ЙЎЭЛ
ПАЙҒАМБАРНИНГ
КИТОБИ
Кириш
Йўэл пайғамбар Яҳудо ва Қуддус аҳолисига башорат қилиб, уларни тавбага чақиради. Унинг башоратлари аниқ ва лўнда бўлади. Йўэл пайғамбар қачон фаолият кўрсатгани аниқ эмас. Баъзи олимларнинг тахмини бўйича, Йўэл пайғамбар Бобил Қуддусни босиб олишидан аввал, яъни милоддан олдинги 586 йилгача фаолият кўрсатган. Яна баъзи бир олимларнинг тадқиқоти бўйича, пайғамбар Исроил халқи Бобилдаги сургундан қайтиб келгандан ва Маъбад қайта қурилгандан сўнг, яъни милоддан олдинги 515 йилдан кейин башорат қилган.
Мазкур китобда Йўэл пайғамбар “Эгамизнинг куни” ҳақида хабар беради. Ўша даврда Яҳудо халқи “Эгамизнинг куни”ни интизорлик билан кутарди. Улар ўша кун келганда Худо барча душманларни йўқ қилади, яҳудийлар учун рўшнолик даври бошланади, деб ўйлашарди. Бироқ пайғамбар бунга эътироз билдиради, аслида “Эгамизнинг куни” келганда, Худо, биринчи навбатда, Ўз халқини гуноҳлари учун жазолашини айтади. Шу боис, пайғамбар халқни тавбага чақиради. У Яҳудо юртига бостириб келадиган гала–гала чигирткалар ва у ерда ҳукм сурадиган даҳшатли қурғоқчилик ҳақида одамларни огоҳлантиради. У “Эгамизнинг куни”ни зимзиё зулмат куни, булут қоплаган тим қоронғи кун, деб тасвирлайди.
Йўэл пайғамбар халқни Худога қайтишга даъват қилади. Худонинг инояти ва раҳмдиллиги ҳақида сўз очади. Халқ жазо олиб бўлгандан кейин, Худо уларга шафқат қилишини, устиларига Ўз Руҳидан мўл қилиб ёғдиришини, душманларни эса аёвсиз жазолашини пайғамбар башорат қилиб айтади.
11–БОБ
1 Патувал ўғли Йўэлга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:
Халқ нобуд бўлган донга куйинади
2 Эй оқсоқоллар, буни эшитинг!
Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг!
Юз берганми ҳеч бундай фалокат
Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?!
3 Бу ҳақда фарзандларингизга айтинг сиз,
Болаларига сўзлаб берсин фарзандларингиз,
Кейинги авлодга етказсин набираларингиз.
4 Қирғин келтирувчи чигирткадан+ 1:4* чигиртка — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот. Бу оятнинг ибронийча матнида чигирткага нисбатан тўрт хил сўз ишлатилган. Ушбу ибронийча сўзлар тўрт хил чигирткани ёки чигиртканинг ривожланиш жараёнидаги тўртта босқични билдириши мумкин. Шунингдек, чигирткага нисбатан ишлатилган тўртта синоним сўз бўлиши ҳам мумкин. қолганини
Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси.
Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини
Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси.
Сакрайдиган чигирткадан қолганини
Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси.
5 Уйғонинглар, эй майхўрлар, йиғланглар!
Эй шаробхўрлар, фарёд қилинглар!
Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир.
6 Бостириб келди юртимизга лашкарлар+ 1:6* лашкарлар — мажозий образ бўлиб, чигиртка галасига ишора қилади.,
Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар.
Арслон тишига ўхшар тишлари,
Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари.
7 Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди,
Анжир дарахтларимизни синдиришди,
Шохларию новдалар пўстлоғини шилиб,
Ҳаммасини шип–шийдам қилишди.
8 Қанорга ўранинг, эй одамлар, фарёд қилинг,
Куёвидан жудо бўлган келинчак каби.
9 Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри,
Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари.
10 Хароб бўлди экинзорлар,
Мотам тутаётир далалар.
Буғдой бошоқлари қовжираб қолди,
Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади,
Зайтун мойи ҳам тамом қуриди.
11 Қайғурмайсизларми, эй деҳқонлар?!
