АМОС

ПАЙҒАМБАРНИНГ

КИТОБИ

Кириш

Амос пайғамбар Яҳудо+ Яҳудо — мазкур китобда шимолий шоҳлик a Исроил* деган ном билан, жанубий шоҳлик эса a Яҳудо* деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг. юртидан бўлиб, у ерда чорвачилик билан шуғулланар эди. У пайғамбар бўлиш учун ҳеч қандай таҳсил олмаган (7:14-15~га қаранг). Шунга қарамай, Худо уни Исроил юртига юборади ва у ердаги халққа башорат қилишни буюради. Амос Яҳудо юртидаги ўзи яшаётган Тахува қишлоғини тарк этиб, Исроил юртидаги Байтил шаҳрига боради. Ўша даврларда Байтил Исроилдаги бутпарастликнинг энг ашаддий ўчоғи бўлган.

Ушбу китобнинг бошланишида Амос пайғамбар Исроил атрофидаги халқлар тўғрисида башорат қилади. Сўнг Исроил халқининг, айниқса, бой–бадавлат одамларнинг аччиқ қисматини эълон қилади. Негаки, улар камбағал юртдошларини шилиб, қул қилиб олишарди. Ўша даврда Исроил халқининг аксарият қисми Худонинг йўлидан оғиб, бутларга сиғина бошлаган эди. Шунга қарамай, улар Худодан нажот кутишарди. Амос эса халқни огоҳлантириб, Худо уларни жазолашини айтади.

Китоб умидбахш сўзлар билан якунланади. Худо Ўз халқини жазолаб бўлгандан сўнг, уларни асирликдан ўз юртига қайтариб олиб келади, Исроил шоҳлигини қайта тиклайди.

1

1–БОБ

1 Ушбу китобда Тахувада+ 1:1* Тахува — Яҳудо юртидаги шаҳар бўлиб, Қуддусдан қарийб 16 километр жанубда жойлашган. чорвадор бўлган Амоснинг сўзлари баён этилган. Исроил+ 1:1* Исроил — мазкур китобда шимолий шоҳлик a Исроил* деган ном билан, жанубий шоҳлик эса a Яҳудо* деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг. тўғрисидаги бу сўзлар Амосга зилзиладан+ 1:1* зилзила — Яҳудо шоҳи Уззиё даврида (яъни милоддан олдинги 781-740 йилларда) қаттиқ зилзила бўлгани тарихдан маълум. Бу зилзила ҳақида Закариё 14:5~да ҳам айтиб ўтилган. икки йил аввал ваҳий орқали аён бўлган эди. Ўша даврда Яҳудо юртида шоҳ Уззиё, Исроил юртида эса Ёҳўш+ 1:1* Ёҳўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти a Йўш*. ўғли шоҳ Ёрубом+ 1:1* …Уззиё…Ёрубом… — Уззиё милоддан олдинги 781-740 йилларда, Ёрубом милоддан олдинги 783-743 йилларда ҳукмронлик қилган. ҳукмронлик қилаётган эдилар.

2 Амос шундай деди:

“Эгамиз Қуддусдан туриб ҳайқиради,

Сиондан+ 1:2* Сион — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. гулдурос овози янграйди!

Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади+ 1:2* қуриб қолади — ёки a мотам тутади*.,

Кармил+ 1:2* Кармил — Исроилнинг шимолида, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган тоғ. Кармил тоғи унумдорлиги ва гўзал табиати билан машҳур эди. чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.”

Исроил атрофидаги халқлар ҳукм қилинади

Орам

3 Эгамиз шундай демоқда:

“Дамашқ+ 1:3* Дамашқ — Орам юртининг пойтахти. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман,

Ахир, улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчди+ 1:3* …улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчди — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқлари устидан хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта). Янчиш сўзи кўпинча Эски Аҳдда ҳукмга ёки урушда ҳалокатга дучор бўлишга нисбатан кўчма маънода ишлатилган. Бу оятда Дамашқ аҳолиси Гилад аҳолисини “темир тишли хўптир билан янчигани”, яъни ниҳоятда қаттиқ кулфатларга дучор қилгани учун Худо Дамашқликларни жазоламоқчи экани баён қилинган. Гилад Исроилнинг шимоли–шарқида жойлашган бўлиб, Орам юрти билан чегарадош ҳудуд эди. Орамнинг пойтахти Дамашқ эди. Ўша даврда Орам халқи Исроилнинг ашаддий душманларидан бири бўлиб, уларга ўтакетган ваҳшийликлар қилган эди (4~Шоҳлар 8:11-12, 10:32-33, 13:3, 22~га қаранг)..

4 Шундай экан, Мен шоҳ Хазайилнинг саройига олов ёғдираман,

Олов Банҳададнинг+ 1:4* …Хазайил…Банҳадад… — Орамнинг икки шоҳи. Орамнинг бир нечта шоҳи Банҳадад исми билан аталган эди. Бу оятдаги Банҳадад шоҳ Хазайилнинг ўғли бўлиши мумкин (4~Шоҳлар 8:14-15, 13:3~га қаранг). қалъаларини ёндириб юборади.

5 Мен Дамашқ дарвозаларининг тамбаларини синдираман.

«Қабиҳлик+ 1:5* Қабиҳлик — ибронийча матнда a Обун*, маъноси a қабиҳлик*. Бу сўз Дамашқ шаҳри ва Орам юртига нисбатан ишлатилган ҳақоратомуз ном бўлиши мумкин. водийси»нинг ҳукмдорини йўқ қиламан,

Байт–Эденда+ 1:5* Байт–Эден — ибронийчадаги маъноси a роҳат уйи*. Фурот дарёси бўйида жойлашган Орам юртидаги бир шаҳарнинг номи бўлса керак. Аммо бу ўринда Дамашқ шаҳрига нисбатан киноя сифатида ишлатилган ном бўлиши мумкин. салтанат ҳассасини+ 1:5* салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди. тутган зотни ҳалок қиламан.

