ХАБАҚҚУҚ
ПАЙҒАМБАРНИНГ
КИТОБИ
Кириш
Хабаққуқ пайғамбар Яҳудо юртининг қулаши арафасида фаолият кўрсатган. Бобилликлар милоддан олдинги 605 йилда Яҳудо юртига ҳужум қилишган+ Бобилликлар…Яҳудо юртига ҳужум қилишган — 4~Шоҳлар 24:1-4, Дониёр 1:1-7~га қаранг..
Китобнинг биринчи ва иккинчи бобларида Хабаққуқ пайғамбар билан Худо ўртасидаги суҳбат баён қилинади. Хабаққуқ пайғамбар адолатсизлик ва жиноятларга тўлиб–тошган Яҳудо юрти+ Яҳудо юрти — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. ҳақида Худога шикоят қилади. Шунда Худо Хабаққуққа Ўз режасини аён қилиб, Яҳудо халқини Бобилликлар орқали жазоламоқчи эканини айтади. Лекин Хабаққуқ бунга эътироз билдиради. Яҳудо халқидан беш баттар гуноҳкор бўлган Бобилликларни Худо жазо воситаси сифатида ишлатишини Хабаққуқ ҳеч тушунмайди. Бу унга адолатсизликдай туюлади. Бироқ Худо Хабаққуққа жавоб бериб, вақти келиб Бобилликларни ҳам жазолашини айтади.
Худодан жавоб олган Хабаққуқ пайғамбар Худога бўлган ишончини эълон қилиб, китобни гўзал қўшиқ билан якунлайди. У Худога шукроналар айтиб, Худонинг беқиёс қудрати ва улуғворлигига ҳамду санолар куйлайди.
11–БОБ
1 Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат.
Хабаққуқ Худога адолатсизликдан шикоят қилади
2 Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлвораман?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” деб илтижо қилавераман?! Бизга нажот берасанми ўзи?! 3 Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?! Атрофимга назар солсам, зўравонлигу талончиликни кўраман. Жанжал ва уруш авж олмоқда. 4 Оқибатда қонун ўз кучини йўқотди, адолат эса поймол бўлди. Фосиқлар солиҳлардан баланд келгани учун ноҳақ ҳукм чиқариляпти.
Худо Хабаққуққа жавоб беради
5 Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар. 6 Мана, Мен Бобилликларни+ 1:6* Бобилликлар — ибронийча матнда a Халдейлар*, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди. ғоят кучайтирмоқдаман. Бу халқ шафқатсиз ва тажовузкордир. Улар дунёнинг ҳар томонига юриш қиладилар, ўзга юртларни босиб оладилар. 7 Ҳаммани қўрқув, ваҳимага соладилар. Ўзига хон, ўзига бек бўлган такаббурдир улар. 8 Уларнинг отлари қоплондан чаққон, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
9 Уларнинг тўдалари зўравонлик мақсадида келишади. Улар саҳродан келадиган қуюн каби бўлиб, қум йиққандай асирларни йиғишади. 10 Шоҳларни мазахлашади, ҳукмдорларни масхара қилишади. Мустаҳкам шаҳарлар устидан кулишади. Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар+ 1:10* Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.. Уларни қўлга киритадилар. 11 Сўнг шамол каби тез ўтиб кетишади. Улар ўз кучини худо деб биладилар, шунинг учун жазодан қоча олмайдилар.
Хабаққуқ Худога яна шикоят қилади
12 Эй Эгам Худо, Муқаддас Худойим! Доимо мавжуд бўлган Худо Сен эмасми?! Шундай экан, Бобилликлар дастидан биз йўқ бўлиб кетмаймиз. Эй Эгам! Сен, ҳукмимни амалга оширсин, деб Бобилликларни танладинг. Эй суянган Қоям! Сен, халқимни жазоласин деб, уларни тайинладинг. 13 Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан. Ҳайронман, қандай қилиб бу маккор одамларга чидаб юрибсан?! Бу қабиҳлар ўзларидан солиҳроқ халқни ямлаб ютяпти–ку, қандай қилиб уларга индамай жим турибсан?!
