ХЎШЕЯ
ПАЙҒАМБАРНИНГ
КИТОБИ
Кириш
Мазкур китоб Хўшея пайғамбарнинг номи билан аталган. Хўшея пайғамбар Амос пайғамбардан кейин ваъз қилган. У асосан Исроилда+ Исроил — мазкур китобда шимолий шоҳлик a Исроил* деган ном билан, жанубий шоҳлик эса a Яҳудо* деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг., яъни шимолий шоҳликда, шоҳлик қулашидан олдин фаолият кўрсатган. Исроил шоҳлиги милоддан олдинги 722 йилда қулаган.
Китобнинг дастлабки уч бобида Хўшеянинг оилавий ҳаёти тасвирланади. Хўшеянинг оиласи у Исроил юртида ваъз қилган хабарнинг жонли сурати бўлиб хизмат қилади. Худо Ўз халқи Исроилнинг бевафолигини кўрсатмоқчи бўлиб, Хўшеяга: “Фоҳиша аёлга уйлан”, деб амр қилади. Фоҳиша аёл Хўшеяга уч фарзанд туғиб беради. Хўшеянинг фарзандларига Худо Исроил халқининг жазоланишини эслатиб турадиган исмларни қўяди. Худо Хўшеяга: “Бевафо хотинингни севгин”, деб амр қилади, чунки бу севги Худонинг бевафо Исроил халқига бўлган абадий севгисининг тимсоли бўлади.
Китобнинг қолган қисмида Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдига алоҳида эътибор берилади. Бу аҳдга кўра, Худо ва Исроил халқи бир–бирига садоқатли, вафодор бўлишлари керак бўлади. Худо доимо аҳд шартларини бажариб келади, Исроил халқи эса ҳар сафар аҳд шартларини бузади. Улар Худонинг ёрдамига ишонмай, лашкарининг кучи ва бошқа юртларнинг ёрдами билан ўзларини ҳимоя қилмоқчи бўладилар. Бундан ташқари, бутларга сиғиниб, яхши ҳосил йиғиб оламиз, мол–қўйларимиз кўпаяди, деб умидини бутларга боғлайдилар.
Исроил ва Яҳудо халқлари Худодан юз ўгиришади, Худо улар билан бу борада даъволашади, уларни аҳдни бузганликда айблайди. Улар қилган гуноҳлари учун жазосини тортишади.
Уларнинг гуноҳларига қарамай, Худо Ўз халқини севади. Ниҳоят, Худонинг беқиёс севгиси уларнинг қалбларини забт этади, Худо ва халқ орасидаги муносабат тикланади. Хуллас, Хўшея китоби Худонинг меҳрибонлиги ва содиқ севгиси ҳақидаги китоб, деб айтсак муболаға бўлмайди. Зеро, Худо бу чексиз севгиси туфайли Ўзининг бевафо халқидан юз ўгира олмайди.
11–БОБ
1 Яҳудо юртида+ 1:1* Яҳудо юрти — мазкур китобда жанубий шоҳлик a Яҳудо* деган ном билан, шимолий шоҳлик эса a Исроил* деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО ва ИСРОИЛ сўзларига қаранг. шоҳлар Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда+ 1:1* …Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврлар… — милоддан олдинги 781-687 йиллар. Исроил тахтида Ёҳўш+ 1:1* Ёҳўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти a Йўш*. ўғли Ёрубом+ 1:1* Ёрубом — милоддан олдинги 783-743 йилларда ҳукмронлик қилган. ўтирган эди. Ўша вақт мобайнида Бэри ўғли Хўшеяга Эгамиз Ўз сўзларини аён қилди.
Хўшеянинг хотини ва фарзандлари
2 Эгамиз дастлаб Хўшея орқали Исроил халқига гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди+ 1:2* …Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди — Эски Аҳдда зино ёки фаҳш сўзлари кўпинча мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Эгамизга хиёнат қилишни ва бошқа худоларга сиғинишни билдиради. Хўшея билан хотинининг орасидаги муносабат Эгамиз билан Исроил халқи орасидаги муносабатнинг тимсоли бўлиб хизмат қилади.. Улар Мен, Эгангизга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.” 3 Хўшея Диблайим қизи Гўмерага уйланди. Гўмера ҳомиладор бўлиб, Хўшеяга ўғил туғиб берди.
4 Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Йизрил қўй. Чунки Ёҳу қандай қилиб Йизрилда қон тўккан бўлса+ 1:4* …Ёҳу қандай қилиб Йизрилда қон тўккан бўлса… — лашкарбоши Ёҳу Исроилнинг янги шоҳи қилиб тайинлангандан кейин, Эгамизнинг амрига кўра, Исроил шоҳи Ёрамни ўлдирди. Сўнг у Ёрамнинг қабиҳ отаси Ахаб хонадонини қириб ташлади (4~Шоҳлар 9:1-10:31~га қаранг). Бу воқеалар Йизрил шаҳрида юз берган эди. Кейинчалик Ёҳу ҳам, унинг зурриётидан бўлган шоҳлар ҳам Худога бутун қалби билан итоат этмай, бутларга сажда қилдилар. Шунинг учун, мазкур оятда баён қилинишича, Худо уларни Ахаб хонадонининг аҳволига солмоқчи. Ҳақиқатан ҳам, Ёрубомнинг ўғли Закариё ўлдирилгандан кейин, Ёҳунинг сулоласи барҳам топди (4~Шоҳлар 15:8-12~га қаранг)., тез орада Ёҳунинг хонадонини ҳам ўша аҳволга солиб, йўқ қиламан. Исроил шоҳлиги барҳам топади. 5 Ўша даврда Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман+ 1:4-5* Исроил шоҳлиги барҳам топади. 5*…Исроилнинг камону ўқларини синдираман — милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4~Шоҳлар 17:1-6~га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик таг–томири билан йўқ бўлиб кетди..”
6 Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўруҳамо, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил халқига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман. 7 Яҳудо халқига эса раҳм қиламан, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман. Зотан, Мен уларнинг Эгаси Худоман!”
8 Гўмера қизини кўкракдан чиқаргач, яна ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. 9 Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўёми, яъни «Халқим эмас» деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман. 10 Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. 11 Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб, палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг+ 1:11* Йизрил — Исроил сўзига оҳангдош бўлган бу ном “Худо экади” деган маънони билдиради. Шу бобнинг 4–оятида бу исм ҳукм ҳақидаги хабарни ифодаласа (ўша оятнинг изоҳига қаранг), ушбу оятда умид ҳақидаги хабарни билдиради. — «Худо эккан» халқнинг куни улуғ бир кун бўлади.”
22–БОБ
1 Эгамиз шундай дейди: “Ака–укаларингизни — Ёми, яъни «Менинг халқим», опа–сингилларингизни — Руҳамо+ 2:1* Ёми…Руҳамо — Худо Исроил халқини қайта тиклашини, уларга яна барака беришини билдирадиган исмлар. Ибронийча матнда шу китобнинг 1:6, 9~да бу исмларга инкор маъносини ифодаловчи a лў* олд қўшимчаси қўшилган. Лўруҳамо ва Лўёми исмлари Худо Исроил халқининг бошига келтирадиган жазони билдиради., яъни «Раҳмдан баҳраманд» деб чақиринглар.
Исроил халқи бевафо Гўмера тимсолида
2 Эй фарзандларим,
Онангиз билан даъволашинг+ 2:2* Эй фарзандларим, Онангиз билан даъволашинг… — Хўшея ўз фарзандларини хотини Гўмерани қилган бевафоликлари учун айблашга чақиради. Бу ўринда Гўмера — Исроил халқининг, Хўшея эса Эгамизнинг тимсолидир. Исроил халқи Эгамизга қилган бевафоликлари учун Эгамиз улардан юз ўгирган эди (яна 1:2 изоҳига қаранг).,
Айбини юзига солинг.
У энди хотин эмас Менга,
Мен ҳам эр эмасдирман унга.
Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин,
Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин.
Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин.
3 Акс ҳолда, унинг кийимини Ўзим ечиб ташлайман,
Онасининг қорнидан тушгандай қип–яланғоч қиламан.
