МАЛАКИ
ПАЙҒАМБАРНИНГ
КИТОБИ
Кириш
Малаки пайғамбар Нахимиёнинг замондоши бўлиб, тахминан милоддан олдинги 430 йилларда+ …тахминан милоддан олдинги 430 йиллар… — Нахимиё 13:6-31~га қаранг, бу оятларда ўша даврда Қуддусдаги муаммолар ҳақида баён қилинган. фаолият кўрсатган. Ўша вақтда Қуддусдаги Маъбад қайта қурилиб бўлган ва Бобил асирлигидаги яҳудийларнинг асосий қисми ўз юртига қайтиб келганди. Уларнинг ватани Форс империясига қарам эди.
Яҳудийлар учун бу ниҳоятда машаққатли дамлар эди. Кичкинагина Яҳудо юрти буюк Форс империясининг арзимас бир қисми бўлгани боис, одамлар ўзларининг порлоқ келажагига умидини йўқотган эдилар. Қурилган янги Маъбадда Худо Ўз улуғворлиги ва қудратини ҳамон зоҳир қилмагани учун, халқ Унинг содиқ севгисига ва одиллигига шубҳа қиларди. Шу сабабдан улар Худога лозим бўлган даражада иззат–икром кўрсатмасдилар, Маъбадга эътиборсиз бўлардилар, Худога маъқул бўлмаган қурбонликлар келтирар эдилар. Улар Худонинг қонунларига риоя қилмасдилар, камбағал ва етим–есирларга ёмон муомалада бўлиб, хотинлари билан ажрашар эдилар. Ушр+ Ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Левилар 27:30-33, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13~га қаранг. ва эҳсонларни Маъбадга олиб келмас эдилар, бу эса Худонинг назарида ўғирлик эди.
Малаки пайғамбар халқни огоҳлантиради, Эгамизнинг келиши ҳақида хабар бериб, Худо Ўз халқини ҳукм қилишини, уларни поклашини эълон қилади. Эгамиз келишидан олдин йўл ҳозирлайдиган элчисини юборади. Худонинг Ўз халқига барака бериши ва халқнинг ёрқин келажаги ҳақидаги башоратлар ҳам китобдан ўрин олган.
11–БОБ
1 Башорат. Малаки пайғамбар орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги сўзларни аён қилди.
Худонинг Исроил халқига бўлган севгиси
2 Эгамиз шундай дейди:
— Мен сизларни севдим. Сизлар эса: “Бизга севгингни қандай намоён қилдинг?” деб сўрайсизлар. Эсов Ёқубнинг акаси эмасмиди?! — дейди Эгамиз. — Шундай бўлса–да, Мен Ёқубни яхши кўриб, 3 Эсовдан нафратландим. Эсовга берилган қирларни хароб қилдим, мерос бўлган ўша ерларини чиябўриларга бердим.
4 Борди–ю, Эдом халқи+ 1:4* Эдом халқи — Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди. Эдом Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган юрт эди. Эдом халқи азалдан Исроил халқининг душмани бўлиб келган эди.:
— Шаҳарларимиз вайрон бўлди, аммо биз уларни тиклаб оламиз, — дегудек бўлсалар, Сарвари Олам уларга шундай жавоб беради:
— Шаҳарларини тикласинлар, Мен эса уларни яна вайрон қилавераман. Шунда одамлар Эдом ҳақида: “Бу ёвузлар юрти, Эгамиз улардан абадий ғазабланган”, деб айтадиган бўлишади. 5 Эй Исроил халқи, буни сизлар ўз кўзингиз билан кўриб: “Эгамизнинг қудрати юртимизнинг чегаралари билан чекланмас”, деб айтадиган бўласиз.