14 Сен одамларни денгиздаги балиқлар каби қилдинг, йўлбошчиси бўлмаган денгиз махлуқларига ўхшатиб қўйдинг. 15 Бобилликлар одамларни ўз қармоғига илинтирадилар. Тўр ташлаб балиқ овлагандай уларни овлайдилар. Ёйма тўрларига+ 1:15* Тўр…Ёйма тўрлари… — Хабаққуқ балиқ овлашда ишлатиладиган икки хил тўр ҳақида сўз юритиб, Бобил лашкарининг қудратини тасвирлайди. Бу билан у Бобил лашкаридан қочиб–қутулишнинг иложи йўқлигини кўрсатмоқчи. Матнда ишлатилган тўрларнинг биринчиси думалоқ шаклда бўлиб, атрофига тошлар боғланар эди. Бундай тўрдан битта балиқчи фойдаланса ҳам бўларди. Иккинчи тўрнинг шакли эса узун тўртбурчак эди. Бу тўрнинг пастки томонига тошлар боғланар эди. Бундай тўрни бир нечта балиқчилар сувга отиб, уни икки тарафидан қирғоқ томон тортиб балиқ овлашарди. тушириб, қирғоққа тортиб чиқарадилар. Овини кўргач, хурсанд бўлиб севинадилар. 16 Ҳа, тўрлари туфайли улар мўл ўлжа оладилар, сара таомлардан тановул қиладилар. Шунинг учун тўрларига атаб қурбонликлар келтирадилар, ёйма тўрларига атаб тутатқилар тутатадилар+ 1:16* …тўрларига атаб қурбонликлар келтирадилар, ёйма тўрларига атаб тутатқилар тутатадилар — бу жумла мажозий маънони ифодалаб, Бобилликлар ўз лашкарининг куч–қудратига ва ҳарбий салоҳиятига худога сиғингандай сиғинганларини кўрсатади (шу бобнинг 11–оятига қаранг)..
17 Қачонгача улар тўрлари билан элларни овлайдилар?! Қачонгача халқларни шафқатсиз нобуд қиладилар?!
22–БОБ
1 Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб, Эгамнинг жавобини кутаман. Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман+ 2:1* Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман — ибронийча матндан. Қадимий сурёнийча таржимада a Қани кўрай–чи, У менинг шикоятимга қандай жавоб бераркан*..
Худо Хабаққуққа жавоб беради
2 Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин. 3 Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.
4 Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади+ 2:4* Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади — ёки a Такаббурларга бир қара! Улар эгри йўллардан юрмоқда*.. Солиҳлар эса Худога бўлган садоқати+ 2:4* Худога бўлган садоқати — ёки a имони*. туфайли тирик қолади.”
Хабаққуқ фосиқларнинг жазо олишини эълон қилади
5 Бойлик+ 2:5* Бойлик — Қумрон қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда a Шароб*. алдамчидир. Бойлар такаббурдирлар, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймайдилар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишади, элларни қўл остига олишади. 6 Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар:
“Эй бировнинг бойлигини талаб, уюм қилганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар бировнинг нарсасини қайтармай, қарзларингизни+ 2:6* қарзларингиз — мажозий маънода ишлатилган бу сўз бошқалардан зўравонлик билан тортиб олинган нарсаларга ишора қилади. Зўравонлар худди бошқалардан қарз олавериб, ўзининг бошига кулфат келтирадиган одамларга ўхшайди. Мана шу зўравонлар, бир кун келиб, қилмишлари учун жазо оладилар. орттириб юрибсизлар. Бундай ҳол узоққа чўзилармиди?! 7 Қарзларингизни қистайдиганлар тўсатдан пайдо бўлади. Улар келиб, сизларни даҳшатга солишади. Шунда сизлар улар учун ўлжа бўласизлар. 8 Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юртлару шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар.
9 Эй ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз. 10 Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз. 11 Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади.
12 Эй қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой! 13 Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади. Бу Сарвари Оламнинг иши эмасми?!
14 Ҳа, сувлар тўлдиргандай денгизни,
Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизнинг улуғворлигини.
