ПАВЛУСНИНГ

КОЛОСАЛИКЛАРГА

МАКТУБИ

Кириш

Мазкур мактуб муаллифи ҳаворий Павлусдир. Павлус бу мактубини қамоқда бўлган пайтда+ …қамоқда бўлган пайтда… — 4:10 оятга ва 1:7 изоҳига қаранг. Колоса шаҳридаги имонлилар жамоатига ёзган. Бу шаҳар ҳозирги Туркия ҳудудида, Эфес шаҳрининг шарқида жойлашган эди. Колосадаги имонлилар жамоатига Павлус эмас, балки Эпафрас исмли масиҳий етакчи асос солган эди. Мактубда Павлус Эпафраснинг исмини бир неча марта тилга олган. Мактуб ёзилган пайтда Эпафрас Павлус билан бирга эди.

Ушбу мактубда асосий урғу Исо Масиҳга берилган. Павлус Масиҳнинг шахсияти ва У берган нажотнинг тўлиқлиги ҳақида сўз юритади, инсоний фалсафанинг пучлигини кўрсатади. Муаллиф Масиҳни улуғлайди, Уни турли тарзда: кўринмас Худонинг сурати, дунё яратилмасдан олдин мавжуд бўлган ва бутун борлиқни асраб турган Зот, жамоатнинг Боши, илоҳий комиллик намояндаси, бутун борлиқни Худо билан яраштирган Нажоткор, деб таърифлайди. Павлус Колосалик имонлиларни Масиҳга умид боғлашга, Худо билан бирликда, Унга бўйсунган ҳолда яшашга чақиради.

Павлуснинг мақсади Колоса жамоатидаги ёлғон таълимотни фош этиш эди. У Колосадаги имонлиларни огоҳлантириб, диний расм–русумлардан эҳтиёт бўлинглар, нажот топиш учун ўзингизни қийноқ–азобларга солманглар, қуруқ сафсаталардан қочинглар, фаришталарга сажда қилманглар, деб насиҳат қилади. Нажот топиш учун Масиҳга ишонишнинг ўзи кифоя эканлигини ўргатади.

Мактуб сўнгида муаллиф масиҳийларга насиҳатлар ва кўрсатмалар беради. Худонинг севгиси уларнинг кундалик ҳаётида, чунончи, эр–хотин муносабатларида, ота–она ва фарзандлар, хўжайин ва қул муносабатларида акс этиши кераклигини таъкидлайди.

1

1–БОБ

Салом

1 Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлус ҳамда биродарим Тимўтийдан+ 1:1* Тимўтий — илк жамоатнинг етакчиси бўлиб, ҳаворий Павлуснинг ҳамкори (Ҳаворийлар 16:1-3, Филиппиликлар 2:20-22~га қаранг).2 Колоса шаҳридаги Худонинг азизлари, Масиҳга тегишли бўлган содиқ биродарларимизга салом! 3 Отамиз Худо+ 1:3* Отамиз Худо — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ*. сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин!

Шукрона ибодати

Сизлар учун ибодат қилганимизда биз ҳар доим Худога, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отасига шукур айтамиз. 4 Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва Худонинг барча азизларига кўрсатаётган севгингиз ҳақида биз эшитдик. 5 Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда. 7 Сизлар бу Хушхабарни бизнинг азиз ҳамкоримиз Эпафрасдан+ 1:7* Эпафрас — Колосадаги жамоатнинг асосчиси, бу пайтда Павлус билан бўлган (4:12-13~га ва Филимўн 23–оятга қаранг). Павлус Римда маҳбус бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас (Ҳаворийлар 28:16, 30~га қаранг). эшитдингиз. У сизлар учун садоқат билан Масиҳга хизмат қиляпти. 8 Муқаддас Руҳ сизларга ато қилган меҳр–муҳаббат ҳақида у бизга айтиб берди.

9 Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз. 10 Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар. 11 Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қувватга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан+ 1:11-12* нур — Худонинг Ўғли бўлган Исо Масиҳнинг Шоҳлиги рамзи (шу бобнинг 13–оятига қаранг). баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг. 13 У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди. 14 Ўз Ўғли орқали+ 1:14* Ўз Ўғли орқали… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Ўз Ўғлининг тўкилган қони орқали*. бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди.

15 Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир,

У бутун борлиқнинг тўнғичидир+ 1:15* У бутун борлиқнинг тўнғичидир — Исо Масиҳнинг бутун борлиқ устидан ҳукмдор эканини кўрсатиш учун мажозий маънода ишлатилган ибора (Ибронийлар 1:2~га қаранг). Яна Забур 88:28~га қаранг..