Эгамиз руҳонийларга танбеҳ беради
6 Сарвари Олам шундай дейди:
— Эй руҳонийлар, ўғил отасини ҳурмат қилади–ку! Хизматкор хўжайинидан қўрқади–ку! Агар Мен Отангиз бўлсам, нега Мени ҳурмат қилмайсиз? Агар Хўжайинингиз бўлсам, нега Мендан қўрқмайсиз? Сизлар Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени хўрлабмиз?” деб сўрайсиз. 7 Сизлар қурбонгоҳимга ҳаром назрлар олиб келиб, Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени ҳақорат қилибмиз?” деб сўрайсиз. Сизлар: “Эгамизнинг дастурхонини+ 1:7* Эгамизнинг дастурхони — Маъбаддаги қурбонгоҳга ва Маъбадда Худога чин қалбдан сажда қилишга ишора. писанд қилмаса ҳам бўлади”, деб айтасиз. Шу орқали Мени ҳақоратлаган бўласиз. 8 Кўр молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Чўлоқ, касалманд молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Ўшани ҳукмдорингизга тақдим қилиб кўринг–чи. У сизлардан мамнун бўлиб, илтифот қилармикан?! — дейди Сарвари Олам. 9 — Эй руҳонийлар, айб ўзингизда. Қани: “Бизга барака бер!” деб Мен, Худога ёлвориб кўринглар–чи. Бундай қилмишларингиз учун Мен биронтангизга барака берармикинман?! — дейди Сарвари Олам. 10 — Қанийди, бирортангиз Маъбад эшикларини ёпиб ташлаганингизда! Шунда ичкарига кириб қурбонгоҳим устида беҳуда олов ёндирмаган бўлар эдингиз! Мен сизлардан мамнун эмасман, назрларингизни қабул қилмайман, — дейди Сарвари Олам. — 11 Зеро, дунёнинг у чеккасидан бу чеккасигача бўлган барча халқлар орасида Менинг номим улуғланмоқда. Бутун ер юзида Менга атаб тутатқилар тутатилмоқда, ҳалол қурбонликлар келтирилмоқда. Ҳа, халқлар орасида буюкдир Менинг номим! — дейди Сарвари Олам. 12 — Сизлар эса: “Раббийга арзимас назрлар келтирсак ҳам бўлаверади”, дея Менинг дастурхонимни+ 1:12* Менинг дастурхоним — шу бобнинг 7–ояти изоҳига қаранг. булғаяпсизлар. 13 Яна: “Буларнинг ҳаммасидан чарчаб кетдик”, дея юзларингизни буриштиряпсизлар, — дейди Сарвари Олам. — Сизлар чўлоқ, касалманд ёки бировдан тортиб олинган жониворни қурбонлик қиласизлар! Мен эса ўшани қабул қилишим керакми?! — дейди Эгамиз. 14 — Лаънатисизлар! Подангиздаги бир қўчқорни Мен, Раббийга атаб қўйгансизлар–у, лекин ўрнига нуқсонли жониворни қурбонлик қиляпсизлар. Мен буюк Шоҳман, — дейди Сарвари Олам. — Менинг номим халқлар орасида иззат–икром билан тилга олинар.
22–БОБ
1 Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда, устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингизни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингизни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз. 3 Мен фарзандларингизни жазолайман. Қурбонликларингизнинг ичакларидан чиққан ахлатни бетларингизга сочаман, ўша ахлатга қўшиб, ўзларингизни ҳам ахлат уюмига ташлаб юбораман.
4 Шунда бу амрни сизларга Мен берганимни билиб оласизлар. Мен бу амр орқали ота–бобонгиз Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдимни+ 2:4* Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдим — Худо Леви қабиласидан битта хонадонни, яъни Ҳоруннинг авлодини Исроил халқининг руҳонийлари қилиб танлади (Чиқиш 28:1, 29:1-9~га қаранг). мустаҳкам қилмоқчи эдим, — дейди Сарвари Олам. 5 — Леви қабиласи билан қилган ўша аҳдим фаровон ҳаёт аҳди эди. Мен левиларнинг қалбига қўрқувни солиб қўйдим, улар Мендан қўрқишарди, номимни бениҳоя иззат этишарди. 6 Улар кўрсатмаларимни халққа бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар.
7 Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. 8 Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам. 9 — Мен эса сизларни хўрладим, барча халқлардан пастроқ қилдим. Сизлар Менинг йўлимдан юрмаяпсиз, қонун масаласида тарафкашлик қиляпсиз.”
Яҳудо халқининг Худога бўлган садоқатсизлиги
10 Ҳаммамизнинг Отамиз+ 2:10* Отамиз — Худо назарда тутилган бўлиши мумкин (1:6~га қаранг). Эҳтимол, Малаки халқнинг бобокалонлари Иброҳимга ёки Ёқубга ишора қилган. бир эмасми?! Ҳаммамизни бир Худо яратган эмасми?! Нега энди биз бир–биримизга садоқатсиз бўлишимиз керак?! Нега Худо ота–боболаримиз билан тузган аҳдни булғашимиз керак?! 11 Эй Яҳудо халқи+ 2:11* Яҳудо халқи — Бобилдаги сургундан қайтиб келган одамлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг., сизлар садоқатсизлик қилдингиз. Қуддусда ҳамда бутун юртда жирканчли ишларга қўл урдингиз. Ҳа, Эгамиз яхши кўрадиган Маъбадни булғаб, бегона худоларга топинадиган қизларга уйландингиз. 12 Эгамиз бундай ишларга қўл урган ҳар бир одамни халқимиз+ 2:12* халқимиз — ибронийча матнда a Ёқуб чодирлари*. Бу ибора шеърий усулда қўлланилган бўлиб, Яҳудо халқига ишора қилади. орасидан йўқ қилсин. Ундай одамлар Сарвари Оламга назрлар келтирмасин.
13 Сизлар яна шундай қиляпсиз: Эгамизнинг қурбонгоҳини кўз ёшлар билан ювяпсиз, фарёд қилиб фиғон чекяпсиз, чунки Худо назрларингизни қабул қилмаяпти, У булардан мамнун эмас. 14 “Нима учун?” деб сўрайсиз. Чунки сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир. 15 Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку!+ 2:15* Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку! — Ибтидо 2:24~га қаранг. Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти+ 2:15* Энди Худо…кутяпти — ёки a Ахир хушхулқ одам бундай қилмайди. Аксинча, у Худога тегишли фарзандлар ўстириш ниятида тўғри йўлда юради*..