15 Эй қўшни халқларга шаробни зўрлаб ичирганлар, ҳолингизга вой! Яланғоч баданларини томоша қилайлик деб, уларга ғазабингиз шаробидан+ 2:15* ғазабингиз шароби — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради. Шароб ичавериб маст бўлиб қолган инсон баъзан Худонинг ғазаби остида қолган инсоннинг тимсоли эди (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29~га қаранг). Мазкур оятда Хабаққуқ бу тимсолни Бобилнинг бошқа халқларга бўлган ғазабини — уларни хўрлаганини ва юртларини вайрон қилганини ифодалаш учун ишлатган. Аммо шу бобнинг 16–оятида Хабаққуқ бу тимсол орқали Бобилни огоҳлантириб, Худо уларни жазолайдиган вақт келишини айтади. ичирдингиз. Уларни маст қилдингиз. 16 Бироқ сизлар обрў топмай ўзингиз шармандаликдан маст бўласизлар. Қани, ичинг! Яланғоч танангизни кўрсатинг! Ана, Эгамизнинг ўнг қўлидаги жазо косаси сизларга етиб келди! Обрўйингиз тўкилиб, шармандангиз чиқади. 17 Ҳа, Лубнонда қилган зўравонлигингиз+ 2:17* Лубнонда қилган зўравонлигингиз — Лубнон тоғлари ўзининг катта садр дарахтлари ва гўзал табиати билан машҳур эди (Қонунлар 3:25, Забур 103:16-17~га қаранг). Бобилликлар ўша дарахтларнинг кўпини кесиб ташлаган эдилар (Ишаё 14:3-8~га қаранг). ўз бошингизга етади. У ерда ёввойи ҳайвонларни қирдингиз, энди ҳайвонлар сизларни даҳшатга солади. Чунки сизлар юртлару шаҳарларни вайрон қилдингиз. Одамларнинг қонини тўкиб, уларни нобуд қилдингиз.
18 Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?! 19 Ҳолингизга вой, эй бир парча ёғочга «Уйғон!» деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга «Тур!» деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?!
20 Эгамиз эса Ўзининг муқаддас Маъбадидадир.
Унинг олдида бутун дунё сукут сақласин!”
33–БОБ
Хабаққуқ ибодат қилади, ваҳийда Худони илоҳий жангчи тимсолида кўради
1 Хабаққуқ пайғамбарнинг куйга солинган ибодати қуйидагича:
2 “Эй Эгам, мен Сенинг шуҳратинг ҳақида эшитдим. Қилган буюк ишларингдан ҳайратда қолдим. Эй Эгам, бизнинг давримизда ҳам шундай ишларингни қилгин. Одамлар Сенинг нималарга қодир эканлигингни билиб қўйишсин. Ғазабланганингда меҳр–шафқатни эсдан чиқармагин.
3 Худо келади Эдом юртидан+ 3:3* Эдом юрти — ибронийча матнда a Темон*, Эдом юртининг шимолий қисмидаги муҳим шаҳар. Бу ўринда Темон Эдомнинг шеърий номи сифатида ишлатилган (Ҳакамлар 5:4-5~га қаранг).,
Муқаддас Худо келади Порон қирларидан+ 3:3* Порон қирлари — Синай ярим оролининг шарқ томонидаги, Қизил денгизнинг Ақаба қўлтиғи бўйидаги ерлар. Оятдаги Эдом ва Порон номлари Яҳудо халқига ўз тарихини эслатади (Қонунлар 33:2~га қаранг). Худо уларнинг ота–боболарини Мисрдан Синай тоғига олиб бориб, ўша ерда — Порон қирлари яқинида уларга ўнта амрни берган эди. Шундан кейин Худо уларни Эдом юрти орқали шимол томонга, Канъон юртига бошлаб борди ва уларга ўша юртни босиб олишларига ёрдам берди. Бу юртни Худо Иброҳимга ва унинг наслига ваъда қилган эди. Муаллиф шу бобнинг 3-15–оятларида баён қилган ваҳий орқали Яҳудо халқига, Худо сизларнинг ота–боболарингизга ўтмишда қандай мадад берган бўлса, сизларга ҳам шундай қилади, дея далда беради..
Унинг улуғворлиги кўкни порлатар,
Ҳамду саноларига бутун дунё тўлар.
4 Улуғворлиги чақмоқдай чақнар,
Нур сочилар Унинг қўлидан —
Куч яширинган билагидан.
5 Унинг олдида юради ўлат,
Унинг кетидан эргашади офат.
6 Тўхтаганда ер силкинади,
Назар солганда халқларни титроқ босади.
У юрган кўҳна йўллар бўйидаги
Мангу тоғлар ўпирилиб тушади,
Абадий қирлар чўкиб паст бўлади.