16 Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган.

Еру кўкдаги бор мавжудот,

Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса,

Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар,

Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали,

Унинг Ўзи учун яратилгандир.

17 Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди,

Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.

18 Масиҳ жамоатнинг бошидир,

Жамоат Масиҳнинг танасидир.

Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,

У ҳаммадан устун бўлиши учун

Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.

19 Худо Ўз комиллигини

Исода жо қилишни маъқул кўрди.

20 Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни

Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб,

Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали

Улар билан тинчлик ўрнатди.

21 Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар. 22 Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар. 23 Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман.

Павлус — жамоат хизматкори

24 Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади. 25 Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади. 26 Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди. 27 Худо барча халқлар ҳам Масиҳ орқали бой улуғворликка етишишларини ҳаммамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир. 28 Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингизни истаймиз. Шунинг учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз. 29 Мен ҳам ана шу мақсадда жон–жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман.

2

2–БОБ

1 Мен сизлар учун, шунингдек, Лаодикия шаҳридагилар+ 2:1* Лаодикия шаҳри — Колоса шаҳридан қарийб 17 километр ғарбда жойлашган. ҳамда мени шахсан кўрмаган имонлиларнинг ҳаммаси учун нақадар зўр ғайрат билан меҳнат қилаётганимни билишингизни истайман. 2 Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат ришталари сизларни бирлаштирсин, Худонинг сири — Масиҳ+ 2:2* Худонинг сири — Масиҳ — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Отамиз Худонинг ва Масиҳнинг сири*. 1:25-27~га қаранг. ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг. 3 Чунки донолик ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир. 4 Ҳеч ким сизларни тилёғламалик билан йўлдан оздирмасин деб, мен сизларга шуларни айтяпман. 5 Гарчи мен жисман сизларнинг орангизда бўлмасам ҳам, хаёлан сиз билан биргаман. Сизларнинг тартиб–интизомингиз ва Масиҳга бўлган соғлом имонингизни кўриб севиняпман.

Масиҳ ато қиладиган янги ҳаёт

6 Сизлар Исо Масиҳни Раббимиз деб қабул қилган экансизлар, доимо У кўрсатган йўлдан юраверинг. 7 Олган таълимотингизга мувофиқ, Масиҳда томир ёйиб, қарор топинг. Имонингизда қаттиқ туринг, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин. 8 Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким фалсафа ва қуруқ сафсаталар билан сизларни аврамасин. Бундай гаплар Масиҳга эмас, балки инсонларнинг анъанасига, дунёнинг хурофий кучларига+ 2:8* дунёнинг хурофий кучлари — шу бобнинг 20-23–оятларига ва Галатияликлар 4:3, 8-10~га қаранг. асосланади. 9 Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла–тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир. 10 Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаётингиз тўла–тўкис, чунки У ҳар қандай куч ва ҳокимиятдан устундир. 11 Масиҳ орқали сизлар суннат қилиндингиз, бу жисмоний суннат+ 2:11* жисмоний суннат — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:1-14~га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади. эмас, балки Масиҳ орқали қилинадиган суннат, яъни гуноҳкор табиатнинг кесиб ташланишидир. 12 Сувга чўмдирилиш орқали Масиҳ билан бирга кўмилдингиз. Масиҳни ўликдан тирилтирган Худонинг қудратига бўлган имонингиз туфайли Масиҳ билан бирга тирилдингиз. 13 Илгари сизлар суннатсиз+ 2:13* суннатсиз — мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Колосаликларнинг Исо Масиҳга имон келтирмасларидан олдинги руҳий ҳолатини кўрсатади., гуноҳга ботган бўлиб, руҳан ўлик эдингизлар. Энди эса Худо барча гуноҳларингизни кечириб, сизларни Масиҳ билан бирга тирилтирди. 14 Бизга қарши ёзилган айблов ҳукмини Худо бекор қилди, яъни ўша ҳукмни хочга михлаб, кучдан қолдирди. 15 Ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида+ 2:15* Ўзининг ғолибона юриши — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз урушдан ғалаба билан қайтган Рим лашкарининг тантанали юришига нисбатан ҳам ишлатилган. Рим лашкарбошиси урушдан қайтиб келганда, Рим шаҳрининг кўчалари бўйлаб лашкари билан тантанали юриш қилар эди. Асир олинган душманлар эса ҳамманинг кўзи олдида уларнинг ортидан юрарди. Павлус бу ўринда мана шу ибора билан Исо Масиҳнинг шайтон ва унинг шоҳлиги устидан бўлган ғалабасини тасвирлайди. уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди.