Орам халқи асирликка тушади, Хир юртига+ 1:5* Хир юрти — Орам халқи келиб чиққан юрт (9:7~га қаранг). Бу юрт қаерда жойлашгани аниқ маълум эмас. Худо Орам халқини эришган ҳар бир ютуқларидан маҳрум қилади, улар яна олдингидай зулм остида қоладилар, заиф халқ бўладилар. олиб кетилади.”

Эгамизнинг каломи шудир.

Филистия

6 Эгамиз шундай демоқда:

“Ғазо+ 1:6* Ғазо — Филист халқи қуйидаги бешта шаҳар–давлатни барпо қилган эди: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Эхрон ва Гат. Бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман,

Ахир, улар халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини

Асирликка олиб, Эдом халқига қул қилиб сотдилар.

7 Шундай экан, Мен Ғазо деворига олов ёғдираман,

Олов Ғазо қалъаларини куйдириб ташлайди.

8 Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини+ 1:8* ҳукмдори — ёки a аҳолиси*. йўқ қиламан,

Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан.

Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман,

Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!”

Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.

Тир

9 Эгамиз шундай демоқда:

“Тир+ 1:9* Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман.

Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб,

Халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини

Эдомликларга қул қилиб сотдилар.

10 Шундай экан, Мен Тир деворига олов ёғдираман,

Олов Тир қалъаларини куйдириб ташлайди.”

Эдом

11 Эгамиз шундай демоқда:

“Эдом+ 1:11* Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман.

Ахир, улар қардоши Исроил халқига+ 1:11* қардоши Исроил халқи — Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди. раҳм қилмадилар.

Уларни қилич билан таъқиб қилиб+ 1:11* Уларни қилич билан таъқиб қилиб… — Мусо яшаган даврдан бошлаб, Эдом халқи Исроилга душманлик қиларди (Саҳрода 20:14-21~га қаранг).,

Қаҳрини чексиз сочдилар,

Ғазабидан ҳеч тушмадилар.

12 Шундай экан, Мен Темон шаҳрига олов ёғдираман,

Бозрах+ 1:12* …Темон…Бозрах… — Эдомга қарашли икки шаҳар. қалъаларини олов куйдириб ташлайди.”

Оммон

13 Эгамиз шундай демоқда:

“Оммон+ 1:13* Оммон — бу юрт Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган эди. халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди,

Мен уларни жазосиз қолдирмайман.

Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар,

Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар.

14 Шундай экан, Мен Рабба шаҳрининг+ 1:14* Рабба шаҳри — Оммон юртининг пойтахти. деворига ўт қўяман,

Олов Рабба қалъаларини куйдириб ташлайди.

Ўша куни жангдаги ҳайқириқлар фалакни тутади,

Жанг бўрон каби авж олади.

15 Оммон шоҳи сургун қилинади,

У билан бирга мулозимлар ҳам олиб кетилади.”

Эгамизнинг каломи шудир.

2

2–БОБ

Мўаб

1 Эгамиз шундай демоқда:

“Мўаб+ 2:1* Мўаб — бу юрт Ўлик денгизнинг шарқида жойлашган эди. халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман.

Ахир, улар Эдом шоҳининг қабрини булғадилар,

Суякларини куйдириб оҳак қилдилар.

2 Шундай экан, Мен Мўаб устига олов ёғдираман,

Олов Харийўт+ 2:2* Харийўт — Мўаб юртидаги шаҳар. Бу шаҳар Мўаб халқининг худоси Хамўшга сажда қилиш ўчоғи бўлган. қалъаларини куйдириб ташлайди.

Шовқин–сурон остида, босқинчиларнинг ҳайқириқларию

Бурғу садолари остида Мўаб халқи ҳалок бўлади.

3 Мен Мўаб ҳукмдорини йўқ қиламан,

У билан бирга мулозимларини қириб ташлайман.”

Эгамизнинг каломи шудир.

Яҳудо

4 Эгамиз шундай демоқда:

“Яҳудо халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман,

Ахир, улар қонунларимдан юз ўгирдилар.

Қоидаларимни бажармадилар.

Ота–боболари сингари, сохта худоларга сиғиниб,

Ҳақ йўлдан оздилар.

5 Шундай экан, Мен Яҳудо юртига олов ёғдираман,

Олов Қуддус қалъаларини куйдириб ташлайди.”

Исроил халқи ҳукм қилинади

6 Эгамиз шундай демоқда:

“Исроил халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди!

Мен уларни жазосиз қолдирмайман,

Ахир, улар айбсизларни пулга сотяптилар.

Камбағалларни бир жуфт чориққа алмаштиряптилар.

7 Йўқсилнинг бошини тупроққа қориб, оёқ ости қиляптилар,

Мазлумни йўлдан четга итариб чиқаряптилар.

Ота ва ўғил битта жувон билан ётиб+ 2:7* Ота ва ўғил битта жувон билан ётиб… — Таврот қонунига кўра, бу қатъий ман қилинган (Левилар 20:11-12, Қонунлар 22:30, 27:20~га қаранг). Бу ўринда ота ва ўғил ўзларининг уйида яшаётган чўри қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, уни зўрлашганига ишора бўлиши мумкин.,

Мени бадном қиляптилар.

8 Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида

Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар+ 2:8* …Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар — бундай хатти–ҳаракат камбағалларнинг эҳтиёжини ва Таврот таълимотини писанд қилмасликни кўрсатади (Қонунлар 24:12-13, 17~га қаранг)..

Ўз Худосининг уйида,

Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар.

9 Эй Исроил халқи, Мен сизни деб,

Амор халқларини+ 2:9* Амор халқлари — бу ўринда умумий ном бўлиб, бу ном остида Исроил халқи Канъон юртини эгалламасдан олдин ўша ерда яшаган жамики халқлар назарда тутилган. йўқ қилган эдим.

Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд,

Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да,

Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим,

Илдизини қуритган эдим.

10 Амор халқининг юртини сизларга мулк қилиб бераман деб,

Сизларни Миср юртидан олиб чиққандим.

Қирқ йил саҳрода сизларга йўл кўрсатиб юргандим.

11 Фарзандларингиздан пайғамбарлар тайинладим,

Баъзи йигитларингизни, Менга бағишланинглар+ 2:11* Менга бағишланинглар — ибронийча матнда алоҳида бир сўз ишлатилган бўлиб, бу сўз Худога хизмат қилиш учун махсус ваъда берган одамни билдиради. Баъзи инсонлар махсус ваъда бериб, ўзларини бирмунча вақт Худонинг хизматига бағишлар эдилар. Баъзи бировлар эса туғилган пайтлариданоқ шундай ваъда орқали Худога бағишланганлар. Таврот қонунига кўра, ўзини Худога бутунлай бағишлаб назр қилган одам шароб ёки ўткир ичимлик ичмаслиги, сочини олдирмаслиги, мурдага тегмаслиги керак эди (Саҳрода 6:1-8, 21~га қаранг). Ибронийча матнда шу маънодаги сўз мазкур бобнинг 12–оятида ҳам бор., деб чорладим.

Шундай эмасми, эй Исроил халқи?!

— деб айтмоқда Эгамиз. —

12 Сизлар эса Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз+ 2:12* …Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз… — Тавротга кўра, ўзини Худога назр сифатида бағишлаган одам шароб ёки ўткир ичимлик ичиши мумкин эмасди (шу бобнинг 11–ояти изоҳига қаранг).,

Пайғамбарларимга: «Башорат қилманглар!» деб буюрдингиз.

13 Мана энди сизларни шу қадар эзаманки,

Сизлар оғир юк остида ғирчиллаган аравадай бўласиз.

14 Ўшанда чаққонлар ҳам қочиб қутулолмайди,

Паҳлавонлар ҳам кучдан қолади,

Ҳатто жангчилар ҳам жонини сақлай олмайди.

15 Камонкаш дош беролмайди,

Чопарлар қутқара олмайди ўзини,

Отлиқлар сақлай олмайди жонини.

16 Ўша куни жасурларнинг энг довюраги ҳам

Қурол–аслаҳаларини ташлаб қочади.”

Эгамизнинг каломи шудир.

3

3–БОБ

1 Эй Исроил халқи, Эгамизнинг сўзларига қулоқ солинг. У Мисрдан олиб чиққан бутун халқингизга шундай деб айтмоқда:

2 “Ер юзидаги барча халқлар орасидан

Ёлғиз сизларни танлаб олган эдим.

Шу сабабдан ҳам гуноҳларингизга тоқат қила олмайман,

Қилган ҳамма гуноҳларингиз учун сизларни жазолайман.”

Пайғамбар Худонинг жарчисидир

3 Икки киши келишиб олгандан кейингина бирга йўлга тушади.

4 Шер қурбонини кўзлаб қўйсагина, ўрмонда ўкиради,

Йиртқич шер ўлжасини ушласагина, уясида ириллайди.

5 Тузоққа емиш қўйилсагина, қуш сиртмоққа тушади,

Тузоққа ҳеч нарса илинмаса, сиртмоқ тортилмайди.

6 Хўш, шаҳарда бурғу чалинса, ким саросимага тушмайди?!

Эгамизнинг иродасисиз ҳеч бир кулфат шаҳарга келмайди.

7 Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади,

Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди.

8 Ана, шер ўкирди! Ким қўрқмайди?!

Ана, Эгамиз Раббий гапирди! Ким башорат қилмайди?!

Самариянинг қисмати

9 Ашдод+ 3:9* Ашдод — 1:6 изоҳига қаранг. қалъаларида эълон қилинг,

Миср қалъаларида шундай деб жар солинг:

“Самария+ 3:9* Самария — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти. атрофидаги қирларда тўпланинг,

У ердаги авжига чиққан ғалаённи бир кўринг,

Зўравонликнинг гувоҳи бўлинг.”

10 Эгамиз шундай демоқда:

“Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар,

Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.”

11 Шу сабабдан Эгамиз Раббий шундай демоқда:

“Душман+ 3:11* Душман — ибронийча матнда a Буюк шоҳ*. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4~Шоҳлар 17:1-6~га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик таг–томири билан йўқ бўлиб кетди. Самарияни қуршовга олади,

Истеҳкомларини вайрон қилади,

Самария қалъалари талон–тарож бўлади.”

12 Эгамиз шундай демоқда: “Арслоннинг оғзидан қўзичоқни тортиб олмоқчи бўлган чўпон, қўзичоқнинг икки туёғини ёки қулоғининг бир парчасини тортиб олади, холос. Самария аҳолиси ҳам шу аҳволга тушади. У ер–бу ерларда супаю курси парчалари қолади, холос+ 3:12* Арслоннинг оғзидан…қолади, холос — қўйни бирорта йиртқич ҳайвон бўғизлаб кетганда, бунинг ҳақиқатлигини исботлаш учун чўпон қўй мурдасининг қолган–қутганини қўйнинг эгасига кўрсатар эди (Ибтидо 31:39, Чиқиш 22:10-13~га қаранг). Бу оятда Самария шаҳри бўғизланган қўзичоққа ўхшатилган. Самария босқинчилар ҳужумидан вайрон бўлади. Матнда айтиб ўтилган ташландиқ супалар, курси парчалари олдин Самарияда роҳат–фароғатда яшаган бойларни Худо гуноҳлари учун ҳукм қилганининг далилидир (шу бобнинг 6-8–оятларига ва 6:4-6~га қаранг)..”

13 Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда:

“Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига+ 3:13* Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28~га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. қарши гувоҳлик беринг!

14 Мен Исроил халқини қилган гуноҳи учун жазолайман,

Ўша куни Байтил+ 3:14* Байтил — ибронийчадаги маъноси a Худонинг уйи*. Аммо Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантирган эди (7:13~га ва 3~Шоҳлар 12:28-33, 4~Шоҳлар 10:29~га қаранг). қурбонгоҳларини вайрон қиламан.

Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади+ 3:14* Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади — Байтилдаги қурбонгоҳ Қуддусдаги қурбонгоҳга ўхшатиб ясалган бўлиб, унинг тўртта бурчаги ҳайвон шохининг шаклида эди. Қурбонгоҳнинг шохлари куч ва мадад рамзи бўлган..

15 Мен қишки ва ёзги саройларни бузиб ташлайман,

Фил суяги билан безатилган кошоналарни вайрон қиламан,

Барча ҳашаматли уйларни йўқ қиламан.”

Эгамизнинг каломи шудир.

4

4–БОБ

1 Эй Самария+ 4:1* Самария — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти. аёллари, эшитинг!

Сизлар Башандаги+ 4:1* Башан — Жалила кўлининг шимоли–шарқида жойлашган бўлиб, ўзининг кўм–кўк яйловлари ва наслдор, соғлом чорваси билан машҳур эди. сигирлардай семириб кетгансиз+ 4:1* Сизлар…семириб кетгансиз… — Қонунлар 32:15~га қаранг.,

Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз,

Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз.

2 Эгамиз Раббий Ўз муқаддас номи ҳақи онт ичиб демоқда:

“Шундай кунлар келадики,

Сизларни илмоқлар билан судраб кетишади,

Ҳар бирингизни қармоқлар билан тортиб кетишади.

3 Ҳар бирингизни девордаги тешиклар орасидан судраб олиб чиқишади.

Итариб–итариб сизларни Хермон томон+ 4:3* Хермон томон — ибронийча матнда a Хармон томон*. Хармон деган жой ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Хармон Хермон тоғининг бошқа бир номи бўлиши мумкин. Хермон тоғи Самария шаҳрининг шимоли–шарқида, Оссурия юрти томонда бўлган. олиб кетишади+ 4:3* Итариб–итариб сизларни Хермон томон олиб кетишади… — ибронийча матнда a Сизларни Хермон томон улоқтиришади…*. Самария халқининг тўсатдан, зўравонлик билан олиб кетилишига ишора.,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

4 Қани, энди Байтилга+ 4:4* Байтил — 3:14~нинг биринчи изоҳига қаранг. бориб гуноҳ қилаверинг!

Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг!+ 4:4* Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг! — Исроил халқи Гилгалда бутларга сажда қилиш учун саждагоҳ қурган эди (Хўшея 4:15, 9:15~га қаранг).

Саҳарда+ 4:4* Саҳарда… — ёки a Ҳар куни тонгда…*. Бу ҳолатда кинояли оҳангда бўрттириб гапириш англашилади. Эҳтимол, зиёратчилар саждагоҳга келганларидан кейин, эртаси куни тонгда қурбонлик келтирганлар, учинчи куни эса ушрларини берганлар. қурбонликлар келтиринг,

Эртасига ушрлар+ 4:4* ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. олиб келинг!

5 Хамиртурушли нонларни Менга шукрона назри қилинг,

Кўнгилдан чиқариб берган қурбонлигингиз ҳақида

Жар солиб ҳаммага айтинг,

Ахир, бундай қилишни хўп яхши кўрасиз, эй Исроил халқи!

— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —

6 Мен ҳамма шаҳарларингизда сизларга

Тишингизнинг кирини сўрдирдим,

Қишлоқларингизни нонга зор қилдим,

Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

7 Экинзорларингизга сув керак бўлганда,

Мен ёмғир ёғдирмадим.

Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб,

Бошқасига ёғдирмас эдим.

Бир далани ёмғир сувига тўйдирардим,

Бошқасига ёмғир ёғдирмай, қуритар эдим.

8 Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани

Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди.

Лекин сизлар сувга тўймадингизлар.

Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

9 Мен ҳосилингизга шира ва оққиров касалини юбордим.

Чигирткалар+ 4:9* Чигирткалар — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот. қайта–қайта боғу узумзорларингизни,

Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди,

Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

10 Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат+ 4:10* фалокат — Чиқиш 12:29-30~га қаранг. юбордим.

Йигитларингизни қиличдан ўтказдим,

Отларингизни душманларингизга бердим.

Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан

Димоғингизни тўлдирдим.

Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

11 Садўм ва Ғамўрани+ 4:11* Садўм ва Ғамўра — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28~га қаранг). йўқ қилганим каби,

Мен кўпларингизни йўқ қилдим.

Баъзиларингизни эса олов ичидан қутқаргандай қутқаргандим.

Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

12 Шундай экан, эй Исроил,

Мен сени жазолайман.

Худонинг олдида ҳисоб беришга тайёрлангин!”

13 Зеро, Худо тоғларга шакл берди,

Шамолни юзага келтирди.

У режаларини инсонларга аён қилади,

Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради,

Тоғ чўққилари узра юради.

Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи!

5

5–БОБ

Тавба–тазарруга даъват

1 Эй Исроил халқи, мен сен ҳақингда айтаётган марсиямга қулоқ солгин:

2 Бокира қиз Исроил талафот кўрди,

Энди у ҳеч қачон ўзини ўнглаб олмайди!

Ташлаб кетилган, у ўз юртида ағнаб ётади,

Унга туриш учун ҳеч ким ёрдам бермайди.

3 Эгамиз Раббий шундай демоқда:

“Бир шаҳрингдан жангга чиққан мингта жангчидан

Юзтаси омон қолади.

Бошқа шаҳрингдан жангга чиққан юзта жангчидан

Ўнтаси омон қолади.”

4 Исроил халқига Эгамиз шундай демоқда:

“Менга интилинглар, шунда яшайсизлар.

5 Байтилга+ 5:5* Байтил — 3:14~нинг биринчи изоҳига қаранг. эса борманглар,

Гилгалга+ 5:5* Гилгал — 4:4~нинг иккинчи изоҳига қаранг. оёқ босманглар,

Бершеба+ 5:5* Бершеба — бу шаҳар Яҳудода, яъни жанубий шоҳликда жойлашган. Бершебада бир саждагоҳ бор эди. Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси ҳам зиёрат қилгани шу саждагоҳга келарди (8:14~га ва 4~Шоҳлар 23:8~га қаранг). томонга ўтиб юрманглар.