Ерини бепушт саҳрога айлантираман,
Унинг юртини қақраган чўл қиламан.
Ташналикдан уни ўлдираман.
4 Болаларига ҳам раҳм қилмайман,
Ўйнашларидан орттирган ҳароми улар.
5 Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган,
Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган.
У деди: «Ўйнашларим+ 2:5* Ўйнашларим — Канъон халқларининг худолари назарда тутилган. Исроил халқи бу худоларга топинган ва улардан ёмғир, серҳосил далалар ва наслдор мол–қўйлар сўраган. олдига кетдим.
Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни,
Зайтун мойию шаробимни,
Менга ўшалар берган.»
6 Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман,
Ўтолмайдиган қилиб девор қураман.
7 У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди,
Уларни излаб, тополмайди.
Кейин эса айтади:
«Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай,
Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.»
8 Буғдойни, шаробу зайтун мойини,
Унга Мен берганимни у билмайди.
Баалга+ 2:8* Баал — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, эркак қиёфасида тасаввур қилинган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БААЛ сўзига қаранг. назр қилган кумушу олтинни
Унга Мен совға қилганимни англамайди.
9 Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан,
Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман.
Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан.
10 Мана энди уни яланғоч қиламан,
Ўйнашларининг олдига чиқариб қўяман,
Қўлимдан уни ҳеч ким халос қила олмайди.
11 Мен унинг базмларига чек қўяман.
Байрамларию янги ой шодиёналарига,
Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман+ 2:11* Мен унинг базмларига…барҳам бераман — халқ асирликка олиб кетилгандан кейин ўзларининг юртида нишонланган байрамлар ва базмлардан уларда фақатгина хотиралар қолади..
12 «Ўйнашларимнинг берган тўлови»+ 2:12* «Ўйнашларимнинг берган тўлови» — Исроил халқи, бизга мўл ҳосилни Канъон халқларининг худолари берган, деб нотўғри ўйлаганлар., деб ўйлаган
Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман,
Ҳаммасини тўқайзор қиламан.
Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади.
13 У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун,
Узугу тақинчоқлар билан безаниб,
Ўйнашларининг кетидан юргани учун,
Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун,
Мен уни жазолайман!”
Эгамизнинг каломи шудир.
14 Эгамиз шундай дейди:
“Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман,
Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.
15 Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман,
Охор+ 2:15* Охор — ибронийчадаги маъноси a кулфат*. Ёшуа 7:24-26~га қаранг. сойлигини умид эшиги қиламан.
Ўша ерда у Менга эргашади,
Ёшлигида+ 2:15* Ёшлигида — Эгамиз Исроил халқини Мисрдаги қулликдан олиб чиққан даврга ишора. Исроил халқи Эгамизга эргашиб, Синай саҳросига борган ва Эгамиз Синай тоғида улар билан аҳд тузган (Чиқиш 19:1-8~га қаранг)., Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.”
Эгамизнинг Ўз халқига бўлган севгиси
16 Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, ўша куни сен Мени «Эрим» деб чақирасан, ҳеч қачон «Хўжайиним» демайсан+ 2:16* …ҳеч қачон «Хўжайиним» демайсан — ибронийча матнда a …ҳеч қачон “баал”им демайсан*. “Баал” Канъон худосининг номи бўлиб, “хўжайин” деган маънони ифодалайди. Ибронийларда аёл киши эрига “эрим” ёки “хўжайиним” деб мурожаат қилган. Бу сўзлар кенг қўлланилган. Келажакда Исроил халқи вафодор аёлдай, ўзини бутунлай Худога бағишлайди. Улар Баалдан ёрдам сўрамайдилар, ҳатто унинг номини тилга ҳам олмайдилар.. 17 Баалнинг номини қайта тилингга олмайдиган қиламан. 18 Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча камону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан. 19 Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман. 20 Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг деб биласан.”
21 Эгамиз демоқда:
“Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман,
Мен осмонга амр қиламан,
Осмон ерга ёмғир ёғдиради.
22 Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради,
Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга+ 2:22* Йизрил — 1:11~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. —
«Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга.
23 Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман.
Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан,
Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман+ 2:23* …«Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан…«Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман — шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг..
У эса «Худойим» деб чақирар Мени.”
33–БОБ
Хўшея бевафо хотинини қутқариб, уйига олиб келади
1 Эгамиз менга деди: “Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқоёқ хотинингга+ 3:1* ўша суюқоёқ хотининг — 1:2-3~га қаранг. бошқатдан кўнгил қўй. Мен, Эгангиз, Исроил халқини қандай севсам, сен ҳам хотинингни шундай севгин. Зотан, халқимнинг ҳам кўнгли бошқа худоларга чопади, ҳовуч–ҳовуч майизни+ 3:1* ҳовуч–ҳовуч майиз — қадимги пайтларда одамлар узумларни қуритгандан кейин, қоқиларни ҳовучларида қаттиқ сиқиб, думалоқ шакл берганлар. Шу тариқа қоқилар узоқ вақт сақланган ва кундалик истеъмол қилинадиган егулик бўлган. Буларни одамлар Канъон халқларининг худоларига назр қилардилар. Чунки халқ, ўша худоларга топинсак, улар бизга мўл ҳосил беради, деб ишонарди. уларга назр қилишни халқим яхши кўради.” 2 Шундай қилиб, мен ўн беш бўлак кумуш+ 3:2* ўн беш бўлак кумуш — тахминан 170 граммга тўғри келади. ва ўн беш тоғора арпага+ 3:2* ўн беш тоғора арпа — ибронийча матнда a бир ҳўмр ва бир летек*, яъни a бир ярим ҳўмр*. Бу тахминан 330 литрга тўғри келади. ўз хотинимни сотиб олдим+ 3:2* …ўз хотинимни сотиб олдим — чамаси, Гўмера чўри бўлиб қолган, Хўшея эса уни қайтиб сотиб олган. Ўша пайтда қулу чўрининг нархи 30 бўлак кумуш эди (Чиқиш 21:32~га қаранг). Хўшея нархнинг ярмини кумуш билан тўлаган. Бунга қўшиб берган 15 тоғора арпанинг қиймати ҳам 15 кумуш бўлакка тўғри келган бўлиши мумкин (4~Шоҳлар 7:1, 16~га қаранг).. 3 Унга дедим: “Сен узоқ вақт давомида меникида яшайсан. Фоҳишалик қилмайсан. Ўша вақт мобайнида бирорта эркакка яқинлашмайсан, мен ҳам сенга яқинлашмайман.” 4 Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида+ 3:4* …Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида… — Исроил халқининг келажакда сургун қилинишига ишора. Исроил халқи бир пайтнинг ўзида ҳам Канъон халқларининг худоларига, ҳам Эгамизга сажда қилгани учун, уларнинг шоҳлиги ва диний урф–одатлари барҳам топади. шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод+ 3:4* эфод — одатда бу сўз олий руҳоний киядиган махсус кийимга нисбатан ишлатилган (Чиқиш 28:3-14~га қаранг). Эфодга кўкракпеч маҳкамланарди, кўкракпеч халтасида Урим ва Туммим деган муқаддас нарсалар сақланарди. Айрим ҳолларда руҳонийлар Худонинг иродасини билиш учун Урим ва Туммимдан фойдаланишарди (1~Шоҳлар 23:9-12 оятларга ва Чиқиш 28:15~нинг иккинчи изоҳига қаранг). Аммо a эфод* сўзи одамлар сажда қилишда ёки фол очишда ишлатган буюмни билдириши ҳам мумкин (Ҳакамлар 8:27~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Чамаси, бу ўринда Хўшея a эфод* сўзининг иккинчи маъносини ишлатган. ва бутларсиз яшайди. 5 Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга+ 3:5* Довуд наслидан бўлган шоҳ — бир кун келиб, шоҳ Довуднинг зурриёти Худонинг жамики халқи устидан ҳукмронлик қилади (Еремиё 30:9, Ҳизқиёл 34:24~га қаранг). Довуднинг ўғли Сулаймоннинг ўлимидан сўнг Исроилнинг ўнта қабиласи Довуд сулоласини рад этиб, ўз шоҳлигини барпо қилган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг. юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади.