Фарёд солмайсизларми, эй боғбонлар?!
Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз,
Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз.
12 Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди.
Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар.
Инсон севинчи тамом қуриб битди!
13 Қанорга ўраниб+ 1:13* Қанорга ўраниб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган. мотам тутинг, эй руҳонийлар!
Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар!
Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар,
Эй Худойимнинг хизматида юрганлар!
Худойингиз уйида назр қилгани
Дон ва шароб қолмади, ахир.
14 Рўза кунларини белгиланглар,
Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.
Йиғиб келинглар оқсоқолларни,
Юртнинг жамики аҳолисини.
Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар,
Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар!
15 Шўримиз қурсин, эвоҳ!
Эгамизнинг кунига+ 1:15* Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худонинг жазоси келадиган алоҳида бир вақтга ишора қилади. Мазкур оятда чигирткалар фалокатига нисбатан ишлатилган. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. оз қолди,
Қодир Худо кулфат келтиради!
16 Ризқ–рўзимиз кўз ўнгимизда қирқилди–ку!
Худойимиз уйида шод–хуррамлик тугади–ку!
17 Кесаклар тагида уруғлар нобуд бўлди,
Донли экинлар унмасдан қолди.
Омборхоналар бўм–бўш ётибди,
Дон омборлари хароб бўлибди.
18 Инграмоқда ҳайвонлар нақадар!
Ахир, қуриган–ку ўтлоқлар.
Дайдиб юрар мол подалари,
Гангиган ҳатто қўй сурувлари.
19 Эй Эгам, Сенга мен фарёд қиларман!
Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни,
Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни.
20 Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда!
Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди,
Даштдаги яйловларни олов ямлади.
22–БОБ
Эгамизнинг куни яқинлашиб қолди
1 Қуддусда+ 2:1* Қуддус — ибронийча матнда a Сион* (шу бобнинг 15, 23–оятларида ҳам бор). Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. бурғу чалинглар!
Эгамизнинг муқаддас тоғида+ 2:1* Эгамизнинг муқаддас тоғи — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. бонг уринглар!
Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли,
Ахир, келяпти Эгамизнинг куни+ 2:1* Эгамизнинг куни — Йўэл чигирткалар келтирган фалокатга ишора қилиб (1:2-12~га қаранг), келажакда ундан–да даҳшатлироқ ҳукм юз бериши ҳақида огоҳлантиради (1:15 изоҳига қаранг)..
У кунга оз вақт қолди.
2 Зимзиё зулмат куни бўлар у кун,
Булут қоплаган тим қоронғи бўлар у кун!
Катта кучли лашкар юртни босар,
Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар.
Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас,
Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас.
3 Аланга ютиб борар улар олдидан,
Олов гувиллаб ёнар улар ортидан,
Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан.
Илгари эди замин Адан боғидай,
Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай.
4 Уларнинг кўриниши отларга ўхшар,
Жанг отлари каби ҳужум қилишар.
5 Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар,
Жанг аравасидай гумбурлаб чопар,
Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар,
Жангга тайёр бўлиб саф тортган
Кучли лашкарга ўхшар улар.
6 Уларнинг олдида халқлар даҳшатга тушар,
Ҳамманинг юзи бўздай оқариб кетар.
7 Жангчилардай ҳужум қилар бу лашкар,
Сипоҳлардай девордан ошиб тушар.
Сафдан четга чиқмай олға босишар.
8 Бир–бирларин туртмаслар,
Ҳаммаси ўз йўлида кетар.
Ғовларни ҳам ёриб ўтишар,
Ҳеч нарса уларни тўхтата олмас.
9 Бостириб боришар улар шаҳарга,
Ёпирилишар шаҳар деворларига.
Уйларга тирмашиб чиқишар,
Ўғридай деразалардан ичкарига киришар.
10 Уларнинг олдида замин титрар,
Осмону фалак қалтираб турар.
Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр,
Юлдузлар нури сўнар.
11 Эгамиз лашкарнинг бошида турар,
Лашкарига Ўз садосин берар.
Нақадар беҳисоб Унинг қўшини,
Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли.
Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли!
Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?!
Тавба–тазарруга даъват
12 Эгамизнинг каломи шудир:
“Ҳозир ҳам кеч эмас,
Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб,
Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар.
13 Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар+ 2:13* Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар — кийимларни йиртиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган. Йўэл, бағрингизни йиртинглар, деган иборани мажозий маънода қўллаб, одамларни чин юракдан тавба қилишга чақиради..”
Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли,
Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир,
Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир.
14 Ким билсин, У шаштидан қайтар,
Балки хирмонингизга барака берар.
Шунда Эгангиз Худога сизлар
Дон билан шароб назрин тақдим қиласизлар.
15 Бурғу чалинг Қуддусда!
Рўза кунларин белгиланглар,
Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.
16 Йиғинг жамики халқни,
Пок қилинг жамоани.
Чақиртиринг қарияларни,
Олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни.
Ҳатто янги келин–куёвлар ҳам
Чимилдиқдан чиқиб келишсин.
17 Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида+ 2:17* Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида… — руҳонийлар одамлар учун ибодат қиладиган жой.
Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари,
Ёлворишсин шундай дея Худога:
“Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга,
Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин.
«Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!”
Эгамизнинг инояти
18 Эгамиз Ўз юртига жон куйдирди шул замон,
Ўз халқига раҳм қилди У ўшал он.
19 Жавоб берди+ 2:19* Жавоб берди… — одамлар Йўэл пайғамбарнинг сўзларига қандай муносабат билдиргани очиқ ёзилмаган бўлса–да, аниқ кўриниб турибдики, улар тавба қилиб, Эгамизга қайтганлар. У халқига шундай дебон:
“Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон.
Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман.
20 Даф қиламан шимолдан келган лашкарларни,
Ҳайдаб соламан қақроқ, ҳувиллаган саҳрога уларни.
Ўлик денгизга улоқтираман илғор қисмларини,
Ўрта ер денгизига сураман орқа қисмларини.
Жасадларидан қўланса ҳид анқийди.”
Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!
21 Эй замин, қўрқма! Хурсанд бўл, шодлан.
Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!
22 Қўрқманглар энди, эй ёввойи ҳайвонлар,
Чунки ям–яшилдир даштдаги яйловлар,
Мева бераётир энди дарахтлар,
Анжир ва узумнинг ҳосили мўлдир.
23 Эй Қуддус халқи, хурсанд бўлинглар,
Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар.
Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди.
Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди.
24 Энди хирмонлар донга тўлиб кетади,
Хумлар шаробу мой билан тўлиб–тошади.
25 Эгамиз шундай дейди:
“Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи,
Емирувчи чигирткалар+ 2:25* чигирткалар — бу оятнинг ибронийча матнида чигирткага нисбатан тўрт хил сўз ишлатилган. 1:4 изоҳига қаранг. дастидан,
Экинзорларингизни кемириб ташлаган
Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан,
Кўрган зарарингизни Мен қоплайман.
Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман.
26 Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз,
Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган
Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз.
Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
27 Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда,
Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси.
Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
Худо Ўз Руҳини ёғдиришни ваъда қилади
28 Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига,
Ваҳийлар келади йигитларингизга.
Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз.
Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз.
29 Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда,
Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига.
30 Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.”
32 Шунда Худо даъват этган одамлар омон қолади. Ҳа, Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади. Эгамиз айтганидай, Сион тоғига ва Қуддусга қочиб борганлар нажот топишади.
33–БОБ
Худо халқларни ҳукм қилади
1 Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман. 2 Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига+ 3:2* Ҳукм водийси — ибронийча матнда a Ёҳушафат водийси*, маъноси a Эгамиз ҳукм қиладиган водий*. Қуддусга яқин бўлган бир жойнинг рамзий номи бўлиши мумкин. Ибронийча матнда шу бобнинг 14–оятида a Ҳукм водийси* деган ибора ишлатилган. Бу водий фақат мазкур китобда тилга олинган. Ҳукм водийси Худо охиратда Ўз халқининг душманларини ҳукм қиладиган жой, деб тасвирланган. олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар. 3 Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар.