16 Шунинг учун егулик–ичгулик, диний байрамлар, янги ой шодиёналари ёки Шаббат куни хусусида ҳеч ким сизларга қонун–қоида чиқармасин. 17 Ўша урф–одатлар келажакнинг шарпасигина, холос, аммо ҳақиқий ҳаёт Масиҳдадир. 18 Шундай экан, диндорликка берилиб, ўзини мўминликка соладиганлар, фаришталарга сиғинадиганлар сизларни камситса, эътибор берманглар. Улар кўрган ваҳийлари билан мақтанадиган, ақл–заковати билан мағрурланадиган одамлардир. 19 Бундай кишилар Масиҳдан ажралган. Масиҳ — Ўз танаси, яъни жамоатнинг Бошидир. Мана шу Бошдан бутун бадан ҳаётбахш куч олиб, паю бўғинлар орқали ўзаро уланиб, Худонинг хоҳиши бўйича ўсади.

20 Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари учун ҳам ўлган бўласизлар. Ундай бўлса яна нимага бу дунёга қул бўлиб, 21 “тегма”, “ема”, “ушлама” деган қонун–қоидаларга бўйсунасизлар?! 22 Бу инсоний таълимотлар ва қоидалар ишлатилган сари йўқ бўлиб кетадиган нарсалар ҳақида–ку! 23 Гарчи бу қоидалар келтириб чиқарган диндорлик, ўзини мўмин қилиб кўрсатиш, баданни қийнаш одамларга ҳикматдай туюлса–да, аслида улар шаҳвату нафсга бўлган иштиёқни кўпайтиради.

3

3–БОБ

1 Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди+ 3:1* …Худонинг ўнг томонида ўтирибди — Забур 109:1~га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган.. 2 Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. 3 Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир. 4 Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.

5 Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар. 6 Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади! 7 Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар. 8 Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин. 9 Бир–бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. 10 Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда+ 3:10* …сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда — Ибтидо 1:26-27, 1~Коринфликлар 15:45-49, 2~Коринфликлар 5:17, Галатияликлар 3:27~га қаранг.. 11 Шу нуқтаи назардан энди на юнон+ 3:11* юнон — яъни ғайрияҳудий. Ўша даврда a юнон* сўзи миллати юнон бўлган одамга нисбатан ҳам, юнон тилида гапириб, юнон урф–одатларига риоя қиладиган одамга нисбатан ҳам ишлатилган. бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил+ 3:11* жоҳил — юнонча матнда a варвар*. Ўша даврда юнон тилини билмаган ва юнон урф–одатларига риоя қилмаган одамлар жоҳил ва маданиятсиз ҳисобланардилар. Уларни одамлар “варварлар” деб аташарди. бор, на маданиятсиз+ 3:11* маданиятсиз — юнонча матнда a Скиф*. Скифлар қадимий халқ бўлиб, ўзларининг ваҳшийлиги билан танилган эдилар. Бошқалар уларни маданиятсиз деб уларга паст назар билан қарардилар. Маданиятсиз одамлар скифлар деган ном билан юритиларди., на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.

12 Сизлар Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқисизлар. Шунга кўра, раҳм–шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр–тоқатни зеб–зийнат қилиб тақиб олинглар. 13 Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир–бирингизни кечиринглар. Эгамиз+ 3:13* Эгамиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a Масиҳ*. сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар. 14 Ва ниҳоят муҳаббатга бурканинглар, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради. 15 Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир, сизлар бир тананинг аъзосисизлар+ 3:15* …сизлар бир тананинг аъзосисизлар — 1:18, 2:19~га ва 1~Коринфликлар 12:12-27~га қаранг., тинчликка даъват қилингансизлар. Миннатдор бўлинглар. 16 Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир–бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар. 17 Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.

Масиҳий оилалар учун қоидалар

18 Эй хотинлар, эрингизга итоатли бўлинглар. Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир.

19 Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар.

20 Эй фарзандлар, доим ота–онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади.

21 Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади.

22 Эй қуллар, бу дунёдаги хўжайинларингизга ҳар доим итоат қилинглар. Хушомадгўйлик билан хўжа кўрсинга эмас, балки Раббимиздан қўрқиб, чин кўнгилдан итоат қилинглар. 23 Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар. 24 Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг. 25 Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.

4

4–БОБ

1 Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам самода Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.

Ҳар хил насиҳатлар

2 Доим ибодат қилинг. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтиринг. 3 Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини+ 4:3* Масиҳ сири — 1:25-27, 2:2-3~га қаранг. баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман. 4 Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар. 5 Фурсатни ғанимат билиб, имонлилар қаторига қўшилмаганларга нисбатан оқилона йўл тутинглар. 6 Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин.

