МИХО

ПАЙҒАМБАРНИНГ

КИТОБИ

Кириш

Михо пайғамбар Яҳудо юртидаги кичкина бир қишлоқда туғилган. У Ишаё пайғамбарнинг замондоши бўлиб, милоддан олдинги 722 йилда Исроил+ …Яҳудо…Исроил… — жанубий шоҳлик ва шимолий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО ва ИСРОИЛ сўзларига қаранг. халқи Оссурияга сургун қилинишидан олдин фаолият кўрсатган.

Михо пайғамбар Исроилнинг пойтахти Самария ҳақида ва Яҳудонинг пойтахти Қуддус ҳақида башорат қилади. Иккала пойтахтнинг амалдорлари ва бойлари бутун халқни йўлдан оздириб, бутларга сажда қилишни ўргатишади. Бундан ташқари, фирибгарлик қилиб, камбағалларни талон–тарож қилишади. Шу сабабларга кўра, Исроил ва Яҳудо халқларини Худо жазоламоқчи бўлади. Михо пайғамбар Исроил ва Яҳудо халқларининг бошига тушадиган мусибатлар ва тутқунлик азоблари ҳақида башорат қилади.

Аммо келажакда Исроил ва Яҳудо халқлари яна ҳақ Худога сажда қилишади. Шунда Худо уларни ўз юртига қайтариб олиб келади, ғалабалар сари етаклайдиган ҳақиқий ҳукмдорни уларга тақдим қилади. Ўша вақт келганда, ҳамма жойда осойишталик қарор топади. Худо Ўзи танлаган ҳукмдор билан биргаликда халққа чўпонлик қилади. Исроилни бошқарадиган бу зот Байтлаҳм шаҳрида таваллуд топиши ҳақидаги башоратлар ҳам мазкур китобдан ўрин олган.

1

1–БОБ

1 Яҳудо+ 1:1* Яҳудо — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. шоҳлари Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда+ 1:1* …Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврлар… — милоддан олдинги 740-687 йиллар. Эгамиз Мўрашатлик+ 1:1* Мўрашат — Яҳудонинг жанубидаги қишлоқ, Қуддусдан қарийб 40 километр жануби–ғарбда жойлашган. Михо пайғамбарга Ўз сўзини аён қилиб турди. Самария ва Қуддус+ 1:1* Самария ва Қуддус — Самария Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти, Қуддус эса Яҳудонинг, яъни жанубий шоҳликнинг пойтахти эди. ҳақида Эгамиз айтган бу сўзлар Михо пайғамбарга ваҳий орқали аён бўларди.

Самария ва Қуддус ҳукм қилинади

2 Қулоқ тутинг, эй халқлар!

Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар!

Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради.

Муқаддас Маъбадидан Раббий гапиради.

3 Ана, Эгамиз Ўз масканидан чиқяпти,

Тоғ чўққиларини босиб келяпти.

4 Унинг оёғи остида эрийди тоғлар,

Ёрилиб кетади даралар.

Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади,

Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади.

5 Ёқуб насли+ 1:5* Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28~га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. Бироқ бу ўринда мазкур исм ҳам Исроил, ҳам Яҳудо халқларига нисбатан ишлатилган. Ёқуб бу иккала халқнинг бобокалони бўлган. Яҳудо халқи Михо пайғамбарнинг башоратини фақат Исроил халқига тааллуқли, деб ўйлаган бўлиши мумкин. Бироқ оятнинг охирги икки қаторидан кўриниб турибдики, Михо пайғамбар Яҳудо халқини ҳам бутпарастликда айблаб, жамиятни емирган мажусийлик одатларини фош этади. итоатсизлик қилгани учун,

Исроил гуноҳга ботиб кетгани учун

Бу воқеалар содир бўлади.

Ёқуб насли орасида итоатсизлик қилган ким?

Пойтахт шаҳар Самария эмасми?!

Бутпарастлар уяси+ 1:5* Бутпарастлар уяси — ибронийча матнда a Бамах*лар, яъни “Тепаликлар”. Канъон худоларига топинадиган жойлар a бамах* деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. Бу оятда Михо пайғамбар Қуддус шаҳрини ўшандай тепалик сифатида тасвирламоқда. Яҳудонинг қаерида жойлашган?

Қуддуснинг нақ ўзида эмасми?!

6 Эгамиз шундай дейди:

“Мен Самарияни вайрон қиламан.