4 Эй Тир, Сидон+ 3:4* Тир, Сидон — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳарлар. Бу шаҳарлар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади. Филистлар бу шаҳарлар билан иттифоқ тузган эдилар. ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. 5 Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз. 6 Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга+ 3:6* юнонлар — ибронийча матнда a Ёвон насли*, ўша вақтда юнонлар шу ном билан ҳам аталарди. сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз. 7 Энди Мен Яҳудо ва Қуддус халқини сизлар сотган юртлардан олиб чиқаман. Қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. 8 Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга+ 3:8* Саво — Арабистон ярим оролининг жанубида ёки Африкада, Қизил денгизнинг ғарбий бўйида жойлашган. сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
9 Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг:
“Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг!
Сипоҳларингиз ҳужум қилсин!
10 Омочларингиздан ясанг қиличлар,
Ўроқларингиздан қилинг найзалар.
Заифлар ҳам қўлига қурол тутсин.
11 Эй теваракдаги халқлар, шошилинг+ 3:11* …шошилинг… — бу кесатиқли эълонда Худонинг халқига душман бўлганлар ўз ҳукмларига тез етиб келишга даъват қилинганлар.,
Қани, ҳаммангиз водийда тўпланинг.”
Ўз сипоҳларингни, эй Эгам, чақир!
12 Эгамиз шундай дейди:
“Барча халқлар бўлсин сафарбар,
Ҳукм водийсига+ 3:12* Ҳукм водийси — ибронийча матнда a Ёҳушафат водийси*, маъноси a Эгамиз ҳукм қиладиган водий*. Шу бобнинг 2–ояти изоҳига қаранг. келишсин улар.
Мен у ерда ўтирарман,
Ҳамма халқлар устидан ҳукм чиқарарман.
13 Қани, келинглар,
Етилган буғдойни ўргандай уларни ўринглар,
Пишган узумни эзгандай+ 3:13* …Етилган буғдойни ўргандай…Пишган узумни эзгандай… — халқларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетган қабиҳлиги ғарқ пишган ҳосилга ўхшатилган. Етилган буғдойни ўриш вақти келгандай, қабиҳ халқларнинг Худо томонидан ҳукм қилиниш вақти ҳам етиб келган эди. Узум эзиш ҳам Муқаддас Китобда кўпинча Худонинг одамлар устидан чиқарадиган ҳукмига нисбатан кўчма маънода ишлатилган. Қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди., босиб йўқ қилинглар,
Хумлар тўлган,
Уларнинг қабиҳликлари билан тўлиб–тошган.”
14 Минг–минглаб оломон
Тўпланган Ҳукм водийсида!
Зотан, яқинлашгандир
Эгамизнинг куни+ 3:14* Эгамизнинг куни — 1:15 изоҳига қаранг. Ҳукм водийсига.
15 Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган,
Юлдузлар нури сўнган.
16 Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар,
Сиондан гулдурос овози янграр,
Еру осмон ларзага келар.
Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар,
У Исроил халқининг қўрғони бўлар.
Худо Ўз халқини баракалайди
17 Эгамиз шундай дейди:
“Эй халқим, шунда сизлар
Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар.
Мен муқаддас тоғим Сионда+ 3:17* муқаддас тоғим Сион — 2:1~нинг иккинчи изоҳига қаранг. қурганман маскан.
Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус,
Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз.
18 Ўша куни сут оқар қирлардан,
Узум шарбати келар тоғлардан,
Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар,
Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар,
Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни+ 3:18* Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойлик — ибронийча матнда a Шитим сойлиги*, маъноси a акас дарахти сойлиги*. Акас дарахтлари қуруқ ерларда ўсади. суғорар.
19 Миср ҳувиллаб, Эдом+ 3:19* Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. бўм–бўш саҳрога айланар.
Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар,
Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар.
20 Мен албатта жазолайман уларни!
Асло оқламайман жиноятчиларни!+ 3:20-21* Мен албатта жазолайман уларни! Асло оқламайман жиноятчиларни! — ёки a Мен олдин уларнинг кечирмаган айбларини энди кечираман*. Бу ҳолда мазкур жумла Яҳудо ва Қуддус аҳолисига нисбатан айтилган, деб тушуниш керак.
Яҳудо эса абадий яшар,
Қуддус авлодлар оша барқарор бўлар.
Мен, Эгангиз, Сионда қурганман маскан.”