44–БОБ
Исроил халқини Эгамиз айблайди
1 Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига,
Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига:
“Бу юрт вафою садоқатни билмайди,
Улар Мен, Худони тан олмайди.
2 Қачон қараманг лаънат айтишади,
Алдашади, одам ўлдиришади,
Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади.
Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади.
3 Мана шунинг учун юрт хазон бўлади,
У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади.
Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар,
Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
Эгамиз руҳонийларни айблайди
4 Биронтангиз халқни айбламанг!
Уларга таъна қилманг!
Менинг даъвоим сизларга қаршидир,
Эй руҳонийлар!+ 4:4* Менинг даъвоим сизларга қаршидир, Эй руҳонийлар! — ёки a Сизнинг халқингиз руҳонийларни айбловчиларга ўхшайди*.
5 Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар,
Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади.
Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан!
6 Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда.
Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар!
Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан,
Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан.
Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар!
Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар,
Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
7 Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз,
Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз.
Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман.
8 Ахир, сизлар халқимнинг гуноҳ қурбонликлари+ 4:8* гуноҳ қурбонликлари — бирортаси билмай қилган гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб келтирган қурбонлиги. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ҚУРБОНЛИК сўзи остида берилган ГУНОҲ ҚУРБОНЛИГИ иборасига қаранг. билан
Қорнингизни тўйғиздингиз,
Халқимнинг қабиҳликларига ташнадирсиз.
9 Мана, Мен халқимни ҳам,
Сизни ҳам бирдай жазолайман.
Тутган йўлларингиз,
Қилган қилмишларингизга яраша қайтараман.
10 Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди,
Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди.
Сизлар Мен, Эгангизга бўйсунмай қўйгансиз.
Эгамиз бутпарастликни ҳукм қилади
11 Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси
Халқимни эс–ҳушидан айирди.
12 Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади.
Таёқдан панд–насиҳат олишади+ 4:12* Таёқдан панд–насиҳат олишади — баъзан таёқлар фол очиш учун ишлатилган (мисол учун, Ҳизқиёл 21:21~га қаранг)..
Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди,
Улар Мен, Худосига бевафо бўлдилар.
13 Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида,
Тутатқилар тутатишаётир қирларда,
Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида.
Эй халқим, натижада қизларинг фоҳиша бўлди,
Келинларинг зинога ботди.
14 Аммо Мен фоҳиша қизларингни жазоламайман,
Зинокор келинларингнинг адабини бермайман.
Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда,
Саждагоҳ фоҳишалари+ 4:14* Саждагоҳ фоҳишалари — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18~га қаранг). билан улар қурбонликлар келтирмоқда.
Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея.
15 Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам,
Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин.
Улар сажда қилгани Гилгалга+ 4:15* Гилгал — Исроил халқи Гилгалда бутларга топиниш учун саждагоҳ қурган эди (9:15, 12:11~га қаранг). бормасин,
Байт–Обунга+ 4:15* Байт–Обун — ибронийчадаги маъноси a қабиҳлик уйи*. Бу ўринда Хўшея киноя билан Байтилга ишора қилган. Байтил сўзининг маъноси a Худонинг уйи* демакдир (Ибтидо 28:10-19~га қаранг). Аммо Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантиргани учун, муаллиф бу шаҳарни қабиҳлик уйи деб атамоқда (3~Шоҳлар 12:28-33, 4~Шоҳлар 10:29, Амос 7:13~га қаранг). Яна 10:5-8~га қаранг. ҳам оёқ босмасин.
«Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин.
16 Ҳа, эшакдай ўжардир Исроил халқи,
Кўп ўтмай Мен, Эгангиз, уларни кенг далага ҳайдаб юбораман,
Улар яйловдаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади+ 4:16* …уларни кенг далага ҳайдаб юбораман, Улар яйловдаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади — Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг Оссурияга асирликка олиб кетилишига ишора бўлса керак (1:4-5~нинг изоҳига қаранг). Яна 9:3, 11:5~га қаранг..
17 Эфрайим+ 4:17* Эфрайим — Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Бу шоҳликнинг пойтахти Самария эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг. халқи кўнгил боғлади бутларга,
Билганларини қилишсин, қўйинг уларни ўз ҳолига!
18 Айш–ишратдан кейин улар фаҳшга берилишар.
Уларнинг йўлбошчилари беҳаёликни яхши кўрар.
19 Қуюн уларни супуриб кетади.
Бутларга қилган қурбонликлари туфайли шарманда бўлишади.”
55–БОБ
1 Эгамиз шундай дейди:
“Эй руҳонийлар, эшитинг буни!
Диққат қилгин, Исроил халқи!
Қулоқ солгин, шоҳ хонадони!
Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти.
Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз,
Товур тоғида+ 5:1* …Миспах…Товур тоғи… — бу ўринда Миспах сўзи Иордан дарёсининг шарқ томонида бўлган тоғли Гилад ўлкасидаги шаҳарга ишора қилади (Ҳакамлар 11:29~га қаранг). Товур тоғи Иордан дарёсининг ғарб томонида бўлиб, Жалила кўлидан қарийб 20 километр жануби–ғарбда жойлашган. Иккала жой ҳам Исроил, яъни шимолий шоҳлик ҳудудидаги ўрмонли ерлар бўлиб, бу ерларда овчилар тўрлар билан қушларни овлаган бўлишлари мумкин. Халқни бутларга сажда қилишга етаклаган йўлбошчилар қуш овлаган овчиларга ўхшатилган. ёйилган тўр бўлдингиз.
2 Қабиҳ ишларга ботиб кетдингиз!
Мен ҳаммангизнинг адабингизни бераман.
3 Эй Эфрайим+ 5:3* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг., жуда яхши биламан сени,
Исроил, Мендан яшира олмассан ўз қилмишингни.
Сен, Эфрайим, Худога бевафо бўлдинг,
Эй Исроил, ўзингни ҳаром қилдинг.
4 Мен Худойингман,
Аммо қилмишларинг Менга қайтиб келишингга йўл қўймас.
Мен, ўз Эгангни сен билмайсан,
Чунки қалбинг шаҳватга тўлган+ 5:4* …қалбинг шаҳватга тўлган — Эски Аҳдда зино ёки фаҳш сўзлари кўпинча мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Эгамизга хиёнат қилишни ва бошқа худоларга сиғинишни билдиради. Ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар..”
5 Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти,
У+ 5:5* У — ибронийча матнда a Исроил ва Эфрайим*, 4:17 изоҳига қаранг. жиноятлари туфайли қулайди.
Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади.
6 Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди,
Қўй–молларини қурбонлик қилади,
Аммо Эгамизни топа олмайди,
Чунки Эгамиз уни тарк этган.
7 У Эгамизга хиёнат қилди+ 5:7* У Эгамизга хиёнат қилди… — 1:2, 2:2-5~га қаранг.,
Бегоналардан никоҳсиз болалар туғди.
Кўп ўтмай у мулки билан бирга хароб бўлади.
Исроил билан Яҳудо орасидаги уруш
8 Эгамиз шундай дейди:
“Бурғу чалинг Гивода!
Карнай чалинг Рамада!+ 5:8* Бурғу чалинг Гивода…Рамада! — душман ҳужум қилаётганда, халқни огоҳлантириш учун бурғу чалинарди. Гиво ва Рама шаҳарлари Бенямин қабиласи ҳудудида жойлашган эди.
Байт–Обунда+ 5:8* Байт–Обун — 4:15~нинг иккинчи изоҳига қаранг. бонг уринг!
Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти!
9 Жазо куни Эфрайим хароб бўлади.
Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим
Албатта рўёбга чиқади.
10 Яҳудо шаҳзодалари чегарани бузган+ 5:10* …чегарани бузган… — қадимги Исроилда бирортаси ўз ерини ажратиб олиш учун тошлардан чегара қилиб қўярди. Агар кимдир бу тошларни жойидан силжитса, қўшнисининг ота–бобосидан қолган ерни у ўғирлаётган ҳисобланарди ва бу оғир жиноят эди (Қонунлар 19:14, 27:17~га қаранг). Бу ўринда мазкур ибора мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Яҳудонинг йўлбошчилари ҳам Исроилнинг йўлбошчиларига ўхшаб ўз халқини бутларга сажда қилишга етаклаганига ишора қилади. Йўлбошчиларнинг бу қилмиши оқибатида, Яҳудо халқи ҳам Исроил сингари Худодан юз ўгирди. Шу бобнинг 4-5–оятларига ва 4:15, 6:4~га қаранг. фирибгарларга ўхшайди,
Мен уларнинг устига Ўз қаҳримни жаладай ёғдираман.