Уни ток экиладиган жойга айлантираман.

Шаҳар деворларини йиқитаман,

Девор тошларини водийга юмалатаман.

Унинг пойдеворларини очиб ташлайман.

7 Самариянинг бутлари парча–парча бўлади,

Барча санамлари синдириб, ёндирилади.

Фаҳш йўли билан келган бутларнинг қимматбаҳо безаклари

Ўзга юрт фоҳишаларига+ 1:7* Фаҳш йўли…фоҳишалар… — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18~га қаранг). Фаҳш орқали топилган пулга улар бутхоналардаги бутларни олтину кумуш билан безатишарди. Башоратга кўра, келажакда Самарияни забт этадиган душман лашкари бу қимматбаҳо безакларни ўлжа қилиб, бошқа жойдаги фоҳишаларга сарф қилишади. тўлов қилиб берилади.”

Михо пайғамбарнинг марсияси

8 Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан,

Яланғоч, оёқ яланг юраман,

Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман,

Бўта+ 1:8* Бўта — ибронийча матнда a Туяқуш*. Туяқуш қаттиқ, мунгли товуш чиқаради. каби бўзлаб йиғлайман.

9 Ахир, даво йўқ Самариянинг ярасига,

Ёпишди Яҳудога ҳам у яра,

Халқим дарвозаси — Қуддусга юқди.

10 Гат аҳолиси билан бу ҳақда ҳасратлашманг+ 1:10* Гат аҳолиси билан бу ҳақда ҳасратлашманг… — Филистларнинг бу шаҳри Қуддусдан ғарбда жойлашган бўлиб, Яҳудо қир этаклари бағридаги Михонинг она қишлоғига яқин эди. Филистлар Исроил халқининг душмани эди. Шоҳ Шоул ва унинг ўғли Йўнатан Филистлар томонидан ўлдирилгандан сўнг, Довуд улар учун марсия куйлаган эди. Михо пайғамбар ҳам ўз марсиясини Довуднинг сўзлари билан бошламоқда (2~Шоҳлар 1:20~га қаранг). Яҳудо халқининг бошига тушадиган кулфатлардан Филистлар хурсанд бўлишини Михо хоҳламайди. Шу бобнинг 10-16–оятларида босқинчилар Яҳудо қир этакларига ғарбдан бостириб келиши ва ўша ҳудуддаги баъзи шаҳар ва қишлоқларни забт этиши ҳақида ёзилган. Шулар қаторида душманлар Михонинг она қишлоғини ҳам босиб олади. Археологик маълумотларга кўра, милоддан олдинги 701 йилда Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудо шоҳлигига ғарбдан бостириб келиб, 46~та шаҳарни қўлга киритган. У қарийб 20.000 аҳолини сургун қилгандан сўнг, Қуддусга ҳам юриш қилган эди (4~Шоҳлар 18:13-16~га қаранг).,

Улар олдида кўз ёшингизни тўкманг!

Байт–Лафрога бориб,

У ерда қайғудан тупроққа юмаланг!+ 1:10* Байт–Лафрога бориб…тупроққа юмаланг — ибронийчада Байт–Лафро номининг маъноси a тупроқ хонадони*. Тупроққа ёки кулга юмалаш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди (Еремиё 6:26, Ҳизқиёл 27:30~га қаранг).

11 Эй Шофир+ 1:11* Шофир — ибронийчадаги маъноси a ёқимли*, бироқ бу шаҳар аҳолисининг қисмати асло ёқимли эмас. аҳли,

Сиз асирликка кетасиз,

Яланғоч, шарманда бўлиб борасиз.

Занон+ 1:11* Занон — бу ном ибронийчадаги a ташқарига чиқмоқ* сўзига оҳангдош. Бироқ бу шаҳар аҳолиси ташқарига чиқиб, душманга қаршилик кўрсатишга асло журъат эта олмайди. халқи ташқарига чиқишга журъат этмайди.

Байт–Эзел+ 1:11* Байт–Эзел — ибронийчадаги маъноси a қўшни уй*. Лекин бу шаҳар аҳолиси яхши қўшни бўла олмайди, чунки улар ўз юртдошларига бошпана бера олмайди. аҳли мотам тутади,

Энди улар сизга паноҳ бўлмайди.

12 Морўт+ 1:12* Морўт — бу ном ибронийчадаги a аччиқ* сўзига оҳангдош. Бу сўз кўчма маънода бўлиб, изтиробу аламга ишора қилади. аҳолиси мадад кутган эди,

Аммо Эгамиз фалокат юборди.

Бу фалокат ҳатто Қуддус дарвозаларига етди.

13 Эй Лахиш+ 1:13* Лахиш — бу ном ибронийчадаги a жанговар отлар* иборасига оҳангдош. Лахиш шаҳри мустаҳкам қалъа бўлиб, жанговар отлар ва жанг араваларига эга эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЖАНГ АРАВАСИ иборасига ва унга ишланган расмга қаранг. аҳли,

Отларингизни жанг араваларига қўшинг!

Сиз итоатсиз Исроил халқига тақлид қилдингиз,

Қуддус аҳлини+ 1:13* Қуддус аҳли — ибронийча матнда a Қиз Сион*, Қуддус аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул. 3:10 изоҳига қаранг. илк бор гуноҳга бошладингиз!+ 1:13* …Қуддус аҳлини илк бор гуноҳга бошладингиз! — бу ерда Михо қандай гуноҳни назарда тутгани аниқ эмас. Лахиш аҳолиси Яҳудо халқини бутпарастликка бошлагани ёки Худога умид боғламай, ҳарбий кучига, отлару жанг араваларига ишонгани назарда тутилган бўлиши мумкин (5:10~га ва Ишаё 31:1, Хўшея 10:13, 14:3~га қаранг).

14 Шундай экан, эй Яҳудо халқи,

Энди Мўрашат+ 1:14* Мўрашат — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти a Мўрашат–Гат*. Михо пайғамбар шу қишлоқда таваллуд топган эди (шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг учинчи изоҳига қаранг). билан хайрлашаверинг,

Эсдалик совғаларингизни уларга тақдим қилинг+ 1:14* Энди Мўрашат билан хайрлашаверинг, Эсдалик совғаларингизни уларга тақдим қилинг — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a Энди Мўрашат учун қалин беринглар*. Мўрашат номи ибронийчадаги a унаштирилган* сўзига оҳангдош. Турмушга чиқаётган қиз ўз отасининг уйидан чиқиб кетганидай, Мўрашат аҳолиси ҳам ўз уйларидан чиқиб кетадилар. Михо пайғамбар бу ўринда сўз ўйини қилиб, Мўрашат аҳолисининг сургун бўлишига ишора қиляпти..

Аттанг, Ахсиб+ 1:14* Ахсиб — бу ном ибронийчадаги a ёлғончи* ёки a панд берувчи* сўзига оҳангдош. аҳли Исроил шоҳларига панд берди,

Бера олмайдиган ёрдамни уларга ваъда қилди.

15 Эй Моришо+ 1:15* Моришо — бу ном ибронийчадаги a ғолиб* сўзига оҳангдош. аҳли,

Эгамиз устингизга бир босқинчини юборади.

Исроил йўлбошчилари Адуллам ғорига қочиб боришади.

16 Суюкли фарзандларингиз учун нола қилинг,

Сочингизни қирдиринг+ 1:16* …Сочингизни қирдиринг — сочни қириш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди..

Калхатлар каби сийқа бош бўлинг,

Ахир, болаларингиз+ 1:16* …фарзандларингиз…болаларингиз… — Яҳудонинг шаҳарлари ва қишлоқларидаги аҳолига нисбатан қўлланган шеърий усул. сургун қилинади.

2

2–БОБ

Бечораҳолни эзган золимларнинг қисмати

1 Эй тўшагида ётиб, ёвузликни режалаштирганлар!+ 2:1* ёвузликни режалаштирганлар — шу бобнинг 1-11–оятларида Михо Самария ва Қуддусдаги нуфузли одамларни огоҳлантириб, камбағалларга зулм ўтказганлари учун уларга қарши башорат қиляпти.

Сизнинг ҳолингизга вой!

Тонг отганда сиз

Режаларингизни амалга оширасиз.

Ҳа, бу сизнинг қўлингиздан келади.

2 Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб,

Уни тортиб оласиз.

Бировнинг уйини ёқтириб қолиб,

Уни ўзингизники қилиб оласиз.

Бирини ўз уйидан,

Бошқасини мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.

3 Шу сабабдан Эгамиз демоқда:

“Мен сизларга қарши фалокатни режа қиляпман.

