ХАГГЕЙ

ПАЙҒАМБАРНИНГ

КИТОБИ

Кириш

Мазкур китоб милоддан олдинги 520 йилда Худо Хаггей пайғамбар орқали юборган хабарлардан ташкил топган тўпламдир. Милоддан олдинги 538 йилда Форс шоҳи Куруш берган фармонга кўра, яҳудийлар Бобилдан Қуддусга қайтиб, Маъбадни қайта қуришга киришадилар+ …яҳудийлар Бобилдан Қуддусга қайтиб, Маъбадни қайта қуришга киришадилар — Эзра 1:1-11, 3:7-13~га қаранг.. Бироқ кўп қаршиликлар сабабли қайта қуриш ишлари тўхтаб қолади+ …қайта қуриш ишлари тўхтаб қолади — Эзра 4:1-5~га қаранг..

Милоддан олдинги 520 йилгача яҳудийларнинг аксарият қисми Бобилдаги сургундан қайтиб келади. Бироқ одамлар Худонинг уйига эътиборсиз бўлиб, фақат ўз уйларини қуриш, шинам қилиш билан овора бўлишади. Халқнинг Худога бўлган бундай ҳурматсизлиги ва итоатсизлиги кўп кулфатларга сабаб бўлади: осмондан шудринг тушмайди, ер ҳосил бермайди, юртда қаҳатчилик ҳукм суради, халқ қашшоқлашади, қилган меҳнатлари самарасиз бўлади.

Хаггей пайғамбар бепарво бўлган Яҳудо халқини Маъбадни тиклашга чақиради. Зеро, шу орқалигина халқ Худога ўзининг чин ҳурмати ва эътиборини намоён қила оларди. Халқ Маъбадни қуришни бошлагандан кейин, Худо уларга барака беришни ва юртига фаровонлик ато этишни ваъда қилади.

1

1–БОБ

Маъбадни қайтадан қуриш тўғрисида Эгамизнинг амри

1 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили+ 1:1* Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — милоддан олдинги 520 йил. Доро милоддан олдинги 522-486 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. олтинчи ойининг+ 1:1* олтинчи ой — иброний календарининг Элул ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан августнинг ўртасидан бошланади. биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо+ 1:1* Яҳудо — ўша даврда Яҳудо юрти Форс шоҳлигининг ҳукмронлиги остида бўлган. Яҳудо юрти ҳудудига фақат Қуддус ва унинг атрофидаги ерлар кирарди. Яҳудо шоҳлари ҳукмронлик қилган даврда эса бу юртнинг ҳудуди анча катта эди. ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга+ 1:1* Шалтиёл ўғли Зарубабел — 1~Солномалар 3:17-19~га кўра, Зарубабел Шалтиёлнинг укаси Подиёнинг ўғли эди. Шалтиёл ва Подиё сургун қилинган Яҳудо шоҳи Ёҳайхиннинг ўғиллари бўлиб, Шалтиёл тўнғич фарзанд эди (4~Шоҳлар 24:8-17~га қаранг). Шалтиёлнинг ўғли бўлмаганига икки тахмин мавжуд: у бефарзанд эди ёки фарзандлари бўлган–у, аммо ҳаммаси ҳалок бўлган. Сабаби нима бўлишидан қатъий назар, шоҳ сулоласи Подиё орқали давом этган. Матндаги “Шалтиёл ўғли” ибораси Зарубабел шоҳ Ёҳайхиннинг ҳаққоний тахт вориси эканлигини кўрсатади. ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди:

2 Сарвари Олам шундай демоқда: “Бу халқ: «Эгамизнинг уйини қуриш вақти ҳали келгани йўқ», деб айтади. 4 Эй Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда+ 1:4* …Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда… — Маъбад Бобилликлар томонидан милоддан олдинги 586 йилда вайрон қилинган эди (4~Шоҳлар 25:1-21~га қаранг). Бобилда сургунда бўлган яҳудийларнинг биринчи гуруҳи милоддан олдинги 538 йилда Қуддусга қайтиб, Маъбадни қайта қуришни бошлаган эди (Эзра 1:1-11~га қаранг). Милоддан олдинги 536 йилда Маъбаднинг пойдевори битган эди. Аммо Маъбаднинг қайта қурилиши кўп қаршиликлар туфайли милоддан олдинги 520 йилгача тўхтаб қолган эди (Эзра 3:7-4:5~га қаранг)., сизлар ҳашаматли уйларда яшашингизнинг вақтими?!” 5 Мана энди Сарвари Олам демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи! 6 Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”

7 Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир! 8 Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланаман, у ерда улуғланаман, — дейди Эгамиз. — 9 Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим. 10 Сизларнинг дастингиздан осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади. 11 Мен далаларга, қирли жойларга қурғоқчилик+ 1:11* қурғоқчилик — ибронийчада a қурғоқчилик* ва a вайрон* сўзлари ўзаро оҳангдош. Бу сўз Маъбаднинг аҳволини тасвирлайди (шу бобнинг 4, 9–оятларига қаранг). келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонларнинг ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”

Халқ Худонинг буйруғига бўйсунади

12 Шундан кейин Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа+ 1:12* …Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа… — ибронийча матнда a …Шалтиёл ўғли Зарубабел, олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуа…*. ва сургундан қайтиб келган барча халқ ўзларининг Эгаси Худога итоат қилишди. Ўзларининг Эгаси Худо юборган Хаггей пайғамбарнинг сўзларига қулоқ солишди, чунки улар Эгамиздан қўрқарди.

13 Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди:

— Эгамизнинг каломи шудир: “Мен сизлар билан биргаман.”

14 Яҳудо ҳокими Зарубабелни, олий руҳоний Ёшуани ва сургундан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди. Шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошладилар. 15 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг+ 1:15* Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойи — шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг биринчи ва иккинчи изоҳларига қаранг. йигирма тўртинчи кунида Маъбаднинг қайта қурилиши бошланди.

2

2–БОБ

Янги Маъбаднинг улуғворлиги

1 Ўша йилнинг+ 2:1* Ўша йил — 1:1~га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг. еттинчи ойи+ 2:1* еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади., йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:

2 Яҳудо+ 2:2* Яҳудо — 1:1~нинг учинчи изоҳига қаранг. ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга+ 2:2* Шалтиёл ўғли Зарубабел — 1:1~нинг охирги изоҳига қаранг., олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага ва сургундан қайтиб келган бутун халққа шу гапларни етказ: 3 “Орангизда олдинги Маъбаднинг+ 2:3* олдинги Маъбад — 1:4 изоҳига қаранг. шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир! 4 Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда: «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.»

6 Ахир, Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Бирпасдан кейин яна еру осмонни, денгиз ва қуруқликни ларзага келтираман. 7 Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади.» Сарвари Олам демоқда: «Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан.» 8 Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир.» 9 Сарвари Олам айтмоқда: «Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингисидан ҳам улуғроқ бўлади.» Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Мана шу ерга тинчлик ато қиламан.»”

Итоаткорликдан келган барака

10 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили+ 2:10* Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — милоддан олдинги 520 йил (1:1~га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг)., тўққизинчи ойнинг+ 2:10* тўққизинчи ой — иброний календарининг Хислав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади. йигирма тўртинчи кунида Хаггей пайғамбар орқали Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди. 11 Хаггей руҳонийларга деди:

— Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Руҳонийлардан қонун бўйича қуйидаги ҳолатларни ажрим қилишни сўра: 12 агар бирортаси кийимининг этагида қурбонликдан олинган муқаддас гўштни олиб кетаётган бўлса, ўша кийимнинг этаги билан нон, шўрва, шароб, зайтун мойи ёки бошқа егуликларга тегиб кетса, ўша нарсалар ҳам муқаддас ҳисобланадими?”

Руҳонийлар Хаггейга:

— Йўқ+ 2:12* Йўқ — Тавротга кўра, муқаддас гўштга теккан кийим ҳам муқаддас бўларди (Левилар 6:27~га қаранг). Аммо бундай кийимга теккан нарса муқаддас бўлиб қолмасди, чунки муқаддаслик бирин–кетин бошқа нарсаларга ўтиб кетмайди., — деб жавоб бердилар.

13 Хаггей яна сўради:

— Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–ю, юқорида айтиб ўтилган егуликлардан бирига тегса, ўша егуликлар ҳаром ҳисобланадими?

Руҳонийлар:

— Ҳа+ 2:13* Ҳа — Тавротда кўра, ҳаром нарсага теккан одам ҳаром бўларди. Ўша одам теккан ҳар қандай бошқа нарса ҳам ҳаром ҳисобланади (Саҳрода 19:11-13, 22~га қаранг). Муқаддасликдан фарқли равишда (шу бобнинг 12–ояти изоҳига қаранг), ҳаромлик бирин–кетин бошқа нарсаларга ўтиб кетаверарди., — деб жавоб бердилар.

14 Шунда Хаггей деди:

— Эгамизнинг каломи шудир: “Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир+ 2:14* …Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир — шу бобдаги 12-14–оятларнинг маъноси қуйидагича: халқ ўзларини ўша муқаддас кийимдай ҳисоблардилар (шу бобнинг 12–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Чунки улар Эгамиз билан бўлган муносабатлари орқали муқаддас қилинган эдилар (Чиқиш 19:3-6~га қаранг). Улар, биз Худонинг азиз халқи бўлганимиз учун, Худо бизнинг юртимизга алоҳида барака беради, деб ўйлардилар. Аммо Хаггей халққа аслида вазият қандай эканлигини тушунтиради. Хаггейнинг таъкидлашича, Маъбаднинг вайроналари ҳаром мурдадай эди (шу бобнинг 13–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Халқ Қуддусдаги қурбонгоҳда қурбонликлар келтирса ҳам (Эзра 3:1-6~га қаранг), улар Маъбадга эътиборсизликлари оқибатида ҳаром бўлган эдилар. Худо юртни лаънатлашига ана шулар сабаб бўлган эди (1:3-11~га қаранг). Хаггей халққа танбеҳ бериб, уларни Маъбадни қайта қуришга даъват қилади.. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаромдир. 15 Энди сизга нима бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин+ 2:15* Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин… — милоддан олдинги 536-520 йиллар назарда тутилган. Шу йилларда Маъбадни қайта қуриш бўйича ҳеч қандай иш қилинмаган эди (1:4 изоҳига қаранг). нималар бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. 16 20 чора дон оламан деб, хирмонга борганингизда, у ерда фақат 10 чора дон бўларди. Хумдан 50 кўза шароб оламан деб, борганингизда эса фақат 20 кўза шароб топардингиз.” 17 Эгамиз демоқда: “Меҳнатингизнинг барча самарасини йўқ қилай деб гармсел+ 2:17* гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол., шира ва дўл юбордим. Шунда ҳам Менга қайтишни рад қилдингиз. 18 Аммо бугун+ 2:18-19* бугун — шу бобнинг 10–оятига қаранг., тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди+ 2:18-19* Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди — ўн олти йил олдин, яъни милоддан олдинги 536 йил назарда тутилган (1:4 изоҳига қаранг).. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”

Эгамизнинг Зарубабелга берган ваъдаси

20 Ўша куни+ 2:20* Ўша куни — шу бобнинг 10–оятига қаранг., ойнинг йигирма тўртинчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:

21 Яҳудо ҳокими Зарубабелга айт: “Осмон ва ерни ларзага соламан. 22 Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади.

23 Эгамизнинг каломи шудир: «Эй қулим Шалтиёл ўғли Зарубабел, ўша куни, — демоқда Сарвари Олам, — сени Ўз муҳр узугимдай қиламан+ 2:23* …сени Ўз муҳр узугимдай қиламан… — муҳр узуги Худо томонидан шоҳга берилган ҳокимият тимсоли эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МУҲР сўзига қаранг). Худо Довудга, сенинг наслинг то абад Исроил тахтида ўтиради, деб ваъда берган эди (2~Шоҳлар 7:16~га қаранг). Аммо Довуд наслидан бўлган шоҳ Ёҳайихин қилган гуноҳлари учун Худо томонидан рад этилиб, жазоланган (4~Шоҳлар 24:8-17~га қаранг). Шу боис Ёҳайихин Худо ишлатмайдиган муҳр узугидай бўлиб қолган эди (Еремиё 22:24-30~га қаранг). Шунга қарамай, Худо Довудга берган ваъдасига содиқ қолиб, бу оятда, Довуд наслидан бўлган Зарубабелга, сени муҳр узугимдай қиламан, деб айтган. Довуд сулоласи Ёҳайхиннинг ҳаққоний тахт вориси бўлган Зарубабел орқали давом этган (1:1~нинг охирги изоҳига қаранг)., чунки Мен сени танлаганман.» Сарвари Оламнинг каломи шудир.”