобайнида Оссурия шоҳига ўлпон тўлаган. узиб ташлайман.”
14 Сен ҳақингда, эй Оссурия, Эгамиз шундай амр этар:
“Сенинг номинг дунёдан ўчар.
Йўқ қиламан худоларинг уйидаги қуйма ва ўйма бутларни,
Ярамас хулқ–атворинг учун ҳозирлайман қабрингни.”
Найнаво қулайди
15 Қаранг! Хушхабар келтирувчи кимса,
Тоғлар оша шошиб келади бу ёққа.
Тинчликни эълон қилади У сизга!
Эй Яҳудо халқи+ 1:15* Яҳудо халқи — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг., нишонлагин байрамларингни,
Олиб кел онт ичиб атаган назрларингни.
Юртингга тажовуз қилмас энди қабиҳлар,
Зеро, тамомила йўқ бўлди улар.
22–БОБ
1 Душманлар Исроил юртини хароб қилган,
Узумзорларини пайҳон этган.
Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини,
Ҳа, Исроил халқининг буюклигини.
Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво!+ 2:1-2* Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум.
Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни,
Йўлдан узма сен кўзингни.
Йиғиб олгин бор кучингни,
Жангга боғла белингни.
3 Душман сипоҳларининг қалқони қизил,
Жангчиларининг кийими алвон,
Жанг куни аравалари оловдай чақнар,
Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар.
4 Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар,
Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар,
Машъалаларга ўхшаб ёниб турар,
Яшин тезлиги билан учар.
5 Найнаво шоҳи амр берар лашкарбошиларига,
Олға босиб қоқинар улар йўлда.
Қалқонлари паноҳида+ 2:5* Қалқонлари паноҳида… — бу ўриндаги ибронийча сўз сипоҳларнинг қалқонларини ёки махсус қурилмани билдиради. Шаҳарга ҳужум қилган сипоҳлар кўчириладиган бундай қурилма ёрдамида ёки қалқонлари билан ўзларини шаҳар деворлари устидаги ҳимоячилардан асрар эдилар. Улар шаҳарни босиб олиш учун шаҳар деворларини тешардилар ёки деворга қиялатиб тупроқ уярдилар. босқинчилар
Шаҳар деворига ёпирилар.
6 Дарё тўғонларини+ 2:6* Дарё тўғонлари — шаҳар ичидан оқиб ўтадиган сувни назорат қилиб, уни бошқариш учун ишлатиладиган, шаҳар ташқарисида жойлашган тўғонлар назарда тутилган. Босқинчилар мана шу тўғонларни бузиб, шаҳар деворларига зиён келтирган бўлишлари мумкин. Ёки Нохум мажозий маънода босқинчиларни Худо томонидан юборилган кучли селга ўхшатаётган бўлиши мумкин (1:8~га қаранг). улар бузиб ташлар,
Сарой ивиб, қулай–қулай деб турибди.
7 Шаҳар аҳлини сургун қилишга қарор қилинди,
Чўрилари ўз кўксига уриб,
Мусичадай нола қилмоқда.
8 Найнаво дарз кетган ҳовузга+ 2:8* ҳовуз — Найнаво шаҳри шоҳ боғларига сув етказиб берадиган ҳовузлари билан машҳур эди. Матндаги киноя билан муаллиф шаҳар аҳолисини дарз кетган ҳовуздан оқиб кетадиган сувларга ўхшатади, чунки одамлар ўзларини қутқариш учун Найнаводан қочиб кетади. ўхшайди,
Ёриқларидан сув оқиб кетгандай,
Унинг аҳолиси қочиб кетяпти,
Ортидан “Тўхтанглар! Тўхтанглар!”
Деган қичқириқлар эшитилар,
Лекин ҳеч ким ортига қайтмас.
9 Босқинчилар бақирар:
“Талон–тарож қилинг кумушу олтинни!
Битмас–туганмасдир Найнавонинг хазинаси!
Серобдир унинг қимматбаҳо нарсаси!”
10 Шип–шийдам, вайрон, талқон бўлди Найнаво!
Қўрқувдан юраклар орқага тортиб кетди,
Тиззалар қалтиради, баданни титроқ босди,
Бўздай оқарди ҳамманинг юзи!
11 Нима бўлди Найнаво шаҳрига?!
Ўхшар эди–ку у шернинг уясига.
Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга.
Шер ва она шер изғиган пайтда,
Болалари хатарсиз эди у ерда!
12 Шер ўз болалари учун
Етарлича ўлжа тилка–пора қилган,
У она шер учун ҳам овини бўғизлаган,
Мурда билан тўлдирган ўз инларини,
Ўлжа билан — уяларини.
13 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.”
33–БОБ
Найнавонинг қисмати
1 Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар!
Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар!
У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!
2 Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши,
Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи,
Елаётган от туёқларининг товуши,
Жанг араваларининг гумбурлаши!
3 Жангга кирмоқда отлиқ сипоҳлар,
Ялт–юлт этмоқда қиличлар,
Ярқирамоқда найзалар,
Уйилиб кетди ўликлар,
Уюм–уюм бўлди жасадлар,
Мурдаларнинг сон–саноғи йўқ.
Қоқилишар жасадларга одамлар!
4 Эй Найнаво+ 3:4* Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум., ўзингни бузуқ фоҳишадай+ 3:4* …бузуқ фоҳишадай… — Найнаво аҳолисининг хатти–ҳаракатлари ва қилмишларига мос образ. Найнаво Оссурия куч–қудратининг маркази ва маъбуда Иштарга қилинадиган сажданинг ўчоғи эди. Бутхонадаги фоҳишалар билан жинсий алоқа маъбуда Иштарга сажда қилиш маросимининг бир қисми эди. Айрим ҳолларда, сажда қилувчилар Иштарнинг ўзини ҳам фоҳиша деб атардилар. Оссурия фоҳишага ўхшаб бошқа халқларни қудрати билан ўзига ром қилган эди. Аммо кейинчалик бу халқлар Оссурияга боғланиб қолганларидан афсусланар эдилар, чунки Оссурия уларни душманлардан ҳимоя қилса ҳам, уларни қаттиқ назорат остига олган эди ва улардан катта ўлпон тўлашни талаб қиларди (4~Шоҳлар 16:7-9, 17:1-6~га қаранг). тутдинг,
Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг,
Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг,
Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг.
5 “Мен сенга қаршиман!
— деб айтмоқда Сарвари Олам. —
Мен кўйлагингни кўтариб,
Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман,
Эллар олдида шармандангни чиқараман.
6 Устингдан ахлат ёғдириб, сени хўрлайман.
Одамларга сени томоша қилдираман.
7 Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар:
«Найнаво вайрон бўлди!
Ким унга ачинар экан?!»
Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!”
8 Нў–Омон+ 3:8* Нў–Омон — Фива номи билан ҳам маълум. Фива шаҳри Миср жанубий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди. Милоддан олдинги 663 йилда Оссурия шоҳи Ашшурбанапал томонидан босиб олинган ва шаҳарнинг баъзи қисмлари вайрон қилинган. шаҳридан сенинг ортиқ жойинг бормиди?!
Ўша шаҳар Нил дарёси бўйида жойлашганди,
Сувлар қуршовида турганди,
Дарё — унинг истеҳкоми,
Сувлар — ҳимояси бўлганди.
9 Ҳабашистону+ 3:9* Ҳабашистон — ибронийча матнда a Куш*. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди,
Кучининг чек–чегараси йўқ эди.
Ливия+ 3:9* Ливия — ибронийча матнда бу юртнинг қадимги ном a Фут*. Бу ўринда Фут ва Луб номлари Ливиянинг иккита ҳудудига нисбатан ишлатилган бўлиши мумкин. билан Луб унинг иттифоқдошлари эди.
10 Шундай бўлса–да,
Нў–Омон шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди,
Одамлари асирликка олиб кетилди,
Ҳар бир кўчанинг бошида
Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари,
Аслзодалари учун қуръа ташланди,
Барча зодагонлари занжирбанд бўлди.
11 Эй Найнаво, сен ҳам маст бўлиб, гандираклаб қоласан+ 3:11* …маст бўлиб, гандираклаб қоласан… — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29~га қаранг).,
Бекинасан, душманларингдан қочиб, паноҳ излайсан.
12 Сенинг ҳамма қалъаларинг
Меваси пишган анжир дарахтига ўхшар.
Анжирни силкитсанг,
Анжирлар хўранданинг оғзига тушар.
13 Лашкарингга бир қарасанг–чи!
Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг.
Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди,
Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
14 Қамалга тайёрлангин!
Сувга тўлдир идишларингни!
Мустаҳкамла қўрғонларингни!
Оёқ билан эзгин лойни,
Тайёрла тезроқ қолипларингни!
15 Барибир олов сени ямлаб юборар,
Чигиртка+ 3:15* Чигиртка — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот. Бу ўринда Нохум Найнавога ҳужум қиладиган лашкарга чигирткалар тўдаси деб ишора қилади. Аммо муаллиф шу бобнинг 16-17–оятларида Найнаво шаҳрининг аъёнларини, савдогарларини ва қўриқчиларини чигирткаларга ўхшатади. экинларни қиртишлагандай,
Қилич сени қириб ташлар.
Чигирткадай кўпаявер!
16 Савдогарларингни осмондаги юлдузлардан ҳам кўп қилдинг,
Бироқ улар чигирткадай юртингни талашар,
Сўнг қанот қоқиб учиб кетишар.
17 Совуқ кунда деворларга қўнадиган,
Қуёш чиққач эса учиб йўқ бўладиган
Чигирткадайдир сенинг посбонларинг,
Чигиртка галасидайдир сенинг саркардаларинг.
Улар қаерга ғойиб бўлганини билмайди ҳеч ким.
18 Эй Оссурия шоҳи,
Раҳнамоларингнинг+ 3:18* Раҳнамолар — ибронийча матнда a Чўпонлар*. Йўлбошчилар ва ҳукмдорларга нисбатан қўлланган шеърий усул. кўзи юмилган,
Йўлбошчиларинг абадий уйқуга кетган,
Сенинг халқинг тоғларга тарқалган,
Уларни йиғадиган бирор кимса йўқ.
19 Сенинг ярангни даволаб бўлмас,
Жароҳатинг ҳалокатлидир.
Бу ҳақда хабар топган ҳамма одамлар
Хурсандлигидан чапак чалар.
Зотан, ҳеч ким чексиз зулмингдан
Қочиб қутула олмаган.