11 Ахир, Эфрайим бутларга эргашишни афзал кўрди,
Энди у эзилиб, ҳукмга бардош бера олмайди.
12 Мен Эфрайимни куядай емираман,
Яҳудо халқини қуртдай кемираман.
13 Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач,
Яҳудо ўз яраларини кўргач,
Эфрайим Оссурияга+ 5:13* Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. борди,
Буюк шоҳни+ 5:13* Буюк шоҳ — Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар назарда тутилган бўлиши мумкин (4~Шоҳлар 15:19~га қаранг). Тиғлатпиласар милоддан олдинги 745-727 йилларда ҳукмронлик қилган. ёрдамга чақирди.
Аммо шоҳ уларни даволай олмайди,
Яраларига шифо бера олмайди.
14 Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан,
Яҳудо халқига ёш арслондай ташланаман.
Уларни Ўзим тилка–пора қиламан,
Судраб, Ўзим билан олиб кетаман.
Уларни ҳеч ким халос эта олмас.
15 Улар ўз айбини бўйнига олгунча,
Чин дилдан Менга интилгунча,
Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман.
Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.”
66–БОБ
Одамларнинг сохта тавбаси
1 Бу халқ шундай дейди:
“Келинглар, Эгамизга қайтайлик!
У бизни тилка–пора қилди,
Шифони ҳам Ўзи беради.
Бизни ярадор қилди,
Яраларимизни Ўзи боғлайди.
2 Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун,
Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради,
Учинчи куни оёғимизга турғизади.
3 Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик.
Тонг отиши муқаррар бўлгандай,
У албатта бизга зоҳир бўлади,
Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай,
У албатта олдимизга келади.”
Исроилнинг сохта садоқати ва оладиган жазоси
4 Эгамиз шундай дейди:
“Сени нима қилай, эй Эфрайим?!+ 6:4* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг.
Сени нима қилай, эй Яҳудо?!
Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар,
Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар.
5 Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим,
Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим.
Чиқарган ҳукмим чақмоқ каби сени уради.
6 Зеро, Мен қурбонликни эмас,
Раҳм–шафқатни истайман,
Куйдирилган қурбонликларни эмас,
Мени таниб–билишингни афзал кўраман.
7 Халқим Одам Атодай+ 6:7* …Одам Атодай… — ёки a …Адам шаҳрида…*, аммо бу шаҳар Муқаддас Китобда фақатгина бир марта айтиб ўтилган (Ёшуа 3:16~га қаранг). Одам Ато Адан боғида Худога итоатсизлик қилган эди (Ибтидо 2:15-17, 3:1-7~га қаранг). аҳдни бузди,
Эвоҳ, Менга бевафолик қилди.
8 Гилад — ёвузларнинг шаҳридир,
Кўчалари қон доғларига тўладир.
9 Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди,
Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади.
Шакам шаҳри+ 6:9* Шакам шаҳри — Исроилда, яъни шимолий шоҳликда, Эбал ва Гаризим тоғлари орасида жойлашган эди. Ёшуа яшаган даврда Шакам шаҳри Исроил халқининг ўн икки қабиласи учун муҳим диний ва сиёсий марказ бўлган эди. Исроил халқи Канъон юртини босиб олгандан кейин Шакамда йиғилиб, Эгамизга содиқ бўлишга ва Унинг Мусо орқали берган қонунларига амал қилишга ваъда берган эди (Қонунлар 27:1-10, Ёшуа 8:30-35, 24:1, 24-25~га қаранг). Хўшея яшаган даврда ҳам Шакам шаҳри Эгамизга содиқ қолган одамлар учун муҳим диний марказ бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. йўлида қотилликлар қилишади,
Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди.
10 Мен Исроилда даҳшатли ҳодисани кўрдим:
Эфрайим бевафолик қилди!
Исроил ўзини булғади!
11 Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди.
Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда,
77–БОБ
1 Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда,
Унинг+ 7:1* У — ибронийча матнда a Эфрайим*, 4:17 изоҳига қаранг. бузуқлиги ошкор бўлди,
Самариянинг жиноятлари очилди.
Улар маккорона иш тутишади,
Ўғрилар хонадонларни ўмаришади,
Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади.
2 Қилган барча қабиҳликлари ёдимда,
Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди.
Мана, улар гуноҳларга ботишди,
Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади.
Саройдаги фитналар
3 Одамлар шоҳни ёвузликлари билан хушнуд қилар,
Улар бекларни ҳийлалари билан шод этар.
4 Уларнинг ҳаммаси садоқатсиз ва маккор,
Ловуллаган тандирга ўхшайди.
Новвой хамирини қориб бўлгунча,
Хамир ошиб тайёр бўлгунча,
Ҳатто олов ковлашга ҳам эҳтиёж йўқ.
5 Шоҳ зиёфат берган куни
Беклар шоҳга майдан ичиришди,
Шоҳ мазахчилар билан ҳамтовоқ бўлди.
6 Уларнинг юраклари тандирга ўхшайди,
Шоҳга қарши улар фитна уюштиради,
Кечаси билан ғазаби чўғдай тутаб ётади,
Саҳарга келиб, оловдай ловуллаб ёнади.
7 Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар,
Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар.
Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти+ 7:7* …шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти — 4~Шоҳлар 15:8-10, 13-14, 23-25, 30~га қаранг.,
Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.”
Исроил ва ўзга халқлар
8 Эфрайим бошқа халқларга қоришган.
У хом пишган нонга ўхшаб қолган.
9 Ўзга халқлар унинг кучини кесди,
У эса буни англамайди.
Сочлари оқариб бўлди,
У эса буни пайқамайди.
10 Исроилнинг мағрурлиги
Ўзига қарши гувоҳлик беради.
Бошига тушган кулфатларга қарамай
Исроил ўз Эгаси Худога қайтмайди,
Юзини Унга бурмайди.
11 Эгамиз шундай дейди:
“Эфрайим кабутарга ўхшар,
Ҳам бефаросат, ҳам овсар.
У Мисрдан ёрдам сўрайди,
Пир этиб Оссурияга учади.
12 Учганда, Мен унга тўр ташлайман,
Овланган қушдай ерга тушираман.
Тўдалашганини эшитсам, жазосини бераман.
13 Халқимнинг ҳолига вой!
Ахир, улар Мендан узоқлашди!
Энди нобуд бўлишади!
Ахир, Менга қарши бош кўтаришди!
Уларни халос қилардим–у,
Аммо Менга ёлғон гапиришди.
14 Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди,
Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади.
Бутпарастлардай баданларини тилиб,
Буғдой ва шароб талаб қилишади+ 7:14* Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади — баъзи иброний қўлёзмаларидан ва қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда a Улар дон ва шароб учун йиғиладилар*. Баъзан одамлар Баалдан барака сўраш ва унга содиқлигини кўрсатиш учун баданларини тилардилар (3~Шоҳлар 18:28~га қаранг)..
Менга қарши бош кўтаришади.
15 Мен Ўзим уларни боқдим, кучайтирдим,
Улар эса Менга қарши фитна қилади.
16 Ҳамма ёқдан мадад излайди,
Мен, Худойи Таолога эса юз бурмайди.
Улар яроқсиз бир камонга ўхшайди,
Уларга асло ишониб бўлмайди.
Беклари ҳақоратли сўзлар айтганлари учун
Қиличдан ҳалок бўлади.
Бу қилмишлари учун
Мисрда кулги бўлишади.”
88–БОБ
Бутпараст Исроил халқи ҳукм қилинади
1 Эгамиз шундай дейди:
“Қани бўлинг, бонг уринг!
Душман+ 8:1* Душман — Оссурия лашкари назарда тутилган. бургутдай хонадонимга ҳужум қилмоқда.
Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди,
Улар қонунимни бузди.
2 Исроил халқи Менга фарёд қилади:
«Эй Худойим, Сени тан оламиз», деб айтади.
3 Ўзлари эса эзгуликни рад этишди,
Душманлар уларни таъқиб қилади.
4 Улар розилигимни сўрамай шоҳлар танлашди,
Ижозатимни олмай, мулозимлар тайинлашди.
Олтину кумушларидан бутлар ясашди,
Шу орқали бошларига ҳалокат келтиришди.
5 Самарияликларнинг олтин бузоғини+ 8:5* Самарияликларнинг олтин бузоғи — Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси шоҳ Ерибом давридан бери бузоқ шаклидаги бутларга топинар эди. Бу бутни Ерибомнинг ўзи ясаттирган эди (3~Шоҳлар 12:26-33~га қаранг). Самария Исроилнинг пойтахти эди. Мен рад этдим!
Уларга қарши аланга олгандир Менинг ғазабим.
Қачон улар ўзларини поклаб олишади?
6 Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку,
Бут Худо эмас!
Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.
7 Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар.
Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар.
Буғдойингиз бошоқ тугган тақдирда ҳам,
Уни бегоналар еб адо қилар.
8 Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди,
Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.
9 Ёлғиз дайдиган қулондай у,
Оссурияга ёрдам сўраб борди.
Эфрайим+ 8:9* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. ўзини ўйнашларига сотди.
10 У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам,
Мен уни йиғиб оламан.
Оссурия шоҳининг+ 8:10* Оссурия шоҳи — ибронийча матнда a Буюк шоҳ*. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4~Шоҳлар 17:1-6~га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик таг–томири билан йўқ бўлиб кетди. зулми остида
У тезда хазон бўлади.
11 Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди,
Қурбонгоҳлар қуриб ташлади.
Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.
12 Мен бу халққа кўплаб қонунлар ёздим,
Бироқ қонунларимни улар ёт деб билади.
13 Улар Мен, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам,
Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам,
Мен улардан мамнун бўлмайман.
Мен жиноятларини эсга оламан,
Гуноҳлари учун жазосини бераман.
Улар Мисрга қайтиб кетади+ 8:13* Улар Мисрга қайтиб кетади — бу ўринда Мисрга қайтиш мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Исроил халқининг Оссурияга сургун қилиниши назарда тутилган. Худо Ўз халқини Мисрдаги қулликдан қутқарган эди (2:15~га қаранг), энди эса Исроил халқи Оссурияликларнинг қўлига тушиб, яна зулм остида қолади. Яна 9:3, 11:5~га қаранг..
14 Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди.
Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди.
Мен эса шаҳарларига ўт қўяман,
Қалъаларини оловга ем қиламан.”
99–БОБ
Исроил халқи жазоланади
1 Эй Исроил, бас қил шодлигингни!
Бошқа халқлардай нишонладинг сен байрамингни!
Сен Худога бевафолик қилдинг.
Баалга фоҳишадай+ 9:1* …фоҳишадай… — Эски Аҳдда зино ёки фаҳш сўзлари кўпинча мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Эгамизга хиёнат қилишни ва бошқа худоларга сиғинишни билдиради. Баалга хизмат қилиш эвазига мўл ҳосил олишга ишонган одамлар кўрсатган хизмати учун ҳақ оладиган фоҳишага қиёс қилинганлар. сажда этдинг,
Олган ҳосилингни Баалдан тўлов деб билдинг.
2 Энди хирмону шароб мешларинг сенга етарлича озуқа бермас,
Янги шаробинг чанқоғингни босмас.
3 Сен Эгамизнинг юртида қолмайсан,
Мисрга қайтиб кетасан+ 9:3* …Мисрга қайтиб кетасан — 8:13 изоҳига қаранг..
Ҳа, Оссурияда ҳаром овқат ейсан.
4 Эгамизга шароб назр қила олмайсан,
Келтирган қурбонликларинг Унга маъқул бўлмайди.
Бундай қурбонликлар азадорнинг нонига ўхшайди+ 9:4* …азадорнинг нонига ўхшайди… — мурдага теккан одам ушлаган нон ҳам, ўлик чиққан уйдаги нон ҳам ҳаром ҳисобланарди (Саҳрода 19:11-16, Қонунлар 26:14~га қаранг).,
Ундан еганларнинг ҳаммаси булғанади.
Зеро, келтирган қурбонликларинг қорин учун, холос,
Бундай қурбонликлар Эгамизнинг уйига киритилмайди,
Эгамизга улар назр қилинмайди.
5 Эй Исроил, энди сен тайинланган байрамларни ўтказа олмайсан!
Эгамизнинг муқаддас йиғинларини нишонлай олмайсан!
6 Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам,
Миср+ 9:6* Миср — 8:13 изоҳига қаранг. сенга чангалини солади,
Пойтахти Нуф+ 9:6* Нуф — Мемфис номи билан ҳам маълум. Мемфис шаҳри Миср шимолий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди. сенга қабр бўлади.
Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади,
Хароба уйларингни тиканак ўт босади.
7 Эй Исроил, билиб қўйгин:
Ҳисоб–китоб вақти келди!
Жазо олиш пайти етди!
Кўплаб гуноҳларинг сабабли,
Чексиз адоватинг туфайли,
Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан,
Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
8 Эй Эфрайим+ 9:8* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг.,
Худойим пайғамбарларни сенга посбон қилди.
Аммо сен уларни тузоққа туширдинг,
Худосининг юртида уларга адоват қилдинг.
9 Гивода разиллик қилган аждодларингга+ 9:9* Гивода разиллик қилган аждодларинг — бу ибора Ҳакамлар 19:11-20:48~да баён қилинган воқеага, яъни бир аёлнинг зўрланиши ва ўлдирилиши ҳамда шундан кейин бўлиб ўтган аянчли воқеаларга ишора қилади. ўхшаб қолдинг,
Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг.
Аммо Худо жиноятингни эсга олади,
Гуноҳингга яраша жазоингни беради.
Исроилнинг гуноҳи ва унинг оқибати
10 Эгамиз шундай дейди:
“Мен Исроилни илк бор топганимда,
Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим.
Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда,
Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим.
Аммо улар Пиёр тоғига келганда+ 9:10* …улар Пиёр тоғига келганда… — Саҳрода 25:1-9~га қаранг.,
Ўзларини шарманда Баалга бағишладилар.
Кўнгил қўйган ўша бутидай жирканч бўлиб қолдилар.
11 Эфрайимнинг шуҳрати қушдай учиб кетади.
Уларда на фарзанд туғилади,
На аёллари ҳомиладор бўлади,
На пушти камаридан бола бино бўлади!
12 Фарзанд ўстириш насиб қилган тақдирда ҳам,
Биронтасини қолдирмай йўқ қиламан.
Ҳолига вой, уларни тарк этаман!
13 Мен Эфрайимни кўрганимда,
У Тир шаҳрига ўхшарди,
Гўзал ерда жойлашганди.
Аммо энди Эфрайим ўз болаларини
Қотил олдига олиб чиқади.”
14 Эй Эгам, бу халқингга Сендан нима тилай?!
Аёлларини бепушт қилгин,
Эмиза олмайдиган қилгин.
15 Эгамиз шундай дейди:
“Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан+ 9:15* Гилгал — Исроил халқи Гилгалда бутларга топиниш учун саждагоҳ қурган эдилар (4:15, 12:11~га қаранг). бошланган,
Ўша ерда нафратлана бошладим улардан.
Қабиҳ қилмишлари учун
Уларни юртимдан ҳайдаб чиқараман.
Энди уларга меҳр қўймайман.
Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган.
16 Эфрайим қулади,
Унинг илдизлари қуриди,
Мева беришга у ожиз бўлди.
Фарзанд кўрган тақдирда ҳам,
Авайлаган зурриётини ўлдираман.”
17 Исроил халқини Худойим рад этади,
Улар Худога итоат қилмади.
Халқлар орасида дарбадар бўлишади.
1010–БОБ
Исроил гуноҳкорлиги учун сургун қилинади
1 Исроил гуркираган,
Ҳосилдор ток кабидир.
Аммо ҳосили кўпайгани сари,
У кўплаб қурбонгоҳлар қурди.
Юрти равнақ топгани сари,
Бутсимон тошларига зеб берди.
2 Садоқатсиз бу халқ энди таъзирини ейди.
Эгамиз қурбонгоҳларини вайрон қилади,
Бутсимон тошларини синдириб ташлайди.
3 Кўп ўтмай улар айтишади:
“Биз Эгамиздан қўрқмадик,
Шунинг учун шоҳимиздан айрилиб қолдик.
Аммо шоҳнинг қўлидан нима ҳам келарди?!”
4 Улар бемаъни гаплар гапирмоқда,
Сохта қасамлар ичиб, аҳдлар тузишмоқда.
Натижада эгатлардаги заҳарли ўтдай,
Даъволар униб чиқмоқда.
5 Самария аҳли+ 10:5* Самария аҳли — 8:5~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Байт–Обундаги+ 10:5* Байт–Обун — ибронийчадаги маъноси a қабиҳлик уйи*. Бу ўринда Хўшея киноя билан Байтилга ишора қилган. Байтил сўзининг маъноси a Худонинг уйи* демакдир (Ибтидо 28:10-19~га қаранг). Аммо Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантиргани учун, муаллиф бу шаҳарни қабиҳлик уйи деб атамоқда (3~Шоҳлар 12:28-33, 4~Шоҳлар 10:29, Амос 7:13~га қаранг).
Олтин бузоғидан+ 10:5* Олтин бузоғи — 8:5 изоҳига қаранг. хавотир олади,
Унинг учун улар аза тутишади.
Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам
Бут сургун бўлганидан йиғлашади.
6 Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади,
Буюк шоҳга+ 10:6* Буюк шоҳ — 8:10 изоҳига қаранг. тақдим қилинади.
Эфрайим+ 10:6* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. шарманда бўлади,
Умидини бутга боғлагани учун+ 10:6* …Умидини бутга боғлагани учун… — ёки a …Ўзлари қулоқ солган маслаҳат туфайли…*.
Исроил уятга қолади.
7 Самария шоҳи сувга ғарқ бўлган пайраҳадай
Ҳалок бўлади.
8 Исроилнинг гуноҳига сабаб бўлган
Обундаги+ 10:8* Обун — ибронийчадаги маъноси a қабиҳлик* бўлиб, Байт–Обун назарда тутилган. Шу бобнинг 5–оятига ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг саждагоҳлар йўқ қилинади.
Қурбонгоҳларини янтоғу тикан босади.
Одамлар тоғларга: “Бизни босиб қолинглар!” дея бақиришади.
Қирларга: “Устимизга қуланглар!” деб ёлворишади.
Исроил устидан Эгамиз Ўз ҳукмини эълон қилади
9 Эгамиз шундай демоқда:
“Эй Исроил, сен Гивода гуноҳ қила бошладинг+ 10:9* …сен Гивода гуноҳ қила бошладинг… — 9:9~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.,
Ўша ерда гуноҳдан чиқмай қолди сенинг бошинг.
Гиводаги жиноятчилар жазосини олгандай,
Сен ҳам жазодан қочиб қутула олмайсан.
10 Мен хоҳлаган пайтимда жазоингни бераман.
Сенга қарши халқларни бирлаштираман.
Икки баробар кўпайган жиноятларинг учун
Душманлар сенга кишан солади.
11 Эфрайим ўргатилган бузоққа ўхшарди,
Янчишни у хўп яхши кўрарди+ 10:11* …Янчишни у хўп яхши кўрарди — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқларини таёқ билан уриш, устидан тепкилаш ёки хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта). Хўптир тортаётган ҳайвонлар янчилаётган дондан ейишлари учун тўсқинлик қилинмаган (Қонунлар 25:4~га қаранг). Хўшея бу образ орқали Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг лоқайдлигини, улар Худонинг баракаларидан семириб кетганини, ўзларининг ҳаёти Худога боғлиқ эканини унутиб, Унга сажда қилмай қўйганини тасвирлайди (13:6~га қаранг). Яна Қонунлар 32:15-18~га қаранг..
Мана энди унинг гўзал бўйнига,
Мен бўйинтуруқ тақаман.
Энди унга омоч торттираман+ 10:11* Энди унга омоч торттираман — омоч тортиш ғалла янчишдан кўра анча оғир иш эди. Бу ўринда мазкур образ Исроил халқи Худонинг баракаларидан маҳрум бўлишини ва Оссурияга сургун қилинишини ифодалайди..
Қани, Яҳудо шудгор қилсин!+ 10:11* …Яҳудо шудгор қилсин — Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик ҳам Худо томонидан ҳукм қилинишига ишора. Милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4~Шоҳлар 25:1-21~га қаранг). Хўшея асосан Исроилга, яъни шимолий шоҳликка қарши башорат қилган, айни пайтда Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик аҳолисига ҳам қарши башорат қилган (4:15, 5:5, 10, 14, 6:11, 8:14~га қаранг).
Эфрайим+ 10:11* Эфрайим — ибронийча матнда a Ёқуб*. Эфрайимга, яъни шимолий шоҳликка ишора қилишнинг яна бир йўли (4:17 изоҳига қаранг). ўзи учун мола боссин!
12 Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг,
Чексиз севгини ўриб олинг.
Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг,
Вақт келди! Мен, Эгангизга интилинг!
Шунда Мен олдингизга бораман,
Ёмғир ёғдиргандай, сизга нажот бераман.
13 Сен ёвузликни экдинг,
Адолатсизликни ўриб олдинг,
Ёлғоннинг мевасидан единг.
Сен ўз кучингга таянганинг учун,
Сон–саноқсиз сипоҳларингга ишонганинг учун,
14 Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди.
Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай+ 10:14* Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай… — бу воқеа ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Шалман Шалманасар исмининг қисқа шакли бўлиб, Оссурия шоҳларининг бир нечтаси Шалманасар исми билан танилган.,
Хотинларни бола–чақалари билан тошга уриб ўлдиргандай,
Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади.
15 Эй Байтил+ 10:15* Байтил — ибронийчадаги маъноси a Худонинг уйи*. Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантиргани учун, муаллиф кесатиб, Исроил халқини Байтил деб атаган (шу бобнинг 5–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг)., сен қабиҳликлар қилганинг учун,
Бу кунлар бошингга тушади.
Тонг отгач, эй Исроил, шоҳинг ўлдирилади.”
1111–БОБ
Худонинг исёнкор халқига бўлган муҳаббати
1 Эгамиз шундай дейди:
“Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим,
Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим+ 11:1* …Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим — Чиқиш 4:22-23~га қаранг..
2 Уни қанча кўп чақирсам,
Мендан+ 11:2* …чақирсам, Мендан… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a …чақирсалар, улардан…*. Ибронийча матнда ишлатилган учинчи шахс шакли Худонинг пайғамбарларини билдиради (мисол учун, 4~Шоҳлар 17:13-14, Еремиё 7:25-28~га қаранг). Мазкур таржима равон ўқилиши учун биринчи шахс тилидан баён қилинган. шунча кўп узоқлашарди.
Баалга қурбонликлар келтирарди,
Бутларга тутатқилар назр қиларди.
3 Эфрайимга+ 11:3* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. юришни Мен ўргатган эдим,
Уни қўлларимда кўтариб юрган эдим.
Аммо қилган ғамхўрлигимни у билмади.
4 Мен эса уни меҳр ила етаклагандим,
Муҳаббат ришталари ила олиб юрган эдим.
Бўйнидан бўйинтуруқни+ 11:4* бўйинтуруқ — Исроил халқининг Мисрдаги қуллигига ишора. Бу ўринда бўйинтуруқни олиб ташлаш Худо Ўз халқини зулмдан халос қилишини билдиради. 10:11~да бўйинтуруқ тақиш Худо Ўз халқини жазолашини, душманлар уларга зулм ўтказишини англатади. олиб ташлагандим,
Мулойимлик билан уни боққандим.
5 Халқим тавба қилишдан бош тортди.