7 Кушон халқининг қўрққанини мен кўряпман,
Мидиён+ 3:7* Кушон…Мидиён… — Синай ярим оролида яшаган икки халққа ишора қилинган бўлиши мумкин. Мусо даврида Исроил халқи Мисрдан чиққан пайтда атрофдаги халқлар қўрқувга тушган эдилар (Чиқиш 15:13-16, Ёшуа 2:8-11~га қаранг). Кушон ва Мидиён номлари ҳакамлар даврида яшаган иккита халқни ҳам билдириши мумкин. Худо улар орқали Исроил халқини гуноҳлари учун жазолаган, кейинчалик эса уларнинг ўзларини ҳам жазолаган эди (Ҳакамлар 3:8-11, 6:1-6, 7:9-25~га қаранг). Худо Бобил халқига нисбатан ҳам худди шу йўлни тутганди. Худо улар орқали Яҳудо халқини жазолаган, кейинчалик эса Бобилликларнинг ўзларини ҳам жазолаган эди. халқининг дағ–дағ қалтираганини кўряпман.
8 Эй Эгам, наҳотки ғазаблансанг дарёлардан?!
Наҳот Сенинг жаҳлинг чиқса ирмоқлардан?!
Ёки Сенинг қасдинг бормиди денгиздан?!+ 3:8* …дарёлар…денгиз… — Нил дарёси, Қизил денгиз ва Иордан дарёси назарда тутилган бўлса керак (мисол учун, Чиқиш 7:20-24, 14:1-31, Ёшуа 3:1-17~га қаранг).
Шунинг учун отларингни чоптирасанми,
Зафарли жанг араваларингга миниб оласанми?!
9 Сен ғилофдан чиқарасан камонингни,
Ўқларга тўлдирасан ўқдонингни.
Дарёлар билан ёрасан ер юзини.
10 Буни кўрганда тоғларни дард тутар,
Шиддатли оқим кўпириб оқар.
Денгиз тубидан нидо янграр,
Денгиз тўлқинлари кўкка интилар.
11 Сенинг ўқларинг учиб чақнайди,
Найзаларинг ялт этиб ёнади.
Бундан қуёшу ой ўз жойида қотиб туради+ 3:11* …қуёшу ой ўз жойида қотиб туради — Ёшуа 10:12-14~га қаранг..
12 Сен жаҳл устида босиб ўтарсан ер юзини,
Ғазабга миниб оёқ ости қиларсан халқларни.
13 Қутқариш учун келасан Ўз халқингни,
Ўз танлаганинг орқали озод қилиш учун уларни+ 3:13* …Ўз танлаганинг орқали озод қилиш учун уларни — ёки a …Ўз танлаганингни озод қилиш учун*. Бу ўринда a Ўз танлаганинг* деб таржима қилинган ибронийча сўз Эски Аҳдда кўпинча Худо томонидан танланган шоҳ ва қутқарувчига ишора қилади. Бобилни босиб олган Форс шоҳи Курушга нисбатан ҳам шу ибронийча сўз ишлатилган (Ишаё 45:1~га қаранг, яна Ишаё 41:2~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг)..
Фосиқ халқнинг йўлбошчисини урасан,
Бошдан–оёқ уни шилиб ташлайсан.
14 Ана, ғанимларимиз қуюн каби келяптилар,
Бизни ҳар ёққа тарқатиб юбормоқчи бўляптилар.
Ўз уясида ўлжасини ғажиган йиртқич ҳайвондай,
Осон овидан ўзида йўқ севиняптилар.
Сен эса уларнинг йўлбошчисини ўз ўқлари билан ҳалок қиласан.
15 Отларинг туёқлари денгизни+ 3:15* денгиз — Чиқиш 14:1-31~га қаранг. босиб эзади,
Баҳайбат сувларни бир жойга йиғиб қўяди.”
Хабаққуқ Худога бўлган ишончини эълон қилади
16 Мен буларни+ 3:16* булар — шу бобнинг 3-15–оятларида баён этилган ваҳийга ёки 1:5-11~даги хабарга ишора. эшитдим.
Шунда увушди менинг юрагим,
Титрай бошлади лабларим,
Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим.
Аммо мен сабр–тоқат қиламан,
Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман+ 3:16* Аммо мен…кутаман — ёки a Чунки мен жимгина кулфат кутишим керак, Юртимизни босиб оладиган халқнинг ҳужумини кутишим керак*..
17 Борди–ю, анжир дарахти гулламай қолса,
Узум токлари мева тугмаса,
Зайтун дарахтлари ҳосил бермаса,
Даладаги экинлар унмай қолса,
Қўраларда қўйлар қолмаса,
Оғилхоналар бўм–бўш бўлса,
18 Шунда ҳам Эгамдан шод бўларман,
Нажоткорим Худодан қувонарман.
19 Эгам Раббий менинг қудратимдир.
У оёқларимни кийик оёғидай қилади,
Чўққилар узра мени бехатар юргизади.
Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида.