ЭСТЕР

КИТОБИ

Кириш

Эстер китоби бизни яҳудийлар тарихининг айрим воқеалари билан таништиради. Китобдаги воқеалар яҳудийлар Форс шоҳлигида асирликда яшаган пайтда, Форс шоҳи Ахашвераш ҳукмронлиги даврида юз беради. Мазкур китобдаги воқеалар тафсирчи Эзра китоби қамраган даврга тегишлидир. Бу китобда Худо Ўз халқининг Халоскори эканини яққол кўришимиз мумкин.

Эстер тўғрисидаги воқеа Форс шоҳининг Шушан қалъасидаги қишки саройида бўлиб ўтади. Шоҳ Ахашвераш+ Шоҳ Ахашвераш — Ксеркс исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 486-465 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. маликани ҳайдаб юборади. Кейин Эстер исмли ёш яҳудий қизни танлаб, уни малика мартабасига кўтаради. Эстер етим бўлиб, амакиси Мардохайга ўз фарзандидай эди. Мардохай шоҳ саройида хизмат қиларди. У Эстерни: “Яҳудий эканингни ҳеч кимга айтма”, деб огоҳлантиради. Эстер Мардохайнинг айтганини қилади.

Шоҳнинг Хомон исмли энг катта лавозимдаги амалдори бўлади. У яҳудийлардан нафратланади. Хомон шоҳни алдаб, ҳамма яҳудийларни ўлдириш тўғрисида ижозат олади. Китобнинг давомида Эстер ўз ҳаётини хавф остига қўйгани ва халқини сақлаб қолгани ҳақида ҳикоя қилинади. Кейинчалик Мардохай ва Эстер ҳамма яҳудийларга мактуб ёзиб, Пурим байрамини нишонлаш тўғрисида кўрсатмалар берадилар. Яҳудийлар Пурим байрамини+ Пурим байрами — 9:24-28 оятларга ва 9:26~нинг биринчи изоҳига қаранг. ҳар йили нишонлайдиган бўлдилар, байрам давомида улар ҳаёти қандай қилиб сақлаб қолинганини хотирлайдилар.

Эстер китобида Худо тилга олинмайди, шунга қарамай, китобдаги ҳар бир воқеа ортида Худонинг буюклигини ва Ўз халқига бўлган чексиз иноятини кўришимиз мумкин.

1

1–БОБ

Ахашверашнинг зиёфати

1 Бу воқеа Ахашвераш+ 1:1* Ахашвераш — Ксеркс исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 486-465 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. даврида бўлиб ўтган эди. Ахашвераш Ҳиндистондан Ҳабашистонгача+ 1:1* Ҳабашистон — ибронийча матнда a Куш*. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. бир юз йигирма етти вилоят устидан ҳукмронлик қиларди.

2 Шоҳ Ахашвераш Шушандаги+ 1:2* Шушан — Элам вилоятининг пойтахти бўлиб, Бобилдан шарқда жойлашган эди. Шушан қалъаси Форс шоҳларининг қишки қароргоҳи эди. қалъада шоҳлик тахтига ўтиргандан кейин, 3 ҳукмронлигининг учинчи йилида+ 1:3* ҳукмронлигининг учинчи йили — тахминан милоддан олдинги 483 йил. барча вазирлари ва сарой аъёнлари, Форс ва Мидия шоҳликларининг бош лашкарбошилари ва зодагонлари, қўли остидаги вилоятларнинг ҳокимлари учун зиёфат берди. 4 Ахашвераш анча вақт — бир юз саксон кун давомида ўз шоҳлигининг беқиёс бойлигини, дабдабали ва ҳашаматли улуғворлигини кўрсатди. 5 Бу зиёфатдан кейин Ахашвераш Шушан қалъасининг каттаю кичигига шоҳ саройининг боғ ҳовлисида етти кун зиёфат берди. 6 Боғнинг мармар устунлари тепасидаги кумуш ҳалқаларга олий навли ва сафсар рангли зиғир иплардан тўқилган, арқонларга боғланган оқ ва кўк рангли зиғир пардалар осилганди. Арғувон ва оқ мармар, садаф ва қорамтир тошлар қопланган жойга олтин ва кумуш ўриндиқлар ўрнатилган эди. 7 Ичимликлар турли–туман олтин қадаҳларда тортилди. Шоҳона шароб ҳам, шоҳнинг бойлиги каби, жуда сероб бўлди. 8 Чунки шоҳ ўз хонадони бошқарувчиларига: “Ҳар кимга истаганича берилсин”, деб фармон этди. Шунинг учун ичимликлар, шоҳнинг фармонига кўра, меҳмонларнинг хоҳишига қараб берилди. 9 Малика Вашти ҳам шоҳ Ахашвераш саройида аёллар учун зиёфат бераётган эди.

Малика Вашти тождан маҳрум қилинади

10 Еттинчи куни шоҳ шароб ичиб вақти чоғ бўлиб, ўзининг Махумон, Бизта, Харбона, Бихта, Авағта, Затар, Каркас исмли еттита мулозимига+ 1:10* мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (шу бобнинг 12, 15–оятларида ҳам бор). Мулозим ҳукмдорнинг ёки саройдаги юқори лавозимдаги амалдорнинг фармонларини, топшириқларини бажарган ва уларнинг номидан иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ўриндаги ибронийча сўз бичилган эркакка нисбатан ҳам ишлатилган. Ҳукмдорнинг хонадонидаги аёллар билан кўп мулоқот қилиш зарурати бўлгани учун бу мулозимлар кўпинча бичиб қўйилар эди. шундай фармон берди: 11 “Малика Ваштига шоҳона тож кийдириб, ҳузуримга олиб келинглар, халққа ва аъёнларга унинг гўзаллигини кўрсатай.” Ҳақиқатан ҳам малика ғоят гўзал эди. 12 Лекин малика Вашти келмади, шоҳнинг мулозимлар орқали берган фармонини бажаришдан у бош тортди. Шоҳ бундан қаттиқ ғазабланди, маликадан ғоятда жаҳли чиқди. 13 Шоҳ ўз ишларини қонун–қоидани биладиганлар олдида қиларди. 14 Ўша пайтда шоҳнинг яқинлари Форс ва Мидия шоҳлигининг еттита беги — Каршана, Шатор, Адмата, Таршиш, Мирос, Марсано, Мамухон эди. Уларнинг жойи шоҳнинг ҳузурида бўлиб, шоҳликда энг юқори мавқени эгаллаган эдилар. Шоҳ қонун–қоидаларни яхши биладиган ўша донишмандлардан сўради:

15 — Шоҳ Ахашвераш малика Ваштига мулозимлар орқали фармон берган эди, у итоат этмади. Бу қилмиши учун қонунга биноан уни нима қилиш керак?

16 Шунда Мамухон шоҳ ва аъёнлар ҳузурида шундай жавоб берди:

— Малика Вашти ёлғиз шоҳимиз олдидагина эмас, балки шоҳ Ахашвераш ҳукмронлиги остидаги ҳамма вилоятларнинг беклари ва халқи олдида айбдордир. 17 Чунки маликанинг қилиғини ҳамма аёллар эшитишгач, улар: “Шоҳ Ахашвераш, малика Ваштини ҳузуримга олиб келинглар, деб фармон берган экан, малика бормабди”, деб гапириб юрадилар ва эрларини менсимай қўядилар. 18 Маликанинг қилиғи тўғрисида эшитган Форс ва Мидия шоҳлиги бегойимлари шоҳимизнинг ҳамма аъёнларига айни ўша гапни айтадилар. Ўртада киборлик, дилсиёҳлик пайдо бўлади. 19 Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин” деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин. 20 Шоҳлик қанчалик катта бўлмасин, шоҳимизнинг бу фармони шоҳлик бўйлаб тарқалганда, барча аёллар — бою камбағали эрларини ҳурмат қиладиган бўладилар.

21 Бу гап шоҳга ва аъёнларга маъқул бўлди. Шоҳ Мамухон айтганидай қилди. 22 У қўли остидаги ҳамма вилоятларга мактуб жўнатди. Мактуб ҳар бир вилоятнинг ўз ёзувида ва ҳар бир халқнинг ўз тилида битилган бўлиб, унда: “Ҳар бир эркак ўз оиласида хўжайин бўлсин ва унинг гапи гап бўлсин”, деб ёзилган эди.

2

2–БОБ

Эстер малика бўлади

1 Ахашвераш+ 2:1* Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. ғазабидан тушгандан кейин, Вашти ва унинг қилмиши, Ваштининг устидан чиқарилган ҳукм эсига тушиб қолди. 2 Шоҳнинг аъёнлари айтдилар: “Шоҳимиз учун ёш, чиройли қизлар қидирилсин. 3 Бунинг учун шоҳимиз қўли остидаги вилоятларда назоратчилар тайин қилинсин, улар чиройли барно қизларни шоҳимизнинг хизматкори, ҳарам оғаси Хегай назорати остида Шушан қалъасидаги ҳарамга тўпласинлар, қизларга пардоз берсинлар. 4 Шоҳимизга ёққан қиз Ваштининг ўрнига малика бўлсин.” Бу гап шоҳга маъқул келди ва у айтилганларни қилди.

5 Шушан қалъасида бир яҳудий яшарди. Унинг исми Ёвир ўғли Мардохай бўлиб, Бенямин қабиласидан эди. Ёвир Шимах ва Киш+ 2:5* Киш — шоҳ Шоулнинг отаси (1~Шоҳлар 9:1-2~га қаранг). наслига бориб тақаларди. 6 Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни+ 2:6* Ёҳайихин — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти a Ёхониё*. асир қилиб олиб келганда+ 2:6* …асир қилиб олиб келганда… — милоддан олдинги 598 йил (4~Шоҳлар 24:8-16~га қаранг)., Мардохай ҳам Қуддусдан келтирилган эди. 7 Ота–онасидан етим қолган Ҳадассани Мардохай асраб олиб тарбия қилди. Ҳадасса Мардохайнинг жияни эди. Унинг бошқа исми Эстер бўлиб, келишган, гўзал қиз эди.

8 Шоҳнинг амру фармони эълон қилингач, Шушан қалъасига кўп қизларни тўплаб, Хегай назоратига топширилди. Эстер ҳам шоҳ саройига келтирилиб, ҳарам оғаси Хегай назоратига топширилди.

9 Хегайга Эстер ёқди, Хегай унга илтифот кўрсатди. Хегай дарров: “Бу қизга пардоз бериб, парваришланглар, унга улушини бериб туринглар, саройдан еттита канизак танлаб олиниб, унга чўри қилиб берилсин”, деб буюрди. У шоҳ ҳарамининг энг яхши бўлмасига қизни ва унинг канизларини жойлаштирди. 10 Лекин Эстер ўз халқи, уруғ–аймоғи тўғрисида ҳеч нарса айтмади. Чунки Мардохай унга бу тўғрида оғиз очмаслигини буюрган эди.

11 Мардохай ҳар куни Эстернинг соғлигидан хабар олгани, унга қандай муомала қилишяпти экан, деб билгани ҳарам ҳовлиси атрофида юрарди. 12 Ҳар бир ёш қизга, Ахашвераш ҳузурига кириш учун навбати келганда, ўн икки ой давомида пардоз бериларди. Аёллар учун чиқарилган қоида шунақа эди. Олти ой мирра мойи+ 2:12* мирра мойи — маълум бир дарахтлар елимидан тайёрланган хушбўй мой. билан, олти ой хушбўй нарсалар ва упа–эликлар билан пардоз қилардилар. 13 Шундан кейин қиз шоҳ ҳузурига кирарди: қиз саройга кираётганда, ҳарамдан нима талаб қилса, ҳаммаси бериларди.

14 Кечқурун шоҳ ҳузурига кирган қиз, эртасига эрталаб шоҳнинг мулозими+ 2:14* мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (шу бобнинг 15–оятида ҳам бор). 1:10 изоҳига қаранг., канизаклар+ 2:14* канизаклар — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: канизаклар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган. соқчиси Шашагаз назорати остидаги бошқа ҳарамга+ 2:14* …бошқа ҳарамга… — ёки a …ҳарамнинг бошқа бўлмасига…*. қайтарди. Фақат шоҳга хуш ёққан, шоҳ номини айтиб чақирган қиз қайтадан унинг ҳузурига кирарди.

15 Мардохайнинг асрандиси, унинг амакиси Абуҳайилнинг қизи Эстер шоҳ ҳузурига кирадиган пайт ҳам келди. Эстер шоҳнинг мулозими, ҳарам оғаси Хегай нима таклиф қилган бўлса, шуни олди ва бошқа ҳеч нарса сўрамади. Эстерни кўрганларнинг кўзларида қувонч порлади.

16 Шундай қилиб, Ахашвераш ҳукмронлигининг еттинчи йили+ 2:16* …Ахашвераш ҳукмронлигининг еттинчи йили… — тахминан милоддан олдинги 478 йил (1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг). ўнинчи ойи — Табат ойида+ 2:16* Табат ойи — иброний календарининг ўнинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади., Эстер шоҳ Ахашвераш саройига келтирилди. 17 Шоҳ Эстерни ҳамма қизлардан ортиқ севиб қолди. Эстер шоҳнинг мурувватига ва илтифотига барча қизлардан кўпроқ сазовор бўлди: Ахашвераш маликалик тожини Эстернинг бошига кийгизиб, уни Ваштининг ўрнига малика қилди. 18 Сўнгра шоҳ ҳамма аъёнлари ва хизматкорлари учун Эстер шарафига зиёфат берди, ҳамма вилоятларда байрам эълон қилди. Олийҳимматлик билан ҳадялар улашди.

Мардохай шоҳнинг ҳаётини сақлаб қолади

19 Барно қизлар кейинги сафар ҳарамга тўпланишганда, Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётган эди+ 2:19* …Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётган эди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a …Мардохай шоҳнинг дарвозасида ўтирган эди* (шу бобнинг 21–оятида ҳам бор). Мазкур гапнинг ибронийча варианти шундан далолат берадики, Мардохай саройда маъмурий вазифада бўлган. Мардохай шоҳ хизматига Эстер саройга олиб келингандан олдин кирган бўлиши мумкин.. 20 Эстер Мардохайнинг буйруғига итоат этиб, уруғ–аймоғи ва халқи тўғрисида ҳали гапирмаган эди. Эстер Мардохайнинг тарбиясида бўлган пайтда унга қандай итоат қилган бўлса, ҳозир ҳам шундай итоат этарди.

21 Ўша кунларда — Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар. 22 Мардохай бу фитнани билиб қолиб, малика Эстерни огоҳлантирди. Эстер эса фитна тўғрисидаги хабарни Мардохай номидан шоҳга етказди.

23 Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди+ 2:23* …иккала хизматкор дорга осилди — ёки a …иккала хизматкорни ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходага қоқишди*.. Бу воқеа шоҳнинг “Кундалик хотиралар китоби”га ёзиб қўйилди.

3

3–БОБ

Хомон яҳудийларга қарши чиқади

1 Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш+ 3:1* шоҳ Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. Ўгах+ 3:1* Ўгах — Омолек халқининг шоҳи бўлиб, Омолеклар азалдан Исроил халқининг душмани эдилар (Чиқиш 17:8-16, Қонунлар 25:17-19, 1~Шоҳлар 15:1-33~га қаранг). наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонни кўкларга кўтариб, юксак мартабага тайинлади. Бошқа ҳамма аъёнлар устидан Хомонни нозир этиб тайинлади. 2 Шоҳнинг саройдаги+ 3:2* саройдаги — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a шоҳнинг дарвозасидаги* (шу бобнинг 3–оятида ҳам бор). бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мардохай эса на эгиларди, на таъзим қиларди. 3 Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мардохайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар.