Шунинг учун Мен уларни энди
Мисрга жўнатиб жазолайман+ 11:5* …Мисрга жўнатиб жазолайман… — 8:13 изоҳига қаранг.,
Ҳа, золим Оссурияга тобе қиламан.
6 Шаҳарларида қилич ҳукм суради,
Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади.
Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалок бўлади.
7 Қачон қараманг, улар Мендан юзини ўгиришади.
Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да,
Халқ Мендан — Худойи Таолодан мадад тиламайди+ 11:7* Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да…мадад тиламайди — ёки a Улар бошқа худога илтижо қиладилар, аммо ўша худо уларга ёрдам бермайди*..
8 Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?!
Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?!
Адмани йўқ қилганимдай, сени йўқ қила олармиканман?!
Завўйимга+ 11:8* Адма…Завўйим… — Садўм ва Ғамўра шаҳарлари билан бирга яксон қилинган шаҳарлар (Ибтидо 19:24-25, Қонунлар 29:23~га қаранг). қилганимни сенга қила олармиканман?!
Бундай қилишга юрагим бетламас асло!
Сенга бўлган меҳрим уйғонди.
9 Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни,
Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени,
Зеро, Мен Худоман, инсон эмас,
Орангиздаги Муқаддас Худоман,
Олдингизга жаҳл билан бормайман.
10 Мен, Эгангиз, шердай ўкираман,
Ўшанда халқим ортимдан эргашади,
Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан шошиб келишади.
11 Улар қушлардай учиб келади Мисрдан,
Каптарлардай етиб келади Оссурия юртидан+ 11:10-11* …ғарбдан…11*…Мисрдан…Оссурия юртидан — Ишаё 11:10-12~га қаранг..
Мен уларни уйларига элтиб қўяман.
— Эгамизнинг каломи шудир. —
Исроил ва Яҳудони Худо айблайди
12 Эфрайим атрофимни ёлғон билан ўраб ташлади,
Исроил хонадони Мени ҳийлага кўмиб ташлади.
Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди,
Мен, Муқаддас Худога улар итоат қилмаяпти+ 11:12* Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди…улар итоат қилмаяпти — ёки a Яҳудо халқи Менга эргашмоқда…улар содиқ қолмоқда*. Бу оятда ишлатилган ибронийча феъл Яҳудо ҳақидаги яхши ёки ёмон хабарни билдириши мумкин. Бу ўринда ёмон хабар эканлигининг эҳтимоли кўпроқ. Хўшея асосан Исроилга, яъни шимолий шоҳликка қарши башорат қилган, баъзи ўринларда эса Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик аҳолисига ҳам қарши башорат қилган (4:15, 5:5, 10, 14, 6:11, 8:14, 10:11, 12:2~га қаранг)..”
1212–БОБ
1 Эфрайим+ 12:1* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. гармсел+ 12:1* гармсел — иссиқ шамол. боқиб юрар,
Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар.
Ёлғону зўравонликни у орттирар.
Оссурия билан сулҳ тузиб,
Зайтун мойини Мисрга жўнатар.
2 Яҳудога Эгамиз даъво қилади.
Ёқуб наслининг+ 12:2* Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28~га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. Бироқ бу ўринда мазкур исм ҳам Исроил, ҳам Яҳудо халқларига нисбатан ишлатилган. Ёқуб бу иккала халқнинг бобокалони бўлган. таъзирини У беради,
Тутган йўлига яраша уни жазолайди.
3 Онасининг қорнидаёқ Ёқуб акаси билан талашган+ 12:3* …Ёқуб акаси билан талашган… — ёки a …Ёқуб ўз акасининг товонини ушлаб олган…*. Ибтидо 25:26~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Яна Ибтидо 25:29-34, 27:1-45~га қаранг.,
Улғайгач эса Худо билан олишган+ 12:3* …Худо билан олишган — Ибтидо 32:22-30~га қаранг..
4 Ҳа, фаришта+ 12:4* фаришта — Эгамизнинг фариштаси назарда тутилган, баъзан бу ибора Худонинг Ўзи зоҳир бўлганига ишора қилинади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭГАМИЗНИНГ ФАРИШТАСИ иборасига қаранг. билан олишиб, уни енгган эди,
Кейин йиғлаб, илтифот қилишини сўраганди.
Байтилда+ 12:4* Байтилда… — Ибтидо 28:10-22, 35:1-15~га қаранг. Ёқуб Худони топганди,
Ўша ерда Худо билан суҳбат қурганди+ 12:4* …Худо билан суҳбат қурганди — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда a …биз Худо билан суҳбат қургандик*. Ёқуб Исроил халқининг бобокалони эди. Шунинг учун унинг Худо билан суҳбат қургани Исроил халқига худди уларнинг ўзи Худо билан суҳбат қургандай бўлиб туюлса керак..
5 Парвардигори Олам — Эгамиз Ўшадир,
Эгамиздир Унинг номи!
6 Эй Ёқуб насли, Худойингизга қайтинг.
Севги ва адолатга интилинг,
Сабр–тоқат ила Худодан умид қилинг.
7 Эгамиз шундай дейди:
“Халқим тарозидан урган савдогарга ўхшайди,
Фирибгарлик қилишни улар хўп яхши кўради.
8 «О, мен бойман,
— деб мақтанасан, эй Эфрайим. —
Мен ўзимга давлат орттирдим,
Боримни пешана терим билан топдим.
Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.»
9 Аммо Эгангиз Худо — Менман,
Сени Мисрдан олиб чиққанман.
Мен сенга саҳрода зоҳир бўлар эдим,
Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман+ 12:9* Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман — Эгамиз Ўз халқини Мисрдаги қулликдан қутқаргандан кейин, улар қирқ йил саҳрода кўчманчилардай яшаган эдилар. Ўша даврда уларнинг ҳар қандай муҳтожлигини фақатгина Худо қондирарди. Исроил халқи Канъон юртига киришидан олдин Мусо уларни, такаббурлашиб кетманглар, Худони унутманглар, деб огоҳлантирган эди (13:5-6~га ва Қонунлар 8:1-19~га қаранг). Хуллас, Худонинг халқи яна фақатгина Худога таяниб яшашни ўрганиши керак эди..
10 Мен пайғамбарларга гапиргандим,
Ўзим уларга кўп ваҳийлар бергандим,
Улар орқали сени, эй халқим, огоҳлантирган эдим.
11 Аммо Гиладдаги+ 12:11* Гилад — 6:8~га қаранг. ёвузлик тўхтамади,
Гилгалда+ 12:11* Гилгал — Исроил халқи Гилгалда бутларга топиниш учун саждагоҳ қурган эди (4:15, 9:15~га қаранг). Гилад ва Гилгал номлари ўзаро оҳангдош. Бу икки ном бутун Исроилни, яъни шимолий шоҳликни билдиради. Гилад шоҳликнинг Иордан дарёсидан шарқий қисмини, Гилгал ғарбий қисмини билдирган. буқалар бутларга аталиб
Ҳамон қурбонлик қилинмоқда.
Шунинг учун Гилад аҳли албатта барҳам топади,
Гилгалдаги қурбонгоҳлар бузиб ташланади,
Улар шудгор қилинадиган далалардан
Улоқтириб ташланган тошлардай бўлиб қолади.”
12 Ёқуб Орам+ 12:12* Орам — a Паддон–Орам*нинг қисқа шакли. Паддон–Орам Фурот дарёси бўйида, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолида ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқида жойлашган ҳудуд эди. Ёқубнинг бобоси бўлган Иброҳимнинг баъзи қариндошлари шу ҳудудда яшаган. юртига қочиб борди+ 12:12* Ёқуб Орам юртига қочиб борди… — Ибтидо 28:1-5~га қаранг.,
Хотин олиш учун у+ 12:12* у — ибронийча матнда a Исроил*, Ёқубнинг яна бир исми. қулдай ишлади,
Қалин эвазига қўйлар боқди+ 12:12* …Қалин эвазига қўйлар боқди — Ибтидо 29:1-20~га қаранг..
13 Эгамиз вақти келиб пайғамбар+ 12:13* пайғамбар — Мусо назарда тутилган. юборди,
Ёқуб наслини+ 12:13* Ёқуб насли — ибронийча матнда a Исроил*, Ёқуб наслининг яна бир номи. Мисрдаги қулликдан олиб чиқди,
Ўша пайғамбари орқали уларни боқди.