Ахир, Гилгал аҳолиси сургун қилинади,

Байтил буткул вайрон бўлади.”

6 Эгамизга интилинг, шунда яшайсиз.

Акс ҳолда, эй Юсуф хонадони+ 5:6* Юсуф хонадони — Исроил, яъни шимолий шоҳлик назарда тутилган. Шимолий шоҳликнинг иккита асосий қабиласи — Эфрайим ва Манаше қабилалари Юсуфдан келиб чиққан эдилар.,

Сизга Худо оловдай ёпирилади,

Олов Байтилни ямлаб ютади.

Ёнғинни ўчирадиган одам бўлмайди.

7 Эй адолатни заҳар ўтга айлантирганлар,

Ҳақиқатни ерга улоқтирганлар,

Сизнинг ҳолингизга вой!

8 Парвин+ 5:8* Парвин — кичкина, ёрқин бурж. Парвин “Етти опа–сингил” деган ном билан ҳам танилган (юнон мифологиясига кўра, булар Атласнинг етти қизи бўлган). ва Ҳулкар+ 5:8* Ҳулкар — катта бурж бўлиб, бурждаги юлдузларнинг жойлашуви овчи шаклини ҳосил қилади. Ҳулкар Орион номи билан ҳам танилган. Юнон мифологиясига кўра, Орион овчи бўлган. юлдузларини яратган Эгамиздир,

У зулматни тонгги нурга айлантиради,

Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади,

Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади.

Эгамиздир Унинг номи.

9 У кучлилар устига кулфат ёғдиради,

Қалъаларни кулфатга гирифтор қилади.

10 Сизлар эса адолатли қозилардан нафратланасизлар,

Ҳақиқатни гапирувчилардан ҳазар қиласизлар.

11 Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар.

Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар.

Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар.

12 Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни,

Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни.

Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар,

Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар.

13 Шунинг учун фаросатли одам бундай замонда сукут сақлайди,

Ахир, бу ёвуз замондир.

14 Ёмонликнинг эмас,

Яхшиликнинг пайида бўлинглар,

Шунда яшайсизлар.

Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам,

Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади.

15 Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг,

Маҳкамаларда+ 5:15* Маҳкамалар — ибронийча матнда a Дарвоза*. Қадимги пайтларда суд кенгаши кўпинча шаҳар, сарой ёки маъбад дарвозаси олдидаги очиқ майдонда ўтказиларди. адолат ўрнатинг.

Балки шунда, эй Юсуф наслидан+ 5:15* Юсуф насли — шу бобнинг 6–ояти изоҳига қаранг. омон қолганлар,

Парвардигори Олам — Эгамиз сизга илтифот қилар.

16 Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли

Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:

“Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади,

Ҳамма кўчаларда «Вой жоним! Вой жоним!» дея йиғи–сиғи қилишади.

Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади,

Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади+ 5:16* …Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади — қадимги Исроилда баъзан дафн маросимлари пайтида дод–фарёд қилиб, айтиб йиғлаш учун йиғичилар ёлланарди..

17 Ҳар бир узумзордан фиғон эшитилади,

Ахир, Мен орангиздан ўтиб, сизларни жазолайман.”

Эгамизнинг каломи шудир.

Эгамизнинг куни — зулмат куни

18 Эгамизнинг кунини+ 5:18* Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой!

Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар?

Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку!

19 Ўша куни сизлар гўё арслондан қочиб,

Айиққа дуч келган одамдай бўласизлар.

Ўша одам айиқдан ҳам қочиб, уйига келади,

Қўли билан деворга суянганда уни илон чақади.

20 Наҳот тушунмасангиз?!

Эгамизнинг куни ёруғлик эмас,

Қоронғилик олиб келади–ку!

Ўша кун нурсиз, зулмат куни бўлади!

21 Эгамиз шундай дейди:

“Эй Исроил халқи!

Мен маросимларингиздан нафратланаман,

Улардан ҳазар қиламан.

Муқаддас йиғинларингизни хуш кўрмайман.

22 Менга қурбонликлар куйдирсангиз ҳам,

Дон назрларини атасангиз ҳам,

Мен уларни қабул қилмайман.

Семиз ҳайвонларингизни сўйиб,

Тинчлик қурбонликларини келтирсангиз ҳам,

Мен улардан рози бўлмайман.

23 Бўлди, бас қилинг сершовқин ашулаларингизни,

Мен эшитмайман торингизнинг наволарини.

24 Ундан кўра, сувдай оқсин адолат,

Тўхтовсиз дарёдай оқсин ҳақиқат.

25 Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! 26 Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг+ 5:26-27* …Сиккут…Кивун… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада a …Мўлах…Райфон…*. Сиккут ва Кивун Оссурия халқи сажда қилган худолар бўлган. тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга+ 5:26-27* Дамашқ ортидаги юрт — 3:11 изоҳига қаранг. сургун қиламан. Қани энди туринглар! Худоларингизни кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи.

6

6–БОБ

1 Эй Қуддусда+ 6:1* Қуддус — ибронийча матнда a Сион*. 1:2~нинг биринчи изоҳига қаранг. роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой!

Эй Самария тоғида+ 6:1* Самария тоғи — Исроил, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти Самария назарда тутилган. Бу шаҳар ҳам, қадимдаги кўп шаҳарлар сингари, душманлар ҳужумига қарши тура олиши учун тепалик устида қурилган. бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой!

Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар,

Бизга бош бўлинглар, деб Исроил халқи сизнинг олдингизга келади.

2 Калней шаҳрига бориб, унинг аҳволини кўринглар.

У ердан буюк Хомат шаҳрига ўтиб, ҳолини билинглар.

Филист халқининг Гат+ 6:2* Калней…Хомат…Гат… — Исроил юртининг шимол ва ғарб томонида жойлашган кучли шаҳар–давлатлар. шаҳрига ҳам бориб кўринглар.

Сизларнинг бу шоҳликлардан афзалроқ жойингиз бормиди?!

Ёки ерингиз уларникидан каттароқмиди?!+ 6:2* Сизларнинг…каттароқмиди?! — ёки a Бу шоҳликларнинг Исроил ва Яҳудодан афзалроқ жойи бормиди?! Ёки уларнинг ери сизларникидан каттароқмиди?!* Бу ҳолатда мазкур оятдаги сўзлар Исроил ва Яҳудо йўлбошчилари томонидан ўз халқига такаббурлик билан айтган сўзлар бўлади. Аммо бу ўриндаги сўзлар шундай маънода ишлатилгани эҳтимолдан узоқ.

3 Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар,

Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар!

4 Сизлар фил суягидан ясалган супаларда чўзилиб ётасизлар,

Курсиларда+ 6:4* …фил суягидан ясалган супалар…Курсилар… — қадимий Исроилда бундай жиҳозлар фақатгина бой одамларда бўлган. ёнбошлаб ўтирасизлар,

Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар,

Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар,

5 Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз,

Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз.

6 Қадаҳлаб шароб ичасиз,

Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз.

Халқингиз — Юсуф наслининг+ 6:6* Юсуф насли — 5:6 изоҳига қаранг. кулфати учун эса қайғурмайсиз!

7 Шундай экан, сизлар биринчи бўлиб сургун қилинасиз,

Ёнбошлаб ўтказган зиёфатларингиз тугайди.

8 Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди,

Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:

“Мен Ёқуб наслининг+ 6:8* Ёқуб насли — 3:13 изоҳига қаранг. такаббурлигидан нафратланаман,

Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан.

Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани

Мен душманнинг+ 6:8* душман — 3:11 изоҳига қаранг. қўлига бераман.”

9 Агар бир уйда ўнта одам қолган бўлса, уларнинг ҳаммаси ўлади. 10 Уларнинг яқин қариндоши ва гўрков марҳумларни дафн қилмоқчи бўлиб келишади. Яқин қариндоши жасадларни олиб чиққанда гўрковдан: “Яна жасадлар борми?” деб сўрайди. Гўрков: “Йўқ”, деб жавоб беради. Кейин эса: “Жим!+ 6:10* Жим! — мазкур парчада тасвирланган даҳшатли жазодан кейин одамлар Худонинг номини ҳатто тилга олишга ҳам қўрқадиган бўлиб қоладилар. Худонинг номини тилга олсак, бошимизга янада кўпроқ жазо келади, деган фикр ўша қўрқувнинг сабаби бўлиши мумкин. Яна Зафаниё 1:7~га қаранг. Эгамизнинг номини тилга олмайлик!” деб айтади.

11 Ана, Эгамиз амр бермоқда:

Кошоналар бузиб ташланади,

Кулбалар яксон бўлади.

12 Отлар қоялар устида чопа олмайди–ку!

Денгизни+ 6:12* Денгиз — ёки a Ўша ер*. ҳўкизлар билан шудгор қилиб бўлмайди–ку!

Қойил–э, сизлар эса адолатни заҳарга айлантирдингиз,

Солиҳликнинг ширин мевасини аччиқ қилдингиз.

13 Сизлар: “Лўдавор шаҳрини+ 6:13* Лўдавор шаҳри — ибронийчадаги a ҳеч нарса* сўзига оҳангдош. Бу шаҳар Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.

Қўлга киритдик”, деб мақтаниб юрибсизлар.

“Карнайим шаҳрини+ 6:13* Карнайим шаҳри — ибронийчадаги маъноси a икки шох*. Буқанинг шохлари ҳарбий кучнинг рамзи эди. Карнайим шаҳри Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.

Ўз кучимиз билан енгдик”, деб айтяпсизлар.

14 Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:

“Эй Исроил халқи, қаранглар!

Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим.

Улар Лево–Хоматдан+ 6:14* Лево–Хомат — ёки a Хомат довони*. то Арабадаги сойликкача+ 6:14* Арабадаги сойликкача — Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Ўлик денгизнинг жануб томонига нисбатан ишлатилган. Бу ўринда тилга олинган сойлик Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидаги Зарад сойлиги бўлса керак. Ўша пайтда бу сойлик Ўлик денгизнинг шарқ томонидаги Исроилнинг энг жанубий чегараси бўлган. сизларни эзадилар.”

7

7–БОБ

Чигирткалар ҳақидаги ваҳий

1 Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, иккинчи экинлар униб чиқа бошлабди+ 7:1* …иккинчи экинлар униб чиқа бошлабди — иккинчи ҳосил баҳорги ёмғирлардан кейин униб чиқарди. Шундан кейин қурғоқчилик бошланиб, ҳеч нарса ўсмас эди. Иккинчи экинларни чигирткалар нобуд қилиши оқибатида оғир қаҳатчилик юз бериши муқаррар эди.. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни+ 7:1* чигирткалар — 4:9 изоҳига қаранг. пайдо қилди. 2 Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим:

“Эй Эгам Раббий, илтижо қиламан, гуноҳимиздан ўтгин!

Ёқуб насли+ 7:2* Ёқуб насли — 3:13 изоҳига қаранг. бунга бардош бера олармикин?!

Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”

3 Шунда Эгамиз шахтидан қайтди:

“Бундай қилмайман”, деб менга айтди.

Олов ҳақидаги ваҳий

4 Эгамиз менга яна бир ваҳий кўрсатди: Эгамиз Раббий халқини олов билан+ 7:4* …олов билан… — Қонунлар 32:22~га қаранг. жазоламоқчи бўлибди. Олов буюк денгизни+ 7:4* буюк денгиз — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди (Забур 17:16~га қаранг). ямлабди, кейин юртни ёндира бошлабди. 5 Шунда мен ёлвордим:

“Эй Эгам Раббий, ўтинаман, бас қилгин!