4 Улар Мардохайга бу гапни ҳар куни айтсалар ҳам, Мардохай уларнинг гапига қулоқ солмасди. Аъёнлар, Мардохайнинг бу қилиғига Хомон тоқат қила олармикан, деб уни бу аҳволдан хабардор қилдилар. Чунки Мардохай уларга: “Мен яҳудийман”, деб айтган эди.

5 Хомон Мардохайнинг тиз чўкиб таъзим қилмаётганини кўрганда, ғазабдан тутақарди. 6 Хомон биргина Мардохайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мардохайнинг қайси халқдан эканини билгани учун Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги Мардохайнинг халқини — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди.

7 Ахашвераш ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили+ 3:7* Ахашвераш ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили… — тахминан милоддан олдинги 472 йил (1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг). биринчи ойи — Нисон ойида+ 3:7* Нисон ойи — иброний календарининг биринчи ойи (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади. бу фитна амалга ошириладиган кун ва ой учун Хомон олдида пур+ 3:7* пур — аккад–бобил тилидаги сўз бўлиб, қуръа деган маънони билдиради. — қуръа ташланди. Қуръа ўн иккинчи ойнинг — Адар ойининг+ 3:7* Адар ойи — иброний календарининг ўн иккинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади. ўн учинчи кунига+ 3:7* …ойининг ўн учинчи куни… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда a ойининг ўн учинчи куни* деган жумла йўқ. Аммо ибронийча матндаги шу бобнинг 13–оятида кўрсатилган. тушди.

8 Шундан кейин Хомон шоҳ Ахашверашга айтди:

— Шоҳлигингиз вилоятларидаги бошқа халқларнинг орасига сочилиб–тарқалиб кетган бир халқ бор. Уларнинг қонунлари ҳамма халқлар қонунидан фарқ қилади. Шоҳимиз қонунларига улар бўйсунмайдилар. Уларга сабр–тоқат қилиш шоҳимизнинг манфаатларига зиддир. 9 Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант+ 3:9* ўн минг талант — тахминан 340 тоннага тўғри келади. кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар.

10 Шундан кейин шоҳ бармоғидаги муҳр узугини ечиб, фармонини тасдиқлаш учун яҳудийлар душмани Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомонга берди.

11 — Бу пуллар ўзингда қолсин, халқни ҳам сенга бердим, — деди шоҳ Хомонга. — Анави халққа нимани маъқул кўрсанг, шуни қил.

12 Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди+ 3:12* …шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди — хатни муҳрлаш учун сурғучдан фойдаланилган. Юмшоқ сурғуч устига шоҳнинг узуги босилиб, хат муҳрланган. Муҳр хатнинг расмий эканини кўрсатган..

13 Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қириб ташлансин, мол–мулки талон–тарож қилинсин, 14 ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди.

15 Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди.

4

4–БОБ

Мардохай Эстердан ёрдам сўрайди

1 Мардохай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди+ 4:1* …кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Кийимларни йиртиш, қанорга ўраниб олиш ва устига кул сочиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди. 2 Ўша ҳолатда сарой дарвозасига борди, лекин қанор кийиб сарой дарвозасидан ичкарига кириш мумкин эмасди. 3 Шунингдек, ҳар бир вилоятда — шоҳнинг амру фармони етиб борган жойларда яҳудийлар чуқур қайғуга ботдилар, рўза тутиб, йиғлаб нола қилдилар. Кўпчилик қанорга ўраниб ва кулга беланиб ётди. 4 Эстернинг канизлари ва хизматкорлари келиб, бу ҳақда хабар беришганда, малика қаттиқ ташвишга тушди. “Мардохай устидаги қанорни ечиб, мана бу кийимларни кийиб олсин”, деб малика кийим бериб юборган эди, Мардохай олмади. 5 Эстернинг хизматига шоҳ тайинлаган Хатах исмли мулозим+ 4:5* мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (1:10 изоҳига қаранг). бор эди. Эстер Хатахни чақириб, унга: “Бу нимаси, Мардохай нимага бундай қиляпти экан, билиб кел–чи”, деб буюрди. 6 Хатах шоҳ саройи дарвозаси олдидаги шаҳар майдонига — Мардохайнинг ёнига кетди.

7 Мардохай ўзининг бошига тушган ҳамма кулфатни, Хомон яҳудийларга қирғин келтириш учун шоҳ хазинасига қанча миқдорда кумуш беришга ваъда қилганини Хатахга айтиб берди. 8 Кейин Мардохай Хатахга яҳудийларни қириш тўғрисида Шушанда эълон қилинган фармондан бир нусхасини бериб: “Эстерга буни кўрсат, у ҳамма нарсани тушуниб олсин”, деди. “Эстер шоҳ ҳузурига кириб, ўз халқига раҳм этишини илтижо қилиб сўрасин”, деб тайинлади.

9 Хатах қайтиб келиб, Мардохайнинг гапларини Эстерга айтиб берди. 10 Эстер “Мардохайга ушбу гапларни етказ”, деб Хатахни яна жўнатди: 11 “Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ.”

12 Эстернинг бу гапларини Мардохайга айтишгач, 13 у Эстерга шу жавобни етказишни сўради: “Саройда яшаганим учун яҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан, деб ўйламагин. 14 Агар шу дамларда сен сукут сақласанг, яҳудийларга бошқа жойдан нажот келади, улар озод бўладилар. Сен ва отанг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билсин, балки шунақа кунлар учун сен маликалик мартабасига эришгандирсан.”

15 Эстер ҳам Мардохайга қуйидагича жавоб жўнатди: 16 “Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.”

17 Мардохай кетди ва Эстер нима буюрган бўлса, ҳаммасини қилди.

5

5–БОБ

Эстер тилагини шоҳга аён қилади

1 Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб, 2 ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрди–ю, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди.

3 Шоҳ ундан:

— Сенга нима керак, малика Эстер? — деб сўради. — Тилагинг нима? Ҳатто ярим шоҳликни сўрасанг ҳам берилади.

4 — Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бугун Хомон билан бирга меникига зиёфатга келсалар, — деди малика. — Мен шоҳимиз учун зиёфат тайёрлагандим.

5 Шоҳ:

— Зудлик билан бориб Хомонни топиб келинглар! — деб буюрди. — Эстернинг истагини бажо қилайлик.

Шундай қилиб, шоҳ Хомон билан бирга Эстер тайёрлаган зиёфатга борди. 6 Шоҳ майдан ичар экан:

— Айт, нима истайсан? Нима истасанг берилади, — деди Эстерга. — Қандай тилагинг бор? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, хоҳишинг қондирилади.

Эстер шундай жавоб берди:

7 — Менинг истагим ва илтимосим шуки, 8 агар шоҳимиз мендан мамнун бўлсалар, шоҳимиз менинг тилагимни ва истагимни қондиришни маъқул кўрсалар, эртага мен тайёрлайдиган зиёфатга яна Хомон билан бирга келсинлар. Ўшанда шоҳимизнинг саволига жавоб бераман.

Хомон ғазабланади

9 Хомон ўша куни зиёфатдан хурсанд, кайфияти чоғ бўлиб чиқди. У шоҳ саройи дарвозаси олдида Мардохайни кўрди. Мардохай Хомоннинг ҳурмати учун ўрнидан турмади ҳам, таъзим ҳам қилмади. Хомон эса ғазабдан тутақиб кетди. 10 Бироқ у ўзини босди. Уйига келиб, дўстларини ва хотини Зарешни чақиртирди. 11 Хомон уларга ўзининг чексиз бойлиги ва кўпдан–кўп ўғиллари тўғрисида гапирди, шунингдек, шоҳ уни аъёнлар ва хизматкорлар устидан юксак мартабага кўтаргани ҳақида мақтанди.

12 Кейин у яна айтди:

— Малика Эстер зиёфат тайёрлаган экан, шоҳ билан мендан бошқа ҳеч кимни таклиф қилмабди. Эртага ҳам мен шоҳ билан бирга уникига зиёфатга чақирилганман. 13 Лекин сарой дарвозасида турган яҳудий Мардохайни кўрганимда, буларнинг мен учун ҳеч бир қиммати қолмайди.

14 Шунда хотини Зареш ва ҳамма дўстлари Хомонга маслаҳат беришди:

— Дор тайёрлашсин, баландлиги эллик тирсак+ 5:14* эллик тирсак — тахминан 23 метрга тўғри келади. бўлсин. Эрталаб шоҳдан илтимос қил, Мардохайни ўша дорга осишсин+ 5:14* Дор тайёрлашсин…Мардохайни ўша дорга осишсин — ёки a Ходани тик ўрнатишсин…Мардохайни ўлдириб, жасадини ўша ходанинг учига қоқишсин*.. Кейин хурсанд бўлиб, шоҳ билан бирга зиёфатга бораверасан.

Бу гап Хомонга маъқул тушди. У дорни+ 5:14* дор — ёки a хода*. тайёрлатиб қўйди.

6

6–БОБ

Мардохайга ҳурмат кўрсатилади

1 Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ:

— “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди. 2 Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг+ 6:2* шоҳ Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мардохай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди.

3 Шунда шоҳ:

— Бу хизмати учун Мардохай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради.

— У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари.

4 — Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида+ 6:4* …дорга уни остириш тўғрисида… — ёки a …ходанинг учига уни қоқтириш тўғрисида…*. шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди. 5 Шоҳнинг аъёнлари:

— Ҳовлида Хомон турибди, — деб жавоб беришди.

— Бу ёққа кирсин! — деб буюрди шоҳ.

6 Хомон киргач, шоҳ ундан сўради:

— Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одамга қандай ҳурмат кўрсатса бўлади?

Хомон ўз кўнглида: “Шоҳ мендан бошқа кимга ҳам иззат–ҳурмат кўрсатишни истарди”, деб ўйлади 7 ва шоҳга айтди:

— Шоҳимиз ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган одам учун 8 ўзлари кийган шоҳона либосларни, шоҳимиз минган, усти шоҳона зеб–зийнатлар+ 6:8* …шоҳона зеб–зийнатлар… — тож шаклида ясалган отларнинг махсус безаги бўлиши мумкин. билан безатилган отни олиб келишсин. 9 Шоҳнинг энг яқин бекларидан бири қўлига либосларни ва отни беришсин. Шоҳ ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган ўша одам кийинтирилгандан кейин, отга миндирилсин–да, шаҳар майдонига олиб чиқилсин. Унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солинсин.

10 Шоҳ Хомонга буюрди:

— Ҳозироқ, ўзинг айтганингдай, либосларни ва отни олгин–да, сарой дарвозасида турган яҳудий Мардохайга шундай қил. Айтганларингдан бирортаси ҳам қолиб кетмасин.

11 Хомон либосларни ва отни олиб, Мардохайни кийинтирди. Сўнг уни отга миндириб, шаҳар майдонига олиб чиқди ва унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солди.

12 Мардохай сарой дарвозасига қайтиб келди. Хомон эса шарманда бўлганидан юзини беркитиб жадал уйига йўл олди.

13 Хомон хотини Зарешга ва барча дўстларига юз берган воқеани айтиб берди. Дўстлари ва хотини Зареш шундай дейишди:

— Мардохай туфайли сен пастга кетдинг. Агар у яҳудийлардан бўлса, унга бас кела олмайсан. Аксинча, барбод бўласан.

14 Улар гаплашиб турганларида, шоҳнинг мулозимлари+ 6:14* мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (1:10 изоҳига қаранг). келиб, Хомонни Эстер тайёрлаган зиёфатга апил–тапил олиб кетдилар.

7

7–БОБ

Хомон дорга осилади

1 Шоҳ ва Хомон малика Эстер билан еб–ичиш учун уникига келишди. 2 Улар иккинчи куни ҳам шаробхўрлик қилишаётганда, шоҳ Эстерга яна айтди:

— Қандай истагинг бор, малика Эстер? Истагинг қондирилади. Қандай илтимосинг бор, маликам? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, берилади.

3 Шундан кейин малика Эстер гапирди:

— Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! 4 Мен ва менинг халқим ер юзидан йўқ қилиниш учун, ўлдирилиш ва қирилиш учун сотилганмиз+ 7:4* Мен ва менинг халқим…сотилганмиз — Хомон шоҳга ваъда қилган пулга ишора (3:9~га қаранг).. Агар биз қул ва чўри қилиб сотилганимизда эди, овозимни чиқармасдим. Ўша душманнинг қилмиши учун шоҳимизни безовта қилиш арзимас иш бўларди.

5 Шоҳ Ахашвераш+ 7:5* Шоҳ Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. малика Эстердан:

— Ким у? Қани ўша одам? Ким шундай қилишга журъат этди? — дея сўради.

6 — Зараркунанда, ғаним, ёвуз Хомон! — деди Эстер.

Шу заҳоти Хомон шоҳ билан малика қаршисида ваҳимага тушди. 7 Шоҳ ғазаб билан дастурхондан турди–ю, сарой боғига қараб кетди. Хомон эса малика Эстердан “Жонимни қутқаргин”, деб ёлвориш учун қолди, чунки шоҳдан ўзига нисбатан ёвуз қисмат тайин этилганини у билиб турарди.

8 Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю:

— Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар+ 7:8* …Хомоннинг юзини ёпдилар — бу ҳаракат унинг ўлимга ҳукм қилинганини билдирган..

9 Шоҳнинг мулозимларидан+ 7:9* мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (1:10 изоҳига қаранг). бири Харбона айтиб қолди:

— Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли+ 7:9* эллик тирсак — тахминан 23 метрга тўғри келади. дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган.

— Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар!+ 7:9* …дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи…Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — ёки a …ходани тик ўрнатиб қўйган. У Мардохайни ўлдириб, жасадини бу ходанинг учига қоқмоқчи…Ўша ходага Хомоннинг ўзини қоқинглар!* — деб фармон берди шоҳ.

10 Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар+ 7:10* …дорга Хомоннинг ўзини осдилар — ёки a …ходанинг учига Хомоннинг ўзини қоқдилар*.. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди.

8

8–БОБ

Шоҳ яҳудийларни ҳимоя қилади

1 Ўша куни шоҳ Ахашвераш+ 8:1* шоҳ Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. яҳудийлар душмани Хомоннинг мол–мулкини малика Эстерга инъом қилди. Мардохай шоҳ ҳузурига кириб чиқадиган бўлди. Чунки малика Мардохайнинг ўзига қариндош эканини айтган эди.

2 Шоҳ Хомондан қайтариб олган муҳр узугини бармоғидан чиқариб Мардохайга берди. Эстер эса Мардохайни Хомоннинг мол–мулки устидан бошқарувчи қилиб тайинлади.

3 Эстер шоҳ билан яна гаплашди. Шоҳнинг оёғига йиқилиб: “Ўгах+ 8:3* Ўгах — 3:1~нинг иккинчи изоҳига қаранг. наслидан бўлган Хомоннинг яҳудийларга қарши ўйлаган хусуматини ва режасини даф қилинг”, деб йиғлаб ёлворди. 4 Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини Эстер томон узатган эди, Эстер ўрнидан туриб, шоҳнинг қаршисига келди 5 ва айтди:

— Агар шоҳимиз маъқул кўриб, мендан мамнун бўлсалар, бу ишни ўринли деб билсалар, ўзларига ёққан бўлсам, Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомоннинг шоҳлик ҳудудидаги ҳамма яҳудийларни қириб ташлаш тўғрисида қасддан ёзган мактубини бекор қилиш учун бошқа мактуб ёзилсин. 6 Ахир, халқимнинг бошига тушадиган кулфатни томоша қилиб чидаб тура оламанми?! Қабиладошларим ўлдирилаётганда, гувоҳ бўлиб тура оламанми?!

7 Шунда шоҳ Ахашвераш малика Эстерга ва яҳудий Мардохайга айтди:

— Хомоннинг мол–мулкини Эстерга бердим. Хомон эса яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлгани учун уни дорга остирдим+ 8:7* …уни дорга остирдим — ёки a …уни ўлдириб, ходанинг учига қоқтирдим*.. 8 Энди шоҳ номидан яҳудийлар тўғрисидаги мактубни ўзларингизга маъқул келадиган тарзда ёзиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланглар. Шоҳ номидан ёзилиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланган мактубни ҳеч ким ўзгартириши мумкин эмас.

9 Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг+ 8:9* Шавон ойи — иброний календарининг учинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан майнинг ўртасидан бошланади. йигирма учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Ҳиндистондан Ҳабашистонгача+ 8:9* Ҳабашистон — ибронийча матнда a Куш* (1:1~нинг иккинчи изоҳига қаранг). бўлган бир юз йигирма етти вилоятдаги яҳудийларга, ноибларга, ҳокимларга, вилоятларнинг бекларига худди Мардохай буюрганидай мактуб ёзилди. Мактуб ҳар бир вилоят халқининг ёзуви ва тилида, яҳудийларга ҳам ўзларининг ёзувида ва тилида ёзилди. 10 Мардохай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди.

11 Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, яҳудийларга ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қириб ташлашга ижозат берди. 12 Бунинг учун шоҳ Ахашверашнинг қўли остидаги ҳамма юртларда бир кун — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг+ 8:12* Адар ойи — 3:7~нинг тўртинчи изоҳига қаранг. ўн учинчи куни+ 8:12* …Адар ойининг ўн учинчи куни… — 3:13~га қаранг. белгиланди. 13 Ушбу фармон матни ҳар бир вилоятга, барча халқларга қонун ўрнида эълон қилинди. Шундай қилиб, яҳудийлар ўша куни ўз душманларидан қасос олишга тайёр туришлари керак эди.

14 Чопарлар шоҳнинг учқур отларига миндилар–у, унинг фармонига кўра, тўрт томонга елиб кетдилар.

Шушандаги қалъада ҳам фармон эълон қилинди. 15 Мардохай кўк ва оқ рангли шоҳона либосларга бурканиб, катта олтин тожни кийиб, сафсар рангли зиғир ридога ўраниб, шоҳ ҳузуридан чиқди. Шушанда хурсандчилик, шоду хуррамлик ҳукм сурарди. 16 Бундан яҳудийларнинг қалби умидга тўлди, шоду хуррам, вақти чоғ бўлди, улар учун шарафли кунлар бошланган эди. 17 Ҳамма вилоятларда, ҳар бир шаҳарда, шоҳнинг амру фармони етиб борган ҳар қандай жойда яҳудийлар шоду хуррам бўлиб, ўйнаб–кулдилар, зиёфатлар уюштирдилар, байрам қилдилар. Шоҳликдаги кўп халқлар яҳудий бўлди, чунки ҳаммани яҳудийлардан қўрқув ҳисси қамраб олган эди.

9

9–БОБ

Яҳудийларнинг зафари

1 Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг+ 9:1* Адар ойи — 3:7~нинг тўртинчи изоҳига қаранг. ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар. 2 Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга+ 9:2* шоҳ Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда+ 9:2* …ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда… — ёки a …ҳар бир шаҳардаги ўзлари яшайдиган даҳада…*. бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди.

3 Вилоятлардаги ҳамма беклар, ноиблар, ҳокимлар ва шоҳнинг аъёнлари Мардохайдан қўрққанлари учун яҳудийларни қўллаб–қувватладилар. 4 Мардохай саройнинг юксак мартабали одами бўлиб, у тобора кучайиб борар, унинг шуҳрати бутун вилоятларга ёйиларди.

5 Яҳудийлар жамики душманларини қиличдан ўтказиб, ўлдириб, қириб ташладилар. Ғанимларига нисбатан истаганини қилдилар. 6 Жумладан, яҳудийлар Шушан қалъасида беш юз кишини қириб ташладилар. 7 Яна яҳудийлар ўзларининг душмани Хамадото ўғли Хомоннинг ўнала ўғлини — Паршандата, Далфон, Аспата, Пўрата, Одалиё, Оридато, Пармашто, Орисай, Оридай ва Вайзотони ўлдирдилар. Аммо мол–мулкига қўл теккизмадилар.

11 Ўша куни Шушан қалъасида ўлдирилганларнинг ҳисобини шоҳга маълум қилдилар. 12 Шоҳ эса малика Эстерга айтди:

— Яҳудийлар Шушан қалъасида Хомоннинг ўнала ўғлини ва яна беш юз кишини қириб, йўқ қилдилар. Ким билсин, бошқа вилоятларимда улар нима қилдилар экан? Истагинг нима? Айт, қондирайин. Яна қандай тилагинг бор? Бажо қилайин.

13 — Агар шоҳимизга маъқул бўлса, Шушандаги яҳудийлар эртага ҳам бугунги фармонингизни ижро этсинлар, — деди Эстер. — Хомоннинг ўнала ўғлининг жасадлари ҳам дорга осилсин+ 9:13* …дорга осилсин — ёки a …ходанинг учига қоқилсин* (шу бобнинг 14, 25–оятларида ҳам бор)..

14 Шоҳ ушбу истакни бажаришни буюрди. Шушанда фармон чиқарилди. Хомоннинг ўнала ўғлининг жасади ҳам дорга осилди. 15 Адар ойининг ўн тўртинчи куни Шушандаги яҳудийлар яна тўпланиб, қалъада душманлардан уч юзтасини ўлдирдилар. Лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.

16 Шоҳликнинг турли вилоятларида яшайдиган бошқа яҳудийлар ҳам жонини сақлаш ва душманларидан қутулиш учун бир жойга тўпландилар. Душманларидан етмиш беш минг кишини ўлдирдилар, лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар. 17 Буларнинг ҳаммаси Адар ойининг ўн учинчи куни юз берди. Яҳудийлар ўн тўртинчи куни тинчиб, бу кунни байрам қилдилар.

18 Шушандаги яҳудийлар ҳам ўзларини қутқариш учун ўн учинчи ва ўн тўртинчи кунлари йиғилдилар. Ўн бешинчи куни эса тинчиб, бу кунни байрам қилдилар. 19 Шунинг учун қишлоқлардаги аҳоли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар.

Пурим байрами

20 Мардохай бу воқеаларни ёзиб қўйди. Сўнгра шоҳ Ахашвераш қўли остидаги узоқ–яқиндаги ҳамма юртларда яшаётган яҳудийларга мактублар юборди. 21 Мактубда ҳар йили Адар ойининг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларини нишонлаш лозимлиги таъкидланган эди. 22 Чунки бу кунлар яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой ғам — хурсандчиликка, мотам байрамга айланган ойдир. Мардохай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди.

23 Шундай қилиб, яҳудийлар Мардохайнинг буйруғини қабул қилдилар ва бу байрамларини ҳар йил нишонлашни давом эттиравердилар. 24 Дарвоқе, бутун яҳудийларнинг душмани Ўгах+ 9:24* Ўгах — 3:1~нинг иккинчи изоҳига қаранг. наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомон фитна қўзғаб яҳудийларни эзиб, йўқ қилиш учун пур+ 9:24* пур — аккад–бобил тилидаги сўз бўлиб, қуръа деган маънони билдиради. — қуръа ташлаганди. 25 Лекин Эстер шоҳнинг ҳузурига кирганда+ 9:25* …Эстер шоҳнинг ҳузурига кирганда… — 5:1-8, 7:1-10, 8:3-4~га қаранг., шоҳ яна бошқа бир мактуб орқали фармон берганди+ 9:25* …шоҳ яна бошқа бир мактуб орқали фармон берганди — 8:5-14~га қаранг.. Шундай қилиб, Хомон яҳудийларга қарши ёвуз режа ўйлаб қўйганди, лекин режаси ўзининг бошига етди. Хомон ва унинг ўғиллари дорга осилди.

26 Шунинг учун бу байрамга Пурим+ 9:26* Пурим — яҳудийларнинг бу байрами ҳар йили Адар ойининг 14-15–кунлари нишонланган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади. деб ном берилганди. Бу ном “пур” сўзидан олинган. Шундай қилиб, яҳудийлар Мардохайнинг мактубида+ 9:26* Мардохайнинг мактуби — шу бобнинг 20-22–оятларига қаранг. ёзилганлардан, кўрган–кечирганларидан ва бошларига тушган кўргиликлардан кейин, 27 ўзлари, болалари ва барча қабиладошлари ўша икки кунни белгиланган вақтда, ёзилганидай, ҳар йили доимий равишда байрам қилишга қарор қилгандилар. 28 “Бу кунлар авлодлар оша ҳамма оилада, вилоятларда, ҳар бир шаҳарда унутилмасдан, байрам қилинсин, Пурим кунларини яҳудийлар ўтказиб юбормасин, бу кунлар авлодлар оша давом этиб хотирлансин”, деб қарор чиқардилар.

29 Абуҳайил қизи малика Эстер, яҳудий Мардохай билан бирга, ўз ҳуқуқи бўйича, Пурим тўғрисидаги ўша мактубни+ 9:29* ўша мактуб — шу бобнинг 20-22–оятларига қаранг. ёзиб, тасдиқлаганди. 30 Мардохай Ахашверашнинг ҳукмронлиги остидаги юз йигирма еттита вилоятда яшайдиган ҳамма яҳудийларга тинчлик–омонлик тиланган ўша мактубларни юборди. 31 Мактубда малика Эстер билан Мардохай буюрганларидай, Пурим кунларини белгиланган санада нишонлашга қатъий риоя қилишлари айтилган эди. Яҳудийларнинг ўзлари ва болалари рўза тутишга ва мотам одатларига амал қилганлари сингари, бу байрамга ҳам риоя қилишлари кераклиги таъкидланган эди. 32 Шундай қилиб, Пуримга оид қоидалар, Эстернинг буйруғига кўра, тасдиқланди ва китобга ёзиб қўйилди.

10

10–БОБ

Ахашвераш ва Мардохай шаънига мақтов

1 Шоҳ Ахашвераш+ 10:1* Шоҳ Ахашвераш — 1:1~нинг биринчи изоҳига қаранг. ўз шоҳлигининг бу четидан тортиб, оролларгача бўлган жойларда ўлпон йиғарди. 2 Унинг куч–қудрати, фаолияти ва Мардохайни ҳар жиҳатдан қандай юксалтиргани Форс ҳамда Мидия шоҳларининг “Кундалик хотиралар китоби”да ёзилган. 3 Яҳудий Мардохай, ҳуқуқи бўйича, шоҳ Ахашверашдан кейин турарди. У яҳудий қабиладошлари орасида улуғликка эришди, биродарлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Чунки у ўз халқи манфаати учун, ҳамма қабиладошларининг тинчлиги учун курашарди.