14 Аммо Эфрайим Эгамизни қаттиқ ранжитди.
Тўккан қон учун Эфрайимни Раббий жазолайди,
Уни ҳақоратлагани учун адабини беради.
1313–БОБ
Исроил устидан чиқарилган сўнгги ҳукм
1 Эгамиз шундай дейди:
“Илгари Эфрайим+ 13:1* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. гапирганда ҳаммани титроқ босарди,
Исроилда унинг мартабаси улуғ эди.
Аммо Эфрайим Баалга сажда қилиб, гуноҳ орттирди,
Шундай қилиб, ўзини ўлимга маҳкум этди.
2 Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар.
Ўзларига бутлар ясашар,
Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар+ 13:2* …Кумушдан…санамлар ишлашар… — эҳтимол, кумушдан ясалган бу санамлар хонаки санамлар бўлиб, Байтилдаги олтин бузоқ шаклида бўлган (8:5~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).,
Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши–ку!
Менинг халқимга шундай деб айтишяпти+ 13:2* Менинг халқимга шундай деб айтишяпти… — 3~Шоҳлар 12:26-33~га қаранг.:
«Бутларга қурбонликлар келтиринглар!
Олтин бузоқларни ўпинглар!+ 13:2* Олтин бузоқларни ўпинглар! — мазкур бутларга итоаткорлик ва садоқат белгиси. 3~Шоҳлар 19:18~га қаранг.»
3 Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади,
Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади.
Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади,
Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади.
4 Аммо Эгангиз Худо — Менман.
Эй Исроил, сени Мисрдан олиб чиққанман.
Мендан бошқа Худони сен билмайсан,
Мендан бошқа йўқдир нажоткоринг.
5 Мен саҳрода+ 13:5* …саҳрода… — Худо Ўз халқини Мисрдаги қулликдан қутқаргандан кейин, улар қирқ йил саҳрода кўчманчилардай яшаганлар. сенга ғамхўрлик қилдим,
Сувсиз қақраган чўлда сени боқдим.
6 Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим+ 13:6* Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим… — Қонунлар 8:7-11~га қаранг.,
Аммо қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг,
Шу сабабдан сен Мени унутдинг.
7 Энди Мен йўлингни қоплондай пойлайман,
Сенга бир шердай ҳужум қиламан.
8 Болаларидан айрилган она айиқ каби ташланаман,
Сени тилка–пора қиламан.
Ўша жойдаёқ сени шердай ғажийман,
Йиртқичга ўхшаб сени қонга белайман.
9 Эй Исроил, ўз бошингга ўзинг бало орттирдинг,
Ахир, Менга — Ўз Мададкорингга қарши чиқдинг.
10 Шаҳарларингни қутқарадиган шоҳинг қани?!
«Бизга шоҳу ҳокимлар бер», деб сўраган бошлиқларинг қани?!
11 Мен жаҳл устида сенга шоҳларни бердим,
Ғазабга минганимда уларни олиб ташладим.
12 Эфрайимнинг жинояти ёзиб қўйилган,
Ҳа, унинг гуноҳи китобга битилган.
13 Исроилнинг яшашга имконияти бор эди,
Аммо у нодон болага ўхшади,
Онани тўлғоқ тутганда,
У қориндан чиқишни хоҳламади.
14 Мен бу халқни ўликлар диёридан қутқарармиканман?!
Уларни ўлимдан халос қилармиканман?!+ 13:14* Мен бу халқни…қутқарармиканман?! Уларни…халос қилармиканман?! — бу иборани дарак гап шаклида a Мен бу халқни…қутқараман. Уларни…халос қиламан* деб таржима қилса ҳам бўлади. Аммо дарак гап бу ўринда тўғри келмайди, чунки қолган оятларда муаллиф Исроил халқини Худонинг ҳукми ҳақида огоҳлантиряпти.
Эй ўлим, қирғин олиб келгин!
Эй ўликлар диёри+ 13:14* ўликлар диёри — ибронийча матнда a Шеўл*. Қадимда Исроил халқи a Шеўл*ни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди., ҳалокатли кучингни кўрсатгин!+ 13:14* Эй ўлим, қирғин олиб келгин! Эй ўликлар диёри, ҳалокатли кучингни кўрсатгин! — ибронийча матнда a Эй ўлим, сен келтирадиган қирғин қани?! Эй ўликлар диёри, ҳалокатли кучинг қани?!* Бу ўриндаги саволлар мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Худо албатта Исроил халқини жазолашига ишора қилади.
Энди Мен раҳм–шафқат қилмайман.”
15 Исроил қариндошлари орасида
Серпушт ва фаровон бўлса–да,
Эгамиз унинг устига шарқ шамолини юборади,
Саҳродан эсган гармселни+ 13:15* гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол. Бу ўринда мажозий маънода ишлатилиб, Худонинг ҳукмини билдиради. жўнатади.
Исроилнинг булоғини қуритади,
Унинг чашмасини қовжиратади.
Хазинасидаги қимматбаҳо зийнатларини тортиб олади.
1414–БОБ
1 Самария аҳолиси+ 14:1* Самария аҳолиси — 8:5~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. ўз Худосига қарши бош кўтарди,
Энди улар гуноҳининг жазосини тортади.
Улар қиличдан ҳалок бўлади,
Гўдакларини душманлар ерга уриб ўлдиради,
Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради.
Хўшея Исроил халқига хитоб қилади
2 Эй Исроил, Эганг Худога қайтгин!
Ахир, гуноҳ туфайли сен қуладинг.
3 Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт.
Сен Унга шундай деб айт:
“Гуноҳларимиздан кечиб юборгин,
Ибодатимизни қабул қилгин.
Қурбонгоҳингда буқаларни қурбонлик қилгандай,
Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз.
4 Оссурия бизга нажот бермайди,
Биз жанговар отларга минмаймиз.
Қўл билан ясалган бутларни
Энди биз «худоларимиз» деб атамаймиз.
Эй Эгамиз, биз — етимларга
Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.”
Исроилга Эгамиз янги ҳаёт ваъда қилади
5 Эгамиз шундай дейди:
“Мен халқимга шифо бериб,
Уларни бевафоликдан қайтараман,
Уларга қайта кўнгил қўяман,
Мен жаҳлдан тушдим.
6 Мен Исроил учун шудрингдай бўламан,
Шунда Исроил нилуфардай очилади,
Лубнон ўрмонидай томир отади.
7 Уларнинг новдалари ўсиб чиқади,
Зайтун дарахтидек кўркам бўлади,
Лубнон садридай муаттар ҳид таратади.
8 Уларнинг соясида халқлар яшайди.
Исроил мўл буғдой етиштиради,
Улар узумзордай кўп ҳосил беришади,
Лубнон шаробидай машҳур бўлишади.
9 Эй Эфрайим+ 14:9* Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг., Мен бутларингга асло ўхшамайман!+ 14:9* …Мен бутларингга асло ўхшамайман! — ёки a …Энди бутларингни ташла!*
Сенинг ибодатларингга жавоб бераман,
Сенга ғамхўрлик қиламан.
Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман+ 14:9* Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман… — Эски Аҳдда Худо фақат шу жойда дарахтга қиёсланган. Канъондаги халқларнинг удумига кўра, саждагоҳлар сербарг дарахтлар остида ёки тепаликларда жойлашган эди. Ўша жойларда одамлар Баал ва шунга ўхшаш маҳаллий худоларга қурбонлик келтириб, улардан ёмғир ёғдиришни, ўзларининг молларию далаларига барака беришни сўрардилар. Бу ўринда Худо Ўз халқига фақатгина Унинг Ўзи доим барака ва унумдорлик манбаи эканлигини эслатади.,
Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.”
Хотима
10 Ким доно бўлса,
Бу ерда ёзилган сўзларни тушунади,
Ким фаҳм–фаросатли бўлса,
Буларнинг ҳаммасини англаб олади.
Эгамизнинг йўллари тўғридир.
Солиҳлар улардан юради,
Исёнчилар эса қоқилиб тушади.