Сизлар бўйинтуруқдан қочиб қутулолмайсиз,

Бурнингизни осмонга кўтариб юрмайсиз.

Бу оғир дамлар бўлади.”

4 Ўша вақт келганда, сизларни масхара қилиб,

Одамлар шундай аччиқ марсия куйлашади:

“Биз меросимиздан маҳрум бўлдик!

Далаларимиз душманларга+ 2:4* душманлар — ёки a арзимас одамлар* ёхуд a хиёнаткорлар*. бўлиб берилди.

Энди биз бутунлай хароб бўлдик!”

5 Шундай экан,

Эгамизнинг халқи қайтадан бўлганда юртни,

Улуш қилиб олмайсиз сиз бир парча ерни.

6 Сизлар менга ақл ўргатиб деяпсиз:

“Бизга ақл ўргатма!

Нафасингни иссиқ қил,

Биз шарманда бўлмаймиз.”

7 Эй Ёқуб насли+ 2:7* Ёқуб насли — шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг., сизлар айтасиз:

“Наҳотки Эгамизнинг сабри тугаган бўлса?!

Наҳотки Худо шундай ишларни қилса?!”

Бу сўзларни айтишингиз жоизми?!

Ахир, Худонинг сўзлари тўғри одамга яхшилик келтиради–ку!

8 Эгамиз демоқда:

“Сизлар ўз халқингизга зулм қилдингиз!

Хотиржам юрган одамнинг қадамини пойладингиз.

Жангда талафот кўрган одамга ўхшатиб,

Унинг эгнидаги тўнини ечиб олдингиз.

9 Халқимнинг аёлларини шинам уйларидан чиқариб юбордингиз,

Фарзандларининг насибасини Менинг юртимдан уздингиз+ 2:9* Фарзандларининг насибасини Менинг юртимдан уздингиз — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a Фарзандларини Менинг улуғворлигимдан то абад маҳрум қилдингиз*. Бу гапдаги a Менинг улуғворлигим* ибораси Худо Ўз халқига берган юртни билдирса керак..

10 Қани, туринглар, кетинглар бу ердан!

Ором топа олмайсиз энди бу юртда!

Ахир, қилган гуноҳларингиз юртимни ҳаром қилди,

Юртимнинг хароб бўлишига сабаб бўлди.

11 Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса,

— Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса,

Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз!

Умидбахш ваъда

12 Эй Ёқуб насли+ 2:12* Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28~га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. Бироқ бу ўринда мазкур исм ҳам Исроил, ҳам Яҳудо халқларига нисбатан ишлатилган. Ёқуб бу иккала халқнинг бобокалони бўлган.,

Мен сизларни албатта йиғаман,

Эй Исроилнинг омон қолганлари,

Мен сизларни тўплаб оламан.

Қўрадаги қўйлардай, яйловдаги сурувдай,

Сизларни Мен бир жойга йиғаман.

Ўшанда юртингиз одамларга тўлиб–тошади.

13 Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман,

Сизларни сургундан олиб чиқаман.

Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз.

Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман.

Мен, Эгангиз, олдинда юраман.”

3

3–БОБ

Михо Исроил йўлбошчиларига танбеҳ беради

1 Мен шундай дедим:

“Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг!

Эй Исроил+ 3:1* …Ёқуб…Исроил… — бу ўринда Михо Яҳудога, яъни жанубий шоҳликка ишора қилмоқда (шу бобнинг 9-10–оятларига қаранг). ҳукмдорлари, қулоқ солинг!

Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку!

2 Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз,

Қабиҳликка меҳр қўясиз,

Сиз халқимнинг терисини шилиб,

Этини суягидан ажратиб оласиз.

3 Сиз халқимнинг этини ейсиз,

Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз,

Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.

4 Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиласиз,

Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз.

Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз,

Шу боис У сизлардан юз ўгиради.”

5 Эгамиз шундай демоқда:

“Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар!

Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз,

Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз.

6 Энди устингизга тун бостириб келади,

Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз.

Қаро зулмат сизни ўраб олади,

Башорат қилишингизга имкон бўлмайди.

Сизлар учун қуёш ботади,

Кундуз ҳам зулмат бўлади.

7 Шарманда бўласиз, эй валийлар,

Уятга қоласиз, эй фолчилар.

Мендан сўз олмаганингиз учун

Оғзингизни очолмай қоласиз.”

8 Аммо менинг вужудим кучга тўлган,

Эгамизнинг Руҳи мени тўлдирган.