Сўнгги саломлар ва тилаклар

7 Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихикус сизларга айтиб беради. 8 Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин+ 4:8* …ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида a сизнинг ҳол–аҳволингиздан хабар олиб келсин*. Шу бобнинг 7, 9–оятларида Тихикус уларга Павлус ҳақида хабар олиб боради деб ёзилгани учун ушбу таржимада биринчи вариантни танланган. деб, мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман+ 4:8* …мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман — Павлус бу мактубини уларга Тихикус орқали бериб юборган эди.. 9 Тихикус билан бирга олдингизга содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисимус+ 4:9* Ўнисимус — эгасидан қочиб кетган бу қул Павлуснинг хизмати орқали имонга келган эди. Ўнисимуснинг эгаси Колосада яшайдиган, Филимўн исмли имонли бир киши эди. Ўнисимус энди Павлуснинг Филимўнга ёзган мактубини олиб, Римдан Колосага, эгасининг олдига қайтиб кетаётган эди (Филимўн 8-18–оятларга қаранг). Шу бобнинг 9-17–оятларида айтиб ўтилган кўп одамларнинг исмлари Павлуснинг Филимўнга ёзган мактубида ҳам тилга олинган. ҳам боради. Улар бу ерда бўлиб ўтган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади.

10 Мен билан бирга қамалган+ 4:10* қамалган — 1:7 изоҳига қаранг. Аристархус+ 4:10* Аристархус — Салоника шаҳридан эди (Ҳаворийлар 19:29, 20:4, 27:2~га қаранг). ва Барнабонинг жияни Марк+ 4:10* Марк — Марк баён этган муқаддас Хушхабарнинг муаллифи. Марк Қуддус шаҳридан эди (Ҳаворийлар 12:12, 25, 13:5, 15:37-39, 2~Тимўтий 4:11~га қаранг). ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида йўл–йўриқ олгансизлар: агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар. 11 Ёшуа, яъни Юстус ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий+ 4:11* яҳудий — юнонча матнда a суннат қилинган*, Исо Масиҳга ишонган яҳудийлар назарда тутилган. ҳамкорларим йўқ. Улар менга тасалли бўлиб келмоқдалар. 12 Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас+ 4:12* Эпафрас — 1:7~га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. сизларга салом йўллаяпти. Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар деб, Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда. 13 У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Ҳейраполис шаҳарларидаги+ 4:13* Лаодикия ва Ҳейраполис шаҳарлари — Лаодикия Колоса шаҳридан қарийб 17 километр ғарбда, Ҳейраполис эса 20 километр шимоли–ғарбда жойлашган эди. имонлилар учун не–не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман. 14 Севимли табиб Луқо+ 4:14* Луқо — Янги Аҳддаги тўртта Хушхабардан бирининг ва Ҳаворийлар фаолияти китобининг муаллифи. У Павлуснинг кўп сафарларида ҳамроҳ бўлган (Ҳаворийлар 16:10 изоҳига қаранг). ва Димас сизларга салом йўллашяпти. 15 Лаодикия шаҳридаги биродарларга, айниқса, Нимфага ва унинг+ 4:15* унинг — юнонча матндаги олмош аёл кишига нисбатан ишлатилган. Баъзи юнон қўлёзмаларидаги олмош эса эркак кишига нисбатан ишлатилган. уйида йиғиладиган жамоатга салом айтинглар.

16 Сизларга ёзган бу мактубимни ўқиганингиздан кейин, уни Лаодикиядаги жамоат ҳам ўқисин. Сизлар эса Лаодикия жамоатига ёзган мактубимни+ 4:16* Лаодикия жамоатига ёзган мактубим — Лаодикия жамоатига ёзилган мактуб ҳақида фақатгина шу оятда айтиб ўтилган. Бу мактуб сақланиб қолмаган ёки Павлус Эфесликларга ёзган мактубини назарда тутган бўлиши мумкин. Эфесликларга ёзилган мактуб ўша ҳудуддаги жамоатларда навбатма–навбат ўқилган бўлса керак. ўқинглар.

17 Архиппусга: “Раббимиз Исо зиммангга юклаган хизматни охирига етказгин”, — деб айтиб қўйинглар.

18 Мен, Павлус, мана шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман+ 4:18* …шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман — 1~Коринфликлар 16:21 изоҳига қаранг.. Қамоқда эканлигимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин+ 4:18* Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: a омин*..