Ёқуб насли бунга бардош бера олармикин?!

Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”

6 Шунда Эгамиз шахтидан қайтди.

Эгамиз Раббий: “Хўп, бундай ҳам қилмайман”, деб менга айтди.

Шоқул ҳақидаги ваҳий

7 Мен яна бир ваҳий кўрдим: шоқул+ 7:7* шоқул — бинокорликда девор, устун ва шу кабиларнинг вертикал ҳолатини аниқлаш учун ишлатиладиган, бир учига оғирлик боғланган ипдан иборат асбоб. ёрдамида қурилган деворнинг олдида Раббий турган экан. У деворнинг тўғри ёки қийшиқлигини шоқул билан текшираётган эди. 8 Эгамиз мендан:

— Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради.

— Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди:

“Қара, Мен шоқул ёрдамида

Халқим Исроилни текшираман.

Энди уларга шафқат қилмайман.

9 Исҳоқ наслининг+ 7:9* Исҳоқ насли — Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилган. Худо Исҳоқ ўғли Ёқубнинг исмини ўзгартириб, унга Исроил деб ном берган эди. саждагоҳлари+ 7:9* саждагоҳ — ибронийча матнда a бамах*, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар a бамах* деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. вайрон бўлади,

Ҳа, Исроилнинг қадамжолари йўқ қилинади,

Мен шоҳ Ёрубом+ 7:9* Ёрубом — 1:1~га ва ўша оятнинг охирги изоҳига қаранг. хонадонига қилич билан ҳужум қиламан+ 7:9* …Ёрубом хонадонига қилич билан ҳужум қиламан — Ёрубомнинг ўғли Закариё ўлдирилганига ишора (4~Шоҳлар 15:8-10~га қаранг)..”

Амос ва руҳоний Эмозиё

10 Байтилдаги+ 7:10* Байтил — 3:14~нинг биринчи изоҳига қаранг. руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди:

— Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бу сўзларини халқимиз кўтара олмайди. 11 Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”

12 Эмозиё Амоснинг ўзига эса шундай деди:

— Эй валий, бу ердан чиқиб кет! Яҳудо юртига бор. Нонингни ўша ердан топиб егин. Башоратларингни ҳам ўша ерда айт. 13 Аммо Байтилда қайта башорат қила кўрма, чунки бу шоҳнинг қутлуқ жойидир, шоҳлигимизнинг саждагоҳидир.

14 Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди:

— Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен бир чорвадор эдим, шикамора–анжир дарахтларини+ 7:14* шикамора–анжир дарахтлари — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт. ҳам парвариш қилардим. 15 Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди. 16 Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига+ 7:16* Исҳоқ хонадони — шу бобнинг 9–оятига қаранг. қарши гап гапирма”, деб айтяпсан. 17 Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда:

“Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади,

Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади.

Еринг бошқаларга бўлиб берилади.

Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан.

Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”

8

8–БОБ

Етилиб пишган мевалар ҳақидаги ваҳий

1 Эгамиз Раббий менга яна ваҳий кўрсатди: бир сават етилиб пишган мевалар бор экан. 2 Эгамиз мендан:

— Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради.

— Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди:

“Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди.

Энди Мен уларга шафқат қилмайман.

3 Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади,

— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —

Ҳамма жойда жасадлар ётади.

Сукунат босган!”

4 Эй йўқсилларни эзадиганлар, қулоқ солинглар!

Эй юртдаги камбағалларни йўқ қилганлар, эшитинглар!

5 Сизлар шундай айтасизлар:

“Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю,

Донни сотсак.

Шаббат куни+ 8:5* …Янги ой шодиёнаси…Шаббат куни… — Худога бағишланган алоҳида бир кунлар. Тавротга кўра, бу кунларда ишлаш ман этилган. Улар мана шу диний кунларга чиқарилган қоидаларга риоя қилардилар, аммо ишлашга рухсат бериладиган кунларда эса одамларни алдаб, фирибгарлик қилардилар. Шундай қилиб уларнинг иккиюзламачилиги аниқ кўриниб турарди. тезроқ ўтса–ю,

Буғдойни бозорга олиб чиқсак.

Шунда биз оғирлигини камайтириб,

Нархини оширамиз,

Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.

6 Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз.

Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз,

Камбағални кумушга харид қиламиз.”

7 Ёқуб наслининг такаббурлигини кўриб, Эгамиз шундай деб онт ичди+ 8:7* Ёқуб наслининг такаббурлигини кўриб, Эгамиз шундай деб онт ичди… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси a Ёқубнинг фахри ҳақи Эгамиз шундай деб онт ичди…*. Қадимги Исроилда одамлар онт ичганларида қадрли ёки ўзгармас нарсалар номини ўртага қўйиб қасам ичардилар. Бу ўринда a Ёқубнинг фахри* ибораси Худонинг унвони бўлиб, Худо шу унвонни ўртага қўйиб қасам ичяпти, деб тушунса бўлади. Ёки бу ибора Исроил юртини билдириб, Худо Исроил юртини ўртага қўйиб қасам ичяпти, деб тушунса ҳам бўлади, чунки бу юрт Исроил халқининг қадрли мулки эди. Аммо бу ўринда Амос киноя қилиб, Худо Исроилнинг ўзгармас такаббурлиги билан қасам ичяпти, деб айтаётганининг эҳтимоли кўпроқ (6:1-8~га қаранг).:

“Уларнинг қилмишларини Мен ҳеч қачон унутмайман,

Уларни албатта жазолайман.

8 Шу сабабдан ер титрайди!

Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади!

Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади,

Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади+ 8:8* …Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади — ҳар йилги ёмғир мавсумида Нил дарёси сувлари баъзан 8 метргача кўтарилган. Бунинг оқибатида Мисрнинг дарё бўйидаги жойларини сув босган. Амос олдини олиб бўлмайдиган бу табиий ҳодисани мажозий маънода ишлатиб, Худо Исроил халқининг бошига келтирадиган жазога ишора қилган (яна 9:5-6~га қаранг)..”