Қудрат ва адолатга тўлганман.

Энди мен Ёқуб наслининг итоатсизлигини фош қиламан,

Исроил+ 3:8* …Ёқуб…Исроил… — шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг. халқининг гуноҳини юзига соламан.

9 Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг!

Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг!

Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз,

Ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз.

10 Қонлар эвазига барпо қилдингиз Қуддусни,

Зулм эвазига бунёд этдингиз Сионни!+ 3:10* Сион — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.

11 Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз,

Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз,

Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз.

Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз:

“Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ!

Бошимизга бирор кўргилик тушмас.”

12 Сизлар сабабли

Қуддус даладай шудгор қилинади,

Сион харобазор бўлади,

Эгамизнинг уйи турган тоғни+ 3:12* Эгамизнинг уйи турган тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 3:10 изоҳига қаранг.

Қалин чакалакзор қоплайди.

4

4–БОБ

Эгамиз бутун дунёда тинчлик ўрнатади

1 Шундай кунлар келадики,

Эгамизнинг уйи турган тоғ+ 4:1* Эгамизнинг уйи турган тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 3:10 изоҳига қаранг.

Тоғларнинг энг юксаги бўлиб қарор топади.

Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади,

Халқлар у ерга дарёдай оқиб келади.

2 Кўплаб эллар келади,

Улар шундай деб айтади:

“Қани, юринглар!

Чиқайлик Эгамизнинг тоғига!

Қани, юринглар!

Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига!

Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини,

Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.”

Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан,

Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан.

3 Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида,

Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида.

Қиличларини айлантиришади омочга,

Найзаларини эса ток қайчиларига.

Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар,

Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.

4 Ором олар ҳар ким ўз узумзорида,

Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида,

Бирор кимса уларга таҳдид солмайди.

Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди!

5 Ҳамма халқлар ўз худоларига эргашаверсин,

Биз эса абадулабад Эгамиз Худонинг йўлидан юрамиз.

Исроил халқи сургундан қайтиб келади

6 Эгамизнинг каломи шудир:

“Шундай вақт келадики, Мен чўлоқларни йиғиб оламан.

Ҳайдаб юборилганларни тўплайман,

Ўзим азобга гирифтор қилганларимни йиғаман.

7 Чўлоқларни омон сақлайман,

Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман,

Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз,

Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.”

8 Эй Қуддусдаги шоҳ қалъаси,

Худо халқининг кузатув минораси,

Собиқ ҳокимиятинг ўзингга қайтади.

Эй Қуддус шаҳри+ 4:8* …Қуддус…Қуддус шаҳри… — ибронийча матнда a …қиз Сион…қиз Қуддус…*. Шеърий усулда қўлланилган мазкур ибронийча иборалар Қуддус шаҳрига ёки унинг аҳолисига ишора қилади (шу бобнинг 10, 13–оятларида ҳам бор). 3:10 изоҳига қаранг.,

Сенинг салтанатинг қайта тикланади.

9 Энди эса нечун фарёд қиляпсан?

Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?!

Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан?

Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?!

10 Эй қиз Қуддус+ 4:10* Қуддус — ибронийча матнда a Сион* (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор).,

Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?!

Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?!

Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан!

Яланг қирларга бориб маскан қиласан!

Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан+ 4:10* …Бобилга сен сургун бўласан — милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4~Шоҳлар 25:1-21~га қаранг)..

Бироқ у ерда сен нажот топасан,

Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.

11 Сенга қарши бирлашди талай халқлар,

Сен ҳақингда шундай деб айтади улар:

“Қани, келинглар, Қуддусни хўрлаймиз,

Шаҳват билан уни томоша қиламиз.”

12 Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини,

Асло тушунмаслар Унинг режаларини,

Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар,

Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай,

Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар.

13 Эгамиз демоқда:

“Туринг, эй Қуддус аҳолиси!

Янчиб ташланг уларни!+ 4:13* Янчиб ташланг уларни! — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда дон янчиш учун баъзан ҳўкизларни дон бошоқлари устидан юрғизишарди. Янчиш сўзи кўпинча Эски Аҳдда ҳукмга ёки урушда ҳалокатга дучор бўлишга нисбатан кўчма маънода ишлатилган. Мазкур оятда Қуддус аҳолиси ўз душманини босиб эзадиган кучли ҳўкиздай тасвирланган.

Темирдан қиламан шохларингизни,

Бронзадан ясайман туёқларингизни,

Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.”