16 “Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак+ 2:16* Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак… — ёки a Мен эр–хотиннинг ажралишидан нафратланаман, чунки хотинидан ажрашган эркак…*. ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади+ 2:16* …ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a …ўз кийимини зўравонлик билан қоплайди…*. Баъзан иброний тилида кийим сўзи рамзий маънони ифодалаб, ижобий маънода қўлланилади ва эр хотинини севишига, унга ғамхўрлик қилиш ҳақида берган ваъдасига ишора қилади (Ҳизқиёл 16:8~га қаранг, яна Рут 3:9~га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг).”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. “Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар”, — дейди Сарвари Олам.
Эгамиз адолат ўрнатадиган кун
17 Сизлар гапларингиз билан Эгамизни чарчатиб юбордингизлар–ку, яна: “Қандай қилиб Уни чарчатибмиз?” деб сўрайсизлар. Сизлар: “Ёмонлик қилган ҳаммани Эгамиз яхши кўради, улардан мамнун бўлади. Қани, адолат Худоси борми ўзи?!” деб айтасизлар. Бу гапларингиз билан Эгамизни чарчатяпсизлар.
33–БОБ
1 Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.”
2 Аммо У келганда ким бардош бера олади?! Пайдо бўлганда кимнинг жони сақланиб қолади?! Ҳа, У ўядиган ишқор, тозалайдиган олов кабидир. 3 У ўтириб, Леви авлодини+ 3:3* Леви авлоди — 2:3-9 оятларга ва 2:4 изоҳига қаранг. тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади. 4 Кейин Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси келтирган назрлар Эгамизга олдингидай маъқул бўлади.
5 Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”
Тавбага ундов
6 Сарвари Олам шундай дейди:
— Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар. 8 Инсон Худодан нарса ўғирлашга журъат қиладими?! Аммо Сизлар Менинг нарсамни ўғирлаяпсизлар! Яна: “Нимангни ўғирлабмиз?” деб сўрайсизлар. Ушр+ 3:8* Ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Левилар 27:30-33, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13~га қаранг. ва эҳсонларимни ўғирладингиз! 9 Э, лаънати бўлиб кетинглар! Менинг нарсамни ўғирлабсиз–а! Сизлар, бутун халқ, лаънатисизлар! 10 Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман. 11 Мен экинларингизни ҳар қандай зараркунанда ва қурт–қумурсқалардан асрайман. Узумзорларингизга зиён етмайди, — дейди Сарвари Олам. 12 — Шунда барча халқлар сизларни бахтли деб атайди. Ҳа, юртингиз оромбахш бир жой бўлади, — дейди Сарвари Олам.
13 Эгамиз шундай деди:
— Сизлар Мен ҳақимда ёмон гапирдингиз. Яна: “Қачон Сен ҳақингда ёмон гапирибмиз?” дейсизлар–а. 14 Сизлар айтасиз: “Худога хизмат қилиш беҳуда. Сарвари Оламнинг талабларини адо этишдан ҳеч фойда йўқ. Унинг ҳузурида азадор каби юришнинг нима кераги бор?! 15 Такаббурлар бахтли–ку. Ёвузлар ҳам гуллаб–яшнайдилар. Мана, қаранг, улар Худони синаб туриб жазодан ҳам қочиб қутулдилар.”
16 Эгамиздан қўрққанлар шулар ҳақида гаплашдилар. Эгамиз эса уларнинг гапларига эътибор бериб қулоқ солди. Унинг ҳузурида Эгамиздан қўрққан, Унинг номини эъзозлаганлар ҳақида Хотира китоби ёзилди. 17 Сарвари Олам шундай дейди: “Улар Меники бўладилар. Мен белгилаган кунда хазинамнинг гавҳарлари бўладилар. Меҳрибон ота–она ўз итоаткор боласини халос этгандай, Мен ҳам уларни халос этаман. 18 Шунда, эй халқим, сизлар солиҳу фосиқнинг фарқини яна кўрасиз. Ҳа, Менга хизмат қиладигану Менга хизмат қилмайдиганнинг ҳолини биласиз.”
44–БОБ
Эгамизнинг куни яқинлашиб қолди
1 Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, Эгангизнинг куни+ 4:1* Эгангизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.
2 Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, нажот қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар. 3 Ёвузларни босиб эзасизлар. Ҳа, Мен белгилаган ўша кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади, — дейди Сарвари Олам. — 4 Қулим Мусонинг кўрсатмаларини эсланг. Унга Синай тоғида+ 4:4* Синай тоғи — ибронийча матнда a Хорев тоғи*, Синай тоғининг яна бир номи. бутун Исроил халқи учун берган одил қонун–қоидаларимни эсга олинг. 5 Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман. 6 Илёс оталарнинг юракларини фарзандларига, фарзандларнинг юракларини эса оталарига мойил қилади. Токи Мен юртни лаънатлаб йўқ қилмайин.”