9 Эгамиз Раббий демоқда:

“Эй Исроил халқи,

Ўша куни шундай қиламанки,

Қуёш туш пайтида ботади,

Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди.

10 Байрамларингиз мотамга айланади,

Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади.

Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз,

Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз+ 8:10* …қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш ва сочни қириш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди..

Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз.

Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”

11 Эгамиз Раббий демоқда:

“Шундай кунлар келадики,

Мен юртга очарчилик юбораман.

Одамлар нон билан сувни эмас,

Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.

12 Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб,

Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади,

Шимолдан шарққа йўл олишади.

У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю,

Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди.

13 Ўша куни гўзал қизлару бақувват йигитлар

Ташналикдан ҳушидан кетадилар.

14 Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси+ 8:14* Самариянинг шарманда маъбудаси — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти Самарияда одамлар сажда қилган бутлар — Баал ва Ашера назарда тутилган. номи билан

Қасам ичиб юрибдилар,

«Эй Дан шаҳри+ 8:14* Дан шаҳри — Исроилнинг шимолида жойлашган бўлиб, бутпарастлик ўчоғи эди (3~Шоҳлар 12:28-33, 4~Шоҳлар 10:29~га қаранг)., худойинг шоҳид», деб айтиб юрибдилар,

«Бершебага+ 8:14* Бершеба — 5:5~нинг охирги изоҳига қаранг. олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи», деб юрибдилар.

Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”

9

9–БОБ

Ҳукм ҳақидаги ваҳий

1 Мен қурбонгоҳнинг+ 9:1* қурбонгоҳ — Байтил саждагоҳидаги қурбонгоҳ назарда тутилган бўлиши мумкин (7:13~га қаранг). олдида турган Раббийни кўрдим, У шундай деди:

“Саждагоҳ устунқошларига шундай зарба берингларки,

Пойдеворлари ларзага келсин.

Устунқошлар одамлар устига ўпирилиб тушсин.

Омон қолганларни Мен қиличдан ўтказаман,

Улардан биронтаси ҳам қочиб кетолмайди.

Ҳеч қайсиси қутулиб қолмайди.

2 Улар ер қазиб, ўликлар диёрига+ 9:2* ўликлар диёри — ибронийча матнда a Шеўл*. Қадимда Исроил халқи a Шеўл*ни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди. киришса ҳам,

Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан.

Осмонга чиқиб олишса ҳам,

У ердан тортиб тушираман.

3 Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам,

Уларни овлаб, қўлга тушираман.

Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам,

Денгиз илонига амр бериб чақтираман.

4 Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам,

Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман.

Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.”

5 Сарвари Олам — Раббий

Ерга қўл теккизса, ер ўпирилиб кетади,

Бутун ер юзи Нил сувларидай

Баланд кўтарилиб, пастга тушади+ 9:5* …Нил сувларидай Баланд кўтарилиб, пастга тушади — 8:8 изоҳига қаранг..

Ерда яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади.

6 Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди,

Ер узра осмон гумбазини+ 9:6* осмон гумбази — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, осмон гумбазга ўхшайди ва ер остидаги тубсизликнинг пойдеворига ўрнатилган улкан устунларга таянади. ўрнатди.

Денгиз сувларини йиғиб,

Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир.

Эгамиздир Унинг номи.

7 Эгамиз шундай демоқда:

“Эй Исроил халқи,

Сизнинг Ҳабашистонликлардан+ 9:7* Ҳабашистонликлар — ибронийча матнда a Кушликлар*. Куш деган жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. Бу жойлар Қуддусдан узоқда бўлгани боис, Исроил халқи уларни Худо учун аҳамиятсиз деб билган. ортиқ жойингиз бормиди?!

Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам,

Филист халқини ҳам худди шундай Хафтўрдан+ 9:7* Хафтўр — Крит номи билан ҳам маълум. Филист халқининг аждодлари Крит оролидан келган эдилар. Филист халқи Исроилнинг душмани бўлиб, ғарбда истиқомат қилган. олиб чиққанман,

Орам халқини ҳам Хирдан+ 9:7* Хир — қаерда жойлашгани аниқ маълум эмас. Орам халқи Исроилнинг душмани бўлиб, шимоли–шарқ томонда истиқомат қилган. олиб чиққанман.

8 Мен, Эгангиз Раббий,

Гуноҳкор Исроил шоҳлигини кузатиб турибман.

Уни ер юзидан супуриб ташлайман,

Ёқуб наслини+ 9:8* Ёқуб насли — 3:13 изоҳига қаранг. эса батамом йўқ қилмайман,

— деб айтмоқда Эгамиз. —

9 Мен амр бераман,

Шунда барча халқлар орасида,

Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман.

Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.

10 Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар эса қиличдан ҳалок бўлади,

Ахир, бундай одамлар шундай айтишади:

«Кўрмаймиз биз ёмонлик,

Бошимизга тушмас бирор кўргилик.»”

Исроил шоҳлиги келажакда қайта тикланади

11 Эгамиз шундай демоқда:

“Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман.

Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да,

Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман,

Бузилган жойларини кўтараман.

Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман.

Шунда Исроил халқи эгалик қилади

Эдомликларнинг омон қолганларига,

Қўлим остидаги ҳамма халқларга.”

Эгамиз айтганларини бажо қилади.

13 Эгамиз шундай демоқда:

“Шундай вақтлар келадики,

Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан,

Ерни шудгор қилиш вақти келади.

Шаробни тайёрлаб улгурмасдан,

Узумнинг янги ҳосили пишади.

Тоғлардан ширин шароб томади,

Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади.

14 Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман+ 9:14* Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман — ёки a Мен халқимни асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман*..

Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб,

У ерда ўрнашиб оладилар.

Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар.

Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.

15 Мен уларни ўз юртида кўкартираман.

Мен берган юртдан

Уларни ҳеч ким суғуриб ташламайди.”

Эгангиз Худонинг каломи шудир.