МАРК
БАЁН ЭТГАН МУҚАДДАС
ХУШХАБАР
Кириш
Мазкур китоб Янги Аҳд таркибидаги тўртта Хушхабарнинг иккинчисидир. Марк китоби Хушхабар китоблари орасида энг қисқаси бўлиб, Исонинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади. Бу китоб муаллифи Маркдир. У ҳаворий Бутруснинг ваъзлари ва таълимотига асосланган ҳолда, Исонинг сафарлари ва кўрсатган ақл бовар қилмас мўъжизалари ҳақида баён қилади. Китоб Исонинг хочдаги ўлими ва тирилиши ҳақидаги воқеалар билан якунланади.
Марк Исонинг қудрати ва ҳокимиятига алоҳида урғу беради. У Исони Худонинг Ўғли+ Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. деб таъкидлаб, Исо улуғ Устоз, тенги йўқ Шифокор эканини, ҳатто шайтон, жинлар ва ўлим ҳам Унга бўйсунишини ҳикоя қилади. Исо табиат ҳодисалари, гуноҳ, диний удумлар ва Маъбаддаги тартиб устидан Ҳукмрон эканини муаллиф кўрсатади. Исо одамларга шифо бергани ҳақида Марк такрор–такрор баён қилади, бу мўъжизаларнинг ҳаммасини Исо Худонинг қудрати билан қилганини муаллиф таъкидлайди.
Дин арбоблари Исонинг таълимотини қабул қилишмайди. Бу эса Исо ва уларнинг орасида зиддият туғдиради (2:2-3:6). Оқибатда улар Исони ўлдириш пайига тушадилар (11:18).
Бу китоб Исонинг шогирдларини ва оломонни ҳайратга солган мўъжизаларга бой бўлса–да, мазкур Хушхабарга кўра, Исонинг энг қудратли иши Унинг хочда тортган азоби ва ўлимидир. Буни англаган биринчи одам Рим аскари бўлади, у Исонинг хочда ўлганини кўриб: “Бу Одам ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғли экан!” деб тан олади (15:39).
Тўртта Хушхабар орасида Марк баён этган Хушхабар биринчи бўлиб ёзилган, деган фикр кенг тарқалган. Мазкур Хушхабардаги кўплаб орамийча сўзлар ва яҳудийча одатларнинг изоҳи шундай фикрга олиб келади: Марк бу китобини ғайрияҳудий халқлардан бўлган масиҳийлар учун ёзган. Муаллиф Исо тўғрисида ҳикоя қилганда, китобхонни Исонинг қудратига ишонтиришга ҳаракат қилади. Зотан, Унинг қудрати одамларни хасталиклардан, жинлардан ва ўлимдан халос қила олади. Шунингдек, Марк имондаги янги ҳаёт енгил эмаслигини эслатиб қўйишни хоҳлайди. Имонлилар Исога эргашиб, бошқаларга хизмат қилишлари ва Исо сингари азоб–уқубат тортишга тайёр бўлишлари кераклигини айтади.
11–БОБ
Яҳё чўмдирувчининг ваъзи
1 Худонинг Ўғли+ 1:1* Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. Исо Масиҳ тўғрисидаги Хушхабар шундай бошланади. 2 Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганки:
“Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман,
У Сен учун йўлни ҳозирлайди+ 1:2* Мана…йўлни ҳозирлайди — Малаки 3:1~га қаранг..
3 Чўлда бир овоз янграмоқда:
«Эгамизга йўл ҳозирланг,
Унга тўғри йўл очинг!»”+ 1:3* Муаллиф бу ўринда Ишаё 40:3~нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
4 Дарвоқе, Яҳё чўмдирувчи чўлда+ 1:4* чўл — Иордан дарёсининг Ўлик денгизга қуйиладиган жойига яқин бўлган, дарёдан ғарбда жойлашган ерлар. одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қила бошлади+ 1:4* …ваъз қила бошлади — милодий 28 ёки 29 йилда (Луқо 3:1-3 оятларга ва Луқо 3:1~нинг иккинчи изоҳига қаранг).. 5 Қуддус аҳолиси ва Яҳудия ўлкасининг қолган ҳамма жойларидан келган одамлар Яҳёнинг олдига боришарди. Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё уларни Иордан дарёсида чўмдирар эди.
6 Яҳёнинг кийимлари туя жунидан тўқилган бўлиб, белига чарм камар+ 1:6* Яҳёнинг кийимлари туя жунидан тўқилган…чарм камар… — Илёс пайғамбар ва бошқа пайғамбарлар кийган кийимлар (4~Шоҳлар 1:8, Закариё 13:4~га қаранг). боғлаган эди. У чигиртка ва ёввойи асал ерди. 7 У халққа шундай деб эълон қиларди: “Мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен энгашиб Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. 8 Мен сизларни сувга чўмдиряпман, У эса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради.”
Исо сувга чўмдирилади
9 Ўша кунлари Исо Жалила ҳудудининг Носира шаҳридан Яҳё олдига келди. Яҳё Уни Иордан дарёсида чўмдирди. 10 Сувдан чиқиши биланоқ Исо осмоннинг очилиб кетганини ва Муқаддас Руҳ Унинг устига каптардай тушиб келганини кўрди. 11 Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан+ 1:11* Сен Менинг севикли Ўғлимсан — Забур 2:7~га қаранг., Сендан ниҳоятда мамнунман+ 1:11* Сендан ниҳоятда мамнунман — Ишаё 42:1~га қаранг.” деган овоз эшитилди.
Исо васвасага солинади
12 Муқаддас Руҳ Исони дарҳол саҳрога бошлаб кетди. 13 Исо саҳрода қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. Исо ёввойи ҳайвонлар орасида яшаб, фаришталар Унга хизмат қилишарди.
14 Яҳё ҳибсга олингандан кейин+ 1:14* Яҳё ҳибсга олингандан кейин… — 6:17-18~га қаранг., Исо Жалилага бориб, Худонинг Хушхабарини ваъз қилди: 15 “Вақт–соати етди. Худонинг Шоҳлиги+ 1:15* Худонинг Шоҳлиги — Худонинг ҳозирги пайтда инсонлар ҳаётидаги ҳукмронлиги ва охиратда ҳар бир яратилган мавжудотнинг янгиланишига ишора. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ иборасига қаранг. яқинлашди! Тавба қилинглар, Хушхабарга ишонинглар!”
Исонинг дастлабки шогирдлари
16 Исо Жалила кўли бўйлаб ўтаётиб, Шимўн+ 1:16* Шимўн — Бутрус исми билан ҳам танилган, Бутрус исмини унга Исо қўйган эди (3:16~га қаранг). ва унинг укаси Эндрусни кўриб қолди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар. 17 Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар. Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.” 18 Улар ўша заҳотиёқ тўрларини ташлаб, Исога эргашдилар.
19 Исо бир оз нари юргач, Забадиёнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. 20 Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар оталари Забадиёни ва ёлланма ишчиларни қайиқда қолдириб, Исога эргашдилар.
Жинга чалинган одам
21 Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб боришди. Шаббат куни Исо синагогага кириб, таълим бера бошлади. 22 Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У одамларга Таврот тафсирчиларидай+ 1:22* Таврот тафсирчилари — Мусонинг қонунини жуда яхши билган зиёли одамлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ТАВРОТ ТАФСИРЧИСИ иборасига қаранг. эмас, балки ҳокимият эгаси каби таълим берар эди+ 1:22* …У одамларга Таврот тафсирчиларидай эмас, балки ҳокимият эгаси каби таълим берар эди — одатда Таврот тафсирчилари таълим берганда ўз таълимотларини асослаб бериш мақсадида аввал яшаб ўтган эътиборли, обрўли муаллимларнинг сўзларини мисол қилиб келтирар эдилар, аммо Исо бундай қилмаган..
23 Ўша синагогада ёвуз руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди:
24 — Эй Носиралик Исо! Бизни тинч қўй! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан: Сен Худонинг Азизисан!
25 Бироқ Исо жинга дўқ уриб:
— Жим бўл! Ундан чиқиб кет! — деди.
26 Ёвуз руҳ у одамни қаттиқ силтади, овози борича бақириб, унинг ичидан чиқиб кетди. 27 Одамлар ҳайратланиб, бир–бирларидан сўрай бошладилар:
— Бу нимаси? Ҳокимиятга эга бўлган янги таълимот–ку! У ёвуз руҳларга буйруқ беради, ёвуз руҳлар эса Унга бўйсунади–я!
28 Шундай қилиб, Исонинг шуҳрати бутун Жалила ҳудуди бўйлаб ёйила бошлади.
Исо кўп одамларни соғайтиради
29 Исо, Шимўн, Эндрус, Ёқуб, Юҳанно синагогадан чиқиб, тўғри Шимўн ва Эндруснинг уйига бордилар. 30 Шимўннинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётган эди. Исо келиши биланоқ Унга бу ҳақда айтишди. 31 Исо аёлнинг ёнига борди, қўлидан тутиб, ўтирғизиб қўйди. Шунда аёлнинг иситмаси тушди, у меҳмонларга хизмат қила бошлади.
32 Қуёш ботиб кеч кирган пайтда+ 1:32* Қуёш ботиб кеч кирган пайтда… — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Матнда тасвирланган пайт Шаббат кунининг якуни ва якшанба кунининг бошланиши эди. Яҳудийларда якшанба ҳафтанинг биринчи куни ҳисобланар эди., одамлар хасталарни ва жинга чалинганларни Исонинг олдига олиб келишди. 33 Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиғилди. 34 Исо турли дарду иллатлардан қийналган кўп одамларни соғайтирди. Кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Жинларнинг гапиришига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг кимлигини билишарди.
Исо Жалиладаги синагогаларда ваъз қилади
35 Эртаси куни саҳарда, тонг ёришмасдан олдин, Исо ўрнидан туриб, уйдан чиқиб кетди. Кимсасиз жойга бориб, ибодат қилди. 36 Шимўн ва бошқалар Исони қидириб кетдилар. 37 Исони топиб:
— Ҳамма Сизни излаб юрибди! — дедилар. 38 Исо уларга:
— Яқин атрофдаги қишлоқларга борайлик, Мен у ерларда ҳам воизлик қилай, чунки Мен ана шу мақсадда келганман, — деди.
39 Шундай қилиб, Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб, у ердаги синагогаларда воизлик қилар ва одамларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарар эди.
Тери касаллигига чалинган одамни Исо соғайтиради
40 Тери касаллигига+ 1:40* Тери касаллиги — бу ибора юнончада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир. Одатда бу ибора мохов касаллигига ишора деб тушунилади. Тери касалликларидан бирортасига йўлиққан киши ҳаром ҳисобланар эди. Хаста одам касаллигини бошқаларга юқтирмаслиги ва уларни ҳаром қилмаслиги учун, бошқалардан ажратиб қўйилар эди (Левилар 13:45-46~га қаранг). чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, ялинди:
— Биламан, агар истасангиз, мени бу касалликдан поклай оласиз.
41 Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга теккизиб:
— Истайман, пок бўл! — деди.
42 Шу заҳоти ўша одам касаллигидан фориғ бўлиб, покланди. 43 Исо уни қатъий огоҳлантириб деди:
— Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга+ 1:43-44* руҳоний — Қуддусдаги Маъбадда хизмат қиладиган эътиборли дин раҳнамоси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги РУҲОНИЙ сўзига қаранг. кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун+ 1:43-44* Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун… — ёки a Мен Худонинг қонунига жиддий қарашимни руҳонийлар кўришлари учун…*. Мусо амр қилган қурбонликларни келтир+ 1:43-44* …ўзингни руҳонийга кўрсат…Мусо амр қилган қурбонликларни келтир — Левилар 14:1-32~га қаранг..
Шу сўзлар билан Исо уни дарҳол жўнатиб юборди.
45 Ўша одам эса кетаётиб, рўй берган ҳодисани бемалол ҳар ёққа ёя бошлади. Шу боис Исо бирор шаҳарга очиқчасига бора олмай қолди. Аксинча, шаҳардан ташқарида, кимсасиз жойларда яшайдиган бўлди. Шунга қарамай, халойиқ ҳар томондан Унинг олдига келар эди.
22–БОБ
Исо шолни соғайтиради
1 Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг келгани тўғрисидаги хабар тезда шаҳарга тарқалди. 2 Шу қадар кўп одам йиғилдики, Исо ўтирган уйнинг+ 2:2* уй — Бутрус ва Эндруснинг уйига ишора бўлса керак (1:29~га қаранг). ҳатто эшиги олдида ҳам жой қолмади. Исо халққа Худонинг сўзини ўргатаётган эди. 3 Шу орада тўрт киши бир шол одамни кўтариб келдилар. 4 Оломон кўплигидан улар шолни Исонинг олдига олиб бора олмай, уйнинг томидан тешик очдилар+ 2:4* …уйнинг томидан тешик очдилар — қадимги Фаластинда уйларнинг томи текис бўлар эди. Томга уйнинг девори бўйлаб қурилган зина орқали чиқиларди. Уйларнинг томи ёпилганда, кўндаланг ётқизилган тўсинлар устига шох–шаббалар терилиб, устига лой ва сомон қоришмасидан тайёрланган лўмбоз босилар эди.. Шолни тўшаги билан Исонинг олдига туширдилар.
5 Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга:
— Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди.
6 Бу ерда баъзи Таврот тафсирчилари ўтирган эдилар. Улар ичларида шундай деб ўйлаган эдилар: 7 “Нега бу Одам бундай деяпти? Бу куфрлик–ку! Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди!” 8 Исо шу онда уларнинг ўй–фикрларини билиб, деди:
— Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар? 9 Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олгин–да, юр!” деб айтишми? 10 Инсон Ўғлига+ 2:10* Инсон Ўғли — Исо Масиҳ кўпинча Ўзига нисбатан ишлатган унвон. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг. ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар.
У шундай деди–ю, шолга:
11 — Сенга айтаман: ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.
12 Шол одам ўрнидан турди, дарҳол тўшагини олиб, ҳамманинг кўзи олдида чиқиб кетди. Ҳамма ҳайратга тушиб: “Бунақасини ҳеч қачон кўрмаган эдик”, деб Худони улуғлар эдилар.
Исо Левини чақиради
13 Исо яна Жалила кўли бўйига чиқди. Тумонат халойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим берди.
14 Исо кўл бўйлаб юраркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Халфей ўғли Левини+ 2:14* Леви — Матто исми билан ҳам танилган (Матто 9:9~га қаранг), Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг муаллифи. кўриб қолди. Исо унга:
— Ортимдан юр! — деди. Леви ўрнидан туриб, Исога эргашди.
15 Бир оздан кейин Исо Левининг уйида меҳмон бўлди. Исога эргашган кўп солиқчилар+ 2:15* солиқчилар — бу солиқчилар одатда яҳудий бўлиб туриб, Рим давлатига ишлагани учун ҳамма уларни ёмон кўрарди. Кўп солиқчилар фирибгарлик қилиб, халқдан солиқ учун керагидан ортиқроқ пул ундирардилар–да, бу пулни ўз чўнтакларига урардилар. Мана шунинг учун ҳам халқ солиқчилардан нафратланиб, уларни ўз имонини сотган хоинлар деб биларди. ва гуноҳкорлар ҳам Унинг шогирдлари қаторида дастурхон атрофида ўтирардилар. 16 Исо гуноҳкорлар ва солиқчилар билан бирга овқатланиб ўтирганини фарзий+ 2:16* фарзий — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлар Таврот қонунларига қатъий риоя қилардилар, оғзаки равишда тарқалган урф–одатларга ҳамда покланиш удумларига изчил амал қилардилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАРЗИЙ сўзига қаранг. мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари кўриб, Унинг шогирдларига:
— Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга овқатланиб ўтирибди–ку! — дейишди. 17 Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди:
— Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.
Рўза тутиш ҳақида савол
18 Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутишар эди. Баъзи одамлар Исонинг ёнига келиб:
— Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади–ю, Сизнинг шогирдларингиз тутмайди? — деб сўрашди. 19 Исо уларга деди:
— Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар. 20 Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. 21 Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади. 22 Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки янги шароб мешни ёриб юборади+ 2:22* …янги шароб мешни ёриб юборади… — қадимги пайтларда суюқлик одатда ҳайвон терисидан қилинган мешларда сақланарди. Узум шарбати бижғиб, шаробга айланганда, мешлар шишарди. Меш эскиргани сари ўз чўзилувчанлигини йўқотгани боис, янги шароб эски мешга солинганда, мешни ёриб юборарди., шароб ҳам, меш ҳам исроф бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.
Шаббат кунига риоя қилиш ҳақида
23 Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари йўл–йўлакай бошоқларни уза бошладилар+ 2:23* …шогирдлари…бошоқларни уза бошладилар — Таврот қонунларига кўра, оч қолган одам бировнинг даласидан бошоқларни узиб, донини ейиши мумкин эди (Қонунлар 23:24-25~га қаранг).. 24 Буни кўрган фарзийлар Исога:
— Қара, нега улар Шаббат куни қонунга хилоф иш+ 2:24* Шаббат куни қонунга хилоф иш — фарзийлар Тавротдаги қонунни (Чиқиш 34:21~га қаранг) ўзларича жиддий шарҳлаб, ҳатто инсон ҳаётига оид икир–чикирларни ҳам қонун даражасига кўтарганлар. Шунинг учун улар Исонинг шогирдлари қилган ишни Шаббат кунига хилоф иш деб ҳисоблаганлар. қиляптилар? — дейишди. 25 Исо уларга деди:
— Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилганини+ 2:25* Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилгани — 1~Шоҳлар 21:1-6~га қаранг. наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?! 26 У олий руҳоний Абуатар+ 2:26* Абуатар — 1~Шоҳлар 22:20-23~га қаранг. замонида Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни+ 2:26* муқаддас нонлар — Левилар 24:5-9~га қаранг. Яна луғатдаги МУҚАДДАС НОН иборасига қаранг. еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!
27 Кейин Исо давом этди:
— Инсон Шаббат куни учун эмас, балки Шаббат куни инсон учун яратилган. 28 Шу боис, Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.
33–БОБ
Қўли шол одамни Исо соғайтиради
1 Бошқа бир куни Исо синагогага кирди. У ерда қўли шол бир одам бор эди. 2 Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар+ 3:2* Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар — синагогадаги фарзийларга ишора (шу бобнинг 6–оятига қаранг).: “Исо Шаббат куни ҳам бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар.
3 Қўли шол одамга Исо:
— Олдинга чиқ! — деди. 4 Сўнг халойиқдан сўради:
— Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки ҳалок қилишми?
Улар эса индамай туравердилар.
5 Исо одамларнинг бундай бағри тошлигидан ранжиб, атрофга ғазаб билан қаради. Сўнгра ўша одамга:
— Қўлингни узат! — деди.
У одам қўлини узатиши биланоқ, қўли соппа–соғ бўлиб қолди. 6 Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб: “Исони қандай қилиб ўлдирсак экан?” деб Ҳирод тарафдорлари+ 3:6* Ҳирод тарафдорлари — Буюк Ҳироднинг авлодлари ҳукмронлигини қўллаб–қувватлаган яҳудийларнинг бир гуруҳи. Буюк Ҳирод ва унинг ўғли Ҳирод Антипас (6:14~га қаранг) ҳокимияти чекланган бўлиб, фақат Рим ҳукумати рухсати билан иш юритарди. Фарзийлар Рим ҳукуматига қаттиқ қаршилик кўрсатар, аммо Ҳирод тарафдорлари Рим ҳукмронлигини қўллаб–қувватлар эдилар. билан тил бириктиришди.
Кўл бўйидаги оломон
7 Исо шогирдлари билан Жалила кўли томонга кетди. Унга бир талай оломон эргашди. Унинг қилган ишлари тўғрисида эшитган бу одамлар Жалиладан, Яҳудиядан, Қуддусдан, Идумея ҳудудидан, Иордан дарёсининг шарқидаги ерлардан, шунингдек, Тир ва Сидон атрофидаги ҳудудлардан келган эдилар. 9 Одам кўплигидан оёқ остида қолиб кетмай деб, Исо шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни буюрди. 10 Исо кўпчиликка шифо бергани учун, ҳамма хасталар Исога қўлларини теккизмоқчи бўлиб, У томон ёпирилишарди. 11 Ёвуз руҳга чалинган одамлар эса Исони кўрган заҳоти, Унинг оёқларига йиқилиб: “Сен Худонинг Ўғлисан+ 3:11* Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг.”, — деб бақириб юборишарди. 12 Аммо Исо: “Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга қатъий буюрарди.
Исо ўн икки ҳаворийни танлайди
13 Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, Ўзи хоҳлаган одамларни ёнига чақирди. Улар келгач, 14 Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди+ 3:14* Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Исо ўн икки одамни танлади*.. Сўнгра деди:
— Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман. 15 Сизларга жинларни ҳайдаш+ 3:15* …жинларни ҳайдаш… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a касалларни соғайтириш ва жинларни ҳайдаш*. ҳокимиятини бераман.
16 Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий қуйидагилардир: Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), 17 Забадиё ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно (Исо уларга Банирагаш, яъни “момақалдироқ ўғиллари” деб ном берди), 18 яна Эндрус, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс+ 3:18* Таддеюс — баъзи олимларнинг фикри бўйича, бу исм Ёқуб ўғли Яҳудонинг яна бир исми эди (Луқо 6:16, Ҳаворийлар 1:13~га қаранг). Хоин Яҳудодан ажралиб туриши учун унга Таддеюс исми берилган бўлиши мумкин., ватанпарвар+ 3:18* ватанпарвар — бу ном Шимўннинг Рим империясига қаршилик кўрсатган авом халқ ҳаракатининг аъзоси эканига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат аъзолари сиёсий, иқтисодий ва диний мақсадларни кўзлаган эдилар. Шимўн 19 ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
Исо ва шайтон
20 Шундан сўнг Исо уйга+ 3:20* уй — Бутрус ва Эндруснинг Кафарнаҳумдаги уйига ишора бўлса керак (1:29~га қаранг). кетди. Аммо яна кўп халойиқ тўплангани учун Исо ва шогирдларининг ҳатто нон ейишга ҳам вақтлари бўлмади. 21 Исонинг қилган ишлари тўғрисида оила аъзолари+ 3:21* оила аъзолари — шу бобнинг 31-32–оятларига ва 6:3~га қаранг. эшитиб: “Исо ақлдан озиб қолибди”, деб Уни олиб кетгани келдилар. 22 Қуддусдан келган Таврот тафсирчилари эса:
— Унинг ичига Баалзабул кириб олган. У Баалзабулнинг — инс–жинслар ҳукмдорининг+ 3:22* …Баалзабул…инс–жинслар ҳукмдори… — шайтон шоҳлигидаги қудратли бир мавжудотга ёки шайтоннинг ўзига ишора. кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти, — дейишди.
23 Шунда Исо уларни ёнига чақириб, масал билан сўзлай бошлади:
— Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади?! 24 Агар бир шоҳлик низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, бундай шоҳлик хароб бўлади. 25 Агар бир хонадон низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, у хонадон барбод бўлади. 26 Борди–ю, шайтоннинг шоҳлиги ўз–ўзига қарши чиқиб, бўлиниб кетса, у барбод бўлиб, куни битади. 27 Ҳеч ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қилиб олиб кета олмайди. Уйнинг эгасини ўғри боғлаб қўйсагина, уйини талон–тарож қила олади. 28 Сизларга чинини айтайин: одамларнинг қилган гуноҳлари, айтган ҳар қандай куфрликлари кечирилади. 29 Аммо ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса+ 3:29* …ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса… — Худога ишонишдан бош тортиб, Муқаддас Руҳнинг ишига қаршилик кўрсатадиган одамга ишора қилади., ҳеч қачон кечирилмайди, чунки бу абадий гуноҳдир.
30 Исо бу сўзни, “Уни ёвуз руҳ чалган” деганлари сабабли айтди.
Исонинг онаси ва укалари
31 Исонинг онаси билан укалари келиб қолишди. Улар Исони чақириб келиш учун одам юбориб, ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туришди. 32 Исонинг атрофида оломон ўтирган эди. Улар Исога:
— Ана, онангиз ва укаларингиз+ 3:32* онангиз ва укаларингиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a онангиз, укаларингиз ва сингилларингиз*. ташқарида Сизни сўраяптилар, — дейишди. 33 Исо уларга жавобан:
— Менинг онам ва укаларим ким? — деди. 34 Сўнгра атрофида ўтирганларга назар солиб деди:
— Мана, Менинг онам ва укаларим! 35 Кимда–ким Худонинг иродасини бажо қилса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади.
44–БОБ
Уруғ сепувчи ҳақида масал
1 Исо яна кўл бўйида таълим берди. Унинг атрофида шу қадар кўп оломон тўпландики, У кўлдаги қайиққа тушиб, ўтиришга мажбур бўлди. Оломон эса кўл қирғоғида турарди. 2 Исо масал орқали халққа таълим бериб, шундай деди: 3 “Қулоқ солинглар! Бир деҳқон уруғ сепгани чиқибди. 4 Уруғ сепаётганда баъзи уруғлар сўқмоқ йўл устига тушибди. Қушлар учиб келиб, уруғларни чўқиб кетибди. 5 Баъзи уруғлар тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ кам бўлгани учун уруғлар тез кўкариб чиқибди. 6 Бироқ қуёш чиққач, қовжираб, илдизи бўлмагани учун сўлиб қолибди. 7 Бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди, уруғлар ҳосил бермабди. 8 Яна бошқа уруғлар эса яхши тупроққа тушибди ва униб–ўсиб, ўттиз, олтмиш, ҳаттоки юз баробар кўп ҳосил берибди.”
9 Кейин Исо яна деди: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
Масалларнинг мақсади
10 Исо ўн икки шогирди ва бошқа баъзи одамлар билан ёлғиз қолганда, улар Исодан бояги масални тушунтириб беришини сўрадилар. 11 Исо уларга деди: “Худо Шоҳлигининг сирини билиш сизларга берилган. Ташқаридагиларга эса ҳамма нарсани масаллар билан гапираман, 12 токи:
«Улар қараб туриб, англамасинлар,
Тинглаб туриб, тушунмасинлар.
Акс ҳолда, Худога қайтадилар,
Гуноҳларидан фориғ бўладилар.»”+ 4:12* Муаллиф бу ўринда Ишаё 6:9-10~нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
Уруғ сепувчи ҳақидаги масалнинг маъноси
13 Исо уларга деди: “Агар бу масални тушунмаган бўлсангиз, бошқа масалларни қандай тушунасиз?! 14 Уруғ сепувчининг сепгани — Худонинг каломидир. 15 Баъзи одамлар сўқмоқ йўл устига тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитадилар, аммо ўша заҳоти шайтон келиб, уларнинг ичига экилган каломни олиб кетади. 16 Бошқа одамлар тошлоқ ерга тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитганда, уни дарров севинч билан қабул қиладилар. 17 Лекин уларнинг илдизи бўлмагани учун узоққа чидамайдилар. Калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлишса, дарров чекинадилар. 18 Бошқа бирлари тиканлар орасига тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар Худонинг каломини эшитадилар, 19 лекин дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар уларнинг юракларига кириб, каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади. 20 Бошқа бирлари эса яхши тупроққа тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар каломни эшитиб, қабул қиладилар ва ўттиз, олтмиш, ҳатто юз баробар ҳосил берадилар.”
Идиш остидаги чироқ
21 Исо уларга яна деди: “Чироқни олиб келиб, идишнинг ёки чорпоянинг тагига қўядими?! Аксинча, чироқпояга қўяди. 22 Шу сингари, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади. 23 Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
24 Кейин уларга яна деди: “Эшитаётганларингизни қулоғингизга қуйиб олинг! Сиз қандай ўлчов билан ўлчасангиз, худди шундай ўлчов билан сизга ҳам ўлчаб берилади. Сизга яна қўшиб берилади. 25 Кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, бори ҳам ундан тортиб олинади.”
Униб чиққан уруғ ҳақида масал
26 Исо яна шундай деди: “Худонинг Шоҳлигини шунга қиёсласа бўлади: деҳқон даласига уруғ экади. 27 Кечаси бўлдими, ухлайди, кундузи бўлдими, туради. Аммо уруғ қандай униб чиқиб, ўсишини у билмайди. 28 Ер ўз–ўзидан аввал пояни, сўнгра бошоқни, ундан кейин бошоқдаги тўлиқ донни етиштиради. 29 Ҳосил пишгач, йиғим–терим вақти келди, деб ўша одам дарҳол ўроқни ишга солади.”
Хантал уруғи ҳақида масал
30 Исо яна деди: “Худонинг Шоҳлигини яна нимага ўхшатсак бўлади?! Уни қандай масал билан ифодаласак бўлади?! 31 Худонинг Шоҳлиги хантал уруғига+ 4:31* хантал уруғи — ўша замонда одамлар хантал уруғини энг майда уруғ деб билишарди. ўхшайди: у ерга сепиладиган уруғларнинг энг майдасидир. 32 Лекин сепилгандан кейин кўкаради ва барча кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. Катта шохлар чиқаради, осмондаги қушлар ҳам унинг паноҳида уя қуради.”
33 Шундай қилиб, Исо халқнинг эшитиш имкониятига қараб, бу сингари, кўпгина масаллар орқали Худонинг сўзини ўргатарди. 34 Уларга масалсиз гапирмас эди. Шогирдлари билан ёлғиз қолганда эса, уларга ҳаммасини тушунтирар эди.
Исо бўронни тинчлантиради
35 Ўша куни кечқурун Исо шогирдларига:
— Кўлнинг нариги томонига+ 4:35* кўлнинг нариги томони — Жалила кўлининг шарқий қирғоғига ишора. ўтайлик, — деди.
36 Улар оломонни қолдириб, Исони ўтирган қайиғида олиб кетдилар. Исонинг кетидан бошқа қайиқлар ҳам сузиб кетди. 37 Шу орада кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар қайиқни тебратиб юборди, қайиқ сувга тўла бошлади. 38 Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётган эди.
Шогирдлар Исони уйғотиб:
— Устоз! Ҳалок бўляпмиз! Наҳотки Сизга барибир бўлса?! — дейишди. 39 Шунда Исо туриб, шамолга: “Жим бўл!” ва кўлга: “Бас қил!” деб буюрди. Шу онда шамол тинди, чуқур сукунат бўлди.
40 Исо шогирдларига:
— Нега қўрқасизлар? Нега ҳалигача ишончингиз йўқ? — деди. 41 Улар эса ваҳимага тушиб, бир–бирига шундай дейишди:
— Бу Ким бўлди экан–а? Шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунади–я!
55–БОБ
Жинга чалинган одамни Исо соғайтиради
1 Исо шогирдлари билан кўлнинг нариги қирғоғидаги+ 5:1* нариги қирғоғи — яъни шарқий қирғоғи. Гераса+ 5:1* Гераса — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Гадара*. Гераса шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда ғайрияҳудийлар истиқомат қиларди. ҳудудига етиб келди. 2 Исо қайиқдан тушиши биланоқ, ёвуз руҳга чалинган бир одам қабрлар орасидан югуриб келиб, Унинг қаршисидан чиқди. 3 У одам қабристонда яшарди. Уни ҳеч ким ҳатто занжир билан ҳам боғлай олмасди. 4 Кўп маротаба уни кишанлару занжирлар билан боғлаган бўлсалар–да, аммо у занжирларни узиб, кишанларни ҳам синдириб ташлар эди. Уни тинчитишга ҳеч кимнинг кучи етмас эди. 5 Доимо, кечаю кундуз қабрлар орасида, тоғларда бақириб юрар, баданини тошлар билан тилиб, жароҳатлар эди.
6 У Исони узоқдан кўриб, югуриб келди–да, Унга таъзим қилиб, 7 овози борича бақирди:
— Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли!+ 5:7* Худойи Таолонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма!
8 Чунки Исо унга: “Эй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кет!” — деб буюрган эди.
9 Исо ёвуз руҳдан:
— Исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Тумонат+ 5:9* Тумонат — юнонча матнда a Легион*, маъноси a минглар*. Бу юнонча сўз Римликларнинг ҳарбий терминидан олинган бўлиб, 6000 аскардан иборат бўлган бўлинма маъносини ифодалайди., чунки бизлар кўпчиликмиз, — деб жавоб берди у. 10 Уларни бу ҳудуддан ташқарига ҳайдаб чиқармаслигини Исодан қайта–қайта ёлвориб сўради.
11 Ўша тоғнинг ён бағрида катта чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. 12 Ёвуз руҳлар Исога ёлвориб:
— Бизни шу чўчқаларга юборгин, уларга кирайлик, — дейишди.
13 Исо уларга рухсат берди. Ёвуз руҳлар эса шу заҳоти у одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Икки мингга яқин чўчқа тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди.
14 Шунда чўчқа боқувчилар қочиб кетиб, бўлиб ўтган ҳодисани шаҳар ва қишлоқларда гапириб юрдилар. Аҳоли эса нима бўлганини кўришга борди. 15 Улар Исонинг олдига келганларида, илгари тумонат жин қамраган одамни кийинган ва ақли расо ҳолда ўтирганини кўриб, қўрқиб кетишди. 16 Воқеани кўрганлар эса ҳалиги одам жиндан қандай қутулгани ва чўчқалар билан нима рўй бергани ҳақида халққа сўзлаб беришди. 17 Шунда маҳаллий халқ Исодан: “Ҳудудимиздан чиқиб кетинг”, деб ўтинди.
18 Исо қайиққа тушди. Жиндан қутулган одам Исога:
— Сиз билан кетай, — деб ёлворди. 19 Лекин Исо рози бўлмади. Унга шундай деди:
— Уйингга бор, Мен — Раббинг сен учун нималар қилганимни, қандай раҳм–шафқат кўрсатганимни ўз яқинларингга гапириб бер.
20 Шунда у киши бориб, Исо унга қанчалар мурувват кўрсатганини Декаполис ҳудудида+ 5:20* Декаполис ҳудуди — Самария ва Жалиладан шарқда жойлашган. Юнончада Декаполис номининг маъноси — a ўнта шаҳар*. Декаполис ҳудудида Юнон ва Рим маданиятларининг маркази бўлган ўнта шаҳар бор эди. эълон қила бошлади. Ҳамма ҳайратга тушарди.
Соғайган аёл ва тирилган қиз ҳақида
21 Исо қайиқда кўлнинг нариги томонига+ 5:21* …кўлнинг нариги томонига… — Исо орқага, кўлнинг ғарбий қирғоғидаги Жалила ҳудудига қайтиб келган эди (шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг). яна сузиб ўтди. Бир талай оломон қирғоқда Унинг атрофига тўпланди. 22 Шу пайт Яир исмли бир киши келиб қолди. У синагога бошлиғи эди. У Исони кўрди–ю, оёғига йиқилиб:
23 — Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин, — деб қайта–қайта ёлворди.
24 Исо у билан кетди. Исонинг орқасидан кўп халойиқ эргашиб, Уни қисиб қўяр эди. 25 У ерда ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. 26 У кўп табиблар муолажасидан анча қийналиб, бутун мол–мулкини сарф этгани билан ҳеч фойда кўрмаган, аҳволи баттар ёмонлашиб борарди.
27 Аёл Исо ҳақида эшитди–ю, халойиқ орасида Исонинг орқасидан келиб, кийимига қўл теккизди. 28 У ўзича: “Агар кийимига бир тегиб олсам бас, соғайиб кетаман”, деб ўйлаган эди. 29 У шундай қилиши биланоқ, қон кетиши тўхтади. Аёл касалликдан фориғ бўлганини ўз танасида ҳис этди.
30 Исо эса шу онда Ўзидан бир куч чиққанлигини сезди. У орқасига ўгирилиб халойиқдан:
— Кийимимга ким тегди? — деб сўради. 31 Шогирдлари Унга:
— Сизни халойиқ қисиб турганлигини кўриб турибсиз–ку! Нимага яна: “Менга ким тегди?” деб сўраяпсиз? — дейишди.
32 Лекин Исо буни ким қилганини кўриш учун атрофга қарар эди. 33 Аёл ўзида қандай ўзгариш бўлганини билиб, титраб–қўрқиб келди, Исонинг оёқлари остига ўзини ташлаб, бутун ҳақиқатни Унга сўзлаб берди. 34 Исо унга деди:
— Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор, дардингдан халос бўлгин.
35 Исо шундай деб турган ҳам эдики, синагога бошлиғининг уйидан одамлар келиб унга:
— Қизингиз ўлди, нега яна Устозни овора қиляпсиз? — дедилар. 36 Исо бу сўзларни эшитиб қолиб, синагога бошлиғига:
— Қўрқманг, фақат ишонинг, — деди.
37 Исо ҳеч кимнинг эргашишига йўл қўймай, фақат Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони олиб кетди. 38 Синагога бошлиғининг уйига етганларида, безовталикни, дод–фарёд қилаётган одамларни кўрдилар+ 5:38* …безовталикни, дод–фарёд қилаётган одамларни кўрдилар — баъзан дафн маросимлари пайтида дод–фарёд қилиб, айтиб йиғлаш учун йиғичилар ёлланарди.. 39 Исо ичкарига кириб:
— Нега безовтасизлар? Нега йиғлаяпсизлар? Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди, — деди. 40 Улар эса Исонинг устидан кулишди.
Исо ҳаммани ташқарига чиқариб юборди. У қизчанинг ота–онаси ва шогирдларини олиб қолиб, қизча ётган хонага кирди. 41 Қизчанинг қўлидан ушлаб унга:
— Талифа кум!+ 5:41* Талифа кум! — орамийча ибора. — деди. Бу гапнинг таржимаси: “Қизалоқ, қани, ўрнингдан тур!” демакдир.
42 Ўн икки яшар қизча шу онда ўрнидан турди, юриб, атрофни айлана бошлади. Буни кўрганларнинг ақли шошди. 43 Исо:
— Буни ҳеч ким билмасин, — деб уларга қатъий буюрди ва қизчага овқат беришларини айтди.
66–БОБ
Исо Носира шаҳрида рад қилинади
1 Исо у ердан жўнаб, она шаҳрига+ 6:1* она шаҳри — яъни Носира. борди. Шогирдлари ҳам Унинг ортидан эргашдилар.
2 Шаббат куни Исо синагогада таълим берди. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб:
— Бу Одам шунча нарсани қаердан ўрганди экан–а? — деб сўрардилар. — Унга бундай доноликни ким берди? У бундай мўъжизаларни қандай қиляпти? 3 Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку! Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Шимўннинг акаси эмасми бу?! Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди–ку!
Одамлар Исодан қаттиқ хафа бўлдилар. 4 Исо уларга шундай деди:
— Пайғамбар она шаҳридан, ўз қариндош–уруғлари ва уйидан бошқа ҳамма ерда иззатланади.
5 Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсата олмади. Фақатгина бирмунча беморларга қўл теккизиб, уларни соғайтирди. 6 Исо одамларнинг ишончсизлигига ҳайрон қолди.
Исо ўн икки ҳаворийни хизматга юборади
Шундан сўнг Исо атрофдаги қишлоқларда кезиб юриб, таълим берарди. 7 Ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, иккита–иккитадан қилиб жўната бошлади. Уларга ёвуз руҳлар устидан ҳокимият берди. 8 Уларга буюриб деди: “Йўл учун ёлғиз ҳассадан бошқа ҳеч нарса — нон ҳам, тўрва ҳам, белбоғларингизга мис чақа ҳам қистириб олманглар, 9 оёғингизга чориқ кийиб, устингизга қўшимча кийим олманглар.”
10 Исо яна деди: “Бирор ерга бориб, биронта уйга кирганингизда, то ўша жойни тарк этгунингизгача, шу уйда туринглар. 11 Агар бирор жойнинг одамлари сизни қабул қилмаса ва сизга қулоқ солмаса, у ердан чиқиб кетаётганингизда уларни огоҳлантириш тариқасида оёқларингизнинг чангини қоқиб кетинглар+ 6:11* …уларни огоҳлантириш тариқасида оёқларингизнинг чангини қоқиб кетинглар — одамлар Худонинг элчиларини рад этганлари учун, ҳаворийлар оёқларидаги чангни қоқиб кетардилар. Ҳаворий Павлус ҳам шунга ўхшаш ҳаракатни ишлатган (Ҳаворийлар 18:6~га қаранг). Бу ҳаракат ўша одамларнинг аянчли қисматини, яъни Худо томонидан рад этилишини ва Унинг шоҳлигидан бенасиб қолиш хавфини англатарди..”+ 6:11* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: a Сизга чинини айтаман: қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳолидан ҳам баттар бўлади*.
12 Шундай қилиб, ҳаворийлар йўл юриб, тавба қилинглар, деб ҳаммани даъват қилишди. 13 Улар кўп жинларни қувиб чиқаришди ва кўп хасталарга зайтун мойи суртиб+ 6:13* …кўп хасталарга зайтун мойи суртиб… — зайтун мойи қадимги пайтларда малҳам сифатида ишлатиларди. У оғриқ қолдириб, терини қуриб кетишдан сақлар эди (Ишаё 1:6, Луқо 10:34~га қаранг). Бу ўринда Худонинг шифо бериш қудрати рамзи сифатида касал одамга озгина мой суртилган бўлса керак (Ёқуб 5:14~га қаранг). уларни соғайтиришди.
Яҳё чўмдирувчининг ўлими
14 Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Шоҳ Ҳироднинг+ 6:14* Ҳирод — Антипас исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди. Антипас Жалила ва Перея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. қулоғига ҳам миш–мишлар етиб борди. Баъзи одамлар: “Яҳё чўмдирувчи тирилиб келибди. Шунинг учун У мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга”, дейишарди+ 6:14* Баъзи одамлар…дейишарди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Ҳирод…дерди*.. 15 Бошқалар эса: “Бу Илёс+ 6:15* Илёс — Эски Аҳд даврида яшаган энг буюк пайғамбарлардан бири. Яҳудийлар Илёснинг қайтиб келишини интизорлик билан кутишарди (Малаки 4:5-6~га қаранг).”, деб айтишарди. Яна бошқа бировлари: “Қадимги пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар бу”, деб айтардилар. 16 Ҳирод буларни эшитиб: “Мен бошини олдирган Яҳё тирилиб келибди”, деди.
17 Ҳирод ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродияга уйланган эди. Яҳё эса Ҳиродга: “Сиз укангизнинг хотинига уйлана олмайсиз, бу қонунга зид”, деб айтар эди. Шунинг учун Ҳирод Яҳёни қўлга олиб, зиндонга қаматиб қўйган эди. 19 Ҳиродиянинг ҳам Яҳёда қасди бор эди. У Яҳёни ўлдирмоқчи бўларди, аммо бу ниятига ета олмаётган эди. 20 Негаки Ҳирод Яҳёнинг солиҳ ва муқаддас киши эканини билиб, ундан қўрқар ва уни ҳимоя қилар эди. Унинг сўзлари Ҳиродни гангитиб қўярди, шунга қарамай, Ҳирод уни эшитишни хуш кўрарди+ 6:20* Унинг сўзлари Ҳиродни гангитиб қўярди, шунга қарамай, Ҳирод уни эшитишни хуш кўрарди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Ҳирод кўп ишларни унинг маслаҳати билан қиларди ва уни эшитишни хуш кўрарди*..
21 Бир куни қулай фурсат туғилиб қолди. Ҳирод ўзининг туғилган куни муносабати билан амалдорларига, лашкарбошиларига ва Жалила ҳудудининг йўлбошчиларига зиёфат берди. 22 Ҳиродиянинг қизи+ 6:22* Ҳиродиянинг қизи — баъзи юнон қўлёзмаларидан (яна Матто 14:3-6~га қаранг). Юнонча матнда a Ҳироднинг қизи Ҳиродия*. кириб, рақс тушди ва Ҳирод билан улфатларининг кўнглини топди. Шоҳ қизга:
— Тила тилагингни, тилаган нарсангни бераман, — деди. 23 Унга ҳатто қасам ичиб:
— Мендан нима сўрасанг, бераман, шоҳлигимнинг ярмигача бўлса ҳам, бераман, — деди.
24 Қиз ташқарига чиқиб онасига:
— Нима сўрай? — деди.
— Яҳё чўмдирувчининг бошини сўра! — деди онаси.
25 Қиз шу онда шоҳ ҳузурига югуриб бориб:
— Менга ҳозироқ Яҳё чўмдирувчининг бошини лаганда келтириб беришингизни сўрайман, — деди.
26 Шоҳ жуда хафа бўлди. Аммо меҳмонлари олдида қасам ичгани учун қизнинг илтимосини рад этишни истамади. 27 У ўша заҳоти жаллодни юбориб, Яҳёнинг бошини келтиришни буюрди. 28 Жаллод зиндонга бориб, Яҳёнинг бошини танидан жудо қилди. Кейин унинг бошини лаганда келтириб, қизга берди. Қиз эса онасига берди. 29 Яҳёнинг шогирдлари юз берган ҳодисани эшитиб, унинг жасадини олгани боришди ва уни дафн этишди.
Исо 5000 кишини тўйдиради
30 Ҳаворийлар Исонинг олдига йиғилиб, қилган ҳамма ишларини, халққа нималар ўргатишганини айтиб бердилар+ 6:30* Ҳаворийлар…айтиб бердилар — шу бобнинг 7, 12-13–оятларига қаранг.. 31 Исо уларга:
— Келинглар, ёлғиз ўзимиз кимсасиз жойга борайлик, бир оз дам олинглар, — деди. Чунки келиб–кетувчилар кўплигидан уларнинг овқат ейишга ҳам вақти йўқ эди.
32 Исо билан шогирдлари қайиққа тушиб+ 6:32* …қайиққа тушиб… — Жалила кўлида., ёлғиз ўзлари кимсасиз жойга жўнаб кетишди. 33 Лекин кўпчилик уларнинг қаерга кетаётганини билиб қолдилар. Шунда атрофдаги ҳамма шаҳарлардан одамлар пиёда йўлга тушишди, Исо билан шогирдлари бораётган жойга югуриб, улардан олдин етиб боришди. 34 Исо қайиқдан тушганда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйларга ўхшарди. Исо уларга кўп нарсалар ҳақида таълим берди.
35 Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар:
— Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. 36 Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин.
37 — Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо.
— Наҳотки биз икки юз кумуш тангага+ 6:37* икки юз кумуш танга — юнонча матнда a икки юз динор*. Динор Рим кумуш тангаси бўлиб, мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. нон сотиб олиб келиб, халққа едирсак? — деб сўрашди Ундан. 38 Исо деди:
— Қанча нонларингиз бор? Бориб кўринглар.
Улар билиб келиб:
— Бешта нон, иккита балиқ бор экан, — дейишди.
39 Исо халойиқни гуруҳ–гуруҳ қилиб, яшил ўт устига ўтқазишни шогирдларига буюрди. 40 Халқ юзтадан ва элликтадан гуруҳ–гуруҳ бўлиб ўтирди. 41 Исо бешта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб, шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, халойиққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб берди. 42 Ҳамма еб тўйди. 43 Сўнг ортиб қолган нон бурдаларини ва балиқларни йиғиб олишган эди, тўла ўн икки сават чиқди. 44 Нон еганлар орасида беш минг эркак бор эди.
Исо сув устида юради
45 Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, кўлнинг нариги томонидаги+ 6:45* …кўлнинг нариги томонидаги… — Исо ва унинг шогирдлари шу пайтда кўлнинг айнан қайси қисмида бўлганлари аниқ эмас. “Кўлнинг нариги томонидаги” деган ибора кўлнинг ўша қирғоғидаги бошқа бир жойга қайиқ билан сузиб боришни ҳам билдириши мумкин. Анъанага кўра, Исо бир неча минг кишини тўйдирган бу жой кўлнинг шимоли–ғарб томонида, Жалиладаги Байтсайдага яқин эди. Байтсайда шаҳрига+ 6:45* Байтсайда шаҳри — бу ўринда кўлнинг шимоли–шарқ томонидаги шаҳарга ёки кўлнинг шимоли–ғарб томонида жойлашган, Жалиладаги Байтсайда деган шаҳарга ишора қилинаётган бўлиши мумкин (Юҳанно 12:21~га қаранг). кетишга мажбур қилди. Оломонни эса уйларига қайтариб жўнатиб юборди. 46 Одамлар билан хайрлашгандан кейин, ибодат қилиш учун тепаликка чиқди.
47 Оқшом тушди. Қайиқ кўлнинг ўртасида, Исо эса ёлғиз Ўзи қуруқликда қолган эди. 48 Шогирдлар эшкак эшишга қийналаётган эдилар, чунки шамол қайиққа қарши эсар эди. Исо буни кўриб, эрта саҳарда кўл устида юрганича шогирдлари томон борди–да, уларнинг олдидан ўтиб кетмоқчи бўлди+ 6:48* …уларнинг олдидан ўтиб кетмоқчи бўлди — Исо Ўз шогирдларига улар билан бирга эканлигини кўрсатиш учун олдиларидан ўтиб кетмоқчи бўлди.. 49 Шогирдлар эса кўл юзида юрган Исони кўриб, арвоҳ деб ўйлаб, бақириб юборишди. 50 Чунки ҳаммалари Уни кўриб, ваҳимага тушиб қолган эдилар. Лекин Исо ўша заҳоти уларга:
— Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман! — деди.
51 Сўнг Исо шогирдлари ёнига — қайиққа ўтгач, шамол тиниб қолди. Шогирдлар тамомила ҳайратга тушдилар, 52 чунки улар нон тўғрисидаги мўъжизани ҳам тушунмаган эдилар, уларнинг имони суст эди+ 6:52* …уларнинг имони суст эди — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси a …уларнинг юраклари қотиб қолганди*..
53 Улар кўлдан сузиб ўтиб+ 6:53* Улар кўлдан сузиб ўтиб… — шу бобнинг 45–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг., Генисарет+ 6:53* Генисарет — Кафарнаҳум шаҳридан жануби–ғарбдаги серҳосил текислик. ўлкасига келдилар. Ўша ерда қайиқни боғладилар. 54 Қайиқдан чиқишлари биланоқ халқ Исони таниб қолди. 55 Одамлар бутун юртни югуриб айланиб чиқдилар, хасталарни тўшакларда Исонинг олдига олиб бордилар. Улар ҳар сафар Исонинг қаердалигини эшитишса хасталарни ўша ерга олиб боришарди. 56 Исо қаерга бормасин — қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами — одамлар хасталарни очиқ майдонларга ётқизиб қўйишарди. Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топарди.
77–БОБ
Диний урф–одатлар ва Худонинг амри
1 Фарзийлар ва Қуддусдан келган айрим Таврот тафсирчилари Исонинг ёнига йиғилиб келдилар. 2 Улар Исонинг шогирдларидан баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари+ 7:2* ювилмаган қўллари — фарзийлар ва Таврот тафсирчилари овқатланишдан олдин қўлларининг ювилишига алоҳида эътибор қаратишарди. Айниқса кўчада, одамлар орасида бўлиб келгандан кейин, дастурхонга ўтиришдан олдин урф–одатларга кўра қўлларини ювиб, ўзларини поклаб олишарди. билан нон еяётганларини кўриб қолдилар. 3 Фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота–боболарининг урф–одатини сақлаб, ҳеч ҳам қўлларини ювмасдан овқат емайдилар. 4 Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, сўри, коса, товоқ, қозонни ювиш каби кўпгина удумларга риоя қиладилар.
5 Шундай қилиб, фарзийлар ва тафсирчилар Исодан сўрадилар:
— Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболаримизнинг урф–одатини сақлашмайди? Нима учун ҳаром қўллари билан нон ейишади?
6 Исо уларга шундай жавоб берди:
— Ишаёнинг башорати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади. Худонинг қуйидаги сўзларини Ишаё ёзиб қолдирган:
“Бу халқ Мени тилидагина иззат қилади,
Юраклари эса Мендан узоқдир.
7 Улар Менга сажда қиладилар,
Аммо саждалари беҳудадир.
Чунки улар инсон яратган қоидаларни
Илоҳий қонун деб ўргатадилар.”+ 7:6-7* Муаллиф бу ўринда Ишаё 29:13~нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
8 Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар+ 7:8* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: a Ахир, сизлар товоқ ва коса чайиш билан боғлиқ ва бошқа яна кўп удумларга риоя қиласиз*..
9 Исо яна уларга деди:
— Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар! 10 Мусо айтган эди: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин.”+ 7:10* Чиқиш 20:12, 21:17, Левилар 20:9, Қонунлар 5:16~га қаранг.11 Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: одам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога қурбон, яъни Худога инъом қилинган”, деб айтиши мумкин. 12 Шундан кейин ўша одамнинг отасига ёки онасига яхшилик қилишига сизлар йўл қўймайсизлар. 13 Шу тариқа сизлар ўзларингиз ўрнатган урф–одатларингиз орқали Худонинг каломини бекор қиласизлар. Сизлар бунга ўхшаш яна кўп ишларни қиласизлар.
Инсонни нима ҳаром қилади?
14 Кейин Исо бутун халқни яна ёнига чақириб, деди:
— Ҳаммаларингиз Менга қулоқ солиб, тушуниб олинглар! 15 Ташқаридан инсон ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмайди. Аксинча, инсон ичидан чиқадиган нарса уни ҳаром қилади+ 7:15-16* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 16–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: a Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!*.
17 Исо халойиқ орасидан чиқиб уйга кирди, шогирдлар Ундан: “Ҳалиги айтганларингизни тушунтириб беринг”, деб илтимос қилишди. 18 Исо уларга деди:
— Сизлар ҳам шунчалик бефаҳммисизлар?! Ташқаридан инсоннинг ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмаслигини англамайсизларми? 19 Бу нарсалар инсоннинг қалбига эмас, қорнига киради ва керакли жойдан чиқиб кетади.
Исо бу гаплари билан ҳамма егуликлар ҳалол эканини эълон қилди.
20 У яна деди:
— Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар инсонни ҳаром қилади. 21 Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳш, ўғирлик, қотиллик, 22 зино, очкўзлик, фосиқлик, маккорлик, шаҳват, ҳасад, туҳмат, манманлик ва нодонлик чиқади. 23 Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.
Ғайрияҳудий аёлнинг ишончи
24 Исо у ердан чиқиб, Тир+ 7:24* Тир — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Тир ва Сидон*. Тир ва Сидон Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган ғайрияҳудийлар шаҳарлари. Бу шаҳарлар Жалиладан шимоли–шарқда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади. ҳудудига кетди. Бир уйга кирди ва буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди, лекин яширина олмади.
25 Қизалоғини ёвуз руҳ чалган бир аёл Исо ҳақида эшитиб қолди–да, тез келиб, Унинг оёғига йиқилди. 26 Бу аёл Суриядаги Финикия+ 7:26* Суриядаги Финикия — ўша даврда Финикия Рим империясига қарашли Сурия вилоятининг бир қисми эди. Ҳозирги Ливан мамлакатининг денгиз бўйидаги ҳудуди. ўлкасида туғилган бўлиб, яҳудий эмас эди. У:
— Қизимдан жинни қувиб чиқаринг, — деб Исодан ёлвориб сўради. 27 Бироқ Исо унга:
— Аввал болалар тўйсин, болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди.
28 — Тўғри, Ҳазрат+ 7:28* Ҳазрат — юнонча матнда a куриос*. Бу ўринда обрў–эътиборли инсонга нисбатан ишлатиладиган сўз сифатида қўлланган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган РАББИЙ, РАББИМ, РАББИМИЗ… сўзига қаранг., — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам болаларнинг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку.
29 Исо унга:
— Мана шу гапинг учун Сенга ёрдам бераман. Энди кетавер. Қизингдан жин чиқиб кетди, — деди.
30 Аёл уйига борганда, қизини жиндан қутулиб, тўшакда ётган ҳолда кўрди.
Исо кар одамга шифо беради
31 Исо Тир ҳудудидан чиқиб, Сидонга+ 7:31* Сидон — шу бобнинг 24–ояти изоҳига қаранг. борди. Сўнг Жалила кўли бўйларидан ўтиб, Декаполис ҳудудига+ 7:31* Декаполис ҳудуди — 5:20 изоҳига қаранг. борди. 32 Айрим одамлар Исонинг олдига зўрға гапирадиган бир кар одамни олиб келиб, унга қўл теккизишини сўрашди. 33 Исо у одамни халойиқ орасидан бир четга олиб чиқди, сўнг Ўз бармоқларини унинг қулоқларига тиқиб қўйди. Сўнг тупуриб, сўлагини ўша одамнинг тилига теккизди. 34 Кейин осмонга қараб, чуқур хўрсинди–да, унга: “Эффатаҳ!”+ 7:34* “Эффатаҳ!” — орамийча сўз. деди. Бу сўзнинг таржимаси “Очил!” демакдир. 35 Шу онда у одамнинг қулоқлари очилиб, тилга кирди, равонгина гапира бошлади.
36 Исо у ердагиларга, буни ҳеч кимга айтманглар, деб буюрди. Бироқ Исо одамларга қанча ман этса ҳам, улар бу ҳодисани янада кўпроқ ёйишарди. 37 Улар ҳаддан ташқари ҳайратда қолиб, шундай дейишарди: “У ҳамма нарсани яхши қилади, карларни эшитадиган, соқовларни гапирадиган қилади.”
88–БОБ
Исо 4000 кишини тўйдиради
1 Ўша кунларда яна кўп одам йиғилди. Уларнинг ейиш учун ҳеч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:
2 — Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. 3 Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тойиб қоладилар. Уларнинг баъзилари узоқ ерлардан келганлар.
4 Шогирдлари бунга жавобан:
— Уларни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда ким қаердан нон топа оларди?! — дейишди.
5 — Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо.
— Еттита, — деди шогирдлар.
6 Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. 7 Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукурлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди. 8 Халқ еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, еттита сават тўлди. 9 У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди.
Исо уларни жўнатгандан кейин, 10 дарҳол шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута+ 8:10* Далманута — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғида, Магадан яқинида жойлашган қишлоқ бўлиши мумкин (Матто 15:39~га қаранг). ҳудудига кетди.
Фарзийлар Исодан аломат сўрашади
11 Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида шундай дедилар:
— Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг, шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз.
12 Лекин Исо чуқур хўрсинди:
— Нега бу авлод аломат талаб қиляпти? Сизларга чинини айтайин, бу авлодга ҳеч қандай аломат берилмайди!
13 Исо уларнинг олдидан кетди, яна қайиққа тушиб, нариги қирғоққа+ 8:13* нариги қирғоқ — яъни Жалила кўлининг шимоли–шарқий қирғоғи (шу бобнинг 22–ояти изоҳига қаранг). ўтиб олди.
Исо шогирдларини койийди
14 Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутган эканлар. Қайиқда бир дона нон бор эди, холос. 15 Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб деди:
— Фарзийлар ва Ҳироднинг+ 8:15* Ҳирод — Антипас исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди. Антипас Жалила ва Перея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. Исо бу ўринда Ҳироднинг тарафдорларини ҳам назарда тутган бўлиши мумкин (3:6~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). хамиртурушидан+ 8:15* хамиртуруш — мажозий маънода ишлатилган бўлиб, одатда бошқаларга салбий таъсир кўрсатадиган таълимотлар ва хулқ–атвор назарда тутилган. эҳтиёт бўлинглар!
16 Шогирдлар ўзларича: “Биз нон олмаганимиз учун У шундай деяпти”, деб муҳокама қила бошладилар. 17 Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди:
— Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар? Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Имонингиз шунчалик сустми?!+ 8:17* Имонингиз шунчалик сустми?! — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси a Юракларингиз қотиб қолганми?!* Яна 6:52~га қаранг.18 Кўзларингиз бор–ку, наҳотки кўрмасангиз?! Қулоқларингиз бор–ку, наҳотки эшитмасангиз?! Эслаб кўринг: 19 Мен бешта нонни синдириб, беш мингта эркакка бўлиб берганимда, сизлар қолган нон бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
— Ўн иккита саватни, — деб жавоб берди улар.
20 — Мен еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб берганимда, бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
— Еттита саватни, — дейишди.
21 — Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо.
Исо кўрни соғайтиради
22 Исо шогирдлари билан Байтсайда шаҳрига+ 8:22* Байтсайда шаҳри — бу ўринда кўлнинг шимоли–шарқ томонида жойлашган шаҳарга ишора бўлса керак. Кўлнинг шимоли–ғарб томонида ҳам Жалиладаги Байтсайда деган шаҳар бор эди (Юҳанно 12:21~га қаранг). келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар. 23 Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, шаҳардан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да:
— Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради. 24 Кўр бошини кўтариб:
— Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди, — деди.
25 Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди+ 8:25* …кўрнинг кўзларига теккизди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a кўрнинг кўзларига тегизиб, унга “Қара!” деб буюрди*.. Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди. 26 Исо уни уйига жўнатар экан:
— Қишлоққа кирмай, тўғри уйингга кет+ 8:26* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Исонинг гапига қўшимча қилинган: a қишлоқда ҳеч кимга буни айтма*., — деди.
Бутрус Масиҳни тан олади
27 Исо шогирдлари билан Филип Қайсарияси+ 8:27* Филип Қайсарияси — Жалила кўлидан қарийб 40 километр шимоли–шарқда жойлашган шаҳар. атрофидаги қишлоқларга йўл олди. Йўлда У шогирдларидан:
— Одамлар Мени ким деб билади? — деб сўради. 28 Шогирдлар Исога шундай жавоб беришди:
— Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс+ 8:28* Илёс — 6:15 изоҳига қаранг., бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.
29 Исо улардан сўради:
— Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз?
Бутрус Унга жавоб бериб:
— Сиз Масиҳсиз+ 8:29* Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг., — деди.
30 Шундан сўнг Исо, Мен ҳақимда ҳеч кимга гапирманглар, деб шогирдларига қатъий буюрди.
Исо Ўз ўлими ҳақида гапиради
31 Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар+ 8:31* бош руҳонийлар — жамиятнинг бошқа эътиборли одамлари қаторида Олий кенгаш аъзолари эдилар. Олий кенгаш яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БОШ РУҲОНИЙЛАР иборасига қаранг. ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.” 32 У бу ҳақда очиқдан–очиқ гапирди. Шунда Бутрус Исони четга тортиб:
— Устоз, бундай деб айтманг, — деди. 33 Аммо Исо ўгирилиб шогирдларига қаради–да, Бутрусни қаттиқ койиб деди:
— Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, — деди.
34 Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди:
— Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб+ 8:34* …ўз хочини кўтариб… — Рим империяси даврида ўлим жазосининг бир тури маҳкумни хочга михлаш эди. Бу жазо ҳаммага маълум бўлган. Одатда жиноятчи ўзи михланадиган хочнинг кўндаланг ёғочини ҳукм ижро этиладиган жойга кўтариб олиб борар эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХОЧ сўзига қаранг). Исо Масиҳ мана шу тимсол орқали шогирдларини ҳамда Унга ишонганларни ўз манфаатларини кўзламасдан, Унга бутунлай ўзларини бағишлаб ва итоат қилиб ҳаёт кечиришга, ҳаттоки У учун ўлимга ҳам рози бўлишга даъват этади., ортимдан юрсин. 35 Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади. 36 Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! 37 Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?! 38 Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг+ 8:38* Ота — Худога ишора. Исо кўпинча Ота унвонини Худога нисбатан ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади.
99–БОБ
Исонинг қиёфаси ўзгаради
1 Исо уларга яна деди:
— Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Худонинг Шоҳлигини қудрат билан келишини кўрмагунларича, ўлмайдилар.
2 Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. 3 Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди.
4 Шунда шогирдлар Исо билан гаплашиб турган Илёс билан Мусони кўришди. 5 Бутрус Исога деди:
— Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
6 Шогирдлар шунчалик қўрқиб кетган эдиларки, Бутрус нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.
7 Шу пайтда булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут орасидан шундай овоз эшитилди:
— Бу Менинг севикли Ўғлимдир+ 9:7* Бу Менинг севикли Ўғлимдир — Забур 2:7~га қаранг., Унга қулоқ солинглар!
8 Бирданига шогирдлар атрофга қараб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўришмади.
9 Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди:
— Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.
10 Улар бу ҳақда ҳеч кимга айтмадилар, аммо ўзаро: “Ўликдан тирилиш нима дегани экан?” деб, бу хусусда мунозара қила бошладилар. 11 Улар Исодан сўрадилар:
— Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак+ 9:11* …Масиҳдан олдин Илёс келиши керак… — 6:15 изоҳига қаранг., деб айтадилар?
12 Исо уларга жавобан деди:
— Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас битикларда+ 9:12* Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади., Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?! 13 Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган+ 9:13* …Илёс аллақачон келган… — Яҳё чўмдирувчи назарда тутилган (Матто 17:11-13~га қаранг). ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганларича хўрладилар+ 9:13* …у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганларича хўрладилар — Ҳирод Ҳиродиянинг илтимоси билан Яҳёни қандай қилиб қатл қилганига ишора (6:17-29~га қаранг). Шоҳ Ахабнинг фосиқ хотини Изабел ҳам Илёс пайғамбарни ўлдирмоқчи бўлган эди (3~Шоҳлар 19:1-2, 10~га қаранг). Илёснинг ҳаётида бўлиб ўтган ўша воқеа Яҳёнинг тақдирига ишора бўлган..
Жинга чалинган болага Исо шифо беради
14 Исо уч шогирди билан тоғдан тушганда, улар қолган шогирдлари атрофига йиғилган катта оломонни кўрдилар. Баъзи Таврот тафсирчилари Исонинг шогирдлари билан баҳслашаётган эдилар. 15 Одамлар Исони кўриб, ҳайратга тушишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом беришди.
16 — Нималар тўғрисида баҳслашяпсизлар? — деб сўради Исо. 17 Оломон орасидан кимдир жавоб берди:
— Устоз! Сизнинг олдингизга ўғлимни олиб келган эдим, уни жин чалгани учун гапира олмайди. 18 Жин уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитади. Ўғлимнинг оғзидан кўпик чиқади, у тишларини ғичирлатиб, қотиб қолади. Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, дедим, аммо улар эплай олмадилар.
19 Исо бунга жавобан:
— Эй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Олдимга келтиринглар болани! — деди.
20 Болани Исонинг олдига келтиришди. Исони кўриши биланоқ жин болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди–ю, оғзидан кўпик оқизганча ағнаб ётаверди. 21 Исо унинг отасидан:
— Қачондан бери у бундай аҳволга тушади? — деб сўради.
— Болалигидан шунақа. 22 Жин уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингиздан келса, бизларга раҳм қилинг, ёрдам беринг, — деди. 23 Исо унга шундай жавоб берди:
— “Қўлингиздан келса” деганинг нимаси?! Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор.
24 Шу он боланинг отаси ҳайқириб юборди:
— Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимга ёрдам беринг!
25 Томошага йиғилаётган халқни кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб:
— Эй гунг қиладиган руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқиб кет! Бундан кейин ҳеч қачон унинг ичига қайтиб кирма! — деди.
26 Шунда жин қаттиқ қичқириб юборди–да, болани шиддат билан қалтиратиб, ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўпчилик уни ўлди, деб айтди. 27 Лекин Исо уни қўлидан ушлаб туришига ёрдам берди, бола оёққа турди.
28 Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан:
— Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар. 29 Исо уларга деди:
— Бу тоифа жинларни ибодатдан+ 9:29* ибодат — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a ибодат ва рўза*. бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.
Исо яна Ўз ўлими ҳақида гапиради
30 Исо ва шогирдлари у ердан жўнаб, Жалила ҳудудидан ўтдилар. Исо буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди. 31 У шогирдларига таълим бериб, шундай деди:
— Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади.
32 Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмадилар, аммо Ундан гапларининг маъносини сўрашга ботина олмадилар.
Энг катта ким?
33 Исо шогирдлари билан Кафарнаҳум шаҳрига келди. Уйда бўлганда, шогирдларидан сўради:
— Йўлда кетаётиб нималар ҳақида баҳслашдингиз?
34 Улар индамадилар, чунки улар: “Орамизда энг катта ким?” деб ўзаро баҳслашган эдилар.
35 Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди:
— Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, — деди.
36 Сўнгра бир болани олиб, уларнинг ўртасига турғизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди:
37 — Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
Бизга қарши бўлмаган — биз томондадир
38 Юҳанно Исога деди:
— Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани учун унга бундай қилишни ман этдик.
39 Исо шундай деди:
— Ман этманг! Чунки Менинг номим билан мўъжиза яратган бирор бир кимса дарров Мени ёмонлай олмайди. 40 Ким бизга қарши бўлмаса, у биз томонда. 41 Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.
Йўлдан оздириш ҳақида
42 Исо сўзида давом этди:
— Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини+ 9:42* шу кичикларнинг биронтаси — Исо Масиҳга имон келтирган одамлар, айниқса кичик бола сингари, ожиз ва қаровга муҳтож бўлганлар назарда тутилган. йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, уни денгизга ташлашгани ўзи учун яхшироқ бўларди. 43 Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир+ 9:43-44* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 44–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: a Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди*.. 45 Агар йўлдан озишингга оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки оёғинг билан дўзахга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир+ 9:45-46* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 46–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: a Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди*.. 47 Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан дўзахга ташлангандан кўра, бир кўзинг билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир. 48 Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди+ 9:48* Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди — Ишаё 66:24~га қаранг.. 49 Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади+ 9:49* Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси a Ҳар бир одам оловда тузланади*. Олов — поклаш ёки жазолаш рамзи. Туз эса барқарорлик ва ўзгармаслик рамзидир, чунки қадимда туз баъзи озиқ–овқат маҳсулотларини ачиб қолишдан сақлаш учун ишлатилган. Исо Масиҳ бу гапи орқали Ўз шогирдларининг азоб–уқубатларни бошдан кечиришини назарда тутган бўлса керак. Зотан, Исо Масиҳнинг номи учун азоб чекиш инсоннинг имонини поклайди ва уни гуноҳнинг ҳалокатли таъсиридан асрайди. Шу билан бирга, Исо Ўзига ишонмайдиганларнинг дўзахда то абад жазо тортишига ишора қилган бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, Исонинг бу сўзлари шу иккала маънонинг бирини ёки бир пайтда иккала маънони ҳам англатган бўлиши мумкин..+ 9:49* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: a ҳар бир қурбонлик тузга буланади* (Левилар 2:13, Ҳизқиёл 43:24~га қаранг).50 Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар+ 9:50* Туздай бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар — шу бобнинг 33-35–оятларига қаранг. Туз барқарорлик ва ўзгармаслик рамзидир, чунки қадимда туз баъзи озиқ–овқат маҳсулотларини ачиб қолишдан сақлаш учун ишлатилган. Туздай бўлиш Исо Масиҳга содиқ қолиш ва Унинг амрларига итоат этишга ишора қилади. Шу тарзда яшаш уларнинг орасида тинчликни сақлайди..
1010–БОБ
Никоҳ ва ажралиш ҳақида
1 Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига, сўнг Иордан дарёсининг шарқ томонига борди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиғилди. У Ўз одатига кўра, одамларга яна таълим берди. 2 Баъзи фарзийлар келдилар ва Исони синамоқчи бўлиб, сўрадилар:
— Қонунга кўра, эр ўз хотинидан ажралиши мумкинми?+ 10:2* Қонунга кўра, эр ўз хотинидан ажралиши мумкинми? — ўша даврда яҳудийлар, ажрашиш мумкин, деб айтардилар. Аммо ажрашишга қандай сабаблар бўлиши мумкинлиги ҳақида кўп баҳс–мунозаралар бор эди. Матто 19:3 изоҳига қаранг.
3 Исо бунга жавобан:
— Мусо сизларга нимани амр қилган? — деб сўради.
4 — Эркак талоқ хатини ёзиб, хотинидан ажралишига Мусо ижозат берган эди+ 10:4* Эркак…хотинидан ажралишига Мусо ижозат берган эди — Қонунлар 24:1~га қаранг., — дейишди. 5 Исо уларга деди:
— Бағри тошлигингиз учун Мусо сизларга бу амрни ёзиб қолдирган. 6 Аслида Худо дунёни яратганда одамларни эркагу аёл қилиб яратди+ 10:6* …одамларни эркагу аёл қилиб яратди — Ибтидо 1:27, 5:2~га қаранг.. 7 “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, 8 хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”+ 10:7-8* Ибтидо 2:24~га қаранг. Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. 9 Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин.
10 Уйга келганларида, шогирдлар яна шу ҳақда Исодан сўрадилар. 11 Исо уларга деди:
— Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади. 12 Хотин ҳам агар ўз эри билан ажрашиб бошқасига тегса, зино қилган бўлади.
Исо болаларни дуо қилади
13 Исо болаларимизга қўл теккизсин деб, одамлар Унинг олдига болаларини олиб келишарди. Шогирдлар эса ўша одамларни койишарди. 14 Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди:
— Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир. 15 Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.
16 Кейин болаларни қучоқлаб, уларга қўл қўйиб, дуо қилди.
Бойлик ва абадий ҳаёт
17 Исо йўлга чиқаётганда, бир одам югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди–да:
— Валинеъмат Устоз! Абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилишим керак? — деб сўради. 18 Исо унга деди:
— Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас–ку! 19 Сиз амрларни биласиз: “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Бировнинг ҳақини еманг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг.”+ 10:19* Чиқиш 20:12-16, Қонунлар 5:16-20~га қаранг.
20 У киши Исога деди:
— Устоз! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан амал қилиб келаман.
21 Исо унга меҳр билан қараб, деди:
— Сизга бир нарса етишмайди. Боринг, бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб+ 10:21* Кейин келиб… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Кейин келиб, хочни кўтариб* (8:34~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг)., Менга эргашинг.
22 Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди. У ғамгин бўлиб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.
23 Исо атрофга разм солиб, шогирдларига деди:
— Мол–дунёси бор одамларнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин!
24 Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди:
— Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин!+ 10:24* …Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин! — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a бойликка умид боғлаганлар учун Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин!*25 Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.
26 Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича:
— Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди. 27 Исо уларга кўз тикиб деди:
— Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун эмас. Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.
28 Шунда Бутрус Исога деди:
— Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик.
29 Исо бунга жавобан деди:
— Сизларга чинини айтайин: ким Мен учун ва Хушхабар учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки далаларини ташлаб кетса, 30 у бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади. 31 Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.
Исо Ўз ўлими тўғрисида учинчи марта гапиради
32 Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади:
33 — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, ғайрияҳудийларга+ 10:33* ғайрияҳудийлар — ўша даврда Яҳудияда ҳукмронлик қилган Рим империяси амалдорларига ишора. топширадилар. 34 Ғайрияҳудийлар Уни ҳақорат қиладилар, юзига тупурадилар, қамчилайдилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин учинчи куни У тирилади.
Ёқуб билан Юҳаннонинг тилаги
35 Забадиё ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига келиб:
— Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо келтиришингизни истаймиз, — дейишди.
36 — Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? — деб сўради Исо. 37 Улар:
— Сиз улуғвор тахтингизда ўтирганингизда, биримиз Сизнинг ўнг томонингизда+ 10:37* Сизнинг ўнг томонингиз — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган., бошқамиз эса чап томонингизда ўтиришимизга рухсат беринг, — дейишди. 38 Исо уларга деди:
— Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан+ 10:38* азоб косаси — юнонча матнда a коса*, Исонинг азоблари ва хочдаги ўлимига ишора (шу бобнинг 32-34–оятларига қаранг). “Косадан ичмоқ” ибораси азоб–уқубат тортиб, жазо олиш маъносини билдиради (мисол учун, Забур 74:9, Ишаё 51:17, Еремиё 25:15~га қаранг). сизлар ича оласизларми? Мен бошдан кечирадиган қайғу–аламларга ботиб чидай оласизларми?
39 Улар:
— Чидай оламиз, — деб жавоб беришди. Исо уларга деди:
— Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар, бошдан кечирадиган қайғу–аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар. 40 Аммо Менинг ўнг ёки чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса, уларники бўлади.
41 Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқланиб кетишди. 42 Исо эса уларни ёнига чақириб, деди:
— Бутпарастларга қаранглар, улар ҳукмдорларига иззат кўрсатадилар, ҳукмдорлари эса уларга ўз ҳукмини ўтказадилар, катта амалдорлари элга зўравонлик қиладилар. 43 Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин. 44 Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин. 45 Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.
Исо Ерихо шаҳрида кўр одамнинг кўзини очади
46 Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимеюс ўғли Бартимеюс исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди. 47 У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб:
— Эй Довуд Ўғли+ 10:47* Довуд Ўғли — яҳудийлар шоҳ Довуд наслидан келиб чиқадиган Масиҳни шундай ном билан аташар эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг. Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади. 48 Кўп одамлар эса:
— Жим бўл! — деб унга дўқ қилишди. Лекин у:
— Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди.
49 Исо тўхтаб:
— Уни чақириб келинглар, — деди. Одамлар келиб, кўр одамга:
— Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти, — деб айтишди.
50 Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди. 51 Исо ундан сўради:
— Сен Мендан нима истайсан?
— Устоз, кўзларим кўрсин! — деди кўр. 52 Исо унга:
— Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди.
Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди.
1111–БОБ
Исо Қуддусга тантанали киради
1 Исо шогирдлари билан Қуддусга яқинлашиб қолган эдилар. Улар Зайтун тоғи+ 11:1* Зайтун тоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонидаги тепалик. этагидаги Байтфагия ва Байтания қишлоқларига етиб келаётганларида, Исо шогирдларидан иккитасига деди:
2 — Анави қишлоққа+ 11:2* Анави қишлоқ — яъни Байтфагия (Матто 21:1-2~га қаранг). боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, боғлиқ турган ва ҳеч қачон минилмаган хўтикни кўрасизлар. Ўша хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар. 3 Агар кимдир сизлардан: “Нима қиляпсизлар?” деб сўраб қолса, “Бу хўтик Раббимиз Масиҳга керак, хўтикни У дарҳол бу ерга қайтариб юборади”, деб жавоб беринглар.
4 Улар бориб, кўчада дарвоза ёнида боғлаб қўйилган хўтикни кўриб, ечиб олишди. 5 У ерда турган бир неча киши уларга:
— Нима қиляпсизлар? Нега хўтикни ечяпсизлар? — деб сўрашди.
6 Шогирдлар Исо буюрганидек жавоб беришди, одамлар уларни қўйиб юборишди. 7 Шогирдлар хўтикни Исонинг олдига олиб келишди. Хўтик устига тўнларини ташлашди, Исо хўтикка минди. 8 Кўпчилик тўнларини йўлга пойандоз қилиб ёйди. Бошқалар эса даштдаги яшил новдаларни кесиб, йўлга тўшадилар. 9 Олдинда ва орқада юраётганлар шундай деб ҳайқиришарди:
“Тасанно!
Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин!+ 11:9* Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! — Забур 117:26~га қаранг.
10 Бобомиз Довуднинг яқинлашган шоҳлиги муборак бўлсин!
Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”
11 Исо Қуддусга кириб, Маъбадга борди, ҳамма нарсани кўздан кечирди. Кун кеч бўлиб қолганидан, Исо ўн икки шогирди билан Байтания қишлоғига қайтиб кетди.
Қуриб қолган анжир дарахти
12 Эртаси куни улар Байтаниядан чиққанларида, Исонинг қорни оч эди. 13 У узоқдан барглар билан қопланган бир анжир дарахтини кўриб қолди, дарахтдан бирон анжир топа олармиканман, деб борди. Дарахтнинг ёнига келиб, баргдан бошқа ҳеч нарса тополмади, чунки ҳали анжир териш вақти эмас эди. 14 Исо дарахтга қараб:
— Бундан кейин то абад сенинг мевангни ҳеч ким емасин! — деди.
Шогирдлари ҳам бу гапни эшитишди.
Исо олди–сотди қилувчиларни Маъбаддан қувади
15 Сўнг улар Қуддусга келишди. Исо Маъбадга кириб, ичкарида олди–сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. Саррофларнинг+ 11:15* Саррофлар — пул айирбошловчилар. Улар Рим ва Юнон тангаларини яҳудийларнинг шақалига алмаштирганлар. Маъбад солиғини тўлаш ва қурбонлик қилинадиган ҳайвонларни сотиб олиш учун шақал ишлатилган. хонтахталарини, каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди. 16 Сотиладиган молни Маъбад ичидан олиб ўтишга+ 11:16* Сотиладиган молни Маъбад ичидан олиб ўтиш — баъзи одамлар манзилга тезроқ етиб бориш учун Маъбад ҳовлисини кесиб ўтардилар. ҳеч кимга ижозат бермади.
17 Исо халққа таълим бераётиб деди:
— Тавротда ёзилган–ку: “Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.”+ 11:17* Ишаё 56:7~га қаранг. Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига+ 11:17* қароқчилар уяси — Еремиё 7:11~га қаранг. айлантириб юборибсизлар!
18 Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари буни эшитиб, Исони ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бутун халқ Исонинг таълимотига маҳлиё бўлгани учун бош руҳонийлар билан тафсирчилар Ундан қўрқиб қолдилар.
19 Кеч киргач, Исо шогирдлари билан шаҳардан ташқарига чиқиб кетди.
Ибодат ва ишонч ҳақида
20 Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашса, дарахт илдизигача қуриб қолган экан. 21 Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога деди:
— Устоз! Қаранг, Сиз лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди.
22 Исо бунга жавобан деди:
23 — Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. 24 Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади. 25 Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин+ 11:25-26* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 26–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: a Борди–ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди*..
Исонинг ҳокимияти ҳақида савол
27 Улар яна Қуддусга келдилар. Исо Маъбадда айланиб юрган эди, бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар Унинг олдига келиб 28 сўрадилар:
— Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Буларни қилиш учун Сизга ким ҳокимият берган?
29 Исо уларга шундай жавоб берди:
— Мен сизларга бир савол берай. Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман. 30 Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми? Жавоб беринглар Менга.
31 Улар ўзларича мулоҳаза юрита бошлашдилар:
— Агар: “Худодан”, — десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди. 32 Агар: “Инсондан”, — десак–чи?
Ваҳоланки, улар оломондан қўрқардилар, чунки ҳамма Яҳёни ҳақиқий пайғамбар деб ҳисобларди. 33 Хуллас, улар Исога:
— Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди:
— Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.
1212–БОБ
Ёвуз боғбонлар ҳақида масал
1 Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади:
“Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини+ 12:1* узум сиқиш чуқури — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.
2 Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди. 3 Боғбонлар эса уни тутиб олишибди, калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди. 4 Узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар+ 12:4* Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a унга тош отиб, бошини яраладилар ва ҳақоратлаб, жўнатиб юбордилар*.. 5 Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. У яна хизматкорларини юбораверибди, аммо боғбонлар уларнинг баъзиларини уриб, баъзиларини ўлдиришибди.
6 Узумзор эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, севикли ўғли экан. У: «Ўғлимни ҳурмат этарлар» деб, боғбонлар олдига уни юборибди. 7 Лекин улар бир–бирига:
— Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мероси бизга қолади, — дейишибди. 8 Ўғлини ушлаб, ўлдириб, жасадини узумзордан чиқариб ташлашибди.
9 Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси нима қилар экан? У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорни эса бошқаларга ижарага беради.
10 Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги ушбу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз:
«Бинокорлар рад этган тош
Бинонинг тамал тоши+ 12:10* тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди. бўлди.
11 Бу Эгамизнинг қилган ишидир,
Кўз олдимиздаги ажойиботдир.»”+ 12:10-11* Забур 117:22-23~га қаранг.
12 Исо айтган бу масал яҳудий йўлбошчиларга қарши қаратилган эди. Улар буни англаб етдилар–у, Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрққанлари учун Унга қўл теккизмай кетиб қолдилар.
Худонинг ҳақи Худога
13 Исони тилидан илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод тарафдорларидан+ 12:13* Ҳирод тарафдорлари — 3:6~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. баъзиларини юбордилар. 14 Улар келиб дедилар:
— Устоз, одил эканингизни биламиз. Сиз бирор кишига хушомадгўйлик қилмайсиз. Одамларга юз–хотир қилмасдан, Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Айтинг–чи, Қайсарга+ 12:14* Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Бу ўринда Қайсар Тиберийга ишора қилинган. У милодий 14-37 йилларда ҳукмронлик қилган. солиқ тўлашимиз+ 12:14* …Қайсарга солиқ тўлашимиз… — яҳудийлар Рим босқинчиларидан ғоят нафратланганлари учун, уларга солиқ тўлашни асло истамас эдилар. Бироқ солиқ тўламаслик катта муаммоларни келтириб чиқарар эди. тўғрими ёки йўқми? Биз солиқ тўлайликми ёки тўламайликми?
15 Исо уларнинг иккиюзламачилигини билар эди.
— Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар? Менга бир динор+ 12:15* динор — Рим кумуш тангаси. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. олиб келинглар, уни бир кўрайин, — деди.
16 Улар олиб келгач, Исо сўради:
— Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники?
— Қайсарники, — деди улар. 17 Исо уларга:
— Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди.
Буни эшитганлар ҳайратда қолдилар.
Қиёмат ҳақида савол
18 Саддуқийлар+ 12:18* Саддуқийлар — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлардан фарқли равишда, улар оғзаки тарқалган урф–одатларни қабул қилмасдилар, балки фақатгина Тавротда ёзилган қонун–қоидаларга риоя қилардилар. Улар ўликларнинг тирилишига ҳам ишонмас эдилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САДДУҚИЙ сўзига қаранг. ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари Исонинг олдига келиб, халқ олдида Унга шундай савол бердилар:
19 — Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган+ 12:19* Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган… — Қонунлар 25:5-6~га қаранг.: агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин. 20 Хўш, етти ака–ука бўлган экан. Биринчиси уйланибди, сўнг насл қолдирмай ўлиб кетибди. 21 Иккинчиси ҳам ўша хотинни олиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Учинчиси ҳам шу кўйга тушибди. 22 Шунингдек, ака–укаларнинг еттови ҳам фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Охирида хотин ҳам қазо қилибди. 23 Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда хотин қайси бирининг хотини ҳисобланади? Еттови ҳам унга уйланган эдилар–ку!
24 Исо уларга шундай жавоб берди:
— Сизлар Муқаддас битикларни+ 12:24* Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. 25 Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли самодаги фаришталардай бўладилар. 26 Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки сизлар ҳеч қачон Мусонинг китобини ўқимаган бўлсангизлар?! Ёнаётган бута тўғрисидаги воқеада+ 12:26* Ёнаётган бута тўғрисидаги воқеада… — Чиқиш 3:1-6~га қаранг. Худо Мусога: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! 27 Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Сизлар ниҳоятда адашяпсизлар.
Энг муҳим илоҳий амр
28 Таврот тафсирчиларидан бири уларнинг мунозара қилаётганини эшитиб, Исонинг уларга яхши жавоб бериб турганини кўрди. У Исонинг олдига келиб:
— Амрларнинг энг муҳими қайси бири? — деб сўради. 29 Исо унга жавоб бериб деди:
— Энг муҳим амр шудир: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир+ 12:29* Эгамиз Худо танҳо Эгадир — ёки a Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир* ёки a Эгамиз Худо, Эгамиз биттадир*.. 30 Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг.”+ 12:29-30* Қонунлар 6:4-5~га қаранг.31 Энг муҳим амрлардан иккинчиси: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”+ 12:31* Левилар 19:18~га қаранг. Булардан буюкроқ амр йўқ.
32 — Яхши гапирдингиз, Устоз, — деди Исога тафсирчи. — Худо танҳодир, Ундан бошқа Худо йўқ, деб тўғри айтдингиз. 33 Уни бутун қалбимиз, бутун идрокимиз билан, кучимиз борича+ 12:33* кучимиз борича — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a жону дилимиз билан, кучимиз борича*. севишимиз керак. Ўзгани ҳам ўзимизни севгандай севишимиз керак. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар келтиришдан бу аълороқдир.
34 Исо унинг оқилона жавоб берганини кўриб:
— Сен Худонинг Шоҳлигидан узоқда эмассан, — деди.
Шундан кейин ҳеч ким Исога савол беришга журъат этмади.
Масиҳ кимнинг ўғли?
35 Исо Маъбадда таълим бераётиб, шундай савол берди:
— Қандай қилиб Таврот тафсирчилари Масиҳни Довуднинг Ўғли+ 12:35* Довуднинг Ўғли — 10:47 изоҳига қаранг. дейдилар? 36 Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ илҳоми билан деганки:
“Эгамиз айтмоқда Раббимга:
Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда+ 12:36* Менинг ўнг томоним — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ўтиргин.”+ 12:36* Забур 109:1~га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
37 Демак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг Ўғли бўлади?!
Бир талай оломон Исони иштиёқ билан тинглар эди.
Исо сохта диндорлик тўғрисида огоҳлантиради
38 Исо халққа насиҳат қилиб, яна шундай деди:
— Таврот тафсирчиларидан эҳтиёт бўлинглар! Улар узун кийимлар кийишни яхши кўрадилар, бозорларда юрганда уларга салом беришларини, 39 синагогаларда яхши жойларда ўтиришни, зиёфатларда тўрда ўтиришни ёқтирадилар. 40 Аммо бева аёлларнинг уй–жойларини тортиб оладилар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Бундай одамлар ниҳоятда қаттиқ жазога мубтало бўладилар.
Бева аёлнинг хайр–эҳсони
41 Исо Маъбад хазинаси қаршисида ўтириб, эҳсон қутисига пул солаётган одамларни кузатиб турди. Кўп бойлар анчагина пул ташладилар. 42 Бир камбағал бева аёл ҳам келиб, қиймати бир тийинга тўғри келадиган икки чақа+ 12:42* икки чақа — юнонча матнда a икки лептон, яъни чорак* (икки a лептон* чорак a ассарион* қийматига тўғри келарди). a Лептон* ўша даврда ишлатилган қиймати энг паст танга. ташлади.
43 Шунда Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:
— Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева аёл хазинага пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади. 44 Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Бу аёл эса камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор–йўғини, рўзғорига ишлатиладиган ҳамма пулини ташлади.
1313–БОБ
Исо охирзамон ҳақида гапиради
1 Исо Маъбаддан чиқиб кетаётганда шогирдларидан бири:
— Устоз, қаранг, нақадар улкан тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! — деди. 2 Исо унга:
— Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади+ 13:2* Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади — милодий 70 йилда Тит бошчилигида Рим қўшини Қуддусни ва у ердаги Маъбадни бутунлай вайрон қилган.. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди, — деди.
3 Исо Зайтун тоғида+ 13:3* Зайтун тоғи — 11:1 изоҳига қаранг., Маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Эндрус Ундан алоҳида сўрадилар:
4 — Бизга айтинг–чи, бу ҳодисалар қачон юз беради? Тез орада содир бўлишини нимадан билсак бўлади?
5 Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин! 6 Кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: «Мен Ўшаман», деб кўпларни йўлдан оздирадилар. 7 Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитганингизда, чўчиманглар. Булар албатта содир бўлади, аммо бу ҳали охири дегани эмас. 8 Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Бу ҳодисалар тўлғоқ азобларининг бошланишига ўхшайди.
9 Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Менинг шоҳидларим бўласизлар. 10 Аммо охират келишидан олдин, Хушхабар ҳамма халқларга эълон қилиниши лозим.
11 Сизларни қўлга олиб, маҳкамага топширганларида, нима айтамиз, деб олдиндан хавотир олманглар. Ўша соатда сизларга нима берилса, ўшани айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради. 12 Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. 13 Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади.
Буюк мусибат ва Исонинг келиши
14 Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг+ 13:14* макруҳ бир нарса — Дониёр 9:27~га ва ўша оятнинг охирги изоҳига қаранг. Яна Дониёр 11:31, 12:11~га қаранг. ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин. 15 Томнинг устида бўлганлар+ 13:15* Томнинг устида бўлганлар — у замонларда уйларнинг томи текис бўлиб, одамлар томга чиқиб дам олишарди. пастга тушиб, уйидан бирон нарса олиб келиш учун уйига киришмасин. 16 Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб келмасин. 17 У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой! 18 Қочишингиз қишга тўғри келмаслиги учун илтижо қилинглар. 19 Чунки ўша кунларда шундай азоб–уқубатлар бўладики, Худо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди. 20 Агар Эгамиз ўша кунларни қисқартирмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмас эди. Лекин Худо танлаган одамлари учунгина ўша кунларни қисқартиради.
21 Агар ўшанда кимдир сизларга: «Масиҳ мана бу ерда» ёки: «Ана у ерда», деб айтса, ишонманглар. 22 Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар. 23 Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мен ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим.
24 Ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин,
«Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади.
25 Осмондан юлдузлар қулаб тушади,
Самовий кучлар ларзага келади.»+ 13:24-25* Ишаё 13:10, 34:4~га қаранг.
26 Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли буюк қудрат ва улуғворликка бурканиб, булутларда келади+ 13:26* Инсон Ўғли…булутларда келади — Дониёр 7:13-14~га қаранг.. 27 У фаришталарини ернинг тўрт томонига юбориб, дунёнинг бир бурчагидан тортиб, нариги бурчагигача танлаган одамларини тўплаб олади.
Ҳушёр бўлиш ҳақида
28 Анжир дарахтидан сабоқ олинглар: унинг шохлари кўкариб барг чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар. 29 Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, ўша вақт+ 13:29* ўша вақт — ёки a Инсон Ўғли*. яқинлашиб қолган, остонангизга етган. 30 Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади. 31 Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.
32 Ўша кун ёки соат ҳақида самовий Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, самодаги фаришталар ҳам билмайдилар. 33 Эҳтиёт бўлиб, ҳушёр туринглар+ 13:33* …ҳушёр туринглар… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a ҳушёр бўлиб ибодат қилинглар*., чунки ўша вақт–соат қачон келишини сизлар билмайсизлар.
34 Бу худди сафарга жўнаган уй эгасига ўхшайди. У ўз уй–рўзғорини хизматкорларига топшириб, ҳар бирига вазифа бериб, дарвозабонга ҳушёр бўлиб туришни буюриб, жўнаб кетади. 35 Худди шу сингари, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй эгаси қачон келишини — кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми — сизлар билмайсизлар. 36 Тағин У ногаҳон келиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда кўрмасин! 37 Сизларга айтганимни ҳаммага айтаман: ҳушёр бўлинглар!”
1414–БОБ
Исони ўлдириш режаси
1 Фисиҳ зиёфатига ва Хамиртурушсиз нон байрамига+ 14:1* Фисиҳ зиёфати…Хамиртурушсиз нон байрами… — бу байрамлар Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланар эди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10~га қаранг). икки кун қолган эди. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар. 2 Улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда, халқ ғалаён кўтариши мумкин”, дедилар.
Исога сунбул мойи қуйган аёл
3 Исо Байтания қишлоғида+ 14:3* Байтания қишлоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонида жойлашган эди. илгари тери касаллигига+ 14:3* тери касаллиги — 1:40 изоҳига қаранг. чалинган Шимўннинг+ 14:3* илгари тери касаллигига чалинган Шимўн — бу одам ҳақида фақатгина шу оятда ва Матто 26:6~да айтиб ўтилган. Бу Шимўн Исодан шифо топгани билан танилган бўлиши мумкин. уйида меҳмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан+ 14:3* ганч — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз наққошликда қўлланиладиган оқиш ёки сарғиш рангли тошни билдиради. Одатда бу тошдан ясалган идишларда атир мойни узоқ вақт давомида сақласа бўларди. ясалган идишда тоза, қимматбаҳо сунбул мойи+ 14:3* сунбул мойи — яна бир номи a нард*. Бу мой қуюқ, оч жигар ранг, жуда ҳам қиммат, жуда хушбўй бўлган. олиб келди. Идишни синдириб очиб, мойни Исонинг бошидан қуйди. 4 Баъзилар бундан ғазабланиб, бир–бирига:
— Мойни бундай исроф этишнинг нима кераги бор эди?! 5 Ахир, уни уч юз кумуш тангадан+ 14:5* уч юз кумуш танга — юнонча матнда a уч юз динор*. Динор Рим кумуш тангаси бўлиб, мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. ҳам кўпроққа сотиб, камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди–ку! — деб аёлни қаттиқ койишди.
6 — Қўйинглар уни! — деди Исо. — Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди. 7 Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақтингизда уларга ёрдам бера оласизлар. Лекин Мен сизлар билан доимо бирга бўлмайман. 8 Бу аёл қўлидан келганини қилди. У Менинг танамга хушбўй мой суртиб, олдиндан дафнга тайёрлади+ 14:8* У…олдиндан дафнга тайёрлади — яҳудийларнинг урф–одатига кўра жасад дафн қилинишидан олдин унга хушбўй ҳидли зираворлар ва мойлар суртилар эди (Луқо 23:55-56, Юҳанно 19:38-40~га қаранг). Аёл қилган ишининг маъносини ўзи тушунганми ёки йўқми, аниқ эмас, аммо Исо айтадики, унинг бу ҳаракати Исонинг ўлими яқинлашиб қолганини билдирарди.. 9 Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.
10 Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб, Исони сизларга тутиб бераман, деди. 11 Бош руҳонийлар бу гапни эшитиб, жуда хурсанд бўлдилар, Яҳудога пул беришни ваъда қилдилар. Шундай қилиб, Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай вақтни кута бошлади.
Қутлуғ кеча ва Исога хиёнат
12 Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи кунида, Фисиҳ қўзиси сўйиладиган пайтда шогирдлар Исодан сўрадилар:
— Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.
13 Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди:
— Қуддусга боринглар, у ерда кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Унинг орқасидан боринглар. 14 У кирадиган хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: «Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?» деб сўраб юбордилар.” 15 Уй эгаси сизларга жиҳозланган, тайёрлаб қўйилган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
16 Шогирдлар жўнашди. Шаҳарга кирганларида, худди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ таомини тайёрладилар. 17 Кеч кирганда, Исо ўн икки шогирди билан бирга у ерга келди.
18 Улар овқатланиб ўтирганларида Исо шундай деди:
— Сизларга чинини айтайин, Мен билан таом еяётган киши Менга хиёнат қилади. У сизларнинг орангиздадир.
19 Шогирдлар хафа бўлиб, бирин–кетин:
— Наҳотки ўша мен бўлсам? — деб Ундан сўрай бошладилар.
20 Исо уларга жавобан деди:
— У ўн иккитангиздан биттаси, Мен билан баравар косага нонни ботирган — ўшадир. 21 Тўғри, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Лекин Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра, туғилмагани яхшироқ эди.
22 Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб:
— Олинглар, бу Менинг танамдир, — деди. 23 Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар. 24 Исо уларга деди:
— Бу шароб Худонинг аҳдини+ 14:24* аҳд — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a янги аҳд*. Исо Масиҳ бутун одамзоднинг гуноҳини Ўз бўйнига олиб, хочда ўлди. Шу орқали янги аҳдни кучга киритди (Ибронийлар 8:6-13, 9:11-17~га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги АҲД сўзига қаранг. билдиради. Бу аҳд кўплар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. 25 Сизларга чинини айтайин: Худонинг Шоҳлигида Мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматини оғзимга ҳам олмайман.
26 Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи+ 14:26* Зайтун тоғи — 11:1 изоҳига қаранг. томон кетдилар.
Бутруснинг Исодан тониши ҳақида башорат
27 Исо шогирдларига деди:
— Ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган:
“Мен чўпонни ўлдираман,
Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”+ 14:27* Закариё 13:7~га қаранг.
28 Бироқ Мен тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.
29 Бутрус Исога деди:
— Сизни ҳамма ташлаб кетса ҳам, мен Сизни ташлаб кетмайман!
30 Исо унга:
— Сенга чинини айтайин, бугун, шу кечасиёқ, хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди.
31 Лекин Бутрус ўз гапида қаттиқ туриб олди:
— Керак бўлса, Сиз билан бирга ўламан! Аммо Сиздан асло тонмайман! — деди. Бошқа ҳамма шогирдлар ҳам шундай дейишди.
Исонинг боғдаги ибодати
32 Улар Гетсемания+ 14:32* Гетсемания — Зайтун тоғининг ғарбий ён бағридаги боғ. деган жойга бордилар. Исо шогирдларига:
— Мен ибодат қилаётганимда, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, — деди.
33 У ёнига Бутрусни, Ёқуб ва Юҳаннони олди. Исони қайғу, ғам босиб кела бошлади. 34 Шогирдларига:
— Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.
35 Бир оз нари кетиб ерга мук тушди: “Агар иложи бўлса, бу лаҳза Мени четлаб ўтсин”, деб ибодат қилди. 36 У шундай деб ёлворди:
— Отажон!+ 14:36* Отажон! — юнонча матнда a Абба, Ота*. Абба сўзи орамийчада ота деганидир. Исо Масиҳ Худога “Ота” деб мурожаат қилгани Унинг Худо билан бўлган яқин, шахсий муносабатини кўрсатади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини+ 14:36* азоб косаси — юнонча матнда a коса*. 10:38 изоҳига қаранг. Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
37 Исо қайтиб келиб, шогирдларининг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди:
— Шимўн!+ 14:37* Шимўн — Бутрус исми билан ҳам танилган, Бутрус исмини унга Исо қўйган эди (3:16~га қаранг). Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми? 38 Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар+ 14:38* …васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар — Исо Ўз шогирдларини ҳадемай синов пайти бошланиши ҳақида огоҳлантиряпти (шу бобнинг 27-31–оятларига қаранг). Ўша пайтда улар васвасага тушиб, Исо Масиҳдан юз ўгиришлари мумкин эди.. Руҳ тетик, тана эса заифдир.
39 Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди. 40 У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаверган эди. Улар Исога нима деб айтишни билмай қолдилар.
41 Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди:
— Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Бўлди, вақт–соати келди! Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. 42 Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!
Исо ҳибсга олинади
43 Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар юборган эдилар. 44 Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар, қўриқлаб, олиб кетинглар.”
45 Яҳудо тўппа–тўғри Исонинг олдига бориб:
— Устоз! — деб Уни ўпди.
46 Шу заҳотиёқ одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар. 47 Ўша ерда турганлардан бири қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, қулоғини кесиб ташлади.
48 Исо уларга деди:
— Сизлар Мени қўлга олиш учун қўзғолончига қарши чиққандек қиличу таёқлар билан қуролланиб келибсизлар. 49 Мен ҳар куни Маъбадда сизнинг орангизда эдим, таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар. Аммо булар Муқаддас битикларда+ 14:49* Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. айтилганлар бажо бўлиши учун рўй берди.
50 Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони ташлаб, қочиб кетишди. 51 Бир ёш йигит Исога эргашиб кетаётган эди. У зиғир матосига ўраниб олган, бошқа кийими йўқ эди. Одамлар ўша йигитни ҳам ушлаган эдилар, 52 у зиғир матосини ташлаб, яланғоч ҳолича қочиб кетди.
Исо яҳудийларнинг Олий кенгаши олдида
53 Исони олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. Бош руҳонийлар, йўлбошчилар ва Таврот тафсирчиларининг ҳаммаси йиғилган эдилар. 54 Бутрус эса Исонинг орқасидан масофа сақлаб эргашиб келиб, олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди. У соқчилар билан бирга олов ёнида ўтириб, исинди.