Олган ўлжангизни Эгамизга бағишлайсиз,

Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини назр қиласиз.

5

5–БОБ

Худо Байтлаҳмлик Ҳукмдорни ваъда қилади

1 Эй Қуддус, йиққин лашкарингни!

Ғанимлар бизни қуршовга олди!+ 5:1* Ғанимлар бизни қуршовга олди! — 4:10~нинг иккинчи изоҳига қаранг.

Улар Исроил ҳукмдорининг бетига таёқ билан уради+ 5:1* …бетига таёқ билан уради — ёки a …бетига салтанат ҳассаси билан уради*. Салтанат ҳассаси куч–қудрат ва ҳукмронлик рамзи эди. Бу ўринда Довуд зурриётидан бўлган шоҳнинг бутунлай мағлуб бўлиши ва хор қилиниши англашилади..

2 Аммо Эгамиз демоқда:

“Эй Эфратдаги Байтлаҳм,

Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам,

Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади+ 5:2* …сендан чиқади — Худо ваъда қилган ҳукмдор, яъни Масиҳ, шоҳ Довуд зурриётидан келиб чиқади. Шоҳ Довуд ҳам Байтлаҳмда таваллуд топган эди (1~Шоҳлар 17:12~га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг..

Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”

3 Ҳа, Эгамиз Исроил халқини бир муддатга душманларга таслим қилади,

Аммо бу ҳол узоқ давом этмайди.

Ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриганда,

Бўлғуси ҳукмдорнинг биродарлари сургундан қайтади.

Улар Исроил халқи билан бирлашади.

4 Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади,

Ўз Эгаси Худонинг улуғворлиги ила уларни бошқаради.

Исроил халқи хатарсиз яшайди,

Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади.

5 Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади.

Мабодо Оссурияликлар+ 5:5-6* Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. Бу оятда Михо пайғамбар айнан Оссурия шоҳлигини эмас, балки рамзий маънода Худога ва Унинг азиз халқига қарши чиққан душманларни назарда тутган бўлиши мумкин. Михо Оссурияни Нимрўднинг ери деб аташи ҳам шундан далолат беради, чунки Нимрўд шарқда асос солган қудратли шоҳлик доим Исроил юртига тажовуз қилиб келган (Ибтидо 10:8-12~га қаранг).

Юртимизга бостириб келса,

Чегарамизга қадам босса,

Ҳукмдоримиз бизни ҳимоя қилади.

Ҳа, Оссурияликлар

Юртимизга бостириб келса,

Қалъаларни улар ёриб ўтса,

Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз,

Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз.

Улар қилич кўтариб, Оссурия устидан ҳукмронлик қилишади,

Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади.

7 Кўп халқлар орасида

Ёқуб наслининг+ 5:7* Ёқуб насли — 2:12 изоҳига қаранг. омон қолганлари

Эгамиз осмондан туширадиган

Шудрингдай бўлишади,

Майсаларни суғорадиган

Ёмғирга ўхшаган бўлишади.

Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди,

Улар душманлари устига бостириб боришади.

8 Ҳа, кўп халқлар орасида

Ёқуб наслининг омон қолганлари

Ўрмон ҳайвонлари орасидаги

Арслондай бўлишади,

Қўй суруви орасига кириб қолган

Шер боласига ўхшаган бўлишади.

Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади,

Уларга ҳеч ким бас кела олмайди.

9 Эй Исроил, сенинг қўлинг ёвлардан баланд келади,

Барча душманларинг қирилиб кетади.

Эгамиз Ўз халқини поклайди

10 Эгамизнинг каломи шудир:

“Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан,

Жанг араваларингизни парча–парча этаман.

11 Вайрон қиламан юртингиз шаҳарларини,

Яксон этаман жамики қалъаларингизни.

12 Юртингизда сеҳр–жодуга барҳам бераман,

Орангизда биронта фолбинни қолдирмайман.

13 Тасвиру бутсимон тошларингизни йўқ қиламан,

Бошқа сажда қилмайсиз қўлингиз ижодига.

14 Ашерага+ 5:14* Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди. аталган устунларни қўпориб ташлайман,

Шаҳарларингиз кулини кўкка совураман.

15 Менга итоат қилмаган халқлар устига

Қаҳру ғазабимни ёғдириб, қасос оламан.”

6

6–БОБ

Эгамиз Исроил халқи билан даъволашади

1 Эгамизнинг сўзини эшитинг:

“Қани, туринг!

Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни,

Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.”

2 Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг,

Заминнинг мангу пойдеворлари+ 6:2* Заминнинг мангу пойдеворлари — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди., сиз ҳам эшитинг!

Эгамиз Ўз халқи билан даъволашади,

Халқи Исроил билан У баҳслашади.

3 Эгамиз демоқда:

“Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?!

Сенга тушдими бирор оғирлигим?!

Қани, жавоб бергин–чи Менга!

4 Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан эдим–ку,

У ердаги қулликдан халос этган эдим–ку.

Олдингизга юборгандим йўлбошчиларни —

Мусо, Ҳорун ва Марямни.

5 Эй халқим, наҳот эсламасангиз

Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини,

Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?!

Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам

Нималар юз берганини бир эсланг+ 6:5* …Нималар юз берганини бир эсланг — Болоқ билан Балом Исроил халқини лаънатлашга қанчалар уринмасин, Худо Исроилга барака берар эди (Саҳрода 22:1-24:25~га қаранг). Худо Иордан дарёсининг сувларини тўхтатиб, Ўз халқини дарёнинг шарқидаги Шитимдан ғарбдаги Гилгалга эсон–омон олиб ўтди, ваъда қилган юртни уларга берди (Ёшуа 3:1-4:19~га қаранг)..

Бу воқеаларни эсга олсангиз,

Мен, Эгангиз, сизларни қутқармоқчи бўлиб,

Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!”

Худонинг талаблари

6 Юксалган Худога сажда қилганимда,

Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?!

Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?!

Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?!

7 Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам,

Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам

Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?!

Итоатсизлигим эвазига тўнғич ўғлимни берайми?!

Гуноҳим эвазига ўз фарзандимни қурбон қилайми?!

8 Эй инсон, нима яхши эканлигини

Эгамиз сенга аён қилди.

Шудир Унинг сендан қилган талаби:

Адолатли иш тутгин,

Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин,

Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин.

9 Худодан қўрқиш — донолик, ахир!

Эгамиз Қуддус аҳлига хитоб қилар:

“Яхшилаб қулоқ солинг!

Мен сизларни ҳадемай жазолайман!+ 6:9* Яхшилаб қулоқ солинг! Мен сизларни ҳадемай жазолайман! — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a Калтакка ва уни Тайинлаганга қулоқ сол!* Бу ўринда калтак шахс тимсолида бўлиб, Худо берадиган жазога ишора қилади.

10 Эй фосиқлар, ҳаром бойлигингизга қандай кўз юмай?!

Тарозидан уриб йиққан давлатингизни қандай унутай?!

Бундай бойликдан жирканаман, ахир!

11 Нотўғри тарозини ишлатган одамни қандай оқлайин?!

Сохта қадоқ тошлардан фойдаланган кишига қандай чидайин?!

12 Эй Қуддус бойлари, сизлар зўравонлик қиляпсиз,

Эй шаҳар одамлари, сизлар алдаяпсиз.

Ёлғондан бошқани билмас тилларингиз.

13 Шунинг учун Мен сизларга қақшатқич зарба бераман,

Гуноҳларингиз учун сизларни хароб қиламан.

14 Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз,

Қорнингиз доим оч бўлади.

Нарса йиғасиз–у, сақлай олмайсиз,

Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан.

15 Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз.

Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз.

Узум эзасиз+ 6:15* Узум эзасиз… — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди., аммо шаробидан ичмайсиз.

16 Ахир, сизлар шоҳ Омрининг одатларини ташламаяпсиз.

Ахаб+ 6:16* …Омри…Ахаб… — Михо пайғамбар давридан олдин Исроилда, яъни шимолий шоҳликда ҳукмронлик қилган икки шоҳ. Омри ва унинг ўғли Ахаб ўзларининг бутпарастлиги ва ўта қабиҳлиги билан танилган эдилар (3~Шоҳлар 16:25-33~га қаранг). хонадонининг барча қилмишларига тақлид қиляпсиз,

Уларнинг йўлини тутяпсиз.

Шунинг учун Мен сизларни хароб қиламан.

Сизни кўрганлар сизлардан ҳазар қилади,

Барча халқлар сизларни ҳақорат этади+ 6:16* …Барча халқлар сизларни ҳақорат этади — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда a …Менинг халқим сизларни ҳақорат этади*..”