55 Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг+ 14:55* Олий кенгаш — яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОЛИЙ КЕНГАШ иборасига қаранг. барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар+ 14:55* …Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар — Таврот қонунига кўра, бирортасини ўлимга маҳкум қилиш учун, жиноятни исботлайдиган камида иккита гувоҳ бўлиши керак эди (Қонунлар 17:6~га қаранг)., лекин тополмасдилар. 56 Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар–да, аммо берган гувоҳликлари бир–бирига мос келмас эди. 57 Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар:
58 — У: “Инсон қўли билан қурилган бу Маъбадни Мен бузиб ташлайман–у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир Маъбадни тиклайман”, — деганини эшитган эдик+ 14:58* У…деганини эшитган эдик — Юҳанно 2:18-22~га қаранг..
59 Лекин бу хусусда ҳам гувоҳларнинг берган маълумотлари бир–бирига мос келмас эди.
60 Бундан кейин олий руҳоний олдинга чиқиб, Исога:
— Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди.
61 Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради:
— Муборак Худонинг Ўғли+ 14:61* Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. — Масиҳ Сенмисан?
62 Исо деди:
— Мен Ўшаман. Сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини+ 14:62* Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиргани — Забур 109:1~га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар+ 14:62* …Инсон Ўғлини…осмон булутларида келаётганини кўрасизлар — Дониёр 7:13~га қаранг..
63 Шундан кейин олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб+ 14:63* …ўз кийимларини йиртиб… — олий руҳоний бу ҳаракати билан Исонинг айтган сўзларидан дарғазаб бўлганини кўрсатди. деди:
— Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! 64 Унинг куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай?
Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди. 65 Баъзилар Унга тупуришди. Унинг юз–кўзини боғлаб, муштлашди: “Пайғамбар, қани, топ–чи, Сени ким урди экан?” деб айтишди. Соқчилар ҳам Уни олиб кетиб, урдилар.
Бутрус Исодан тонади
66 Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг бир чўриси келиб қолди. 67 Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради–да:
— Сиз ҳам ўша Носиралик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди. 68 Лекин Бутрус инкор этиб:
— Нима деяпсан ўзи, тушунмаяпман, — деди–ю, бошқа ёққа, ташқи ҳовлига чиқиб кетди. Шу пайт хўроз қичқирди.
69 Чўри уни яна учратиб, у ерда турганларга:
— Бу одам ўшалардан бири, — деб яна айтди.
70 Бутрус яна инкор этди.
Бир оздан кейин у ерда турганлар яна Бутрусга гапира бошлашди:
— Сен Жалилаликсан–ку!+ 14:70* Сен Жалилаликсан–ку! — буни Бутруснинг шевасидан пайқаб олишган эди (Матто 26:73~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Ўшалардан бири эканлигинг аниқ+ 14:70* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: a шеванг жуда ўхшайди*..
71 — Худо урсин! Сизлар айтаётган бу Одамни мен танимайман! — деб қасам ичди Бутрус.
72 Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб кетди. У чидолмай йиғлаб юборди.
1515–БОБ
Исо Пилат ҳузурида
1 Тонг отар–отмас, бош руҳонийлар, йўлбошчилар, Таврот тафсирчилари ва Олий кенгашнинг қолган аъзолари бир қарорга келишди. Улар Исони боғлатиб, ҳоким Пилатга+ 15:1* ҳоким Пилат — Рим ҳукумати томонидан Яҳудия вилоятига тайинланган ҳоким. олиб бориб топширишди. 2 Пилат Исодан:
— Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради.
— Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.
3 Бош руҳонийлар Уни кўп масалада айблаётган эдилар. 4 Пилат яна Унга:
— Сен ҳеч нарсага жавоб бермайсанми? Кўряпсан–ку, улар Сени кўп жиноятларда айблашяпти! — деди. 5 Лекин Исо бошқа ҳеч жавоб бермади. Пилат бунга қойил қолди.
6 Ҳар Фисиҳ байрамида+ 15:6* Фисиҳ байрами — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора (14:1~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Пилат халқнинг илтимосига биноан бир маҳбусни озод қилар эди. 7 Исён+ 15:7* Исён — юз берган бу ҳодиса китоб ёзилган даврда яшаган одамларга маълум бўлган. Ҳозирги даврда бу исён ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. вақтида қотиллик қилган Бараббас исмли бир киши ўз шериклари билан ўшанда қамоқда эди. 8 Халқ яна келиб, Пилатдан одатдагидай бир маҳбусни озод қилишни сўрай бошлади.
9 Бош руҳонийлар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини билган Пилат оломондан:
— Сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? — деб сўради. 11 Аммо бош руҳонийлар: “Унинг ўрнига Бараббасни озод қилишни Пилатдан сўранглар”, деб оломонни қўзғадилар. 12 Пилат уларга яна деди:
— Айтинглар хоҳишингизни! Сизлар “Яҳудийлар Шоҳи” деб атайдиган Кишини нима қилай?
13 — Хочга михлансин! — деб шовқин солди оломон. 14 Пилат улардан:
— Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради. Лекин оломон:
— Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.
15 Шундан кейин Пилат халқни мамнун қилай деб, Бараббасни озод этди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
Аскарлар Исони ҳақорат қилишади
16 Рим аскарлари Исони ҳукумат саройининг ҳовлисига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. 17 Унга сафсар тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди.
18 — Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи! — деб Уни қутлай бошлашди. 19 Қамиш билан Унинг бошига қайта–қайта уриб, тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди. 20 Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидан сафсар тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.
Исо хочга михланади
21 Аскарлар йўлда Шимўн деган одамни учратиб қолдилар. У даладан қайтиб келаётган эди. Улар Шимўнни Исонинг хочини+ 15:21* хоч — бу ўринда хочнинг кўндаланг ёғочига ишора қилинган. Ўлимга маҳкум қилинган инсон бу ёғочни ҳукм ижро қилинадиган жойгача ўзи кўтариб бориши керак эди. Бундан олдин Исони аёвсиз қамчилашгани учун (шу бобнинг 15–оятига ва Матто 27:26, Юҳанно 19:1~га қаранг), У шу қадар ҳолдан тойган эдики, эҳтимол, хочни Ўзи кўтаришга мадори қолмаган бўлса керак. кўтариб боришга мажбур қилдилар. Шимўн Киринеялик+ 15:21* Киринея — бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида, ҳозирги Ливия мамлакатининг ҳудудида жойлашган эди. бўлиб, Искандар ва Руфуснинг отаси эди.
22 Аскарлар Исони Гўлгота деган жойга олиб келишди. Гўлгота “бош суяги” маъносини беради. 23 Исога мирра аралаштирилган шароб+ 15:23* мирра аралаштирилган шароб — хочга михланадиган одамларнинг азобини оз бўлса–да, камайтириш учун бериладиган дори бўлиши мумкин. беришди, лекин У ичмади. 24 Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди+ 15:24* Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди — Забур 21:19~га қаранг..
25 Уни хочга михлаганларида эрталаб соат тўққиз+ 15:25* соат тўққиз — юнонча матнда a учинчи соат*, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. эди. 26 Бош томонида: “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзилган айбнома бор эди. 27 Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида эди+ 15:27-28* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 28–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: a Шу тариқа Муқаддас битиклардаги: “У гуноҳкорлар қаторида саналди”, — дея ёзилган сўз амалга ошди*. Ишаё 53:12~га қаранг..
29 Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди+ 15:29* …бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди — Забур 21:8~га қаранг.:
— Эй Маъбадни бузиб, уч кун ичида тиклайдиган! 30 Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўр–чи!
31 Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди. Улар бир–бирига:
— У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! 32 Исроилнинг Шоҳи Масиҳ энди хочдан тушсин, токи биз буни кўриб Унга ишонайлик! — дейишарди.
Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни ҳақоратлар эдилар.
Исо жон беради
33 Туш пайти бутун юртни зулмат қоплади. Соат учга+ 15:33* Туш пайти…Соат уч… — юнонча матнда a Олтинчи соат…тўққизинчи соат…*, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайтлари ўша соатлар билан белгиланар эди. қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди. 34 Соат учда Исо баланд овоз билан:
— Элоҳи, Элоҳи, ламо шавақтани?+ 15:34* Элоҳи, Элоҳи, ламо шавақтани? — орамийча ибора. — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!”+ 15:34* Забур 21:2~га қаранг. демакдир.
35 У ерда турган баъзилар буни эшитиб:
— Қаранг, У Илёсни+ 15:35* Илёс — орамийча a Элоҳи* сўзи ибронийча a Элийаҳ* (яъни Илёс) деган исмга оҳангдош. чақиряпти, — дейишди. 36 Шунда бир одам югуриб бориб, шимгични арзон шаробга+ 15:36* арзон шароб — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз авом халқ кунда ичадиган нордон шаробга ишора қилади. Бу шароб Рим аскарлари учун ўша ерга олиб келинган бўлиши мумкин. ботириб, қамишнинг учига илиб қўйди–да, Исога ичиш учун узатди. Сўнг деди:
— Қани, кўрайлик–чи, Илёс келиб+ 15:36* …Илёс келиб… — 6:15 изоҳига қаранг., Уни хочдан туширармикан?
37 Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди. 38 Шу заҳоти Маъбаддаги парда+ 15:38* Маъбаддаги парда — шоҳ Ҳирод қайта қурган Маъбадда иккита парда бор эди. Парданинг бири Маъбаднинг кираверишида осилган, иккинчиси эса Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турар эди. Бу оятда Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турадиган парда назарда тутилган. Маъбаддаги парданинг йиртилиши Исо туфайли одамларга Худонинг ҳузурига йўл очилганидан далолат беради (Юҳанно 4:19-24, Ибронийлар 9:1-10, 10:19-22~га қаранг). юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. 39 Исонинг қаршисида турган Рим юзбошиси Унинг шу тарзда жон берганини кўриб:
— Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли+ 15:39* Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. экан! — деди.
40 У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик+ 15:40* Магдала — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғидаги қишлоқ. Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. 41 Исо Жалилада эканлигида, улар Унга хизмат қилиб, эргашиб келган эдилар. У ерда Исо билан бирга Қуддусга келган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди.
Исо дафн қилинади
42 Жума куни кеч киришига оз қолган+ 15:42* Жума куни кеч киришига оз қолган… — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Жума куни тугаётгани учун Юсуф жасадни Шаббат куни бошланмасидан олдин қабрга қўймоқчи бўлган (Луқо 23:50-56~га қаранг)., Шаббат кунига тайёргарлик қилиш вақти тугаётган эди. 43 Шунда Олий кенгашнинг обрўли аъзоси, Худонинг Шоҳлигини интизорлик билан кутиб юрган Ариматеялик+ 15:43* Ариматея — Қуддусдан 35 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар. Юсуф журъат этиб, Пилатнинг ҳузурига борди ва Исонинг жасадини сўради. 44 Пилат Исонинг дарров ўлганига ҳайрон бўлди. Юзбошини чақириб:
— Унинг жони узилиб бўлдими? — деб сўради. 45 Пилат Исонинг ўлганини юзбошидан билиб олгач, Унинг жасадини Юсуфга берди.
46 Юсуф зиғир матоси сотиб олди. Жасадни хочдан тушириб олиб, зиғир матоси билан кафанлади. Жасадни қояда ўйилган қабрга қўйди. Кейин қабрнинг оғзига бир тошни юмалатиб келтириб, қўйиб кетди. 47 Исонинг жасади қаерга дафн қилинганини Магдалалик Марям билан Юсуфнинг+ 15:47* Юсуф — шу бобнинг 40–оятида айтиб ўтилган одамга ишора, Ариматеялик Юсуфдан бошқа одам. онаси Марям кўрди.
1616–БОБ
Исо тирилади
1 Шаббат куни тугагач+ 16:1* Шаббат куни тугагач… — шанба куни қуёш ботгандан кейинги вақтга ишора. Яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди., Магдалалик+ 16:1* Магдала — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғидаги қишлоқ. Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия Исонинг жасадига суртиш учун хушбўй мойлар сотиб олдилар+ 16:1* …Исонинг жасадига суртиш учун хушбўй мойлар сотиб олдилар — 14:8 изоҳига қаранг.. 2 Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг ёришганда қабрга бордилар. 3 Улар бир–бирига:
— Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб берар экан–а? — деб айтишарди.
4 Қабрга етиб келганларида қарашса, тош аллақачон ағдарилган экан. Тош жуда катта эди. 5 Улар қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ либосли бир йигитни кўрдилар–у, чўчиб кетдилар.
6 Йигит уларга:
— Қўрқманглар! — деди. — Сизлар хочга михланган Носиралик Исони излаяпсизлар. Исо тирилди! У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи! 7 Энди бориб, Унинг шогирдлари ва Бутрусга: “Исо сизларни Жалилада кутяпти. Ўзи сизларга айтганидек+ 16:7* Ўзи сизларга айтганидек… — 14:28~га қаранг., Уни ўша ерда кўрасизлар”, деб айтинглар.
8 Даҳшатга тушиб, қалтираган аёллар қабрдан чиқиб, қочдилар. Улар қўрққанларидан ҳеч кимга бирон нарса айтмадилар+ 16:8* Марк китобининг энг қадимги юнон қўлёзмалари ва таржималари шу бобнинг 9-20–оятларини ўз ичига олмаган..
Исо Магдалалик Марямга зоҳир бўлади
9 Якшанба куни эрта саҳарда тирилган Исо биринчи бўлиб Магдалалик Марямга зоҳир бўлди. У бу аёлдан еттита жинни қувиб чиқарган эди. 10 Марям бориб, Исонинг аза тутиб йиғлаётган шогирдларига хабар етказди. 11 Бироқ улар Исонинг тирик эканлигини ва Марям Уни кўрганлигини эшитсалар ҳам, ишонмадилар.
Исо шогирдларига зоҳир бўлади
12 Шундан кейин Исо йўлда бир қишлоқ томон кетаётган иккита шогирдига бошқачароқ қиёфада кўринди. 13 Улар эса қайтиб келиб, бошқаларга хабар етказишди, лекин уларга ҳам ишонмадилар.
14 Ниҳоят, Исо Ўзининг еб–ичиб ўтирган ўн бир шогирдига зоҳир бўлди. Исо шогирдларини имонлари заифлиги ва қайсарлиги учун койиди, чунки улар Исони тирилган ҳолда кўрган одамларга ишонмаган эдилар.
15 Исо шогирдларига деди:
— Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Хушхабарни эълон қилинглар. 16 Кимки Хушхабарга ишониб, сувга чўмдирилса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади. 17 Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. 18 Қўлларига илон олсалар ҳам, заҳар ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади.
Исо осмонга кўтарилади
19 Раббимиз Исо шогирдларига буларни айтиб бўлгач, осмонга кўтарилди. У Худонинг ўнг томонига ўтирди+ 16:19* У Худонинг ўнг томонига ўтирди — 14:62~нинг биринчи изоҳига қаранг.. 20 Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда Хушхабарни ваъз қилиб юрдилар. Раббимиз шогирдларига куч ато қилиб, аломатлар орқали уларнинг сўзларини тасдиқлар эди+ 16:20* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: a омин*..