7

7–БОБ

Михонинг марсияси

1 Шўрим қуриди!

Ёзги мевалар йиғиб олингач,

Узумзор ҳосили йиғиштирилгач,

Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган,

Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.

2 Художўй йўқ бўлди бу юртда,

Тўғри одам қолмади инсонлар орасида.

Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди,

Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.

3 Ёмонлик қилишга устадир улар.

Амалдору қозилари пора олишади,

Бойлари хоҳлаганини қилдиришади,

Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.

4 Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди,

Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди.

Эй халқим,

Соқчилар+ 7:4* Соқчилар — Худо Ўз халқини огоҳлантириб, тавба қилишга ундаш учун юборган пайғамбарлар назарда тутилган. сизларга эълон қилган кун яқинлашди,

Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди.

Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди.

5 Дўстингизга суянманг,

Шеригингизга ишонманг,

Қучоғингизда хотинингиз ётганда,

Қулф солинг оғзингизга.

6 Ўғил ўз отасини хўрлайди,

Қиз онасининг юзига сапчийди,

Келин қайнанасига душманлик қилар.

Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар.

7 Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни,

Умид ила кутаман нажоткорим Худони,

Албатта эшитар Худойим мени.

Халқ Эгамизга юз буради

8 Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар!

Йиқилганимда ўзим туриб оларман.

Зулматда ўтирганимда,

Менга нур сочар Эгам.

9 Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши,

Унинг қаҳрига дош бераман энди.

Бир кун келиб, У менинг тарафимни олади,

Менинг ҳақлигимни исбот этади.

Ёруғликка олиб чиқади У мени,

Мен кўраман Худонинг адолатини.

10 Эй душманларим, албатта буни кўрасиз.

“Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз,

Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз.

Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни,

Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби.

Исроилнинг қайта тикланиши ҳақида башорат

11 Эй Қуддус, келар шундай замонлар:

Сенинг деворларинг қайта қурилар,

Кенгайиб кетади сенинг ҳудудинг.

12 Ўша куни халқинг қайтиб келади+ 7:12* Ўша куни халқинг қайтиб келади — Ишаё 11:11-12, 27:12-13, Закариё 10:8-10~га қаранг..

Улар Оссуриядан Мисргача,

Мисрдан Фурот дарёсигача бўлган

Барча ўзга юртлардан,

Узоқ денгиз соҳилларидан,

Олис тоғлар бағридан келишади.

13 Бошқа халқларнинг юртлари эса

Ўз қилмишлари дастидан харобазорга айланади.

Михонинг илтижоси ва Эгамизнинг жавоби

14 Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин,

Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин,

Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар,

Улар эса чакалакзорда яшаяптилар+ 7:14* …чакалакзорда яшаяптилар — вайронага айланган шоҳликнинг мажозий ифодаси (3:12~га қаранг)..

Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин,

Башан ва Гилад+ 7:14* Башан ва Гилад — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ерлар бўлиб, ўзининг кўм–кўк яйловлари ва наслдор, соғлом чорваси билан машҳур эди. яйловларида уларни тўйғазгин.

15 Эгамиз демоқда:

“Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан кунларимдай,

Сизларга Ўз ажойиботларимни яна кўрсатаман.”

16 Эй Эгам, ажойиботларинг олдида халқлар

Буюк лашкарларининг ожизлигини кўриб,

Ўзлари шарманда бўладилар.

Қўллари билан юзларини беркитадилар.

Уларнинг қулоқлари гаранг бўлиб қолади.

17 Илон каби улар тупроқ ялайди,

Судралувчи махлуқлар каби тупроқ ошайди.

Эй Эгамиз Худо, улар титраб–қақшаб,

Ўз уяларидан Сенинг олдингга чиқадилар.

Сенинг ҳузурингда даҳшатга тушадилар.

18 Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?!

Халқингдан омон қолганларнинг

Гуноҳларини Сен кечирасан,

Уларнинг итоатсизлигини афв этасан.

То абад ғазабланмассан халқингдан,

Завқ оласан Ўзинг меҳр–шафқат кўрсатишдан.

19 Сен бизга яна раҳм қиласан.

Айбларимизни ерга кўмиб юборасан,

Гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтирасан.

20 Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай+ 7:20* …ота–боболаримизга онт ичганингдай… — Ибтидо 12:1-3, 18:18-19, 22:15-18, 28:10-15~га қаранг.,

Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан,

Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан.